Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар бир куни жам бўлиб ўтиришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу бакр розияллоҳу анҳудан бошлаб сўрадилар:
– “Дунёда нимани яхши кўрасиз?”
Абу Бакр розияллоҳу анҳу айтдилар:
– Дунёда уч нарсани яхши кўраман:
1. Сизнинг олдингизда ўтириш;
2. Сизнинг юзингизга боқиш;
3. Сизга бор-будимни бериш.
– “Сизчи эй Умар?”
Умар розияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
– Мен ҳам уч нарсани яхши кўраман:
1. Махфий бўлса ҳам, яхшиликка буюриш;
2. Жаҳрий бўлса ҳам, ёмонликдан қайтариш;
3. Аччиқ бўлса ҳам тўғри сўзлаш.
– “Сизчи эй Усмон?”
Усмон розияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
– Мен ҳам уч нарсани яхши кўраман:
1. Таомлантириш;
2. Саломни кенг ёйиш;
3. Инсонлар ухлаган пайтда, тунда намоз ўқиш.
– “Сизчи эй Али?”
Али розияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
– Мен ҳам уч нарсани яхши кўраман:
1. Меҳмонни икром қилиш;
2. Ёзда рўза тутиш;
3. Душманни бошига қилич тортиш.
Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Зар розияллоҳу анҳуга юзланиб:
– “Эй Абу Зар! Сизчи? Сиз дунёда нимани яхши кўрасиз?”
Абу Зар розияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
– Мен ҳам дунёда уч нарсани яхши кўраман:
1. Очлик;
2. Касаллик;
3. Ўлим.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Нима учун?”.
– Очликни қалбим покланиши учун, касалликни гуноҳларим енгиллашиши учун ва ўлимни Роббимга йўлиқишим учун яхши кўраман.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
– “Менга дунёнгизда уч нарса суюкли қилинди:
1. Хушбўйлик;
2. Аёллар;
3. Кўз-қорачиғим намозда бўлиши”.
Шу пайтда Жаброил алайҳиссалом тушдилар. Уларнинг барчаларига салом бердилар ва айтдилар:
– Менга ҳам дунёнгизда уч нарса суюклидир:
1. Рисолатни етказишлик;
2. Омонатни адо қилишлик;
3. Мискинларни яхши кўришлик.
Сўнг Жаброил алайҳиссалом осмонга кўтарилиб кетдилар. Бир оздан сўнг қайтиб тушдилар ва айтдилар:
– Аллоҳ таоло сизларга салом айтиб юборди. У зот ҳам дунёнгизда уч нарсани яхши кўрар экан:
1. Зикр қилувчи тил;
2. Хушуъ қилувчи қалб;
3. Балоларга сабр қилувчи жасад.
Аллоҳим бизларни барчамизни доимо Аллоҳни зикр қилувчи, қалби хушуъда юрувчи ва балоларга доимо сабр қилувчи бандаларинг қаторидан қилгин! Ҳамда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг саҳобаларига эргашишлигимизни насиб айлагин.
Аллох барчаларимизни Росулуллохимизнинг суюкли умматлари каторида килгин !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев