#Ҳикмат
Хазрати Умар ибн Ҳаттоб
розияллоҳу анҳу бир куни
бозорда бир кишининг
олдидан ўтдилар. У киши
дуо қилаётган ҳолда:
"Аллоҳим Ўзинг мени оз
(сонли) бандаларингдан
қилгин !
Аллоҳим Ўзинг мени оз
(сонли) бандаларингдан
қилгин !"- дер эди.
Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу у кишига:
"Қаердан олдинг бундай
дуони ?"- дедилар.
Шунда у киши: "Аллоҳ
таоло Ўзининг буюк
китобида:
وَقَلِيلٌ مِّنْ عِبَادِيَ الشَّكُورُ
"Бандаларим орасида
шукр қилгувчи (зотлар
жуда) оздир.", деган"- деди.
Шунда хазрати Умар ибн
Ҳаттоб розияллоҳу анҳу
йиғладилар-да: "Эй Умар,
инсонларнинг барчаси
сендан кўра билувчироқ.
Аллоҳим Узинг мени оз
(сонли) бандаларингдан
қилгин !"- дедилар.
Ҳозирги кунда агар бирор
кишига гуноҳни тарк
қилиш ҳақида насиҳат қилсангиз: "Бир ўзим
эмас, кўпчилик одамлар
шу ишни қилишяпти-ку !",
дейишади.
Ваҳоланки, агар
"одамларнинг кўпи", деган
иборани Қуръони
каримдан ахтарсангиз, ушбу иборадан сўнг:
"билмайдилар", "шукр
қилмайдилар", "иймон келтирмайдилар", деган
сўзларни топасиз.
Агар Қуръони каримдан
"уларнинг кўпи", деган
иборани изласангиз,
ундан сўнг: "фосиқдирлар",
"билмайдилар", "юз
ўгирувчидирлар", "ақл
юргизмайдилар",
"эшитмайдилар", деган
сўзларни топасиз.
Аммо сиз Аллоҳ таоло
ушбу оятларида айтган оз
сонли бандаларидан
бўлинг!
وَقَلِيلٌ مِّنْ عِبَادِيَ الشَّكُورُ
"Бандаларим орасида
шукр қилгувчи (зотлар
жуда) оздир".
(Сабаъ сураси, 13-оят).
وَمَا آمَنَ مَعَهُ إِلَّا قَلِيلٌ
(Нуҳ) билан бирга (Ёлғиз
Аллоҳга) иймон келтирган
кишилар эса жуда оз
эдилар".
(Ҳуд сураси, 40-оятлар).
ثُلَّةٌ مِّنَ الْأَوَّلِينَ وَقَلِيلٌ مِّنَ الْآخِرِينَ
"(У пешқадамлар) аввалги
(уммат)лардан кўпчилик,
кейингилардан (яъни
Муҳаммад алайҳиссалом
умматларидан) эса оздир".
(Воқеъа сураси, ☝🏻☝🏻😔😔😔Аллохим мени хам оз сонли бандаларингдан килгин.😢😢😢😢
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев