Муаллиф_Қосимова_Нодира
—Ётибман, тинчликми?
Зуфар хам беихтиёр жавоб ёзди.
—Майли яхши дам олинг. Тинчлик хижолат бўлманг.
Зуфар телефонни экранини ўчириб, болиш тагига қўйиб, жойига ётди.
Хаёли келган смсда.
—Нега кечасида ёзди экан, дадам яхшимикан?
Анчагача ухлай олмай, ташқарига хаво алиштиришга чиқди, Дилбар аллақачон ухлаб бўлган эди.
Хаво салқин, одамга ёқимли эди.
Зинада ўтираркан, Мукаррам олдилари анча оччиқ, тунги кийимда, ёш келинчаклардек бўлиб олган, Зуфарни олдига келиб ўтирди.
Ўтирганда сонларини тунги кўйлаги ёпа олмас эди.
—Уйқингиз қочдими?
Зуфарни кўзи беихтиёр Мукаррамни очиқ турган сонига тушди.
—Ха негадир, уйқим келмаяпти.
Сизчи нега ухламаяпсиз?
Зуфар ўзига қараб турган Мукаррамдан, нигоҳини олиб қочди.
—Мен хам аёлман, ўзимдан шунча катта инсонга турмушга чиқдим. Лекин мен ўйлагандек, хаётим давом этмади.
Зуфар ялт этиб қаради.
—Нима демоқчисиз?
Дадамдан кўнглингиз тўлмаяптими?
—Дадангиз, менга қўлини хам теккизмади. Мен хали ёшман, кўринишидан ёш келишган кўрингани учун рози бўлгандим дадангизга.
Мукаррам кўз ёш қилди.
—Майли яхши дам олинг.
Зуфар ўрнидан ўзи билан тенг турган Мукаррамга урилиб кетди.
—Эхтиёт, бўлинг.
Мукаррам, Зуфарни икки елкасидан ушлади. Мукаррамни атирини хидидан, Зуфарни боши айланди. Зуфарни қўли, Мукаррамни белини ушлаган захоти, ўзига келиб қўлини тортиб, тезда хонасига кириб кетди.
Мукаррам олов бўлиб ёнганча, ортидан қараб қолди.
—Нима қилиб қўйдим? Уфффф белидан ушлаганимни, ахмоқман. Бир аёл олдида шунчалик ожизлик қилсам.
Зуфар асабий, хонада юриб чиқди.
—Нега ухламаяпсиз?
Дилбар, ётган жойидан бошини кўтариб Зуфарга қаради.
—Ухлайвер, уйқим қочди.
Дилбар ўрнидан туриб, сув ичиш учун тримони олдига келди.
—Қанақа атирни хиди келяпти сиздан?
Дилбар, Зуфарни олдига бориб хидлади.
—Уйқисираяпсанми? Қанақа атир яна кечасида.
—Аёллар атири, кимдир сепарди шу бошни оғритадиган атирни.
Дилбар, Зуфарга ўтли қаради.
—Бошимни оғритма, бор уйқингни ухла
—Ўзингизга қаранг, агар бир шипингизни эшитиб қолсам. Мени болаларни қорасини хам кўрмайсиз.
Дилбар кўнглига тушган, ғашлик билан жойига ётди.
Зуфар эса ичидан қиринди ўтиб, тонггача хам ухлай олмади.
—Қизим, шароитингни кўрдим, агар сен рози бўлсанг.
У уйда сени бир дақиқа хам қўйгим йўқ, сен нима дейсан?
Носир Шалолани кетиш олдидан, гаплашиб олишни мақул кўрди.
—Дадажон, хаётим энди бошланди. Онам бизни шунчалик сабрли қилиб, тарбиялаган эканки. Мен охиригача боришга хам розиман, эрни номини иккита қилиш нийятим йўқ. Оллоҳим тақдиримни қандай битган бўлса, хаммасига розиман. Фарзандлик бўлсам, куёвингиз бирор иш қилиб, пул топишни бошласа хаётим яхши бўлиб кетишига ишонаман. Мени бахтим учун курашишга имкон беринг дадажон.
Шалола кўзларида ёш билан гапирди.
—Менга айта олмаган, сирлариňг бисёр. Айта олмаяпсан, тўғрими? Қандай дардинг, қандай ёрдам керак бўлса хаммасини менга айт, ўзим хал қиламан.
—Дадажон, мен ўқишни ташламоқчиман. Ўқишдан кўнглим қолди, анча ўрганиб олдим укол қилишни. Ўзимизга асқотади
Шалола зўрға гапирди.
—Эсингни хам еб юбордингми қизим? Бу нима деганинг? Қанча тайёрланганинг эсингда йўқми?
Носир асабий гапирди.
—Оилам тинчлиги учун шу керак. Шу билан тинч бўлсам бўлгани.
Энди кетишим керак.
Шалола Носирни охирги гапини эшитмай хонадан чиқди.
Шалола, икки хафта даволаниб, уйига қайтди. Элдорни хамажбурлаб юриб, даволанишга кўндиришди. У хам даволанишни бошлади.
☘☘☘☘☘☘☘
—Дадаси туркияликлар, яна келишмоқчи, энди нима қиламиз?
Одина секингина гап бошлади.
—Шуларга кўнглим чопиб турибтида онаси, Фотимани касалини хам билиб, шунча харакат қилишяпти. Хаммаси ўқимишли оила экан, шунисига қизиқдим.
Носирни кўнгли тўлиб гапирди.
—Сарваржонни айтмайсизми, бирам ақилли хушчақчақ йигит.
Одинага хам ёқиб турган эди, бу оила.
—Лекин, Туркияга кетиб қолиши ёмон эканда.
Носирни шу томони ўйлантирди
—Қаерда бўлса хам, бахтли бўлса бўлгани.
—Майли, келишсин. Фотима билан гаплаш. Кейин бир қарорга келамиз.
—Фотимани хам кўнгли бор менимча, бошқа совчилар хақида гапирсам чахли чиқади. Буларни гапирсам, бир чиройлик уялади.
Иккиси хам бир бирига қараб кулишди.
—Дадаси, анави онангиз кундан кунга очиляптими? Сиздан умуман тортинмай қўйди. Дадасини хотиниман хам демай, бемалол кулишиб ўтиришини
қаранг
Дилбар, Мукаррамни хушламас эди.
—Қайси онам?
Зуфар бепарво гапирди.
—Мукаррам опажониз.
Зуфарни қўли қалтираб кетди.
—Ха нима қилибди, ахир бир уйда яшасак.
Зуфар нима дейишни билмай, шу гапни топди.
—Майлию, лекин эхтиёт бўлинг бу аёлдан. Мен одамни кўзидан биламан.
Дилбар, Зуфарни кўзига тикилди.
—Бўлмаган гапларни гапирма, ишга кетасанми? Мен кетяпман.
—Ха кетаман, сиздан кейин албатта.
Дилбар бир нимани сезгандай бўлди. Лекин далилсиз хеч нима қила олмас эди.
—Юр, сени хам ташлаб қўяман.
Зуфар, Дилбарни ишхонасига ташлаб ўзи ишга ўтиб кетди.
☘☘☘☘☘☘☘☘
Фотимани Сарварга унаштириб қўйишди. Тўйни қилиб, Туркияга олиб кетадиган бўлишди, лекин йилда икки марта Ўзбекистонга олиб келиш, шарти билан Носир рози бўлди. Энди ўқишини хам, ўша ерда давом эттирадиган бўлди.
—Сингилжоним, кетиб қолсанг сени соғинаман, мени дардкашим сенсанку.
Шалола Фотимани қучоқлаб йиғлаб хам олди.
Шалола хали хам хомиладор бўлмади.
Шалола қайсарлик қилиб ўқишини еғиштирди, албатта бундан Хафиза опани боши осмонга етди.
—Бу уйда итлар яшайди, одам яшаганда шу пайтгача эшик супурилган бўлар эди.
Шалола ирғиб ўрнидан турди.
—Узр ойижон, тонгга яқин кўзим илиниб қолибди. Ток пастлаб, тонггача пиширдим.
Шалола ташқарига чиқиб, Хафиза опани қўлидан супургини олди.
—Ўлиб қолишмайсан, сахар туриб хамма жойни супуриб тозалаб қўйишсанг. Мен қандай покиза ўтирардим.
Хафиза опа, сахардан овозини борича бақириб, хонасига кириб кетди.
Орадан ойлар ўтди.
Фотимани тўйи бўлиб ўтди. Фотима оиласи билан Туркияга жўнаб кетди
—Дадаси, бугун қоламиз. Эртага Зухрани унаштируви.
Шалолани уйига бориб, уни олиб ўтиб кетамиз.
Дилбар, дадаси совға қилган янги машинасига ўтираркан, Зуфарга қараб гапирди.
—Эхтиёт бўлиб хайда, болалар хам боришадими?
—Айтгандим, ўқишдан нари ўтинглар деб. Анниқ эмас, хохласа ўтишади.
Уйда ўтирмай, ишингизга боринг.
—Ха, бўлди кетавер, мен хам кетдим мана.
Зуфар хам кўчада турган машинасига ўтирди. Иккиси тенг чиқиб кетишди уйдан.
—Уффф худога шукур, бугун бемалол эканмиз. Чолбонни чалғитсам бўлгани.
Орқаларидан, эшик ёпгани чиққан Мукаррам ўйлаган нарсасидан, хурсанд холда ичкарига кириб кетди.
—Дадам уйдами?
Тушлик пайти, уйга кириб келган Зуфар, Мукаррамга гапирди.
—Дадангиз, сахар чиқиб кетиб, кечаси уйга келади. Чойхонада ўтиради....
Мукаррамни гапи тугамай, Зуфар ёпишиб кетди.
—Шошманг, бунча шошасиз.
Мукаррам эркаланди.
—Бунақа шанс хар куни хам бўлавермайди, қанча бўлди сен билан ёлғиз қолганимизга.
Зуфар тинмай, Мукаррамни ўпарди.
Мукаррам эса, Зуфарни кўйлакигини ечиб улгурган эди.
—Шошманг, эшикни қулфлаб келай.
Замоги ечилишини хис қилган, Мукаррам, Зуфарни тўхтатди.
—Қулфлаб келганман.
Мукаррамни кўтариб, ичкарига олиб кириб кетди.
☘☘☘☘☘☘☘
—Қаердасиз???
Дилбарни қўнғироғига ха деганда жавоб бермаган Зуфарга зарда қилди.
—Иш билан, узоқроқ жойга келгандим. Тинчликми?
Зуфар хоммомдан чиқиб, кўйлагини кияркан гапирди
—Ёнингиз тинч, уйдасиз шекили?
—Уйда нима қиламан?
Зуфарни бўйниларини тинмай ўпаётган, Мукаррамга жим ишорасини қилди.
— Билмасам энди, нима қилишингизни.
Тез дадамни уйига келинг, озроқ хизмат бор сизга.
—Узоқдаман, дедимку. Кечроқ ўтаман. Бўбди ёнимда клент бор.
Зуфар телефонни ўчирди.
—Бу қиз бало, иш қилиб бу юришимизни сезиб қолмаса. Бўлди мен кетишим керак.
Мукаррамни ўзидан итарди.
—Бунча қўрқасиз хотинингиздан?
Мукаррам тана қилди.
—Қўрқмайман, хурмат қиламан. Бор сочингни қуритиб, ўзингга қараб ол. Биров келиб қолса сезиб қолмасин.
—Тинчликми? Эшик қулф. Бу пайтда қайтмасдинг.
Эшик қўнғироғи чалинганда, Зуфар эшикни очди.
—Ха қулфланиб қолди, шекили. Қаерда эдингиз? Уйга келгандим, бир нарса керак бўлиб. Уйда хеч ким йўқми дейман.
Дадасини кўриб, довдираб қолди.
—Онанг, бор уйда. Ёки бирор жойга чиқдимикин?
—Билмасам, майли мен кетдим. Қаердан келяпсиз дада?
Зуфар халиям, хаяжонда эди
—Чойхонада ўтирдик, аср бўлиб қолди. Намоз ўқиш учун келяпман.
Майли борақол, мен ичкарига кирай.
Зуфар, шошиб машинасига ўтирди.
—Соатга хам қарамабмиз, аср бўлибди. Тушликда келгандим уйга. Сал қолди сезиб қолишига, иш қилиб сочини қуритиб олдимикин.
Зуфар ўзига ўзи гапириб, машинасини хайдаб кетди.
☘☘☘☘☘☘
—Опа бунча қариган эрингизни рашк қиласиз?
Зухра Дилбарни жиғига тегди.
—Уйимдаги сув илон, менга ёқмайди. Шунга уйга бордими йўқми хабар олиб туманда.
Хали ўзингни кўрамиз, повир эрингни афисанткалардан қизғониб юришингни..
Дилбар хам Зухрага ўзидек жавоб қайтарди.
—Мен қизғонмайман, мени қизғонади.
Зухра сузилиб қўйди.
—Зухра у йигитни қаердан топдинг? Фотимани тўйи ўтишига совчи бўлиб келишди.
Шалола, саволга тутди.
—Ўқишга бориб юрган пайтим, ортимдан юрарди.
Ойим билмасин. Кейин бир икки телефонда гаплашдик.
Опаларини бошини, ўзига яқинлаштириб гапирди.
—Вой, ярамас. Хали гаплашганмисан ўша билан.
Дилбар Зухрани елкасига, шапатилаб қўйди.
—Бироз, шошдингми дейманда. Ўзингга муносиби чиқарди. Менга ўхшаб қийналиб юрма дейманда синглим.
Шалола ўйчангликни йўқотмай гапирди.
—Сиқилма, сингилжон. Хаммаси яхши бўлади, биз неча бор айтдик еғиштир бу хаётни деб, кўнмадинг, ўқишни хам ташладинг.
—Опажон, дунёдаги энг бахтли қизлар бўламиз хаммамиз худо хоҳласа.
Зухра икки қўлида, икки опасини қучди.
—Фотимам камлик қиляптида.
—Ўрни роса билиняпти.
Уч қиз Фотимани эслаб, кўзларига ёш олишди.
—Уйдамидингиз?
Хонага кирган Одил ака Мукаррамни кўриб хайрон бўлди.
—Ха ювиниб чиқдим. Нега сўраяпсиз?
Мукаррам пинагини хам бузмади.
—Зуфар келган экан, уйда хеч ким йўқ экан дедида..
Одил ака, хонага назар ташлади. Жойлар тўзилган, пастеллар силжиб кетган.
—Энди турдингизми?
Мукаррам Одил акани, бир нимани сезганини пайқаб, айёрликка ўтди.
—Ха энди турдим. Сиз мени холинг нима демасангиз, эрта кетиб кеч келсангиз.
Мукаррам Одил акани бўйнига қўлларини ўтказди.
—Қўйсангизчи бундай гапларни, мазангиз бўлмаса докторга боринг
Одил ака, Мукаррамни қўлини, бўйнидан олиб, ўзини олди.
—Докторлар бу дардимга даво топа олмайди.
Мукаррам ортидан қучди.
—Эсингизни еб қўйибсиз, келишув эсингиздами? Мен сизни кўчада қолиб, ёмонларни қўлига тушиб қолмасин деб уйга олиб келганман. Менга суйкалишингиз учун эмас.
Одил ака, жахл қилиб бошқа хонага кириб кетди.
—Энди нима қилиб бўлса хам, ўғлимни олиб келишим керак бу уйга. Дугонам хам олиб кет деб, кўзимни очирмаяпти.
Бир кеча мен билан бирга бўлганда, хаммаси яхши бўларди. Ярамас чол, ўзини олдими мендан, энди Зуфарни махкам ушлашим керак.
Мукаррам аламидан, ўзига ўзи гапириб қолди.
☘☘☘☘☘☘☘
Ойлар бир бирини қувиб ўтар эди.
Зухрани тўйи бўлиб ўтди.
Куёв болани уйи хали тўлиқ битмагани учун, дадасини ота уйига келинни туширишган эди.
Яни Зухра, эрини амакисини уйига келиб бўлиб тушди.
Носир, ўзи хам камбағалдан чиққани учун, бой камбағалга ажратмас эди.
Шунинг учун, Зухрани хам кўнглига қараб, Аброрга турмушга берди.
Аброрни икки синглиси, бир укаси бор эди.
Зухрани совчилари кўп бўлгани учун, синглисини чиқармай туриб ўзи уйланган.
Катта сингил Сарвиноз Зухрадан катта, кичик сингил Севара Зухра билан тенг эди.
Зухра ўн тўққиз ёшида турмушга чиқди.
Зухра келин бўлиб тушган уйда, қари бувиси билан бобоси, амакиси уни хотини Гулмира ва болалари яшашар эди
Бувисини оёғи ишламас, бобоси дадил эди.
Зухра жони дили билан, Бувини оқ ювиб оқ тараб ўзи қарарди.
Гулмира қараб зерикканми, умуман қарамасди. Зухра келгандан кейин уйлар озодалигию, бувисига қараш хаммасини ўзини зиммасига олди. Бобо билан буви, тинмай Зухрани дуо қилиб ўтиришарди.
Одина қизларини, шунча бой оилада катта бўлсада, хамма нарсага кўникувчанг, сабрли қилиб тарбия қилган эди. Зухра хаммасига сабр қилиб, неча нимадан нолимай хизматларини қиларди. Қайнонасини уйи, яқингина бўлгани учун, у уйни хам тахт тиндириб келарди орада бориб.
—Зуққашим, келган хотинлар ким?
Аброр Зухрани олдига келди.
—Совчилар, синглингизда совчилар келди.
Зухра шошиб чой дамларкан Аброрга жилмайиб қаради.
—Яна тўй қиламизми?
—Ха тўйда мазза қилиб ўйнайман, бирга ўйнаймиз.
Зухра Аброрга кўзини қисиб қўйди.
—Ха кўрамиз ўйнашизи
—Хали кўрасиз, қочинг ишдан қўйманг мени
Зухра чойни кўтариб, мехмонлар ўтирган хонага кириб кетди.
☘☘☘☘☘☘☘☘
—Элдор ака, ажрашайликми? Ман икки йилдирки бефарзандмиз. Умрингизни ўтказманг, бошқасига уйланиб, фарзандлик бўлинг.
Шалола кечаси билан йиғлаб чиқарди. Элдорга хар куни шу мавзуда гапирар эди.
—Сабр қил жоним, хали кўп фарзандлар туғиб берасан.
—Қачон туғаман, яна қанча сабр қилай, қайси бирига сабр қилай.
Элдор, Шалолани бағрига босди.
—Шунчасини енгиб ўтдик, буёғини хам енгиб ўтамиз.
Юр жойинга ёт.
Шалола жомдаги хамирига қаради.
—Ромга олиб чиқиб қўй, битта ўзинг пиширмайсан. Эртадан овсининг хам қарашади.
—Йўқ гап эшитаман.
Шалола безиб гапирди
—Мен жавоб бераман, қани тур жойинга ёт.
Элдор хамирни ромга олиб чиқиб қўйиб, Шалолани олдига ётди.
—Йиғлайверма, хаммаси яхши бўлади.
Шалола бу кеча Элдорни бағрида тонг оттирди.
Тонг сахардан туриб, Намозини ўқиб, эшикларни тозалаб. Кеча қила олмай қолган ишига шўнғиб кетди
—Шалола, нарсалар тайёрми?
Хафиза опани овозидан югуриб чиқди
—Ойижон, хали пишмади озроқ бор. Сиз кетаверинг, мен ўғлингиздан бериб юбораман.
—Кечаси билан нима қилдингиз? Шуни пишириб қўйишга хам, ярамадингизми?
Хафиза опани жахли чиқди.
—Ойи, бугундан икки келингиз, бирга пиширса пиширади. Бўлмаса Шалола хам қилмайди бу ишни.
Элдор онасини овозини эшитиб, ташқарига чиқди
—Хотинчез қийналиб қоляптими? Қўйнизга олиб ётинг қийналиб қолаётган бўлса.
Хафиза опа дарвозани тарақлатиб, ёпиб кўчага чиқиб кетди.
Шалола кўзларида ёш билан, мўлтираб Элдорга қаради.
—Қўявер, кўникади. Уйга кир, бугун қил эртадан шерик бўлса кундузи қиласан, бўлмаса йўқ.
Элдор Шалолани уйга олиб кириб кетди.
—Элдор ака, бекор қилдингиз, ойижонни жахли чиқди.
Шалола хижолат бўлди
—Майли, жахли чиқса нариги келинини хам ишга солсин.
Тез пишириб бер, мен ташлаб ўтиб кетаман.
Шу кундан кейин, Дилшода хам қарашиб турадиган бўлди. Боласидан бўшаган пайтда, Шалолага қарашиб турарди.
☘☘☘☘☘☘☘☘
—Элдор ака, шу кунларда бошқачаман, кўнглим бехузур бўляпти, бошим айланиб кетяпти.
Хамир тайёрлашга нарсаларни олиб келган Шалола, Элдорга шикоят қилди.
—Ростданми? Сен ўзингни авайлаб тур, балки хомиладор бўлгандирсан.
Элдор ўрнида туриб, Шалолани қўлидаги нарсаларни ерга қўйди.
—Қўйсангизчи, бу кам уйқудан.
—Сен уринма, мен хамирингни қилиб бераман. Қани сен буёққа ўтирчи.
Шалолани ёнига ўтиргизиб, Элдор хамир қоришга тушди.
—Сиз, билмайсиз. Бузиб қўйсангиз мен гап эшитаман, беринг менга.
—Сен келмасдан олдин, биз қилардик бундай нарсаларни. Сен қилаётган нариги қиммат пишириқларингни эмас. Шу ойим сенга ўргатганни.
Шалола, Элдорга қараб қолди.
—Ким билан..
—Дадам, акам учаламиз қилардик.
Элдор, бепарво хамир қорарди.
—Товба, сизларда атмосфера умуман бошқача экана?
Шалола кулиб қўйди.
Давоми бор
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
https://ok.ru/profile/562076663804