N__4
Муаллифи... Гулинур
....қаердан билдинг?
...кеча кўп қолиб кетдинг. Сени ҳизмат қилсин деб чақириб ҳеч нарса буюрмай кетди. Нима қилдинглар хонада деганди. Сени севиб қолибди. Сен ҳақингда сўради дегандим. Бугун розиман айтиб қўй деди.....деб Баҳора яна бироз кулди.....ундай қараманг. Номимни қора қилолмайманку.....деди ўзига қизариб қараб турган йигитга.
##### .....Абдуллоҳ бу зўр далилларку. Бу аҳмоқ шериги бн бутун бошли жиноятлари ҳақида гаплашибдику.....бошлиқни кўзлари порлаб кетди.
....ҳа узтоз ниҳоят оз қолди. Ниятимизга етамиз....Абдуллоҳ ҳам ҳурсандчилигини яширмади.
Улар эрталаб Юсуф келтирган флешкадаги овозлардан овқатланиш пайтида завқ бн ҳамтовоқлари бн гаплашган суҳбатларни топишди.
Ва улар қачон қўлга олишни реъжасини қила бошлашди.
##### ....нега ҳақиқатни айтмадинг?... йигит қиз томон ҳаракатлана бошлади. Қиз ҳам уни ҳаракатларидан орқага қадам ташлади ...қанақа ҳа..ҳақиқат?
...сени овутганимни.....сирли жилмайди кейин яна жиддий нигоҳлар бн.....кеча сенга неча марта қўнғироқ қилдим. Нега олмадинг?... деди.
....акам келган экан. Ярим тунгача бирга ўтирдик. Телим сумкамда эди....қиз бирма бир айтиб берди.
Аввал ҳеч кимга ҳисоб бермаган. Аммо нега ўзи билмайди қаршисидаги йигит гўё уни сеҳрлаб олгандек.
Нигоҳларига дош беролмай бор гапни айтиб беряпти.
.....нега ўзи сизга ҳисоб беришим керак? Буюртмангизни айтинг.....деди бироз аввалгидек қаттият бн.
....ҳисоб берасан. Қадамингни билишни ҳоҳлайман. Ҳабаримни ўқидингми?.... қиз тасдиқ маъносида бош силкиди.....жавоб бермаганинг учун асабларим таранглашиб кетди. Сендан ҳавотир олдим.
...не..не...га.....йигит унга жуда яқин тургани сабаб қиз титраб гапирди. Юрак уриши аниқ эшитилиб турарди.
....чунки сени севаман....қиз эшитган гапидан кўзларини катта катта очиб қараркан зум ўтмай яна бир бора ўзини йигитни қайноқ бағрида эканини сезди.
Бу сафар типирчиламади.
Ҳозиргина эшитган дил изҳоридан бир сўз ҳам деёлмай қолди.
##### ....ало ассалому алайкум.
...ва алайкум. Назлим яхшимисан?
.. .ҳа яхшиман. Бунча ҳурсандсиз?
...оз қолди севгилим. Ишим битишига оз қолди. Яқинда сени ўз уйимга олиб келаман. Уйимни бекаси бўласан.
....Абдуллоҳ ака уялтирменг.
...рост ягонам. Ваниҳоят саккиз йил деганда синглим бн яна бир уйда яшайман. Аммо бу рўйхатга сени ҳам қўшганман.
....Инша Аллоҳ.
....Инша Аллоҳ.
...Абдуллоҳ ака бугун кўришайлик. Ишхонамда биттаси жонимга тегди. Севганим бор десам барибир меники бўласиз деяпти. Нима қилай?
....мени эшит менга уни расмини жўнат. Ўзим гаплашаман у бн.....Абдуллоҳ асабий гапирди......сенга етаман деганимда бу бош оғриқ қайдан пайдо бўлди яна?
....у анчадан буён ҳар хил гаплар гапирарди. Аммо бугун жиддий гапиргандек бўлди. Қўлимни сиқиб меники бўласан деди. Матлаббей чиққач қўйиб юборди.....Назли Собир ҳақида айтиб берди.....бу гапларимни айтишимни сабаби ўртамизда ишонч йўқолишини ҳоҳламайман.
....мен сенга ишонаман севгилим. Уни ўзим ҳал қиламан.
....хўп майли кўришгунча.
Улар хайрлашишди. Абдуллоҳни жуда жаҳли чиқди.
##### ....Юс..суф қўйиб юборинг....Баҳора бироз карахт ҳолда тургач. Кейин йигитни қучоғидан чиқишга урина бошлади.....Юсуф ҳозир мени гапга қўясиз. Нимадур буюринг олиб келай. Қўйворсангизчи.
....жим яна озгина жим тур....йигит паст овозда гапирди.....ҳозир кетаман ҳеч нарса керакмас.
....бўлмайди Юсуф. Нима деб ўйлашади.
....хўп ўзинг ёқтирган ширинликдан олиб келасан. Яна озгина шундай тур.
....бўлди қўйворинг бу аҳмоқгарчиликни бас қилинг....Баҳор яхшироқ ҳаракат қилиб йигитни бағридан чиқиб олди.....мен тез келаман.....деб чиқиб кетди.
Салдан кейин патнисда ширинлик ва қаҳва олиб келди.
....буларни ўзинг е.
...нега?
...мен емайман. Сен учун булар.
...керакмас. тезроқ енгда кетинг. Қайтиб келманг....деб қиз чиқиб кетди.
Юсуф уларни танаввул қилиб кассага пул тўлаб чиқиб кетди.
##### Саид бугун ҳам Мақсудни аёли бн уни уйида кечлик қиляпти.
Ҳар хил гаплар бн уни аврарди. Ва ҳизматкор қизни ҳам ошхонада бир икки чиройли гаплар
бн ҳаёлини олиб кирди.
Кечлик пайти ҳам у бн кўз уриштириб қўярди.
Уй хоними эса буни сезиб қолди.
Ёш ўзига ҳушомат қилиб юрган келишган йигитни.
Қиздан қизғонди гўё.
....ишинг битган бўлса ҳа деб кираверма. Дамингни ол....деди қизга қарата.
....чарчамадим хоним.....деди хонимига гапирса ҳам кўзлари йигитда эди.
Табиийки бундан аёлни жаҳли чиқди. Яна гапирмоқчи эди.
....қўяверинг хоним. Ҳали ёшгина бўлса ҳозир чарчоқни билармиди?.... Саид чиройли.гапириб аёлни қўлини ушладида......тўғрими?.....деди қизга жилмайиб қараб.
.....албатта Саидбек.....қиз ҳам кўзларини ўйнатиб кулиб гапирдида ишини битказиб чиқиб кетди.
Аёл эса йигитни рашк қилгани кўзларидан маълум эди.
( уяциз, беҳаё) ##### Матлаб ўз хонасида акасини расмига термулиб ётарди. Кўзларида ёш.
....акажон мени кечиринг. Шунча нарсани сезмабман. Агар ўлимингизда уларни қўли бўлса ўзим жазога тортилишларига кафил бўламан.
Кечиринг.ака Саид бн бир нарсани реъжа қилдик. Амалга ошса руҳингиз ором топади деган умиддаман.
Матлаб шуларни ўйлаб уйқуга кетди.
##### Баҳора ишдан чиқиб озгина юрганди. Исмини айтиб чақиришгани сабаб ортига қаради.
Яшаётган уйлари офис ва кафега яқин бўлгани учун пиёда қайтарди.
....Баҳора.
....Саид яхшимисиз?
...зўрман. Тўғри айтибсан. Хоним ҳизматкоридан қизғонгандай кўринди.
...зўрку.
...биласану келишган йигитман. Ҳозир уларни олдидан келяпман.
...ваей келишган йигит. Қармоғингизга илинмаган қизлар ҳам борми?.... кулди Баҳора.
...ҳа бор. Биттаси сен....йигит ҳам кулиб шу гапни айтдию.
Кулиб турган юзига яхшигина мушт келиб тушди.
Назли уйда ТВ кўриб ўтирганди эшик қопнғироғи чалинди.
Баҳор ҳали келмасдику дея ўйлаб эшикни очди.
Эшик ёнида жилмайиб Абдуллоҳ турарди.
....Абдуллоҳ ака сиз?...ҳайратини яширмай қаради.
...ҳа мен. Кел уйга кирай кимдур кўриб қолмасин....дея уйга киришди.
....Гули йўқми?
...ҳа у 22:00 да ишдан чиқади.
...ҳали вақт бор эканда .....Абдуллоҳ соатига қараб қўйди.....Назлим нима таом қилдинг. Қорним оч.
...питса буйиртиргандим. Баҳора деярли ҳар кун қорним тўқ дейди. Шунга ўзим учун эриндим.
....ҳа яхши. Сени соғиндим.....Абдуллоҳ Назлини маҳкам қучиб олди.....Ҳа Собир деганлари бн гаплашиб қўйдим. Атрофингда бошқа ўралашмаслигини айтдим. Яна шилқимлик қилса менга айт яхшироқ тушунтираман.
....раҳмат. сизни бирам яхши кўраман.
...мен ҳам сени яхши кўраман.....Абдуллоҳ қизни бағридан бўшатиб кўзларига тикилди.....балки мукофотларсан-а?
....эй боринг-эей....Назли уялиб ерга қараб олди.
....ҳазиллашдим. оз қолди сени уйимга олиб кетаман.
Питса келди икки севишганлар. Тв кўриб питса танаввул қилиб ўтиришди.
##### ....сен нега Саидни олдида сузилдинг?
...хоним мен сузилмадим.....ҳизматкор қиз қошларини чимириб гапирган хонимига опзини оқлади...
шунчаки меҳмонингизга ҳизмат кўрсатдим ҳолос.
....яхши у келганда атрофида камроқ ўралашгин.....зардали гапириб хонасига кетди.
....товба бу қандай муомила? Саидбей мени ёқтиради гапларидан маълум. Бу аёл энди. Унга копз сузаяптими? Эрини бошига етгани ҳам дарс бўлмади-я?.... қиз ўзига ўзи гапириб у ҳам хонасига йўл олди.
##### ....Юсуф бу нима қилганингиз?.... Баҳора дўстидек бўлиб қолган йигитга мушт тушурган йигитга гапирди.
....сен нима деяпсан? Нега унга бундай гапиряпсан?.... Юсуф Баҳорани гапига аҳамият ҳам бермай Саидни ёқасидан олди.
....дўстим бн қандай гаплашишни ҳеч кимдан сўрамайман.....Саид ҳам бўш келмай Юсуфни ёқасидан олди.
Иккиси ҳам бир бирига шундай нигоҳлар бн қарашардики. Баҳора нимадур қилмаса бир кўнгилсизлик бўлишини сезди.
....бу нима қилганинглар? Қўйворинг бир бирингизни. Юсуф у мени ҳамкасбим, дўстим. Нега тушунмай туриб уриш чиқаряпсиз?
....унда нега сенга бундай гап гапирди?. Шу маҳалда сени ёнингда нима бор унга?.....Юсуф йигитни қўйиб юбормаган ҳолатда қизга қараб жаҳл бн гапирди.
....мени ушим бор эди. Ўзим сўрагандим келишини.....Баҳора билмайди негалигини Юсуфни тинчлантиришга уриниб ёлғон ҳам гапирди......
юринг сизга ҳаммасини тушунтириб бераман. Ярим кечаси ҳаммани эътиборини тортаяпсиз.....қиз йигитни қўлидан ушлаб гапирди.
Юсуф Саидни қўйиб юборди. Саид ҳам.
....қойил Баҳора даҳшат янгиликку.....Саид кулиб гапирди.....наҳотки сени ҳам ҳисоб беришга мажбур қиладиган йигит топилган бўлса.
.....алжираманг Саид.....Баҳора ёмон қараш қилди.....сизга ўзим тел қиламан.
....ҳўп кутаман.....Саид шундай деб кулиб қўйдида кетди.
....нима дединг? Нимага унга тел қиласан? Жаҳлимни чиқарма Баҳор. Ҳозир телингни ҳам синдириб ташлайман.....Юсуфни овози бироз баландроқ чиқди.
....ҳаддингиздан ошманг Юсуф. Ўзингизни ким деб ўйлаяпсиз? Ярим кечаси маҳкамага бормай.
Уриш чиқарсангиз балога қолмай деб сизларни ажратдим.....Баҳора ҳам овозини баландлади.
....шунақа де?..... Юсуф шундай дея Баҳорани қўлидан судраб машинасига ўтказди. Ўзи ҳам тез рулга ўтирдида машинани.ҳайдаб кетди.
...бу нима жиннилик Юсуф? Ақлдан оздингизми?.... Баҳора бақириб берди.
....ҳа ақлдан оздим. Қачон билмайман. Аммо сени севиб қолдим.
Ўзимни сени ошиғинг деб ўйлаяпман.....Юсуф тез ҳайдагани учун тезда Баҳорани уйига етиб келишди.
Баҳора машинада тушмоқчи эди аммо эшик очилмади.
....бу нимаси энди? Эшикни очинг.....асабий кўзларини юмиб очди.
....аввал мени эшит. Эртадан кафеда ишламайсан. Агар яна ўша ерда кўрсам аёғингни синдираман. Бунақа пайтда кўчада юрганингни ҳам кўрмай.....Юсуф қизга ўткир нигоҳлар бн қараб гапирди. Унинг буйруқларидан табиийки қизни жаҳли чиқди.
.....БАС ЕТАР АКАМНИ ҲУРМАТИ СИЗЛАБ ГАПИРСАМ ҲАДДИНГДАН ОШИБ КЕТТИНГ. ЮСУФ МЕНГА БУЙРУҚ БЕРМА.....Баҳора бақириб берди.....ҲОҲЛАГАН ЖОЙИМДА ИШЛАЙМАН.
ҲОҲЛАГАН ВАҚТИМДА КЎЧАГА ЧИҚАМАН. СЕНИ ИШИНГ БЎЛМАСИН. НЕГА МЕНГА БУЙРУҚ БЕРАСАН-А? НЕГАААА? ОЧ ЭШИКНИ. ОЧ ДЕДИМ СЕН........Баҳора шу жойига келганда овози чиқмай қолди. Сабаби уни Юсуф "жим" қилиб қўйганди.
Қиз қанча типирчиласа ҳам йигитни чангалидан чиқолмади.
Охири кўрсаткич бармоғи бн йигитни билагига нимадур қилди.
Шунда қизни бўйнидан ушлаб турган қўл бўшашди.
Қиз тезлик бн ўзини Юсуфдан узоқлаштириб юзига яхшигина тарсаки тушурди.
Жаҳлданми? Уятданми? Юзлари қизариб йигитга нафрат бн қаради.
....аблаҳ, ҳотинбоз, нима қилганинг бу?
....жаҳлимни чиқарма қўлимга нима қилдинг?.....Юсуф ишлатолмаётган қўлига ишора қилди.
....баттар бўл. Бошқа қизларни мажбурлаб ўполмайсан....Баҳора асабий гапирди.....сен нима қилганингни биласанми? Сен қанча йигитлар журъати етмаган ишни қилдинг.
....яхшида биринчиси эканимдан ҳурсандман.....Юсуф ҳотиржам гапирди......мени сенламай гапир.
Гапим гап сен меники бўласан.
....мен буюм эмасман. Мен кимникидур бўлмайман.
....кимникидур эмас. Меники. Юсуфники бўласан. Йигирма дақиқада уйимга етиб бораман. Ярим соатда сенга тел қиламан. Олмасанг келиб ҳозирги ишимни давом эттираман....деди Юсуф.
....сиз аввал машина ҳайдаб олинг. Қўлингиз анчагача ишлолмайди Юсуфбей.....Баҳора айярона кулди.
....яхши унда қўлим ишлагунча мени ёнимда бўласан.....Юсуф ҳам қизни ўзидай кулди.
##### ....ало эшитаман Саид.
....Матлаббей ҳаммаси реъжадагидек. Отангиз қачон қайтади.
....тўрт кундан кейин. Саид унгача эплайсанми?
....албатта бўлмаса икки кундан кейин айтган ишим бўлади. Ўша уйга тонгда боришингиз керак.
....ҳоҳламаяпманда Саид.
...акангиз учун. Ўзимга ҳам ёқмаяпти бу.
...яхши розиман.
...ҳўп хайрли тун.
...хайрли тун.
....Юсуф эшикни очинг илтимос.
...айтдимку. қўлим ишласа кейин кетасан.
...Илтимос. ундай қилманг.
....ўзинг нега бундай қилдинг Баҳор?
...ўзингизку шунга мажбур қилган....Баҳора қизариб ерга қараб олди.
...уялма. эшикни очаман. Уйинга кирасан. Ухлайсан. Эртадан мени севган қизим бўлиб уйғонасан.
Юсуфни гапларидан Баҳорани жаҳли чиқди чиқмасинми?.
Зебо бн кўргандику уни.
...нима менга буйруқ беряпсиз? Зебойизга берасиз буйруқни.
...уни севмайман. Шунчаки ўзи суйкалди. Мен кўнглини кўтариб қўйдим ....аблаҳ. ҳотиржам гапиришиничи буни....Баҳорани бироз жаҳли чиқди.
....унга айтдим. Йигир
ма учга кирдинг. Мендан умид қилма. Совчиларингдан бирини танлаб турмушга чиқ. Яна бирор йил юрсанг ўтириб қолган деб совчи келмайди дедим.....Юсуф соғ қўли бн Баҳорани юзини ўзига қаратди.
....эшикни очдим айтганларимни унутма. Иш битгач сенга уйланаман....деди.
Баҳора эшикни очиб бир аёғини тушургач ортига қараб.
....ким айтди мени ёнбошлаб қолган йигитга тегади деб....дея машинадан тушди.
...ёнбошлаб қолган?....тушунмай савол назари бн қизга қаради.
....ҳа нима йигирма тўрт ёшдагилар ўтириб қолса. Йигирма тўққиз ёшдагилар ёнбошлаб қолган бўладида.....Баҳора эгилиб кулиб Юсуфга шу гапни айтиб машина эшигини ёпиб уйи томон кетди.
Юсуф эшитган гапидан мазза қилиб кулди.
Баҳора уйга кириб меҳмонхонадан Тв овозини эшитиб ўша ерга кирди.
Абдуллоҳ уни елкасига бошини қўйганча Назли.
Иккиси ҳам ухлаб ётарди.
Баҳора кулиб қўйдида. Уларни устига чойшаб ёпиб қўйди.
Юсуф мириқиб кулгач қўлига қаради.
....бу қиз битта ҳодимимизни ҳам аёқ қўлини ишламайдиган қилиб қўйганди.
Абдуллоҳдан сўрайчи.....дея телини олди.
Баҳора меҳмонхоандан чиқганда каридорда акасини илинган уст кийимида чиринглаётган телни олди.
....бу жинни шу пайтда нега тел қиляпти....дея телни олди.
....акам ухлаяпти.
....Баҳор сенми?
....ҳа мен акам Назли бн бир бирини пинжига тв кўриб ухлаб қолишибди.
...ҳа яхши шу.ерда эканми?
...ҳа .
...қара улар бирга экан. Биз эса айро.
...Юсуф улар бн бизни.фарқимиз бор. Улар бир йилдан ошиқ севишганлар. Биз бир биримизга бегонамиз.
Ўйлаб гапиринг.
....Баҳор севгида муддат эмас. Туйғулар софлиги рўл ойнайди шуни унутма. сен ҳам ухла тез.
Саидингга тел қилма. Ўлдираман.
...Юсуф у мени Саидим эмас.
....биламан сени фақат Юсуфинг бор. Яхши дам ол.....дея телни ўчирди.
....аҳмоқ Юсуф жинни.Юсуф....дея телни акасини кийимига солиб хонасига кириб кетди.
Баҳора хонасига кириб дераза ойнасидан ташқарига қаради.
Сал аввалги воқеани эслаб ўзидан уялиб кетди.
Кийимини алмаштириб ухлашга ётди.
Юсуф куз салқини бўлгани учун. Машинасини печини озроқ ёқтида. Сиденасини пастлаб Баҳорани ўйлаб ётиб уйқуга кетди.
Ухлашдан аввал ойисига бугун боролмаслигини ҳам айтишни унутмади.
##### Абдуллоҳ уйқудан кўзларини очдида ёнидаги қизга меҳр бн қаради. Кейин тезда атрофга аланглаб Назлини уйғотди.
....Назли тур. Ҳой Назли.
...ҳозир озгина ухлай.
...тиреее ...нима бўлди....Назли уйғониб ўзини Абдуллоҳни ёнида ухлаб қолгани ва устларидаги чойшабни кўриб англадику. Уларни Баҳора кўрган.
....Абдуллоҳ ака Баҳорани олдида уятга қолдикку.
...мен кетдим. Бирон нима дерсан. Биз ёмон иш қилмадикку.....Абдуллоҳ ҳам ичидан уялса ҳам билдирмагандек. Юз қўлини ювиб кетди.
Аслида жуда уялди. Шу.сабаб синглиси кўрмасдан аввал кетди.
Назли ҳам Баҳора тургач кўзларини олиб қочиб зўрға нонушта қилди.
....Назли мен бўлдим. Ҳа деб уялаверма. Мен кетдим яхшилаб нонушта қилиб ортимдан борарсан....дея чиқиб кетди.
Назли чуқур нафас олиб қўйди.
Баҳорани ҳаёли Илёсда эди. Наҳотки шундай ҳужжатларни йўқотиб, ҳотиржам юрса деб ўйларди ##### ....ассалому алайкум .
...кел Саид яхшимисан?
...раҳмат Матлаббей бугун реъжани амалга ошираман. Сиз эртага эрталабда боришиз керак.
...тушундим. чидай олармиканман Саид.
...чидайсиз. акангиз учун мажбурсиз. Майли яна қўнғироқлашамиз.
...хўп гаплашамиз.
##### Баҳора иш столида ўтираркан. Ёнига Назли келди.
...бугун ҳам кафега борасанми?
...йўқ бугун дам куним. Уйга бориб мазза қилиб дам оламан.
...маззаку-а?
...ҳа шунақа.....икки дугонани олдига кўзи кўкарган ҳолда Собир келди.
Баҳора ҳайратда.
Назли эса тушуниб бўлди қандай кўкарганини.
....Собир юзингга нима қилди? .... Баҳора сўради.
...дугонангни йигити бор экан. Бизга нозланиб юришини сабабини билдик....кесатди Собир.
...Собир мен сизга борича айтганман. Ёқтирганим бор деб.....Назли бироз жаҳл бн гапирди.
....Назли асабингни кетказма. Ҳисоб беришга мажбурмассан.....Баҳора ҳам қўшилди.
....Баҳора сен аралашма. Назлидек латофатли бўлмаганинг алам қиляптими?
....оғзингга қараб гапир.....Собирни айтган гапидан Баҳорани жаҳли чиқди.
....ким айтди Баҳорани латофациз деб. Сени кўзинг фақат Назлини кўргани учун бошқаларни ерга урма Собир. Баҳора ҳам ўзгача қиз.....Илёс Баҳорага ўзгача қараб қўйди.....ишларингни қилмай нима қиляпсизлар....уни гапидан кейин узр сўраб Назли ва Собир иш жойларига кетишди.
Илёс Баҳорага қаҳва олиб кир дея кетди.
Баҳора Илёсни қарғаб қарғаб қаҳва тайёрлаб олиб кирди.
Стол устига қўйиб чиқиб кетаётганда Илёс тўхтатиб қолди.
....Баҳора сенда гапим бор....дея ўрнидан туриб қизга яқин келди.
....нима гап?
...ранжимадингми? Собирни гапларидан. Унақа гапларга аҳамият берма. Сен ўзгачасан....қизга яқинлашмоқчи бўлди.
Оралари жуда яқин қолганда Баҳора Илёсни қорнига тиззаси бн яхшигина тепди. Илёс Оғриқдан букчайиб қолди.
....бошлиқман деб ҳар кўйга солишга уринманг. Ҳаддингизни билинг....дея хонадан чиқиб кетди.
##### Саид бугун Мақсудни аёли бн учрашишини ўйлаб қўлидаги дорига қараб турди-да. Чўнтагига солди.
....ўзинг қўлла. Ниятимизга етайлик Роббим....дея кўзларини юмиб чуқур ўйга толди
Баҳора Илёсни хонасидан чиққач нарсаларини олдида уйига кетди.
Илёс эса букчайган ҳолда бироз турди.
....ўзи нозиккина бўлгани бн зарбаси жуда кучли экан....деб қўйди.
##### Кун кеч кирди.
Саид реъжасини амалга ошириш учун йўлга тушди.
Мақсудни аёли бн кечлик қилишди.
Эрта тонгда отасини.уйига келган Матлаб, ҳеч аёғи тортмасада уй остонасига қадам қўйди.
Ҳозир нималар бўлишини ўйлаб, қалби, дили оғрирди.
Эшик олдидаги қўриқчиларга ҳафсаласиз қараб қўйди.
"Пул бўлса бўлди буларга" ичида шуни ўйлаб уйга кирди. Иккинчи қаватга кўтарилиб, тўғри акаси ва келинойисини ётоқхонаси томон борди.
Эшикни кўп иккиланишлар бн очиб кирди.
Хона ўртасидаги катта ётоқда. Келинойиси ва Саид ухлаб ётарди.
Алам бн барча тахминлар рост эканини тушуниб етди. Келинойиси ҳиёнаткор аёл эканини, акаси доим хиёнат бн сийланиб келганини тушунди.
Бориб Саидни тургазиб бир икки мушт тушурди. Уйқудан уйғонган Саид аввал тушунмади. Кейин ҳаммаси ўхшагани сабаб ичидан қувонди.
....сен нега акамни энг содиқ одами бўла туриб уни аёли бн шу ишни қилдинг?.... Матлабни овози бироз баланд чиқди.
Ва бундан табиийки келинойиси уйғониб кетди. Ўзини қаерда эканини. Кийимини кўриб, ва қайноғаси ҳам шу ерда эканини англаб капалаги бошидан учди.
....бу иккимизни ҳоҳишимиз. Мен хонимни мажбурламадим.....деди Саид ҳотиржам.
....нега? НЕГА БУНДАЙ ҚИЛДИНГИЗ? АКАМНИ ҲУРМАТИ ИДДАНГИЗ ЧИҚҚУНЧА САБР ҚИЛМАБСИЗДА..... Матлаб алам бн келинойисига бақирди.
....ўзингизни босинг Матлаббей. Ҳеч ким билмайди. Орамизда сир бўлиб қолади.....Саид кулиб гапирди.
...йўқ сен бу фоҳишани никоҳингга оласан. Ва бу уйдан даф бўлишасан.
....асло мен уйланмаган йигитман. Жувонга уйланмайман.
...қилар ишни қилиб энди тонасанми?
...айтганимдек мен мажбурламадим. Иккимиз ҳоҳишимизга кўра иш қилдик.....Саид жуда ҳотиржам гапирарди.
Уларни суҳбатини эшитаётган аёл ҳеч англамасди. У кечаги тунни қанча эслашга ҳаракат қилса ҳам эслолмасди. Карахт инсондек турарди.
....уйланасан. бўлмаса шарманда қиламан. Ўлдираман иккингизни ҳам....Матлаб ғазаб бн келинойисига қаради.....сиз эса бу бн кетасиз. Жиянларимдан умидингизни узасиз.....деди.
Саид эса бироз ўйлангандек туриб.
....уч кун муҳлат беринг?... деди ...яхши ундан кўп эмас....Матлаб келинойисига нафрат бн қараб чиқиб кетди.
....Саид мен ҳеч нарсани эслолмаяпман....Матлаб чиқиб кетгач аёл тилга кирди.
...қўйсангизчи хоним. Ахир ўзингиз ҳоҳладингизку....Саид кулиб гапирди....энди тонишингиз нимаси?
У ҳам хонадан чиқиб кетди.
Кетгандан сўнг. Бир соат ўтиб.
....уйғонгандирсан қизалоқ....дея ҳизматкор қизга тел қилди. Ва у бн уч соатдан кейин кўришиб гаплашиб олиши кераклигини айтиб телни ўчирди.
....ҳаммаси яхши кетяпти. Оз қолди реъжам иш беришига....дея кечаги тунни ўйлади.
Саид Мақсудни аёлини чойига уйқу дорини қўшди. Ошхонага кирганида ҳизматкор қизни сув ичаётганини кўриб атай унга иш буюрди. Ва аввалдан майдалаб тайёр қилиб қўйган дорини қизни сувига ҳам қўшиб қўйди.
Икки хонимга ҳам кўп ўтмай дори таъсир қила бошлади. Ҳизматкор қиз хонасига кирдида ўзини ётоққа ташладию. Уйқуга кетди.
Хоними эса Саидга сузила бошлади. Саид истамаса ҳам унга яхши гапириб ётоқхонасига олиб кирди.
Аёлни жойига ёткизгач "мен ҳозир" дея ювиниш хонасига кирди. Ўн дақиқада қайтиб чиқиб аёлни ухлаб қолганини кўриб кулиб қўйдида.
Бориб аёлни уст кийимларини ечиб қўйди.
Ўзи ҳам ярим кийимини ечиб шунчаки ётоқ четига ётиб олди.
Саид шуларни ўйларкан. Ўша ҳизматкор қиз келса қандай авраш ва нималар дейишни ўйлаб ўтирди.
(Матлаб ва Саидни реъжаси қандай бўлгани кейинги қисмларда очилади.)
Орадан Саид реъжалаштирган вақт ўтди.
Ҳизматчи қиз ўзига оро берганча келди.
Салом аликдан сўнг Саид иложсиз инсондек гап бошлади.
....биласанми? Кеча менга уйқу дори берганмидингиз?
...йўқ нега сўраяпсиз?
...эрталаб уйғонсам хонимингни хонасида эканман. Камига қайноғаси ҳам келибди. Энди уйланасан деб шантаж қилишяпти.....деди қизни қўлидан тутиб.
....мен билмагамдим. Мен ҳам кеча негадур эрта ухлаб қолдим....қиз ўйланиб гапирди.
....кўрдингми? Улар бизга дори беришган. Уч кун муҳлат беришди. Уни никоҳимга олишимга.....Саид қизни қўлидан маҳкамроқ ушлади.....менга ёрдам бер. Маслаҳат бер. Унга уйланолмайман.
....мен ўйлаб кўрайчи.
....кўп эмас фақат эртага жавобингни айт. Сендан бошқа кимдан ҳам ёрдам сўрайман. У аёл ҳақида нимадур топганимда эди. Осон қутилардим.....Саид ўзини бечора қилиб гапирди.
Қиз бироз ўйланиб туриб уйга бориб яхшилаб ўйлаб жавобини айтаман деб кетди.
Саид эса ҳаммаси ўйлаганидек кетаётганидан ҳурсанд эди.
##### ....Баҳора нега тайёр эмассан? Ишга кеч қоламиз.....Назли ҳали ҳам уй кийимида ўтирган дугонасига гапирди.
....мен бормайман. Энди у ерда ушламайман.....Илёсни кечаги қилиғидан кейин ишга боришни ҳоҳламади.
...нега?
...ишинг бўлмасин.
...сенга нимадур бўлдими?
...Назли айтгим келса ўзим айтаман. Ҳадеб савол бераверма....деб хонасига кириб кетди.
Назли ҳайрон бўлганча ишига кетди.
Баҳора эса тушгача уйда зерикди. Кафега эртароқ боришни ўйладида кийиниб кетди.
##### Офисда тушга яқин Баронни асабий овози янгради. У тинмай Илёсни эътиборсизликда айбларди.
Сабаби ноқонуний ишлари ҳақидаги маълумотлар йўқлигини билишганди.
....қаерда бўлиши мумкин? Илёс бу нимаси?
...билмадим топаман хўжайин.
...топасан. топмасанг ўласан. Яқин ўртада кимгадур ҳужжат бермаганмидинг?
...Юсуфга бергандим....Илёсни эсига тушди.
....тез бориб кўр. Текшир.
....хўп бўлади.
Илёс бориб Юсуфдаги ҳамма ҳужжатларни кўрди. Йўқ улар ичида йўқ эди.
Офисга қайтиб яна анча гап эшитиб олди.
Кейин ўйлай бошлади. Юсуфга ҳужжат берган кун эртасига қўшни шаҳарга оиласини олдига борганини.
Ўша куни офисга келмаганини.
Балки кимдур хонамга киргандур дея ўйланиб қолди.
Юсуф эса Илёс келиб кетгач Баҳорадан ҳавотир ола бошлади.
##### Баҳора кафега келишига бир ҳамкасби уни бошлиқ сўраганини айтди. Сабабини сўраганда билмаслигини.
Келиши бн менга учрасин деганини айтди.
Баҳора бошлиқ хонасига кириб саломлашгач. Бошлиғи унга қайтиб ишга келмаслигини айтди.
....нега бундай деяпсиз? Ишимда камчилик борми?
...йўқ. Баҳора сизни деб ўлиб кетишни истамайман....деб жавоб берди.
Баҳора эшитган гапидан ҳайрон.
....тушунмадим...деди.
...буни кўринг...дея бошлиқлари видео қўйиб берди.
Видеода Юсуф бн кафе хўжайинини айнан шу хонадаги суҳбати бор эди.
Видео охирида Юсуф камарига қистирилган қуролини олиб стол устига қўйди.
Каъфе хўжайинини ранги докадек оқарди. Юсуф бир нималарни гапириб қуролини яна жойига жойлаб чиқиб кетди.
....бу нима?... Баҳора ҳайрат бн сўради.
...сиз бир кун тугул бир соат ишласангиз. Мени ўлдиришини айтди. Баҳора менга тинчлик керак. Илтимос бу ерга танаввул қилиш учун ҳам келманг....дея эшикни кўрсатди.
Баҳора асабий каъфедан Юсуфни шанига чиройли сўзлардан сўзлаб ташқарига чиқди.
Шу пайт телига Илёсдан қўнғироқ бўлди. Олмасдан қизилни босиб қўяверди.
Бу ҳол бир неча бора такрорлангач. Охири олиб қайтиб ишламаслигини айтди.
Аммо у ёқдан Илёсни эмас Баронни овози янгради. Қизга тез келишини буюрди.
Баҳора ҳам хўп дея кўчадан ўтмоқчи эди. Қўнғироқ бўлди.
Юсуфдан. Олиб энди.гапирмоқчи эди.
Юсуф Илёс ҳужжатлар йўқолганини билганини айтди.
Баҳора Юсуфга умуман гапирмай телни ўчирдида.
....демак шунга чақиряпти.. дея ўфис томон юра бошлади.
Баҳора ўфисга келди. Барон Илёсни хонасида эди. Ҳамма ҳодимларни сўроқ қилаётганди.
Баҳора ҳам бу сўроқдан қуруқ қолмади.
Ўша Илёс келмаган кун эрта келганини қоравулдан билишгач. Уни анча сиқувга олишди.
....Барон мен қайта қайта айтиб чарчадим. Эрта келган бўлишим мумкин аммо менда Илёсбейни хонасини калити йўқку.
Алишер қани унга айтинг. Хавфсизлик тизимини текширсин. Ҳар қадамда камера бўлса. Ким олгани топилиб қолар.....деди.
У бунчалик хотиржам гапиришини сабаби. Қоровулдан қўшимча калитни ўғирлаб хонага кирганди.
Яна Юсуф жуда тажрибали ҳайкер эди. У ҳавфсизлик тизимини бузиб. Ўша вақтдаги тасвирларни ўчириб юборганди.
Алишер камераларни текшириб ҳеч нарса тополмади. Баҳорани ҳам бошқасини ҳам айблайдиган бирон нима чиқмади.
Барон Илёсни бир икки мушт бн сийлади. Эртага тонггача маълумотларни топиб жойига қўйишини айтиб уйига кетди.
###### Юсуф Баҳора гапирмай телни ўчирганига бир жаҳли чиқса бир ҳавотир ола бошлади.
Бир жойда туролмай. Хонасида айланаверди. Охири сабри чидамай чиқиб кетди.
Йўлида "қаёққа" деб сўраган Забога "ишинг бўлмасин" деб шошганча чиқиб кетди.
Баронни ўфиси яқинида кута бошлади. Анча вақт ўтгач Барон ва қўриқчилари чиқишди. Ва машиналарига ўтириб кетишди. Узоқдан ҳам Баронни асабий экани билиниб турарди.
Юсуф яна Баҳорадан хавотир ола бошлади. Бироз кутгач сабри чидамай энди машинасидан тушмоқчи эди.
Баҳора ўзи чиқиб қолди.
Юсуф уни ўфисдан бироз узоқлашгунча кузатиб турди. Кейин тезлик
ни ошириб уни ёнига бордида.
Ҳеч бир сўзсиз. Қизни машинага бир буюмдек ўтказиб. Ўзи рўлга ўтириб ҳайдаб кетди.
###### Барон асабий уйга келдида ҳаммага бақириб ташлади.
Уйдан чиққан Матлаб отасини ҳолатига тушунмади.
....дада эрта қайтибсизми?.... саломлашиб бўлишгач ўзини қизиқтирган саволни берди.
....ҳа бир ишни эплашолмайди. Уч кун йўқ бўлсам ҳамма нарса расво бўлибди.....Барон бироз овозини баландлаб гапирди.
....ҳа дада. Сиз йўқ келинингиз ҳам катта иш кўрсатди. Икки кундан кейин уни узатамиз....Матлаб дадаси нимадан асабийлашаётганига қизиқмади ҳам.
....НИМАЛАР ДЕЯПСАН? ЭСИНГНИ ЕДИНГМИ?...Барон бу сафар бақириб гапирди.
....буни келинингиздан сўранг. Акамни ёрдамчиси бн қилган севги драммасини айтиб беради.....деб кесатиқли гапирдида.....хиёнат қилди. Оиласига фарзандларига. Ҳали ўлиги совиб улгурмаган эрига.
Бунақа зинокорларни ер қандай кўтариб юрибди экан.....Матлаб атай аччиқ гапларни гапирди......Майли мен кетдим. Суюкли келинингиз бн гаплашиб олинг....дея Матлаб чиқиб кетди.
Барон эса эшитган гапларидан карахт ҳолда қолди
...Юсуф бу нима қилганингиз? Жинни бўлганмисиз?....Баҳора жаҳл бн қаради.....мени ўлдирмоқчимисиз?
....нега бир оғиз гапирмай телни ўчирдинг? Қанча ҳавотир олганимни биласанми?.... Юсуф асабий гапирди.
...билардикку шу кун келишини.
...нималар деди? Сени қийнашмадими?.... Йисуф бироз машина тезлиги пасайтириб сўради.
Баҳора ҳамма гапни айтиб берди.
...нега фақат ўзинг чиқдинг. Қолганлар қаерда?
...маълумотларни қидиришяпти.
...сенчи?
...мен ишламайман энди. Бугун ҳам ишга келмагандим. Барон чақиргани учун бордим. Уйда зерикиб иккинчи ишимга келгандим. Битта псих бошлиғимизни қўрқитиб қўйибди. Танаввул қилгани ҳам келманг деб ҳайдагандан баттар қилди.
...тушунган одам экан.....Юсуф кулиб қўйдида.....нега офисда қайтиб ишламайман дединг....савол берди.
....ишлагим келмай қолди.
...сабаб? Сен бирор сабаб бўлмаса бундай қилмайсан.
....ҳа ишимиз деярли битдику шунга. Яна кеча Илёс менга яқинлашмоқчи бўлди......Баҳора шу гапни айтиши бн машина бирдан тўхтади. Қиз бошини уриб олди.
....жиннимисиз?
...нима дединг? Нега у сенга яқинлашади....Юсуфни жаҳли чиқди.....ўзи ўша зиёфатда ҳам кулиб киргандинг у бн.....Баҳорани ўзига қаратиб гапира бошлади.....сенга ҳеч нарса қилмадими? Айт ўлдираман агар нимадур қилган бўлса.
....ҳеч нарса қилмади. Қилмоқчиди йўл қўймадим.
....яна бир марта сенга яқинлашса ўлдираман.
##### ....ЛОБАР. ЛОБАР ДЕДИМ. ЧИҚ БУЁҚҚА НИМА ҚИЛЯПСАН? СЕН НИМА ҚИЛДИНГ? ЧИҚ ДЕДИМ СЕНГА.....Барон Матлаб кетгач бироз шок ҳолатда турдида ўзига келиб бақира бошлади.
Лобар ҳам қўрқа писа уни ёнига келди.
....сен нималар қилдинг? Уч кун йўқлигимда нималарни бошладинг? Ўзи сени карашмаларингга учганим учун. Гуноҳ қилганим учун ўғлимни олдида уни руҳи олдида ўзимни айбдор ҳис қилиб келаман. Сен уни ўлиги совимай яна шу ишни қилдингми? Болам иккимизни касримизга қолиб ўлиб кетди. Сен яна ҳотиржам шу ишни қилдингми?.....ўртача овозда келинига гапирарди. Лобар эса бошини эгиб турарди.......қандай ҳаддинг сиғди СУЮҒОЁҚ. МЕНИ УЙИМГА ЎЙНАШИНГНИ ОЛИБ КЕЛДИНГМИ? ҲАТОНИ БИРГА ҚИЛДИК ДЕБ ЮРГАН ПАЙТИМ СЕН ЯНА ШУНДАЙ ИШ ҚИЛДИНГМИ?
....кечиринг.тўғриси эслолмаяпман.
....эслайсан. сен аслида шунақа аёллардансан. Эрингни гўрга тиқиб ҳам босилмаган ФОҲИШАСАН.
МЕНИ ҲАМ ШУ ЁЪЛГА СЕН УНДАГАНСАН. ИФЛОС.....Барон Лобарни юзига тарсаки туширди......ўйнашинг.келгунича менга қорангни кўрсатма.....дея уни туртиб ўтиб кетди.
Лобарни кўзлари бироз ёшланди.
Балки афсусдандур ёки камситилганидан.
Ҳудди шу вақтда уларни суҳбатларини ҳизматчи қиз видеога олиб олди.
....ана буни Саид акага бераман.....дея хонасига кирди. Аввал тг дан жўнатмоқчи бўлди. Кейин кўришгиси келди. Кун энди пешиндан ўтгани сабаб у бн учрашув белгилаб тайёрлана бошлади.
Уй соҳибларини кайфиятидан келиб чиқиб ҳозир уни қидирмасликларини. Ўзларига келгунича келишган йигитни бир кўриб қайтишини ўйлаб уйдан чиқиб кетди.
Давоми бор
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев