Муаллиф_Қосимова_Нодира
Дадаси энг катта орзуйим, сақовлар мактабидан чиқариб, Зухрани мактабига Фотимани хам кўчириш. Хуснда тенгги йўқ қизим, безабон бўлса. Яхшиямки туғма эмас экан, шунга худога шукур айтаман.
Одина йиғлаб гапирди.
__Ехх онаси, мен хам кечаси билан хаёлим Фотимада бўлади. Келажаги қандай бўлади? қандай оилага тушади?
Шуларни ўйлаб, кечалари ухламай чиқаман.
Носир чуқур хўрсиниб қўйди.
__Дадаси, хали гапириб кетади, энг бахтли қиз бўлади.
Одина Носирни елкасини силаб қўйди.
__Онаси, сен хеч нимани ўйлама, тўйни харакатини қил оз қолди. Мен унгача кетиш тарадудини кўраман. Тўйга нима каминг бўлса, хаммасини айт. Қизим хеч кимдан кам бўлмаслиги керак.
☘☘☘☘☘☘☘
__Опажон, сиз кетиб қолсангиз, сизни соғинаман.
Фотимани қучоқлаб ўтирган, Шалолани бир тарафидан Зухра қучди.
__Мен хам соғинаман сизларни, сизлар мени энг бебаҳо бойлигимизсизлар. Хаммангизни яхши кўраман.
Шалолани кўзига ёш келди.
__Тўйдан кейин, биз кетамиз экан опажон.
Мухаммад хам сухбатга қўшилди.
__Хабарим бор, Туркияда ўқир экансизлар. Келгунингизча роса соғинаман сизларни.
Мухаммадни қучоғига олди Шалола.
Фотима, эса унсиз йиғлаб ўтирар эди. У хам улардек, сухбатлашишни хохларди, ичидагиларни айтишни хохлайди лекин оллоҳ ёзганини кўрмай иложи йўқ эди.
☘☘☘☘☘☘☘☘
__Менга мана бу ёқди, кийиб кўрингчи.
Элдор билан Шалола келин кўйлак кўришга салонга боришди.
__Менга хам ёқди, жуда бежирим.
Шалола кўйлакни кўриб кўзлари ёнди.
__Тўйга хам оз қолди, тезроқ уйимга олиб кетиб олсам эди сизни.
Элдор Шалолани, бенуқсон юзига термулди.
__Е боринг, бошқа ишингиз йўқми?
Шалолани юзлари қизарди.
__Йўқда, бошқа ишим. Хозир энг муҳим ишим сизсиз.
Шалолани, уялгани Элдорга ёқиб, атай қиларди
__Манабуни хам кўрингчи.
Шалола гапни бошқага буриш учун, бошқа кўйлак кўрсатди.
—Дилбар, синглингни олдига кирчи, куёв келди тайёрмикан.
Зуфар, Дилбарни четга олиб гапирди.
—Хозир, тайёр бўлган эди.
Дилбар шошиб кетаркан, Зуфар қўлидан ушлаб тўхтатди.
—Ха нима дейсиз?
Дилбар, хайрон қаради.
—Кўпам ташқарида юраверма, эркаклар кўп экан. Куёв навкарлар келишди.
Зуфар Дилбарни жуда қизғонарди.
—Уффф, менга йигитлар қарайдиган ёшдан ўтганман дадаси. Ҳижолат бўлманг, хаммаси мендан қанча кичкина йигитларку?
Дилбар жилмайди.
—Майли борақол, Шалолани тайёрла.
—Почча, опамни қўйиб юборинг. Шалола опам сўраяпти.
Мухаммад Умар Дилбарни олдига келди.
Зуфар Дилбарни қўйиб юбориб, Мухаммад Умарга қаради. Юраги ғалати бўлиб кетди.
Дилбар иккиси бир бирига қаради.
—Борақол, Шалолани олдига.
Зуфар Дилбарни ичкарига киритиб юбориб, ёнида чиройли бўлиб кийиниб олган Мухаммадга тикилди.
—Почча, жиянларим қани? Ойим қараб тур деганди.
Муҳаммад Зуфарни саволга тутди.
—Шу ерда ўйнаб юришган эди.
Зуфар ўзига хам ўхшаб кетадиган, Мухаммадни юзларини чимдиб, эркалаб қўйди.
☘☘☘☘☘☘☘
__Охири нийятимга етдим...
Элдор хонага кираркан, салом солаётган Шалолани ёнига келиб юзини очди.
__Яхши келдингизми?
Шалола чиройли жилмайди.
__Ха, шу дўстларимни гапи тугамайида, шунча шошган сари.
Элдор хам жилмайди.
—Энди келишиб олсак.
Элдор кастюмини ечиб диванга жойлашди.
—Мана сиз билан тенг овсин келди, акамни хотини билан чиқишиб кетасиз деган умиддаман.
—Албатда, худо хоҳласа опа-сингилдек бўлиб кетамиз.
Шалола хам диванни четига ўтирди.
—Хабарингиз бор, оилада кўпчиликмиз. Сизларда тўрт қиз бўлса, бизда тўрт ўғил.
Мана икки келин тенг тушдинглар.
Сизлардек бой эмасмиз.
—Бизга бойликни ахамияти йўқ, уни устига дадамни иши аввалгидек эмас.
—Шунда хам, биздан кўра яхши яшайсизлар. Укам бор, баъзида дарди тутиб қолади.
Ўша пайтда, қўрқсангиз яқинлашмай турасиз.
Элдор, бироз хижолат бўлиб гапирди.
—Хижолат бўлманг, бу мени сохамку. Ўзим медицина йўналишида таҳсил оляпманку? Бунисидан хавотир олманг, оллоҳ берган дард бу.
Шалола ўзича далда бўлди.
—Кейин, ўқишингиз хақида ўйлаб кўрамиз, хали ўқишни давом эттиришингиз анниқ эмас.
__Нега энди, ўзи қанча тайёргарлик кўрганман биласизми?
Шалола ўрнидан туриб кетди.
—Вахима қилманг, хали анниқ эмас.
Шалолани хамма орзулари, ўша онда пучга чиққандек бўлди.
☘☘☘☘☘☘
Носир тўйни ўтказиб, уч кунда чақирди маросимларини хам ўтказиб, ўзлари Туркияга жўнаб кетишди.
—Энди икки келинсизлар, мана шунча пайт бозордан нарса олиб сотар эдим, энди ўзларинг пишириб берасизлар, мен сотиб келаман.
Хафиза опа, икки келинни ўтиргизиб гап бошлади.
—Биз қандай пиширамиз, бозорга қанча пиширишни ўйлаяпсизми? Уй ишини қиламизми? Сизни пишириғингизни пиширамизми?
Катта келин Дилшода шартта гапирди.
—Унисиниям, бунисиниям қиласизлар. Мен ишлаб пул топмасам, ким боқади шунча жонни.
Хафиза опа қошларини чимирди.
—Эркаклар, ишлашмайдими?
Шалола гап бошлади.
—Бизни уйда, сизларникидек эркаклар топиб, аёлларни боқиб ўтиришмайди. Мана неча йилки, рўзғор мени бўйнимда.
—Нахотки тўрт ўғил, битта ота-онани боқа олмаса.
Шалолани сўнган умиди, баттар чил парчин бўлди.
—Шунинг учун жон куюктиряпманда, бозордан олгандан кўра, ўзилар қилсангиз сал орзонроқ тушадида. Фойда кўпроқ қоладими дейманда.
—Майли, ойижон ўзим қилиб бераман. Ширинликлар курсида хам ўқиганман сиқилманг, хаммаси яхши бўлади.
Шалола қайнонасини қучиб қўйди.
—Рахмат қизим, дадангиз билан бир синфда ўқиганмиз. Синфдошим яхши тарбия берибди қизига.
Хафиза опа мақтаб қўйди.
Ўша кундан кейин, Шалола хар куни кечасигача пишириқ пишириб, уй ишларига хам улгуришга харакат қилар эди.
—Уйингизга олиб кириб қилинг пишириқларингизни, ошхонани хам тўзитиб юборяпсиз.
Дилшода, Шалолани нарса пиширганига хам ғаши келарди.
—Тўзиса, еғиштирамиз. Бир ками ётоқ хонамга олиб кириб, нарса пиширишим қолганди.
Шалолани жахли чиқди.
—Ўзингиз еғиштириб, тозаланг.
—Сиз нега жахл қиляпсиз? Эрларимиз ишламагандан кейин, биз ишлаймизда. Ойижонга хам зарилми шунча одамни боқиб.
Агар сизга ёқмаётган бўлса, уйимга олиб кириб қиламан.
Шалола хамма нарсани еғиштириб, хонасини бир чеккасига, ўзига мослаб жой қилиб олди.
Сепига қилинган, идишлар борми. Хамма нарсасини аямай олиб чиқиб ишлатар эди. Шалолани кўзи тўқ бўлиб катта бўлган, хеч бир нарсага мухтож бўлмай катта бўлгани учун, бу хонадонда анча қийналар эди. Лекин ота-онаси узоқда бўлгани сабабиданми? Сабрли бўлгани учунми тишини оқини кўрсатмас эди.
Хар куни хар хил пишириқлар пишириб берар, қайнонасини савдоси хам яхши бўлар эди.
—Шалола, сендан бир нарса сўрасам йўқ демайсанми?
Элдор бағрида ётган Шалолани аврашни бошлади.
—Нима сўрайверинг.
Шалола бошини кўтариб Элдорга қаради.
—Сени тиллаларинг кўп, менга бир иккита узукми, сирғангданми берсанг. Бировдан қарз бўлиб қолдим, шуни тўлашим керак.
Шалолани сочларини силади.
—Майлию, лекин нега қарз бўласиз? Ахир рўзғорни ғамини хам емайсиз.
—Бўлди керакмас, энди сен қолгандинг, менга ақл ўргатадиган.
Элдор жахл қилиб, Шалолани ўзидан итарди.
—Мен бирнима демадимку, бераман ўша тиллани.
Шалола хам ўзи тенги жахл қилди.
—Дадангиз хам, акангиз, укаларингиз кечгача бир сўм топиб келмайсизлар. Нахотки аёл кишини қўлига қараб ўтирса шунча эркак. Бизни оилада умуман бошқача эди, бизни хамма нарсамизни дадам таминлаб қўяр эди. Ойимни топган пули билан бировни иши бўлмас эди. Сизларга хайрон қоляпман.
Шалола тескари қараб, кўзларини юмди. Кўзларидан ёш сузиб чиқиб, ёстиқда йўқ бўлиб кетар эди.
—Шалола, энди қўлимиз қўлимизга тегмайди шекили. Заказлар жуда кўпайди, анча пул қилиб оламиз.
Хафиза опа хурсанд бўлиб гапирди.
—Майликуя, лекин ўқишим бошланишига оз қолди, кейинги хафта бошланади. Энди пишириқ пиширишга вақтим бўлармикан?
Шалола бошини эгиб гапирди.
—Кап-катта хотинга ўқиб нима бор, иш бўлганда пул топиб олиш керак, қаёқдаги ўқишни ўйлаб юрмай.
Шалолани, гапини чўрт кесди, Ахмад ака.
—Дадажон, мен у ўқишга киргунча, қанча қийналганман. Мен ўқишни давом эттиришим керак.
—Ўқимайсиз тамом, боринг ишларингизни қилинг. Менга ўқимишли келин керак эмас.
Хафиза опа жеркиб берди.
—Ахир ойижон, ўқишини давом эттиради деган эдингизку?
Шалолани кўзлари ёшланди.
—Ким тўлайди контрактни? Дадангиз бу ерда эмас, мен бозордан топган пулимга, сизларни боқаманми? Контракт тўлайманми? Ажойиб қизсиза.
Хафиза опани баттар жахли чиқди.
Шалола йиғлаганча хонасига кириб кетди.
Ўша куни кечаси билан мижжа қоқмай, йиғлаб чиқди.
Элдор хам Шалола томон бўлмади. Ойим нима деса шу дейишни билди холос.
☘☘☘☘☘☘☘
Туркия
—Анализ жавоблари яхши чиқдими?
Докторни эшик олдида кутиб турган, Носир билан Одина жавобни билиш учун шошди.
—Даволаниш яхши натижа беряпти, янги чақалоқлик пайтида, қизил ўмгачи куйган.
Биласиз, чақалоқни териси жуда нозик бўлади.
—Болани она сутида катта қилганмисизлар?
—Йўқ, қўшимча овқат билан катта қилганмиз.
—Ана, хамма саволга жавоб топилди. Смесини иссиқ ичириб қўйгансизлар.
Болангизда кўп сўлак оқиши истима кўп кузатилар эдими?
—Бу онаси қараб юрган пайтидан, яни янги чақалоқлик пайтидан тез-тез истималайди, оғзидан сўлак кўп ажрайди, ютиниши қийин бўлган.
Одина хамма белгиларни айтиб берди
—Ким қараган бу пайтда болага?
—Ўзини онаси, мен хақиқий онаси эмасман. Яни туққан онаси мен эмасман.
—Шалола, ўқишинг бошланибди. Нега бормаяпсан? Кураёринг менга қўнғироқ қилди, сен телефонингни кўтармаётган экансан.
Дилбар, Шалоладан хавотир олиб, қўнғироқ қилди.
—Опа, кейинроқ давом эттираман ўқишимни. Хозир шароит йўқ давом эттиришга
Шалола кўзидаги ёшини секин артди.
—Сенга нима шароит бўлиши керак? Дадам кетишига ўзгариб олишдими?
Дилбар асабий гапирди .
—Кантракт пулини тўлаш бор, шунга ўйланяпман. Куёвингиз хам бир сўм пул топиб уйга олиб кирмас экан.
Энди йиғлаб гапирди
—Мен тўлайман, дадам хам келади унгача. Битта контрактни тўлай олмас эканми эринг?
Мен хозироқ уйинга бориб, хаммасини дабдаласини чиқариб келаман.
—Опа, шу бир икки ой бош қашишга хам вақтим бўлмайди, тўй арафаси хозир.
Шалола босиқлик билан гапирди.
—Сенга нима алоқаси бор? Яна бозорга чиқяпман демагин.
—Йўқ опа, мен ойижонга.....
—Гапир, эзилмай нима сен.
Дилбарňи асаби бузилгандан бақириб юборди.
—Мен, халиги. Ойижонга пишириқ қилиб бераётган эдим сотгани, шунга тўй сезони экан, ўқишимни тўхташимни айтишди.
—Нега тўхтаман экан демадингми? Лалаййиб турордингми?
—Опа, қўяверинг. Бир гап бўлар, сезон тугаса рухсат беришар.
—Мен қўйиб қўймайман, бугуноқ уйинга бораман.
Дилбарни жахли чиқиб, телефонни улоқтирди.
—Биз уни чўрилликка берибмизми? Дадам кетганига ўзгариб олишганига қара
Дилбар ўзига ўзи гапириб, хонасини айланиб чиқарди.
—Нима бўлди тинчликми?
Зуфар Дилбарни, асабийлашаётганини кўриб, ёнига келди.
—Кўрмайсизми? Шалола қайнонасига пишириқ пишириб берармиш, улар сотишармиш.
—Хўп, шунга нима қилибди?
Тинчлан асабийлашма.
—Яна, етмагандек ўқишини тўхтатармиш. Мен бораман хали кўради.
—Уларни оиласига аралашма, даданг келса ўзлари хал қилади.
—Дадам, Шалолани менга омонат қилиб ташлаб кетган. Шунинг учун мен бу нарсаларга бефарқ қараб тура олмайман. Тонг сахардан Шалолани уйига бораман.
—Учинчи даражали куйиш бўлган, ўмгачда ўсимта пайдо бўлган. Ўсимтани намунасидан лабаратўряга юбордик, агар жавоблар ижобий бўлса, аперация қилиб ўсимтани олиб ташлаймиз. Анча вақт кетади, гапириб кетишига. Сабр қиласизлар.
Доктор хонасига Носир билан Одинани чақириб гапирди.
—Нима керак бўлса, шуни хаммасини қиламиз. Қанча кетса хам розимиз, илтимос доктор қизимни яхши қилиб юборсангиз бўлди.
Носир бунчалик даражага етиб борганидан, хабари йўқ эди.
—Аввалги натижаларини хам ўрганиб чиқдим. Ўзбекистонда кўрсатган экансизлар тўғрими?
—Ха кўрсатганмиз, аперация қилишга ёши ва веси етиши керак деганди.
Носир, шошиб гапирди.
—Энди хаммаси жойида, яхши бўлиб кетади хали.
Доктор, кўзойнагини тагидан қараб қўйди.
—Рахмат доктор, сизга ишонамиз.
Иккиси хам докторга умид билан қараб қолишди.
☘☘☘☘☘☘☘
—Дадаси, мени Шалолани уйига олиб бориб келинг.
Дилбар ишга кетаётган, Зуфарни тўхтатди.
—Мен сенга бировни хаётига аралашма дедим.
Зуфар жахл қилди.
—У мени синглим, бегона эмас.
Дилбар хам ўзи тенгги зарда қилди.
Зуфар бор захрини Дилбарга сочиб, мошинасига ўтириб кетди.
Дилбар такси чақириб, Шалолани уйига етиб борди.
—Опажон....
Шалола эшик олдида опаси Дилбарни кўриб, махкам қучоқлаб олди.
—Асалим, сингилжоним яхшимисан?
Дилбар, Шалолани устига бир қараб қўйди.
Тонг сахардан, белида фартук ишга шонғиб кетган синглисига қараб ачинди.
—Опа, юринг ичкарига.
Шалола Дилбарни қўлидан тортқилади
—Қуда хола, эринг уйдами?
—Элдор акам, сахар чиқиб кетган. Ойижоним бозорга тайёрланяпти. Уйга юринг мен чақириб чиқаман.
Дилбарни мехмон хонасига олиб кирди.
—Жон опажон, мени ўқишимни гапириб қайнонам билан тортишманг. Ўзимга қолса бу уйда бир минут хам қолмайман, лекин ойим билан дадамга Фотини дарди етади. Меники ортиқча.
Шалолани кўзлари ёшга тўлди.
—Мен дадамга айтгандим, шуларга бермайлик деб.
—Синфдошим яхши аёл, ўғил бола йўлини топиб кетади, бойлик нима қилиб беради.
Шу гапларни ушлаб олди.
—Майли опа, хаммаси яхши бўлиб кетади. Пешонам шу эканда. Мен хозир ойимни чақириб чиқаман.
☘☘☘☘☘☘☘
Фотимани аперацияга олиб кириб кетишди. Носир билан Одина эса юрагини ховучлаганча кутиб ўтиришар эди.
—Доктор, яхши ўтдими?
Доктор ичкаридан чиққач, Носир билан Одина шошиб ўрнидан туриб докторни олдига боришди.
—Аперация жуда яхши ўтди. Ўзимни ўғлим аперация қилди. Ёш профессор доктор.
Доктор фахрланиб гапирди.
—Ростданми? Рахмат доктор.
Одина йиғлаб Носирни қучди.
—Энди озроқ харакат қилдирмаймиз, ўғлимни ўзи назорат қилади. Яхши бўлиб кетгунча, ўғлим ўзи қарайди.
Ўзига келса, палатага оламиз. Кейин кўриб, уйларинга кетишингиз мумкин.
—Йўқ мен қолиб қарайман, дадаси кетаверади.
—Келинг Дилбархон яхшимисиз?
Хафиза опа хонага кириб келди.
—Ассалому алайкум, қудахола яхши юрибсизми?
—Ха биз яхшимиз, тинчликми? Эрталабдан бизни йўқлаб қолибсиз, тушингизга кирдикми?
Хафиза опа кесатиқли кулди.
—Ха кечаси билан тушимга кириб, безовта қилиб чиқдингиз.
Дилбар хам бўш келмади.
—Хуллас, Синглимни ўқиши бошланган. Хабарингиз борми?
—Хабарим бор, мен Шалолага айтгандим.
—Сизга нима дегандим?
Шалолага гезариб қаради.
—Нима дегандингиз? Менга хам айтингчи. Кейин синглимга бундай нигоҳ билан қараманг.
Дилбар, асабийлашди.
—Ўқишни давом эттирмайди, бизни шароитимиз йўқ.
—Тўйдан олдин ваъдалар бошқача эди, қани ўғлингиз? Ўғлингиз билан гаплашаман.
—Тўйдан олдинги гап, қолиб кетди. Хозир шароит бошқа, менда унча пул йўқ контракт тўлагани.
—Ўзим тўлайман, керак бўлса синглимни олиб кетаман. Лекин албатта ўқиши керак.
Дадам бизни ўқимишли бўлишимиз учун, қанча харакат қилган.
—Мени эрим, дадангиздек бой эмас.
—Бойликни нима ахамияти бор, бизни бойлигимиз учун қуда бўлганмидингиз?
Сизни синглимга хўжайинчилик қилишга хаққингиз йўқ, кейин мажбурлаб чўридек ишлатишга хам. Қўлларини қаранг, куйган ёрилган. Янги келинчакни хеч бир сифати қолмаган синглимда.
Дадаси кетди химоячиси йўқ деб ўйламанг. Ортида мен турибман.
Дилбар ўрнидан турди
—Хуллас, эртага эрталаб тайёр бўлиб тур. Ўзим ўқишинга олиб кетаман.
Сиз қуда хола, ўғлингизга гапларимни етказиб қўйинг.
Дилбар шахд билан хонадан чиқиб кетди.
☘☘☘☘☘☘
—Анча яхшимисиз?
Фотима кўзини очганда, хушсурат йигит унга мехр билан қараб турарди.
Фотима бошини қимирлатиб
Ха ишорасини қилди.
—Тез кунларда, худди мендек сайрайдиган бўласиз.
Йигитни чиройли табассуми Фотимага хам кўчди.
—Фотимани кўришингиз мумкин, ўзига келди. Фақат гапиртирмайсиз, унга хаяжонланиш мумкин эмас.
Сарвар хурсанд бўлиб, хабарни етказди.
Одина Носирни ортидан Фотимани олдига кирди.
—Гўзалим, Оллоҳга беҳисоб шукур яхшисан. Энди хаммаси яхши бўлади.
Одина Фотимани қўлидан сиқди
—Қизим яхшимисан ?
Носир бир тарафига ўтиб, иккинчи қўлини ушлади.
—Хаа.
Фотима зўрға шугина деди
Одина йиғлаб юборди. Овозинг бунча гўзал ўзингдек. Фақат гапирма.
Хозир мумкин эмас.
Фотимани хам кўзларидан ёш ўқар эди.
—Дадаси сиз уйга бориб. Зухра билан Мухаммадни олиб келинг, улар хам бизни кутиб ўтиришгандир.
Одина Носирни уйига жўнатиб юбориб, ўзи Фотима билан қолди.
Давоми бор....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
https://ok.ru/profile/562076663804