N__5
Муаллифи... Гулинур
Қиз айтилган жойга борди. Саид қизни яхши гаплар бн аврай бошлади. Кейин қиз қайнота келинни видеосини Саидга кўрсатди.
Саид уни ўз телига ўтказиб олди.
....демак буларни муносабатларига чидолмай Мақсудбей жонига қасд қилган эканда......Саид ҳайратлангандек гапирди.
....хоним ўзи шунақа. Сизга ҳам осилдику....деди қиз.
...ҳа гапирма гўзалим. Уйланмасам қаматмоқчи.
....сизними?
...ҳа менида қара шантаж қилишди.
....Саид ака ўзи бу хоним эрини ҳам ўзи пичоқлаган......ҳизматкор қиз қаршисида иложсиздек турган йигитга ачиниб оғзидан шу гап чиқиб кетди.
....наҳотки. алдамаяпсанми? Менга айтиб бер......Саид қизни қўлини ушлаб уни гапини пойларди.
Қиз ҳам бироз ўтиб гап бошлади.
....Лобар сен бн ажрашамиз.
....бу нима деганингиз. Сиз нотўғри тушундингиз.
...йўқ мен керагини тушуниб бўлдим. Сен менга ҳиёнат қилгансан.
...кечиринг адашдим.
....кечиролмайман. кет болалардан умидингни уз.
Улар яна бироз тортишишди. Мақсудбей хонимга пул ҳам бермаслиги айтгач. Аламданми? Стол устидаги пичоқни олиб Мақсудбейга санчди.
Кейин мени ҳам қўрқитди.
Ҳеч кимга айтма деб. Айтсам мени ҳам ўлдиришини айтди.
Мақсудбей шундай вафот этган. Уни хоним пичоқлаб қўйганлар.
Қиз ҳамма гапни айтиб берди.
Саид уни қўлига бир икки нарсалар бериб жўнатиб юборди.
Қиз ҳурсанд кетди.
Саид эса чўнтагидан кичик бир нарса олди.
Бу нарсада флешка бор эди. У қизни ҳамма гапларини ёзиб олганди.
Аввал Матлабга Барон ва келинини видеосини. Кейин эса сал аввал ёзиб олинган аудиони жўнатди.
Кейин эса ҳудди шуларни яна бир инсонга жўнатди.
##### Ўз уйига эндигина келган Матлаб келган ҳабарларни кўриб кўзлридан аламли ёш чиқди.
Ҳақиқат отаси ва келинойиси ҳақидаги гап ҳақиқат. Акаси ҳиёнат қурбони.
Қўлидаги видеони қайта қайта кўриб чиқди.
Ўзи турган хонада соғ нарса қолмади.
Аудиони эшитгач эса бир йўла ўзини ёқотиб қўйди.
Гавдалик, кучли, йигитни бир қадам ташлашга холи қолмай ерга чўккалаб қолди.
Тилида эса.
....қотиллар. акамни ўлдиришибди. Қотиллар....тинмай.пичирларди.
##### .....Баҳор сенга яқинлашишса ўлдираман. Ким бўлса ҳам.
...Юсуф энди бормайман у ерга. Кейин яхшигина тепки еди энди бундай қилмаса керак.
....яхши қиласан ишламай.
....Юсуф мен ёлғизликни ёмон кўраман. Шу сабаб иш бн ўзимни овутаман. Энди эса икки ишимдан ҳам айрилиб ўтирибман.
.....Баҳор менга гинали қарама. Икки кунда четдан мол келаркан. Омборга ҳужум қиламиз. Ўхшаса қолган омборларини ҳам битта битта йўқ қиламиз......Юсуф гапираркан Баҳорага қараб кўзларида мавжланган ёшни артиб қўйди......нега йиғлаяпсан?
....Юсуф мен мақсадимга етмай олиб кетишдан қўрқаман. Доим шу нарса мени қорқитади.....Баҳора ёшли кўзлари бн қайта Юсуфга қаради.......йиғлама сен йиғласанг мени дилим оғрийди. Ўлим ҳақда гапирма......Юсуф секин қизни елкасидан қучди. Баҳора ҳам индамади. Юсуфни елкасига бошини қўйиб кўзларини юмиб олди.
.....мен доим ёнингда бўламан. Ҳамиша....деди Юсуф.....яна бироз шу.ҳолатда туришгач.машинани юргазиб манзиллари томон кетишди.
Юсуф машинани Баҳорани уйи ёнига тўхтатди. Ўзини асрашини тайинлади.
Баҳора машинадан тушмоқчи эди.
Телига ҳабар келди.
Ҳудди шу вақтда Юсуфга ҳам ҳабар келди.
Ҳабар мазмуни бир хил.
"Ҳабарни ўқишинг бн базага етиб кел"" деб ёзилганди.
Иккиси ҳайрон бўлганча бир бирига тахминий саволлар бериб базага етиб келишди.
Улар барча йиғиладиган хонага келишганда. У ерда Абдуллоҳ, ва яна тўртда агентлар бор эди.
Улар ҳам хонага киришди. Кўп ўтмай бошлиқлари ҳам келди.
Ва ўша Матлаб кўрган видео ва эшитган аудиони қўйиб берди.
Ҳаммаси ҳайрон. Фақат Баҳорадан ташқари. Сабаби у аввалдан шуни таҳмин қилганди.
....Узтоз буларни қаердан топдингиз?...Абдуллоҳ қизиқиб сўради.
....бир яхши инсондан.
. ..зўр маълумотку бу. Бу бн Баронни қўлга олсакчи....сўради Юсуф.
....бўлади. Аммо ноқонуний моллар бн ҳам ушлаймиз.
...тушундик Узтоз.
....Ана энди сизларни сизлар танимайдиган. Агент бн таништираман....бошлиқ шундай дея.....фақат
Баҳора бундан мустасно. Киравер ўғлим....деди.
Шу пайтда эшикдан кирган инсонни кўриб Баҳорадан бошқалар ҳайратланди.
Бу Саид эди.
Ҳамма агентларда савол туғилди.
"Бу янги агентми?"
"Мақсудни одами" ""Нега ўғлим деб чақирдингиз" ваҳаказо.
....бу йигит агент. У Баҳорага ўзини ҳимоя қилишни. Агентлик қонун қоидаларини ўргатган.
Яна мени ўғлим....деди.
Саид Бошлиқни ўғли эди. У ҳам Японияда тайёрланиб юрарди. Кейин Баҳорани юборишди.
Бу вақтда Саид Мақсудни қўлида анча тажриба орттирганди. Кейин Баҳора ҳам ўша ерга кирди.
Бундан ҳабар топган Бошлик иккисига бир бири ҳақида айтиб берди.
Улар доим бир бирига кўмаклашиб келишарди. Бир бирини ака сингилдек эди.
##### Матлаб хонасида анча бошини чангаллаб ўтирди. Сўнг ўзига келиб жаҳл бн ўрнидан турди.
...албатта менга ҳисоб берасизлар.
Бошқа нарса ҳам мумкинмас. Бундай яшаб юришга ҳаққингиз йўқ.....Матлаб шундай деб жаҳл бн уйдан чиқиб. Машинасига ўтириб отасини уйига ҳайдади машинани.
Жаҳл бн уйга келаркан. У иккисини ўлдиргиси келарди.
##### ....узтоз бу йигит сизни ўғлингизми?.... Юсуф аввал ўрталарида бўлган қополликни ўйлаб гапирди.
....ҳа ўғлим. Ишимиз сабаб у ҳақда гапирмагандим.
...ҳа яхши. Танишганимдан ҳурсандман. ЮСУФ....Юсуф Саидга қўл узатди.
....мен ҳам исмим Саид....Саид ҳам қўл сиқишиб қўйди. Кейин ҳамма бн бирма бир танишиб чиқди.
Охирида Баҳорани қўлини сиқиб.
....Баҳора жуда чиройли экансзиз. Бир кун тушлик қилайлик....Саид бироз ҳазил қилиб гапирди. Баҳора ҳам унга майин кулиб энди гапирмоқчи эди.
Рўпарасида қошларини чимириб турган икки жуфт кўзларга нигоҳи тушди.
"Эй ҳудо акам тушунмадими? Саид сал кам мени узтозимку. Ҳазил қилганига жаҳли чиқдими?
Акам десам манавичи? Юсуф ҳам акамдан баттар қизаряпти. Шу иккисини ҳам чимирилган қошларини тўғирлаб скочлаб қўйсамда"" Баҳора қаршисидаги икки инсонни нигоҳидан қочиб Саидга қаради.
....майли Саид бир кун ҳаммамиз бирга тушлик қиламиз....нигоҳини бирин кетин икки кузатувчисига ташлаб қўйди.... ҳали ўзим ҳам акамдан бошқасини унча танимайман. Акам мени меҳрибоним.
Сиз эса менга сабоқ берган узтозимсиз.
Баҳора бу гапи бн акасини мимикасини кузатди. ""Ҳаммаси жойида. Чеҳраси очилди"" дея ўйлаб, лаблари энди кулимсирамоқчи эди. Нигоҳи аввалгиданда баттар чимирилган қошлар соҳибига тушди.
##### Матлаб дарвозадан кириши бн бақира кетди.
.....ҚОТИЛЛАР! ҲИЁНАТКОРЛАР! ЎЛДИРАМАН ҚАЕРГА БЕРКИНИШДИНГ? АКАМНИ ТОПИБ БЕРЛАРИНГ. ТОП АКАМНИ. СЕНЛАР ҚОТИЛСАН......уй ичига киргач йўлидан чиқган,қўлига илинган нарсаларни парчалай бошлади.
Тўғри акасини хонасига кириб. Сал аввал қайнотасини гапиданми? Виждон азобиданми? Йиғлаётган Лобарни кўргач. Баттар асабийлашди.
....СЕН ФОҲИША СУЮҚАЁҚ АКАМНИ ЎЛДИРДИНГМИ? ҚАЙСИ ВИЖДОН БН БУ ИШНИ ҚИЛДИНГ?.....Матлаб келинойисини сочидан ушлаб хонасидан олиб чиқиб, зиналардан пастлай бошлади.
Уларни шовқинидан хонасидан чиқган Барон ҳайратда эди кўрган манзарасидан.
....ўғлим нима қиляпсан?
....ишингиз бўлмасин.
...бу нима деганинг болам. Қўйвор уни. Ўша ўйнаши келиб олиб кетади.....Барон шундай дейишига Матлаб аламли кулди.
....нечинчи ўйнаши? Сиз нечинчисисиз? Ундай қараманг дадажон ҳаммасидан ҳабарим бор.....Матлаб ўзига ҳайрат бн боқиб турган отасига гапирди.
##### ....синглим сен бн фахрланаман.....Абдуллоҳ синглисига меҳр бн боқди.....сизга раҳмат синглимни ўзга юртларда ҳимоя қилиб юрганингиз учун.....Саидга миннаддорчилик билдирди.
....арзимайди. аммо раҳматга ҳожат йўқ эди. Баҳора шунга арзийдиган қиз ўзи.....Саид кулиб қўйди.
Ҳаммаси келгусидаги реъжалар ҳақида маслаҳатлашиб олишгач.
....Баҳора сени ташлаб қўяйми?
....йўқ ўзим кетаман.....Баҳора Саид келгандан буён тақиб қилаётган совуқ нигоҳлар соҳибини жаҳлини чиқаргиси келмади.
....Майли унда мен дадам бн бироз суҳбатлашгач кейин кетаман....Саид шундай деди.
Баҳора акаси бн хайрлашиб кетди.
Пиёда кетаркан. Чиқган биносидан сал узоқлашгач. Энди такси чақирмоқчи бўлиб турганда.
Ёнига катта тезликда келган машина c
ҳийиллаб тўхтади.
Баҳора эса ҳозир саволлар гирдобида қолишини ўйлаб чуқур хўрсиниб қўйди
Тинмай жазавага тушиб бақираётган Матлабни. Баронни қўриқчилари кекинойисидан ажратиб олди.
....ҲАММАНГ ЖАЗОЙИНГНИ ОЛАСАН МЕН СЕНЛАРНИ ПАЛИЦИЯГА ТОПШИРАМАН.....қўриқчилар қўлидан ушлаб турган Матлаб овозини балантлатиб бақира бошлади.....МЕНДА ДАЛИЛЛАР БОР. АКАМ УЧУН ҚАСОС ОЛАМАН, Яна аламидан бир нималар деб бақираётган Матлабни отасини буйруғи бн бир қўриқчи. Орқа бўйин қисмига қаттиқроқ урди. Ва Матлаб ҳушидан кетди.
Барон қанчалик бу қарори қийин бўлмасин. Шунга мажбур бўлди. Шундай қилмаса шарманда бўлишини.
Неча йиллар давомида кеккайиб юрган гавдаси бир деганда букилишини ўйлаб шу қарорга келди.
Матлабни шу уйдаги келганда қоладиган хонасига олиб киришиб, устидан қулфлаб қўйишлари буюрди.
Бу орада Лобар Барон ўғли бн овора бўлган пайт хонасига кириб қулфланиб олди.
Ҳизматчи қиз эса ""Саидга бу ҳақда айтайми"" деб ўйлаб қолди.
##### ....демак икки кундан кейин келадиган мол эртага келади шундайми?
...ҳа Абдуллоҳ шундай. Ҳаракатингизни қилинг. Эртага биринчи зарбани берамиз.
...дада мен ҳам бораман.
...майли ўғлим боравер. Бугун яхшилаб дам олинглар. Эртадан бошлаб, Баронни омборларини бирма бир йўқ қиламиз.
....хўп бўлади узтоз ...хўп бўлади дада. Ҳа дада Баҳора ҳам борадими?
....билмадим уни кўришмагани маъқул. Ҳарқалай уларни қўлида ишлайди.
....лекин у қайсар кўнармикан?
...кўндир Абдуллоҳ.
##### ....чиқ машинага....Юсуф асабий машинадан тушмаган ҳолда гапирди ....такси керакмас. Ўзим етиб оламан.
...мен сенга нима керак демадим.....Юсуф Баҳора айтганини қилмагач машинадан тушиб, уни қўлидан ушлади.....бугун яхшигина асабларимни единг. Эндиям шундай қилсанг кўрасан мендан. Жим ўтир. Тушишга уринма....Юсуф қизни машинага ўтказиб қўйди.
Ўзи ҳам рулга ўтириб машинани юргазди.
....Юсуф қаерга кетяпмиз? Мени уйимга ташлаб қўйинг етади.....машина умуман бошқа йўналишда кетаётганини билгач Баҳора тилга кирди.
....йўқ айтган ҳамма гапларинг учун жавоб берасан. Кейин ташлаб қўяман.
...қанақа гап? Бирон ёмон гап айтдимми?
....Абдуллоҳ аканг. Саид деярли узтозинг. Қолганларни яхши танимайсан. Мен кимман?
....Юсуф бемани савол бермасезчи? Саид ташлаб қўяман. Деганда хўп демабман.....Баҳора шу гапни айтиши бн машина тўхтади. Баҳора ҳайрон қараб тураркан. Юсуф кўзларини юмиб чуқур нафас олди.
....сенга нима дедим мен? МЕН СЕНИ СЕВАМАН ДЕДИМ! СЕН ЭСА МЕНИ ҲЕЧ КИМ ЭМАС ДЕГАНДАЙ ГАП ҚИЛДИНГ! ....Юсуф бақириб юборди.
....Юсуф сиз бн жиддий гаплашиб олайлик. Менга бундай бақирманг. .....Баҳора Юсуфга жиддий қараб гапирди. Нигоҳларида меҳр ҳам қўрқув ҳам йўқ эди..
...нима ҳақда?
....муносабатлар ҳақида. Мен Зебо эмас Баҳораман. Яхши гапингизга учиб вақтинчалик севгилиз бўлиб юрмайман.
....Баҳор сени ким вақтинчалик деди?....Юсуф ҳайратини яширмай сўради.....бир зумда нима ўзгарди?
Бу ерга келишдан олдин бир чиройли гаплашдикку.
....Юсуф сизга нисбатан менда нимадур бор аммо.....
....нима аммо охиригача гапир...Юсуф бироз асабий гапирди.
Базага келишларидан аввал елкасига бошини қўйиб суҳбатлашган қиз бир зумда ўзгариб қолганига тушунмади.
....мен.....қиз ўйланиб турдида.....мен алданишни ҳоҳламайман. Шу пайтгача ҳеч кимни қалбимга киритмадим. Қалбимни ягона соҳиби уни яралашини ҳоҳламайман. Бундай азоб кўргандан кўра.
Бу йўлга.кирмаганим. яхши......дея қиз сумкасидан конверт чиқардида Юсуфга берди.
Юсуф уни очиб кўрди.
Ичида Зебо иккисини суратлари бор эди.
Оддий суратлар эмасди лекин.
....буларни қаердан олдинг?.... ҳайрон сўради.
....билмайман. сумкамдан чиқди.....қиз елка қисиб гапирди.....базадан чиққач нимадур олиш учун сумкамни очгандим. Шуни кўрдим.
....ким солди экан сумкангга?
...билмайман. аслида буни қачон ишлатганим ҳам эсимда йўқ.....Баҳора бироз ўйланиб гапирди.....одатда телимни сумкамга солмайман. Доим кийимимни чўнтагида олиб юраман.
Пардозни ҳушламаганим учун пардоз а
нжомларим ҳам йўқ. Ким қачон солган билмайман.
....Баҳора сен аҳмоқмисан? Ким сени шунча нарсани уддалайдиган қиз дейди.....Юсуфни овози баландлай бошлади.....сен АҲМОҚНИ СУМКАНГГА ПОРТЛОВЧИ МОСЛАМА СОЛСА ҲАМ БИЛМАЙ ЮРАВЕРАСАНМИ? ПОРТЛАБ КЕТГАНИНГДАН КЕЙИН. ""вой ким солди экан" ДЕЙСАНМИ?
....йўқ ундай демайман. Ўлиб бўлган бўламанку.....Баҳора Юсуфни юзига қараб кулиб шу гапни айтди.
Тўғри у расмларни кўриб анча ҳафа бўлганди. Аммо қаршисидаги.
Қалби талпинаётган инсонини жон куйдириб гапириши унга ёқаётганди.
....АСАБИМНИ БУЗМА БАҲОР. ЎЛИМ ҲАҚДА ГАПИРМА. АГАР МЕНДАН БЕРУҲСАТ ЎЛСАНГ.
ДАБ-ДАЛАНГНИ ЧИҚАРАМАН. ЭШИТДИНГМИ?.....Юсуф жуда асабийлашиб кетди. Уни гапларидан Баҳора англадику Юсуфни туйғулари ҳақиқий.
Қиз қалбига бўйсунди. Кўнгли истаган ишни қилди.
Йигитни бўйнидан маҳкам қучиб олди.
Унинг бу кутилмаган ҳаракатидан. Йигит аввал ҳайрон бўлди.
Кейин эса у ҳам қизни ҳотиржам ҳолда оҳиста қучди.
Унутишди ҳафагарчилик, аразни.
Суратларни ҳам.
Аммо қизиқишмади. Қандай келганига.
Балки бу уларни.ҳатоси бўлгандур.
##### ....нима дейсан у суратларни кўрдимикан?
...кўргандур. Уч кун бўлдику.
...яхши. ҳаммаси ўйлаганимиздек бўлиши керак. Мени чув тушурдик деб ўйлашяпти. Мен эшитган ҳақоратларимни бадалини тўлатаман.
....сен барибир айтмадинг. Нега мени бегонадек гапирдинг? Суратларни кейин кўрибсанку.....Юсуф ҳаёлига берган саволни айтди.
....акамни олдида сизни ким деб атайман?....Баҳора ҳам жавобини айтди.
....Абдуллоҳ бн ўзим гаплашаман. Яшириб юришга ҳожат йўқ.
....лекин жаҳли чиқсачи?
....тушунади. ўзи ҳам ошиқку.
Юсуф Баҳорани уйига ташлаб ўзи ортига қайтди. Йўлда ижарага уй ҳам суриштиб беришини танишига айтди.
Сабаби Баҳора энди Баронни кампаниясида ишламасам. У уйдан кўчишим керак деб айтганди йўлда.
##### Барон одамларини йиғиб тезроқ тайёрланишларини буюрди.
Улардан маъсулиятли бўлишларини талаб қилди. Яна ҳаммасига ўз вазифаларини тушунтиргач йўлга чиқишди.
Матлаб эса ҳали ҳам. Ҳушсиз ётарди.
###### Саид дадаси бн анча суҳбатлашгач уйига қайтди. Энди ухламоқчи бўлганда. Телига қўнғироқ бўлди.
Рақамни кўриб аввал олмади. Яна қўнғироқ бўлгач жавоб берди.
Ва жавоб берганидан ўзидан ўзи суюниб кетди.
##### Абдуллоҳ яна бугун ҳам яшириниб singlisi.va севгилиси яшайдиган уйга келди.
Бугун Баҳора эртароқ келиб ўз қўллари бн таом тайёрлаганди. Акаси ва бўлажак келинойиси бн мазза қилиб кечлик қилишди.
...энди филм томоша қилайлик!.... Баҳора таклиф билдирди.....ўтган сафар менсиз кўрган экансизлар.
Унинг гапидан икки севишганлар бироз ҳижолат бўлишди.
Ўтган гал ухлаб қолганларини эслашди.
Ўшанда Баҳора уларни устини ўраб қўйганди.
Бу ҳижолатчиликни Абдуллоҳни телини овози.бузди.
.....узр Саид қўнғироқ қиляпти.
....Саидми? Ёки бошқасими? Қачон уни рақамини олдингиз? Ўзи бугун танишган бўлсангиз.
....ҳа бугун сақлаб олгандик. Бир биримизникини.
...аниқ Саидми? Ака Назлини.рашкда ёндирманг.....дея Баҳора ҳазил қилиб кулди.
Абдуллоҳ ҳам кулиб қўйдида.
....мана росдан Саид....дея овозини баландлаб гаплашди.
....ало Саид тинчликми?
....ҳа тинч. Абдуллоҳ тез &&& шу манзилга келинг.
...нега бирон гап бўлдими? Ҳозир бораман......Абдуллоҳ гапириш баробарида ўрнидан туриб устки ва аёқ кийимларини кия бошлади.
....ҳа Баронни моллари бугун келар экан........
Қизлар қолган гапларни эшитиша олмади.
Аммо.Баҳора ўзига керакли гапни эшитганди.
У Назлига ҳайрли тун тилаб хонасига кирди.
Қоп қора уришиш, югуриш, ҳаракатланишга қулай бўлган. Спорт кийимини кийди.
Аёғига ҳам бироз падўши қалин ва енгил бўлган. Красофга кийди.
Секин хонасидан чиқиб. Аёқ учида юриб уйдан чиқиб кетди.
Саидга.қўнғироқ қилган шахс. Бу ҳизматчи қиз эди. У Саидга ёқиш, хонимига уйланмаслиги учун ёрдам бериш мақсадида.
Барон одамларига айтганда эшитган барча гапларини айтиб берганди.
Баҳора таксига ўтириб Саид айтган манзилга етишдан олдинроқда тушди.
Ўзини паналаб қолган йўлни пиёда босиб ўтди.
У ерда асосан қуролсиз жанг қилишаётганди. Ердаги ўнлаб ярадор балки жонсиз одамларни кўриб англадики.
Қуролларда ўқ қолмаган.
Шунинг учун муштлашув бўлаяпти.
Баронни одамлари ҳам унчалик кўп эмас.
Бу улар ишни ими жимида бажаришмоқчи бўлишганидан далолат.
Баҳора ҳам жим турмай орага қўшилди. У Баронни қўлида ишлагани учун уни одамларини жуда яхши танийди.
Ҳеч иккиланишсиз улар бн муштлашишни бошлаб юборди.
Иккинчи йигитни ердан туролмайдиган қилгач. Ўзига нафрат бн қараб турган кўзларни кўрди.
Бу Илёс эди. У ҳам йигитга ҳудди ўзидай қараб турганда ён томондан келган зарбани базўр қайтарди.
Охирги сонияларда сезиб қолди.
....жиннимисан мен бн олишма.
....сен Баронни одамисан. Нега олишмас эканман?
....Зебо асабимга тегма. Жиддий жанг қилсам икки дақиқага ҳам бормайсан.
Баҳора ўзига ташланаётган қизга қарши зарба йўлламай. Фақат ўзини ҳимоя қиларди.
....қўрқиб кетдим. Ўзингга катта баҳо бериб юбормаяпсанми?....мазаҳлагандек кулиб яна ташланди ...энди ўзингдан кўр.....Баҳорани жаҳли чиқди. Эрмак қилгани уч
ун Зебо насибасини олди.
Баҳорага ташланган эди. Баҳора уни зарбасига чап бериб, қизга шундай зарба бердики Зебо боши гангиб ўтириб қолди. Баҳора асабийлашгани сабаб қизни ўтирган ҳолатида ҳам бир тепки бн сийлади. Ва Зебо ҳушини йўқотди.
Илёсни кўзи ерда ётган қуролга тушди. Уни олдида.
Келганидан буён нечтасини ер тишлатган Абдуллоҳни мўлжалга олди.
Баҳора Зебога хафсаласиз қараб қўйдида. Нигоҳини атрофга қаратди. Ва кўзи қуролни отишга шай турган Илёсга тушди. Ҳавотир бн қурол йўналган тарафга қаради. Кимни мўлжалга олганини кўриб эса ҳуши бошидан учди.
Ора унча узоқ бўлмагани учун.
.....АКАААААА.....дея бақириб ўзи Илёсни олдига югурди.
Бориб Илёсни қўлига тепиб қуролни туширди. Қуролдан ўқ узилди. Лекин нишонга тегмади.
Серена овозлари кела бошлагач Илёс ва соғ қолган оз сонли одамлари қочишга тушди. Бир иктаси ушланди.
Лекин Илёс қочишга улгурганди.
##### .....Баҳора нега Зебони ҳушидан кетказдинг?
....ҳа нима ачиняпсизми? Ёнига киринг. Уйғонганда овутинг. Узр билмай севгилингизни жонини оғритиб қўйибман. Айтиб қўйинг мени кимлигимни ўзи асабимга тегиб олишди мен бн......Баҳора Юсуф Зебо ҳақида қайғуряпти деб ўйлаб бироз ранжиди. Бошида кесатиб гапираётган қизни овозида йиғи аломати пайдо бўла бошлади......мен борай. Севишганлар ўртасида қора ботир бўлмай яна.
.....сен нега у ерга бординг ўзи? Ҳаётингни ҳавф остига қўйиб.
....мавзуни ўзгартирмай қўя қолинг. Билиб бўлдим. Барибир кўз очиб кўрганиз. Биринчи бор ўшандан бўса олгансиз.....Баҳора йиғилган ёшларини озодликка чиқарди.....ўзим аҳмоқман. Сизни у бн кўргандим. Шунда ҳам сизга кўнгил қўйдим. Мана энди унга қайғуришингизни кўриб дилим оғрияпти. Узр энди севгилингиздан узоқроқ юраман Юсуфбей......Баҳора кўз ёшлар ёмғири ҳамроҳлигида кутиш зали бўйлаб ташқарига йўл олди.
Ўн қадам ташладими? Йўқми? Ортидан бақувват қўллар маҳкам қучиб олди.
Давоми бор
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев