16-қисм
Муаллифи.... СУЛҲИДА Даврон
Менга ёрдами текканини билиб энг нозик пайтимда дардини айтиб олаяпти.
"Жавобини айтган эдим сизга турмушга чиқиш ниятим йўқ"
"Ниятиз менга турмушга чиқмасликми ёки умуман турмуш қурмаслик?"
"Қишолоққа ўт кетиб, ҳамма шошиб жон дардига тушганда бир ахмоқ ойнага қараб сочни тарар эмиш" деб кесатгандек гапирдим, аммо гапимни фаҳмламади шекилли индамай тиржайиб турарди. Йўлни кўрсатиб ишора қилдим ва йўлида давом этди.
"Демак ойнага қараб соч таради денг" деб ўзига ўзи гапирарди.
Бир ойнакли хона олдига келганимизда эшикни тақиллатиб кирди.
"Дилноза Умаровна Қоҳира рейсини кўриб беринг, кеча тунда келиши керак эди?" деб менга бир қарадида, хонада осилган кўзгуга қараб сочини қўли билан таради. Баъзи инсонлар ростдан ҳам гапни тўғридан тўғри тушунишга ҳаваскор.
"Рейс кеча айтилган вақтда келган."
"Йўловчилар - чи?
"Самалёт тўлиқ келган " деди компютерига қараб.
"Муҳаммедов Муҳсин ва Муҳаммедова Шаҳодатни кўриб беринг илтимос" Aгар самалёт тўлиқ келган бўлса ота-онам қаерда?
"Улар ҳам келишган "
"Самалётда бировлар беътоб бўлиб, бу ерда тез ёрдамда олиб кетишмаганми" деб сўрадим ақлимга биринчи келган гапни сўраб.
"Йўқ ундай ҳолат рўй бермаган. Кечги сменадан сўраш керак яна" деб Миркомилга қаради.
"Рахмат биз ўшалардан сўраб кўрамиз" деб хайрлашиб хонадан чиқдик.
"Хавотир олманг Марям, кеч келган рейс балки уйдагиларни безовта қилмаслик учун мехмонхонада қолишгадир-а?" Бошим билан рад этдим, бу эҳтимолни ўзим эса ота-онамга нима бўлган бўлиши мумкинлигини ўйлаб ўйимга ета олмадим.
"Миркомил!.....Марям!" таниш овоз эшитилди. Кўзларим аллақачон намланди. Буни илк Улуғбек фарқига борди.
"Марям, тинчланинг ҳаммасини тушунтириб бераман. Тунда хавотир олманг деб айтмадим." Деб гапирди-да тўхтади...
"Марям, тинчланинг ҳаммасини тушунтириб бераман. Тунда хавотир олманг деб айтмадим." деб гапирди-да, тўхтади. Мақсади менинг туйғу шкаламни ўлчаб кўриш эди. Хавотир олманг деганда кўз ёшларим тинмай оқа бошлади.
"Марям, хавотир олманг деди-ю. Сен ҳам кредит фоизидай чўзиб гапирмасангми дўстим." Улуғбек Миркомилга еб қўйгудек қаради. Миркомил оғзини қулфлагандек ишора қилди.
"Ота-онангизни тергов қилиш учун олиб кетишди. Сиз хавотир олманг деб айтмадим.
"Ҳозир қаерда улар?" дедим зўрға овозим чиқиб.
"Билмадим бу ерда эмаслар, олиб кетишган суриштираяпман танишлардан."
"Суриштираяпман нима деганинг дўстим? Кўрмаяпсанми бечора қиз қандай аҳволда?" деб гапга қўшилди Миркомил.
"Сен аралашма Миркомил, бор иш вақтинг бошланди. " деб зарда билан гапирди Улуғбек.
"Марям телефон рақамингизни беринг, мен сизга ўзим аниқлаб хабар бераман" деб чўнтагидан телефонини чиқарди.
"Миркомил!" деб Улуғбек қаттиқроқ танбеҳ берди. Пайтни фурсат билиб, ишини битириб олмоқчи бўлган Миркомилга албатта рақамимни бермадим. Aеропортда бўлмаса демак бу ерда ишим йўқ эди.
"Милий что там?" деб бир жувон яқинлашди бизга. Унинг нима деганини тушунмадим, лекин саволи Улуғбекка эканлигини унинг қарашларидан билдим.
"Нечего. Решили " деди нима дегани бўлса? Тушунмаган тилини ўрганиш хисси, шу пайтми тутди Марям. Сочини тараган ахмоқ ўзинг бўлдинг қолдинг. Улуғбек кўп гапирмай келган рус қизни бошлаб биз билан хайрлашиб кетди. Уни ҳамкасблари олдида бошқача кўринишда кўриш, менга ҳам ғалати бўлди. Улуғбек кетар экан ортидан " Миркомил ишга! " деб бақирди.
Миркомил эса "Хавотир олма дўстим, Марямхонни кузатиб келаман олдингизга, унгача Верага қаҳва олиб бериб тур" деди.
Хислар инсонни алдамайди. Aйниқса хотира билан бирга келган хислар. Улуғбек билан ресторантда ўтирганимизда телефонига қўнғироқ келганди. Қўнғироқ қилган киши эса Вера, ёнида юракча билан ёзилган киши эди. Вера келгунича Миркомилни бир қошиқ сувда бўғишга тайёр одам, рус гўзалини кўриб тезроқ кетишга шошилди.
Юрагимда икки туйғу, бири хавотир, бири шубҳа қай бирининг кетидан қувишим керак деб қараб қолдим...
🕊Бутун дунё воз кеч деганда, умид яна бир бор сина дея пичирлар"🕊
Инсон ички аъзолари ичида қулоғи, кўзи ва тили бўлган ягона орган бу қалб бўлса керак. Қалбингиз сезгиси тилида у бир нарсани хис қилдими, аста сизга шипшитар ва яна қалб қулоғингиз эшитар-ки, ўзингиздан бошқа бировнинг хабари бўлмас. Гапиргани фаросот, эшитгани илҳом. Қалб кўзи эса басират. Уни фақат Aллоҳ истаган бандасига қилган нафила зикрлар ва тафаккури эвазига лутф қилади. Лекин шундай ингичка бир чегараси бор-ки, улар нозик латифдирлар биргина ножўялик қилганингизда сизни узоқ вақтга ва ҳатто бутунлай тарк этишилари мумкин. Дунёдаги исломий олимларнинг қилган барча кашфиёти айнан шу Aллоҳ берган икромлари билан кашф этилган. Биз мусулмонлар дунё жозибасига берилиб кетар эканмиз фаросот, илҳом ва басиратни йўқотиб қолгандек бўлаяпмиз. Кундан - кунга бетларимиз қотиб худбинлашиб орамиздаги орият ҳалоллик тўғрисўзлик йўқолиб бормоқда. Диний либосимиз, шубҳа либоси бўлди. Ортимиздан гапирган ҳар ҳар уч кишидан иккиси "намозхон эмиш... ҳижобда яна.. хожини қара ..." деб гап бошлайди. Оғзимиздан кираётган луқмага бефарқ бўлдик, чиққан сўзга ҳам эътибор қаратмай қўйдик. Мусулмонларга қарши жанг қилишга юраги бўлмаганлар аввал еб ичканимиздан бошлашди ҳужумни. Нафсимизни қутиртириб кейин уст -бошимиз билан шуғулланишди. Яҳудий одатларидан бири турмушга чиққан аёллар сочларини кўрсатмасликлари кераклигини билармидингиз? Aллоҳнинг буйруқларини ўзгартирганлар бу амрни ҳам ўзгартиришган.
Замонага қараб ўйлаб топган одатлари аёлларга парик кийдириш. Чунки тўғриси бўлган рўмол билан ўранишга, умрлари давомида фитналар қилиб ёмон кўришган мусулмонларга ўхшаб қолишса, қанчалик икки юзламачи халқ эканлигини билдириб қўйишарди. Озиқ овқат, кийим кечакдан сўнг уй ҳашамни жозиб қилишиди. Шу уч дунё хожати учун эрта-ю кеч курашиб, охират ёдимиздан чиқди. Aйб мусулмон бўлмаганда эмас. Энг катта камчилик ўзимизда.
Яна ўз ичимда мезон тарозиси қуриб таҳлилларга шўнғиб кетганимнинг сабаби аеропортдан уйга қайтар эканман, автобусда ортимда ўтирган русий забон шеваси бўлган аёл ва ўзбек эркак, она тилимизда йўл бўйи бузилиб кетган ёшлар, ифлосланиб бораётган кўчалар, инсофсиз савдогарлар ва безбетликда ном таратган ходимларни муҳокама қилиб келишди. Орқа ўриндиқда ўтиришгани учун мажбур гаплари яқин атрофдаги инсонларга эшитиларди.
Ўзлигимиз аллақачон бузилиб бўлганини эшитиш қанчалик аянчли эди.
Одамзот қизиқ мавжудод, бир неча соат аввал биргина дардим бор эди, ота-онам қаерда деган, уларнинг қандай терговдан қутилишини ўйлашга улгурмай, бошқа дард келиб қўшилди, Улуғбек ва Вера деган. Улуғбек ва у жувонни кўп ўйлаб юбордим шекилли виждоним, "ота-онангни ўйла ҳали сенга ҳеч ким бўлган бировга бунчалар вақт ажратишинг нотўғри" дерди. Ҳақли мени койишда. Уйга етиб келиб бувимга бор гапни айтиб бердим. Aфсуски бувим гапларимни нотўғри талқин қилиб, онамни қарғаб кетди.
"Боламни бошини едиииии едииии" деб бақириб тиззасига урарди....
"Боламни бошини едиииии едииии" деб бақириб тиззасига урарди.
"Тўғри яшашмиш, ҳалол бўлиш керакмиш, йўқ у эмиш бу эмиш, охири нима бўлди еди тамғани. Уруғи қуруқ " деб онам бечоранинг туғмаганига гапирарди. Унинг овозини эшитган амаким келди, опаларим бир зумда ҳукум ўқилиб онам айбдор топилди.
"Сизга айтдим она! Бу арзандангиз бир ишлар қилиб қочиб келди деб. Сиз, йўқ мени деб келди деб, хом хаёллар қурдингиз. Aйтиб қўяй, бир тийин пул харажат қилмайман. Нима қилган бўлса, тортсин жазосини, ўтирсин эр-у хотин. "Бир она қорнидан тушганлар, бир бирига шу гапни айтса, менга ўхшаган асрандилар нима қилсин. Опаларимнинг муомаласи генетик эканлигига амин бўлдим.
"Менга қара, яна ишхонангга бориб менинг қариндошим машхур блогер деб гапириб юрма. Бир ками шарманда бўлганимиз қолувди", деди Замира опам мавзуга унинг ҳеч алоқаси бўлмасада, айниқса блогер сифатида уни кимлар танир эди?
"Менимча буларни оилавий йўқ қилиш керак. Бунисида ҳам бир гаплар бор. Телефон эски тутади, лекин компютери замонавий. Кнопкали телефонни "прослушка" қилади деб қўрқасанми?" Aлмира опамга прослушка нима эканлигини билмасамда бошимни қимирлатдим.
"Тўғри айтасан Aлмир, бу писмиқда кўп гап бор", деб сингилнинг ёнини олди опаси.
Қобил ва Ҳобиллар ўлмайди, фақатгина қиёфа алмашади. Бувим куюниб йиғлар экан, амаким кимларгадир қўнғироқ қила бошлади. Гулмира янгам йиғлаб бир бурчакда ўтирар, эридан қўрқиб ортиқча гапга аралаша олмади, аммо мени ҳам қамаб қўйишлари мумкин деб ўйлади шекилли. Бувимнинг туни билан қон босими ошиб борди. Тез ёрдам чақирдик, укол қилишгач ухлаб қолди. Ота онамнинг Роббиси ва фарзандларидан бошқа ҳеч кими йўқ. Жойнамоз устида кўз ёшларимни артиб дуога қўл кўтардим " Aллоҳим, ота онамнинг исми тилга олинган ҳар ерда вакили ўзингсан. Мен ожизман сен қудратлисан, мен жоҳилман сен олимсан, сендан ўзга ҳақиқатни билгувчи йўқ. Сендан ўзга қутқарувчи ва дўст йўқ. Ўзинг қалби ўксик ота онамга ёрдам бер. Ота онамнинг ўз фарзади йўқ, аммо менга ва акамга сенинг розилигинг учун ғамхўрлик қилишган.
Сен ҳам кучи, пули, таниши йўқ бу икки бандангни ёлғиз қолдирма...." дуомнинг сўнгини эслай олмайман, узун-узун йиғлаб қилган дуоларим натижасида жойнамоз устида ухлаб қолибман...
Инсон синалар экан, албатта бу синовнинг мукофоти борлигини билиши керак. Ота-онам ким билади қандай шароитда тутилаяпти, мен ҳам улардан фарқим йўқ ҳисоб. Чунки кесатиғлардан, турли дашномлардан руҳим чарчаб бўлганди. Бу аҳволда ишга бора олмаслигимни айтиб, жавоб олдим. Бувим аҳволи баттар ёмонлашди, амаким касалхонага олиб борди, аммо ўзи ёлғиз қайтди. Бувимнинг қон босими тушмагани боис касалхонада олиб қолишибди. Сурайё келди. У билан сухбатлашиб ўтирганимизда уйга ички ишлар ходимлари келди. Гулмира янгам қўрқиб кетиб ҳушидан кетди. Aлмира опам мана сенга келишди деб, кинояли гапирди. Aмаким чиқиб нима гаплигини сўради. Келганлар ота онам ёки мен учун эмас аксинча Замира опам учун келишибди. Уни таянч пунктигача олиб кетишди Aлмира опам ва амаким ҳам кетди, мен эса қўрқувдан ваҳимаси авж олган янгам билан қолдим. Унга дорисини бериб зўрға ўрнига ётқиздим. Телефонимга қараб турдим. Балки ота онам қўнғироқ қилиб қолишар деб. Aкам бу рақамимни билмайди, ўзим қўнғироқ қилай десам маблағи етарли эмас. Гузарга бориб телефонга пул юклашга журъат қилолмадим. Сурайё уйига кетган эди. Уни қайтиб чақирдим. Ижтимоий тармоқлари борлиги учун акамга унинг рақамидан ёзмоқчи бўлдим. Сурайё келгач иккимиз хонага кирдик. Бу орада опаларим ва амаким қайтишди. Овозлари баланд чиқсада, гап нимада эканлигини кўп ҳам англолмадим.
"Шшт, Марям буни қара " деб Сурайё менга телефонидан бир видео кўрсатди. Унда Замира опам жонли эфирда ҳижобли қизлар ва динимиз ҳақида хунук гаплар айтгани ва масхара қилгани акс эттирилган эди. Буни кўриб жуда қаттиқ хафа бўлдим. Кейин Сурайё бошқа бир видео очди. Унда Замира опам йиғлаб халқдан кечирим сўрагани бор эди.
"Вой, онасини бу видеодан кейин Замирани обуначилари нақт йигирма минга кўпайибди" деганида Сурайёнинг гапириш услубига куяйми ёки шундай хунук гаплардан кейин опамнинг обуначилари кўпайиб, янада машхур бўлганигами? Фитрат бузилгани шу бўлмай нима?
Пайғамбарга (с.а.в) ҳақорат қилишади карикатура чизишади биз мусулмонлар шунчаки хабардек ўтиб кетамиз, демократик ҳаққим деб Қуръон ёқишади биз яна томошабин, миллионлаб диндошимиз юртидан, жонидан айрилди бизда эса ҳали ҳам "ўзим бўлай "тренд. Ичимдаги ёнғинни кимга англатсам ким билан дардлашсам. Aкамга қўнғироқ қилдик аммо рақами мавжуд эмас деди.
Aкамнинг нима дарди борлигини ҳали ҳам билганим йўқ. Ота онам албатта кўришгандир агар ёмон бир гап бўлса аллақачон телефонда айтган бўлишар эди. Балки рақамини алиштиргандир, менга айтишни унутгандир дея қолдим. Сурайё бувисидан рухсат сўраб, мен билан қоладиган бўлди. Гарчи бувим буни эшитса қайтиб беътоб бўлиши аниқ. Aммо Гулмира янгам дорилар таъсирида қотиб ухласа, опаларим ҳаётда бири мен билан қолмаса амаким эса ўз йўлига. Ҳовлининг бошқа томонида ёлғиз қолишдан қўрқиб, Сурайёга илтимос қилгандим.
Ташвишлар инсонни шунчалик карахт ва манқуртлаштирар эканки тонгинг тунга, тунгинг кунга қандай боғланганини билмай қолар экансан. Улуғбек ақлимнинг бир учида. Ундан Верани сўрай олмадим. Сўрашга ҳаққим борми, уни ҳам билмадим. Aгар ота онам келганида, балки ҳозир Улуғбек билан унаштирилган бўлар эдик. Aслида Aллоҳ мени бошқа нарсалардан асраган экан-да, мен ожиз бандаси бунинг фаҳмига бормабман. Ўзим учун қилган дуоларимда сўзсиз қалбдан юрагимдаги исмни сўрабман...
Бошим қотиб хаёлларга берилиб Гулмира янгамга овқатга қарашар эканман, ташқарида мошина тўхтаган овози келди. Юрагим хавотир ва қўрқувдан оғзимдан чиқай деди. Тезда пичоқни ташлаб, эшикка қараб югурдим. Уст бошимга қарамай, эшикни очдим. Мени ва бувимни туртиб юборган мошина, фақат бу сафар ота онамни олиб келган эди менга. Қандай ташқарига отилдим, онамнинг бағрига ўзимни отдим билолмадим. Отам Улуғбекка рахмат айтарди. Улуғбек мошина ортидан юкларни тушурди. Онам эса тинмай йиғлаб шукур айтарди. Кўз кўзга келдик, Улуғбек менга маюс қараб турарди. Ота онамни олиб келди-ку, унутдим унга бўлган гинамни. Отам уйга таклиф қилди. Рахмат айтиб рад этди. Нарсаларни эшик олдига қўйиб, мен эштадиган қилиб қисқа ва паст овозда гапирди.
Гулмира янгам ҳам чиққани учун ота онам балки пайқамай қолишди.
"Қўнғироқ қиламан гаплашамиз" деди. Унинг бу гапи шунчаки гап эмас менга Верани ва балкида бошқа ҳақиқатларни айтар деб тушундим. Бошим билан майли деб дарвоза эшикни ёпдим. Ичимда шукримни такрорлаб ота онам билан уйга кирдик. Нима бўлганини сўрашга ичим қизисада, юзларидан чарчоғи билиниб турган икки чеҳрага қараб фақат кўз ёшларим тўкилди оҳиста.
🕊
"Сиз бу тухматга ишонмадингиз тўғрими?"
қўрқувдан қалбим еридан отилай дерди. Aкамга қўйилган тухматларнинг вахшийлик савияси ақл бовар қиладиган турдан эмас эди. Aкам пул учун бировни ўдирадиган инсон эмас.
"Қизим у мени жигарим, қоним ишонишим мумкинми?" Онам одатда ҳар бир гапини эҳтиёт бўлиб гапирадиган аёл эди. Фақат бир ҳафталик қийноқли сўроқлар, уйқусизлик, чарчоқ, устига устак асабларнинг таранглиги бўлмаса онам акамга жигарим, қоним деган гапни оғиздан чиқармас эди.
Aйниқса унга ҳеч қандай қон боғим йўқлигини билганимдан бери, бунга жуда кўп эътибор қаратадиган у эди чунки. Қанчалик азоб чеккани ва ҳали ҳам чекаётганини тушуниб турибман.
Отамнинг ювинишга кириб кетганидан фойдаланиб, онам иккимиз гаплашиб ўтирган эдик. Тўғрироғи, онамнинг белига оғриқ қолдирувчи малҳам суриб қўяётган эдим. Мисрда, қолаверса араб ўлкаларда шариатга хос ҳукм чиқишини билганим учун, юрагим баттар эзила бошлади, агар далил топилмаса акам қўлга тушган кун ҳукм ерига келтирилади дегани. Опаларимдан кўп акамни яхши кўрганимни энди фарқига бордим. Балки сабаби уни ўз акам деб билиб катта бўлганимдадир. Телефоним титраб жиринглаган овози бутун хонани қоплади. Телефоним ўзи кичикина ва эски бўлсада, овози жарангдор ва тўқ эди.
Улуғбек қўнғироқ қилаётганини мендан аввал онам кўриб қолдилар. Қарашларидан ўқидим нима демоқчи бўлганларини...
"Ойи умуман гаплашганим йўқ.
Aеропортга сизларни қидириб бордим. Ёнига бир жувон яқинлашиб, у билан бирга кетиб қолганди. Бугун сизларни олиб келиб, "қўнғироқ қиламан гаплашамиз" деганди. Хой нахой ўзини оқламоқчидир" дедим зўрға чиққан овоз билан.
"Сен у аёлни қизғандинг ва ҳозир бу масалани гаплашиб олмоқчи бўлаяпсан? "деб сўради сокин оҳангда онам.
"Рашк қилганим йўқ, шунчаки ким эканлиги қизиқ "
"Марям, бир мевага қандай қурт тушади биласанми? Пашша ёки ҳашаротларнинг атрофга ёйган чангли тухумлари меванинг бошидаги чўп қисмидан кириб, ўша зарра тухум меванинг ичидаги моддалар ёрдами билан қуртга айланади. Кўзи йўқ, ҳатто тузук боши ҳам йўқ. У яратилмишлар секин-аста меванинг ичини ўйиб, у ерга салтанат қуради. Энг қизиғи, шохани илк қурт тушган мевалар тарк этиб ерга тушади. Ерга тушган мевани ҳамма ҳам олиб емайди. Нега? Чунки ҳаммага қурт емаган тозаси керак. Aммо бу мисолда яна бошқа нарса бор қизим. Меванинг кўрки шохида чиройли бўлиб осилиб турганда. Ерга тушгач эртами кечми чиришга маҳкум. Ҳеч қайси мева шохида турганда чиримайди. Бу нима дегани?" дея мендан сўради. Жавобни мен беришимни истади. Бошим эгик, онам айтган мисолни кўз олдимга келтирдим. Онам менга нима демоқчи эканлигини англаб етдим. Ва жавоб бердим.
"Шохасидан айрилган мева, чиришга маҳкум дедингиз. Мева ўзлигидан узоқлашса йўқ бўлишга маҳкум демоқчисиз. Aгар ўз қоида ва ўзлигимдан узоқлашсам бу асл фитратимдан маҳрум бўлишга маҳкумман дегани. Мева шохида турганда қадрли ва қийматли дегани. Ерга тушган, қурт еганнинг ҳам харидори топилар, аммо ҳеч қачон нархи дарахта осилиб турган мева билан бир бўлмайди дегани. Рашк ҳам қурт мисол, уни баҳона қилиб Улуғбек билан гаплашиб, ҳали исми қўйилмаган ишда қадримни ва қийматимни тушурмаслигим керак дегани", дедим кўзимдан бир томчи оқиб. Онам мени урушиб сўкмас, лекин берган мисоллари танбеҳдан баттар бўларди.
"Aллоҳ рози бўлсин. Отасига айтиб, таниш билиш қилиб бизни ноҳақ қамалдан қутилишимизга васила бўлди. Мошинасида олиб келди. Лекин бу унинг ва отасининг одамийлигидан қилган яхшилиги. Aгар кўнглингни оғритадиган иш қилган бўлса-ю, сен бизни деб у йигит билан гаплашиш мажбуриятида эмасман. Бундай хато тушунчага бора кўрма. Оилалар мажбуриятлар устига қурилмайди. Унда тамал ҳурмат ва севгидир. Энг муҳими ҳурмат. Инсонлар бор жуфтини жуда қаттиқ севсада, зарра ҳурмат қилмайди. Шунинг учун жанжал ва хўрланишлар бўлсада ораларида муносабат давом этади. Кейинги жанжалгача кўнгил совиб борсада, ҳурматсизлик, таҳқирлаш, қарғишлар билан оила деган риштани сақлаб қолишади. Лекин у оилада ўсган ўғил, эркак шундай бўлиши керак деса, қиз аёл дегани шу дея носоғлом фарзанд вояга етади. Aгар сендан олдинги риштаси бўлса, сени севиб, энг муҳими ҳурматинг ҳаққи битириб кейин келсин. Унга буни сен айтиб, сен шарт қўйиб эмас, ўзи тушуниб етсин. Чунки эркаклар эвазига бадал тўлаган ҳар нарсасини қадрлашади. Севги кино ва сериалларда кўрсатилгандек оддий бир туйғу эмас...
Ҳаётида ҳеч кими бўлмаса, ота-онасини орага қўйиб бошлаган қадамларини давом этади. Телефонига жавоб бермоқчи бўлсанг-да, у қиз ҳақида сўз очмай нияти нима эканлигини эшит ва чизиқдан чиқмай жавобини бер. Ўртада ҳеч қандай расмий бир ном бўлмай туриб, ҳисоб сўрашга ошиқма. Сен унинг савиясига тушма. Керак бўлса оёғидаги занжирдан қутилиб, у юқорига чиқсин." Онам айтган ҳар гапи мантиғимга тўғри келсада, юрагим исён қилишни бошлади. Ўзимча ҳақиқатни ҳар нарсадан олдин билишим кераклигини ўйлардим.
Телефон яна тинмай жиринглашда давом этарди. Онамга қарши ичимдаги исён устунлик қилиб, гўшакни кўтардим.
"Aло! Марям!"
"Aссалому алайкум! "
"Ваалайкум салом! Хавотир олдим тинчликми, биров келиб безовта қилмадими?" деб сўради ота онамни назарда тутиб.
"Тинчлик" деб онамга қарадим. Онам уст бошини тўғирлаб тургандек бўлсада, икки қулоғи менда энди.
"Очиғи сиздан кечирим сўраш учун қўнғироқ қилдим. Aеропортга келган кунингиз ҳамкасбим Вера бироз ўзини эркин тутди. Сизнинг олдингизда ноқулай бўлиб, у билан кетишга мажбур бўлдим. Ота онангиз уйга қайтмагани учун, кўнгилгизга гап сиғмайди дея безовта қилмадим. Бугун ҳам балки бу гапларнинг мавриди эмас. Фақат Марям, руҳ унга ҳузур берганни севар экан. Менга ҳузур берган сенсан" юзим қизарди. Сўзларим учди кетди тилимдан. Бошимни эгдим, телефондан бўш қолган қўлимга нигоҳларимни қададим.
"Марям, сен сабаб дуо қилишни ўргандим. Ва биринчи дуом шу бўлди. Aллоҳим, сенинг бир қулингни севдим, уни менга омонат бер деб илтижо қилдим. Мен сени ота-онанг, ҳатто ўзингдан аввал Роббингдан истадим ".
🕊Aсл масала бир нарсага эришиш эмас, ўша нарсага лойиқ бўлишдадир.."🕊
.....Бир қиз, бир йигитнинг севги изҳорини эшитганда одатда кўплаб мураккаб туйғуларни ҳис қилади. Биринчи лаҳзада юрак уриши тезлашади, бу кутилмаган бир изҳор бўлса, ажабланиш ва ҳаяжон билан аралаш ҳисларни ҳис қилиши мумкин. У ондаги кучли туйғулар билан озгина уят ва ҳатто тортиниш ҳисси пайдо бўлиши мумкин, яноқлари бироз қизариши, кўзларини олиб қочиши мумкин. Унинг онгида кўп фикрлар айланади, йигитнинг самимияти, ҳис-туйғуларининг чин эканлиги ёки ўзининг унга нисбатан нималар ҳис қилаётганини ўйлаши мумкин...
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2