🌹🥀🌹🥀🌹🥀🌹🥀🌹🥀🌹🥀🌹
🌹🌹ЯҚИНЛАРГА ТАРҚАТИНГ🌹🌹
🌷🌺🌷🌺🌷🌺🌷🌺🌷🌺🌷🌺🌷🌺
🌸🌸🌸БЎЛГАН ВОҚЕА🌸🌸🌸
Бир воқеа айтайин
Рост эрур ёлғон эмас
Шоирман деб азизлар
Қўшмагайман сўз оз моз.
Қўшни акам кечаси
Дарвозани чертдилар
Укажоним хизмат бор
Бажарақол дедилар.
Дедим келинг акажон
Қўлдан келса жон ила
Тезроқ сўзланг илтимос
Дилга солмай ғулғула.
Акам сўзлар шошганча
Кўк памидор топиб бер
Ярим тунда егиси
Келиб қолди ер ютгур.
Бошқоронғу шекилли
Асабимни хоритди
Чопиб келдим олдингга
Янганг мени қаритди.
Дедим эх акажоним
Хурсанд бўлинг, шод бўлинг
Ота бўласиз насиб
Доим шодликка тўлинг.
Ертўлага тушдиму
Изладим кўк памидор
Тополмадим минг афсус
Юзимни босди ғубор.
Чиқиб келдим бош эгиб
Айбдор одам мисол
Тополмадим акажон
Акажон кечирақол.
Акам сўзлар энтикиб
Боғга бориб келайлик
Шўр савхоз тамонга боғга
Помидорлар эккандик.
Ноябр ойи келган
Қор билан эшик қоқиб
Акам билан жўнадик
Икки фонарни ёқиб.
Помидорзор оралаб
Кўк памидор излардик
Совуқдан иккимиз хам
Шалғом каби қизардик.
Қор тепардик излардик,
Топамиз деб бир нажот
Зўрға битта памидор
Топилиб қолди шояд.
Акам билан иккимиз
Бошимиз осмон қадар.
Хурсанд эдик жудаям
Топган эдик памидор.
Янгажоним олдига
Кириб келдик шод хуррам.
Янгамни сўзларига
Лек роса қилди алам.
Янгам сузлар тутоқиб,
Молманми ман санларга.
Йиғлаб олди дод солиб,
Қолдим қай замонларга.
Унинг сўзи рост эди
Памидорда мазза йуқ
Отишга янгажонга
Топилмади фақат ўқ.
Акам печкани ёқиб
Памидорни илитди
Памидорни ичидан,
Музлари анча кетди.
Акам тортни егандай,
Бир тишлам узиб қолди.
Донолардай ўзича
Анча хаёлга толди.
Сирли М жон биласанми,
Егим келиб кетмоқда.
Томоғимдан памидор,
Асал каби ўтмоқда.
Манку билиб турибман,
Кесакданда йуқ фарқи.
Ишонувчан бўлади,
Не сабаб аёл халқи.
Акам яна бир тишлам,
Тишламоқчи бўлганди,
Янгам ул памидорга,
Йўлбарс каби чанг солди.
Бечора янгажоним,
Йиғлаб еябошлади.
Сирли М жон ўша онда,
Ёқасини тишлади.
Эркак бўлиб туғилдим,
Аллоҳимга минг шукур.
Бу холатни кўрибон,
Озгина қилдим фикр.
Фарзанд учун оналар,
Хатто тошни кемирар.
Бошқоронғу чоғида,
Шўр сувни ҳам симирар.
Туққиз ой қалб ёнида,
Авайлайди асрайди.
Онани хор қилганни,
Хатто Аллоҳ қарғайди.
Она сутин оқламоқ,
Бир умрлик қарзимиз.
Онани хурмат этмоқ,
Суннатимиз, фарзимиз.
Онаси бор азизлар,
Етинг она қадрига.
Хеч ким шифо бўлолмас,
Онасизнинг дардига.
Онанг тирик бўлса гар,
Каъба мисол тавоб қил
Ўлса топа олмайсан,
Эй азизим шуни бил
Азизларим ташаккур,
Қилсангиз гар эътибор.
Қалби тоза инсонга,
Аллоҳ бўлсин мададкор!!
👉Каналга қўшилинг:👇
«Официальный канал Соколок»
Қўшилиш учун:👉@Sokoloq
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев