«Менда ҳеч қанақа талант йўқ, ҳамма қатори оддий одамман»
Кўпчилик ўзига айнан шундай ҳукм чиқаради.
Менинг назаримда бу нотўғри.
Ҳар инсон ўзига ҳос буюклик билан туғилади.
Ҳар инсонда такрорланмас иқтидор бор.
Ҳар биримиз маълум бир сабаб, маълум бир вазифани бажариш учун дунёга келамиз.
Фақатгина ўша яширин иқтидорни кашф қилиш керак, парвариш қилиш керак.
Яна кўпчилик «Фалончига ўхшашни ҳоҳлайман» дейишади.
Бошқаларнинг ҳаётини яшаш учун инсон ҳаёти жуда қисқа. Ҳар кимнинг ўз йўли бор.
Ўз қобилиятларингизни топиш учун қуйидаги саволларга жавоб бериб кўринг.
Болалигингизда кўпроқ қандай машғулотларни ёқтирардингиз? Яъни, бирор ўйинми? Спорт турими? Нима сизни кўпроқ ўзига жалб қиларди? Болалаликда инсон онги ташқи таъсирга ҳоли, ундаги қизиқишлар эса ички табиийлик билан ҳамоҳанг бўлади.
Иштиёқ билан амалга оширган ишларингиз борми? Нима қилишдан зерикмайсиз?
Кўпроқ қандай мақтовлар эшитасиз? Аксарият ҳолларда қобилиятларимизга эътиборсиз бўламиз. Бизга бу табиий ҳолатдек туюлади, лекин атрофимиздагилар буни яхши ҳис этишади.
Ўйлаб кўринг, бошқалар учун қийин, лекин сиз учун осон бўлган вазифалар борми?
Нима билан шуғулланганизда вақт қандай ўтганини сезмай қоласиз? Албатта бунга кино кўриш ёки playstation ўйнаш мисол бўлолмайди. Бу бошқаларга фойда келтирадиган фаолият тури бўлиши керак.
Ва ниҳоят охирги ва энг муҳим савол: Кўпроқ кимларга ёрдам беришни ҳоҳлайсиз? Кимларга фойдангиз тегишини ҳоҳлайсиз?
Агарда сизнинг болалигингизда севимли машғулотингиз бўлмаган бўлса,
иштиёқ билан қиладиган ишингиз ҳам бўлмаса,
ҳеч кимдан мақтов эшитмаган бўлсангиз,
Ва вақтни унутиб қўядиган даражада жалб қилувчи бирор нарса бўлмаса,
Демак, сизни ўртамиёна бўлишга маҳкум қилган муҳитда ўсгансиз, Ажралиб туриш айб ҳисобланадиган, иқтидор қадрланмайдиган мухитда…
Албатта бу жиддий муаммо. Бундай вазиятда нима қилиш керак.
Ҳар доим ҳам бошидан бошлашга имконият бўлади. Элементар нарсалардан бошланг. Тартиб интизомга, концентрацияга ўргатувчи, ўзингизни англашга ёрдам берувчи нарсалардан бошланг.
Бор диққатингизни ички дунёингизга қаратинг. Барча ички тўсиқлар, комплекслар, ҳадик, қўрқув, ваҳима ва айбдорлик ҳисидан ҳалос бўлинг.
Ўзингизга имконият беринг.
Сиз бунга лойиқсиз. t.me/innovatoryuz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев