СИЙРАТ...
Муаллиф: Рустамхон
Биринчи фасл
Йигирма иккинчи қисм
2014- йил март Қарши
Юртга бу йил баҳор ҳар йилгидан эрта келди. Ёғингарчилик кам. Март бошидан ҳарорат қизиб кетган. Март охирига бориб одамлар ёзги кийимларга ўтиб олди. Шундай бўлсаям баҳор ўз номи билан баҳорда. Юрт жанубининг қайноқ қуёши эрталабдан кунни қиздиргани билан пешиндан сўнг осмонни бир ярим булут қоплаб айрим вақтларда шитирлабгина ёмғир сивалаб ўтади. Ерга уруғ қадаган дехқон борки, осмонга тикилган палла. Март ойи байрамларга бой. Баҳорнинг илк куни. Ундан кейин хотин қизлар байрами тантаналари тугамай туриб бошланадиган Навруз байрами танталари бошланади. Қишлоқда феврал бошидан бери ҳали у, ҳали бу ҳонадонда сумалак қилинади. Малоҳат уйда зерикмаслик учун ўз маҳалласидаги сумалаклар тугул қўшни қишлоқлардаги танталару- сумалак базмларидан қолмай юрганига ҳам мана салкам йигирма кундан ошди. Ўғли бор она борки, тўй ҳашамларга боргач, салгина гузалроқ қизга кўзи тушса, келин қилиш ҳавасига тушади. Қизни зимдан кузатади. Секингина ён атрофдагилардан оиласи, таг зоти ҳақида суриштира бошлайди. Малоҳат ҳам шундай оналардан бири. Сумалак базмларида зимдан қиз кўриб юрган онани ичини ит тирнагандек безовта . Қани энди ўғли биронтасига хўп дея қолса! Бир неча йиллардан бери тилаб олган ёлғизим деб атайдиган Давронини уйлантириш орзусида қиз кўради. Аммо бу қайсар ўғли эса уйланишни ҳеч истамади истамади.Ўтган гал келганида алдаб сулдаб иккита қиз билан учрашувга зўрға кундирган ўғли, учрашувдан қайтар қайтмас, уша ерда турибоқ рад жавобини беришидан хуноби ошди. Баъзида аёллигига бориб бир биридан хунук ўйларни хаёлидан қувади. Йўқ, Давроним ундай йигит эмас!
Бу сафар ўғлини қайтиши билан уйлантиришга қатъий аҳд қилди. Бу йил қалдирғочлар ҳам ҳар йилгидан эрта келган. Айвонда икки қалдирғочнинг навбатлашиб, уй қураётганини томоша қилиб, ҳовлидаги каровотда узала ётган Малоҳатнинг хаёлини даврозанинг, олдинига даранглаши, сунг ўрта дарчанинг очиб кириб келган Усмонжон ака бузди.
-Шу дарвозани мойлаб қўйсангиз шундай овоз бермайди. Ассалом дадаси яхши келдингизми? Ўрнидан эринибгина туриб ўтирган аёл эрига салом берган киши бўлди. Чой ичасизми?
-Обке!
Ошхонада чой дамлай туриб, дераза орқали каровотга ёнбошлаган эрини зимдан кузатди. Кайфияти йўқми? Қовоғ солиқ. Лаб бурди. Умрим шуни қош қовоғига қараб ўтди-я!
Дунё яралибди-ки, аёл зоти эр ҳақида шундай фикр билдиради. Малоҳат ҳам ўз қавмдошларига хиёнат қилмай фикрини давом эттирди. Шунга тегиб нима кўрдим? Қўлим косов сочим супирги. Катта пахта гулли чойнакка чой дамлаб тўртта пиёлани олиб ошхонадан чиқди. Бугун Давронни масаласини ҳал қиламан. Уйланишни айни пайти. Мен ҳам келиним хизматимни қилсин дейман. Невара кўрсам, келин етаклаб тўйларга борсам.
-Қанақа отасиз? Каровотга яқинлаша туриб, ҳасрат бошлади. -Ўзи ёлғиз ўғлимиз бўлса, бундай сиз ҳам келин қўлидан чой ичишни орзу қиласизми?
-Орзу қиламан аяси, орзу қиламан! Илжайиб олган эри сўзини маъқуллаб бош ирғади. -Лекин эркатойинг унисини ундоқ деса, бунисини бундоқ деса, мен нима қила оламан?
-Шунинг учун мактабни битирган йили уйлаб ташлашимиз керак эди. Чой қуйиб узатди.- Мен шунча айтдим болам ўқийди дедингиз. Мана ўқиб нима бўлди? Шахардан бери келмайди. Мен у Тошкентида яшай олсам экан!? Бордим, қон босимим ошиб юрагим ўйнаб кетаверади. Дадаси ўғлингиз билан гаплашинг кўзим тириклигидан уйлантирайлик.
-Майли эрктойинг келсинчи...
Томоқ қириб олган ота хаёлидаги гапларни аёлига айтсамми айтмасамми дегандек, бир икки аёлига қарата оҳиз жуфтлади-ю, фикридан қайтдими, ўйланиб бир нуқтага термулиб қолди.
-Нима гап гап дадаси? Шунча йиллик турмуш ўртоғини юз ифодасига бир назар ташлаб ичидаги ўйини билиб оладиган Малоҳатнинг юрагига ғулғула тушди. -Нимани яшираяпсиз мендан?
-Шууу ...
Чўзиб гап бошлаган эрига қараб турган Малоҳатнинг негадир юраги ўйноқлаб кетди.
-Шуу бугун чойхонада бир бемаза гап эшитиб қолдимдааа. -Айтсамми айтмасамм дегандек иккиланиб қолган Усмонжон аканинг юзига қизиллик югурди.- Сал қолса ошга пашша тушаёзди...
-Қандай гап? Товба қилдим дадаси, қандай бемаза миш миш бўлса шу эркаклар даврасида гап бўлади-я! Аёлларни ғийбаткаш- ғийбаткаш дейсизлар, аслида биз эркакларчалик ғийбат қилмаймиз! Нима дейишди шу ғийбаткаш ошналарингиз бу сафар? Чимирилиб олган Малоҳат эрига тикилди. -Айтинг нима гап экан?
-Шу Даврон ҳақида. Мени у ердалигимдан бехабар Абдурайим гапириб ётибди экан орқасида турганимни кейин кўриб қолди.
-Нима гап экан? Юраги ошиқиб типирчилаб кетган аёл қичқириб юборди. -Айта қолсангизчи юрагим уйнаб кетди!
-Шу...Шу... Давроон Тошкентда бир қиз яшармишдаа
-Нимааа!?
-Боя чойхонада ўғлинг ва анави қиз устида гап кетаётганини устига бориб қолдим шу десанг...
Эрининг оғзидан чиққан, ўзининг тез тез хаёлидан ўтиб тинчини ўғирлайдиган, ўғлининг дўстлари қишлоқда юрганда, ўзи томонидан қайта қайта
-Келақол болам деганда ҳам ишларим кўп деб Тошкентдан бери келмай юришларини ўйлаб тунлари уйқуси қочган вақтларида хаёлидан ўтказадиган шайтоний хаёлини эрининг оғзида эшитган Малоҳатнинг кўз олди қоронҳулашиб кетди. Боши гув гув қилиб эрига тикилиб қолдида, шилқ йиқилди.
-Аяси, аяси сенга нима бўлди кўзингни оч! Қўрқиб кетган Усмонжон ака ўрнидан туриб сув олиб келиш учун ошхона томон югурди.
-Аяси кўзингни оч! Аёлини юзига сув сепган эркак авайлабгина бошидан тутди. Яхшимисан? Тез ёрдам чақирайми?
Секингина бош тебратган аёл ёнбошига угрилиб пиқиллаб йиғлашга киришди. Хотини тепасида нима қилишни билмагандек бош қашлаб турган Усмонжон ака телефонини жаранг сочишидан чучиб тушиб ғудранганича телефон экаранини кўзига яқинлаштирди.
-Ким? Беҳол пичирлаган аёли томон эгилди.
-Нима дейсан?
-Ким қунғироқ қилаяпти?
-Аканг, Аъзамхон
-Менга беринг телефонини! Кутилмаганда ўрнидан ирғиб турган Малоҳат эрининг қўлида турган аппаратга чанг солди.- Менга беринг! Ака, акажон!
Увуллаб йиғлаб юборган аёли йиғисидан юраги эзилган Усмонжон ака нари кетди.
-Акажон мен ўлиб қоламан, тез уйга етиб келинг! Тезроқ келинг шўримиз қуриб қолди акаааа! Даврон, Давроон...
Гапини давом эттиролмай ўрнида чўзилиб қолган аёли тепасига икки хатлаб етиб келган Усмонжон ака нима қилишини билмай тез ёрдам номерини терди... Бир челак сув олиб келиб Малоҳатнинг устидан қуйди. Кийимлари ҳўл аёлининг соғлигидан хавотир олиб уйга амаллаб инқиллаб синқиллаб олиб кириб, қуруқ уст бош кийдирди...
-Аяси ўзингни бос, одамларда инсоф йўқ, оғзи билан юрадиган бўлиб кетишган.
Шифтга унсиз тикилиб ётган аёли тепасида айбордек турган Усмонжон ака оғир хўрсинди.
Тез ёрдам билан баравар етиб келган Аъзамхон синглиси тепасида қош чимириб докторларнинг ишларини кузатиб турди.
-Асабдан. Хавотирга ҳожат йўқ.
Аъзамхонни саволли нигохига ҳоҳламайгина изоҳ берган шифокор аллақандай сассиқ дорини пиёлага томчилатиб Малоҳатга ичирди-да, исми фамилиясини оғзаки сўраб олиб индамай чиқиб кетди. Хонада уёқ буёққа юриб турган Усмонжон ака ва ҳали ҳам қош чимириб синглиси тепасида турган Аъзамхон. Хонадаги сукунатнинг хар замонда пиқ пиқ йиғлаб олаётган аёл йиғиси бузади.
-Ўзи нима гап? Ниҳоят хаёлларига чек бермоқчидек бошини силкиб олган Аъзамхон бир куёвига бир тушакда ўзига тескари ётиб олган синглисига кўз ташлади.- Кимдир тушунтирадими нима гаплигини? Овозини кўтарди.
-Давроон гапини давом эттиролмай ҳунграб юборган синглисини қилиғидан Аъзамхон тоқасизланиб ўрнидан турди.
-Нима Даврон, унга нима қилибди? Сени гапингдан хавотир олиб келгунимча у билан гаплашдим. Тинч юрибди экан. Ишлари ҳам яхши. Иккинчи аптекасида иш бошлабди. Сен бўлса ҳунграб йиғлайсан! Нима гап ҳунграмай одамга ўхшаб гапир!
-Ака уни бу ерга қайтариш керак.Қайтариш керак акажон! У сизни гапингизга киради. Уни қайтаринг. Ҳунграб йиғлаётган Малоҳат оқиб кетган бурнини куйлаги этагига қоқиб суртиб олдида акасига термулди.
-Акажооон қаршисида тик турган одамга қўл қовуштириб илтижоли боқди. -Уни қайтаринг. У сизнинг чизған чизиғингиздан чиқмайди акааа!
-Хўп уни қайтардик ҳам дейлик кейин нима қилмоқчисан? Ёнларида турган куёвига хавотирли кўз ташлаб олган Аъзамхон синглисини тепасига келди. -Кейин нима қилмоқчисан?
-Уни уйлантирамиз! У уйланса ҳеч жойга кета олмайди
-Ўғлинг неччи ёшда а? Неччига кирди?
-Йигирма тўртга тўлди.
-Энди йигирма тўртга кирган болани уйлантириб бутингга тиқиб ўтирмоқчимисан а? Курк қовуққа ўхшаб босиб ётасанми ё?
-Акааа
-Ўчир овозингни! Синглисини тепасига мушт ўқталиб келган Аъзамхон ғазаб билан ҳайқириб юборди.- Ўчир овозингни! Иккинчи марта сендан бу тақлид гап эшитмай! Агар яна бир марта эшитсам ўзингдан кўр! Ғазаб билан эшик томон бурилган Аъзамхон катта катта қадамлар билан синглисидан узоқлашди.
-Ака, акажон тўхтанг тиззаси билан эмаклаб акаси томон келган Малоҳат остонада синглиси илтижоси сабаб туриб қолган Аъзамхонни қўлларига ёпишда. –Ака.. Ака.. Унингиз.. У.. Даврон, сизнинг эркатойингиз...
-Нимааа? Тоқати тоқ бўлган Аъзамхон бақириб юборди. Нима бўлибди унга?
-У бир қиз билан, у бир қиз билан.. Гапларини давом эттиролмай нафаси буғзига тиқилган Малоҳат энтикиб нафас олди. -У бир қиз билан бирга яшаётган эмиш...
-Нимааа? Ким билан? Нималар деяпсан?
-Ака мен бугун чойхонадан эшитиб келдим. Абдурайим мени келганимни кўрмай гап бериб ётибди экан.
-Хўш қаршисида айбдордек турган куёвига ўткир кўзларини тиккан Аъзамхон, давом эт дегандек қаттиқ тикилди.
-Шу Эркатой жиянингиз бир қиз билан..
-Ким билан? Ғазабнок товушда савол берган Аъзамхонни қошлари учиб тушди.
-Сизнинг қўлингизда ишлайдиган Тоҳир тажангни қизи билан...
-Аааа бу гапни эшитган Малоҳат ўрнидан сакраб туриб кетди. Нима дедингиз? Мен уни бориб сочини битталаб юламан. Мен ўйлабман биронта Тошкентлик ойимча бошини айлантирган дебман. Ўзимиздан чиққан чаённи оёқларим билан эзиб келаман! Оғзига чичай ундай қиз тарбия қиладиган ойтиллани! Тўйларда кўкрагини кериб уй тўрида ўтиришни биладиган ойимча қизига тарбия беришни билмасмикан!
-Ана ҳаммасини билдинг! Хотинларни ишига мени аралаштирма! Уша қизил, куюккан қанжиқни тийиб қўйгин! Ўғлинг ҳам тинч, сен ҳам тинч бўласан! Мени иккинчи марта бунақа хотин масалалар бўйича безовта қилма!
Зарда билан гурс гурс қадам ташлаган ака хонодонни тарк этгач бир зум нима қилишини билмагандек хонада талмовсираб қолган Малоҳат бошига румолини қатиқ тугиб боғладида эрига машинаси томон имо қилиб буйруқ берди.
-Қани олдимга тушингчи!
-Аяси балким керак эмасдир, балким одамлар ўзидан қўшиб чатгандир. Биласанку одамлар оғзи билан юрадиган бўлиб кетган. Олдин аниқлаштирайлик!
-Ҳааа, ичингиз ачияптими? Юрак яқинда а?
-Қизишма дейман, олдин Даврон билан...
-Менга ақл ургатмай ундан кўра бора олмайман деб қўйинг!
Кўзига чақчайган аёлига қарши бўла олмаслигини, барибир фикридан қайтмаслигини тушунган Усмонжон ака индамай машинаси сари юрди. Уйларидан анча нарида,қўшни қишлоққа улашиб кетган маҳаллада яшайдиган Тоҳир аканинг уйига дарғазаб етиб борган Малоҳат, ёпиқ дарвоза билан тўқнаш келгач, баттар қутириб кетди. Аввалиги қунғироқни босган аёл ҳеч қандай жавоб бўлмаган олдин муштлари билан сунг эса оёқлари билан темир дарвозани даранглатиб тепа кетди.
-Ҳозир, ҳозир! Бораяпман!
Раста бўлиб қолган йигитчангинг овози эшитилди, дарвозанинг кичиқ табақаси очилиши билан дарғазаб аёл пешвоз чиққан йигитчани итариб юбориб ўзини ичкарига урди.
-Чиқ бу ёққа сен мегажин қаердансан? Мен сенга кўрсатиб қўяман, бузуқ қизингни ўғлимни қўйнига тиқиштириш қандай бўлишини кўрсатиб қўяман! Мастура чиқ бу ёққа!
Оғзига келган ҳақоротомуз гапларни қайтармай шанғиллаб ховлини бошига кўтарган Малоҳотнинг овозига жавобан уй ичидан отилиб чиққан Тоҳир ака аёлга ҳайрон боқди.
-Оямома тинчликми? Секинроқ оя, секинроқ.
Андиша билан лаб тишлаган Тоҳиржон аканинг юз кўзида сен ҳам аёлмисан дегандек маънони уққан Малоҳат ғазаб билан эркакка ташланди.
-Менга анави қанжиғингни топиб берасан!
Ҳай ҳайлаб уй ичкарисида отилиб чиққан Мастурага кўзи тушган аёл эркак қолиб аёлнинг юз кўзига чанг солди.
-Бузуқингни тийиб ол! Мен сен таги пастларга кўрсатиб қўяман! Ўғлимга қизингни ўйнаш қилиш қандай бўлишини кўрсатиб қўяман! Яккаш бир гапни такрорлаётган аёл зум ўтмай Мастура опани юз кўзини тимдалаб қизил қонига белаб ташлади. Малоҳатнинг шанғи овозига бир пастда томошабинлар йиғилиб келди. Кимдир Малоҳатнинг чангалидан Мастура опани ажратиб олди.
Кимдир қуйишқонидан чиқиб ҳали ҳам тўхтамай бақириб ётган Малоҳатнинг устидан муздек бир челак сув сепиб юборди. Муздек сувдан сесканиб тушган аёлнинг овози ўчиб шовқин сурон авжига чиқан хонодонда бир оз сукунат чукди.
-Қизингни топ!
Бор овозда чинқириб юборган Малохатнинг овозидан сергак тортган Тоҳиржон ака аёл сари қадам босди.
-Нима қиласан қизимни? Шу вақтгача ҳурматини қилиб сизлаб мурожат қилган эркак қаршисида турган шайтонни урғочиси сизлаб ҳурмат қилишга нолойиқлигини англадими бу сафар сенсираб мурожат қилди. -Сени нима ишинг бор қизимда? Ғазаб билан аёл томон юрганди аллаким йўлини тўсди.
-Тоҳиржон ўзингизни босинг аёл киши ҳар ҳолда...
-Нима шу аёлми? Шуям аёлми? Ҳии йўқ бе йўқ келиб ҳақоратлаб одамга ташланади. Эссизгина эшонбувам! Аъламхон эшонбувам бўлмаганида бу шайтонни урғочисини поралаб ташлардим.
Эркакнинг гапи Малоҳатга ток ургандек таъсир қилди. Ўрнидан ирғиб туриб Тоҳиржон акага рўпара бўлган аёл кўзлари олайиб оғзидан кўпик сачратганча Тоҳиржон ака томон қўлини пахса қилди.
-Сен мени кимлигимни, тарбиямни сарҳисоб қилмада. Тошкентда суюқоёқлик қилиб ўғлимни қўйнига қирган манжалақинг билан шуғуллан!
Аёлнинг айбловини эшитган Мастура биров бошига қаттиқ нарса билан тўсатдан туширгандек ҳанг манг бир зум қотиб қолди, сунг тўсатдан чалқанча йиқилди. Ҳовлида кўтарилган қий чувларни бир оз кузатиб турган Малоҳат томошанг бошингдан қолсин дегандек тарс турс юриб чиқиб кетди. Уйига етиб бориб ҳам тинчлана олмаган аёлнинг кўз олдидан оқ-сариқдан келган, қош кўзи попукдек Афруза лип ўтди. Акаси кўз олдига келди. Аъламхон акасининг, ҳамма сирлар ошкор бўлган кунда Аъзамхон иккисини ёнига чақириб айтган сўзлари қулоқлари остида жаранглади.
“Ҳаромдан бўлган ҳаромга боқади! Валади зино, зинодан ҳазар қилмайди!”
Акасининг овозларини эшитмаслик учун қулоқларини махкам беркитган аёл тепасида меровсираб нима қилишини билмай турган эрига нафрат билан кўз ташлади.
-Уруғи суст! жирканиб пичирлади. -Сен ҳам эркакмисан!?
Ақлдан озгандек ўзига ташланган аёлини бир мушти билан ўзидан нарига учириб юборган Усмонжон ака Малоҳатнинг тепасига мушт уқталиб келди.
-Нима дединг? Сен ҳозир нима дединг? Мени уруғим сустми йўқми ўғил туғдириб қўйибман! Сен туғмас бўлсанг менга нима дейсан?
Ғазаб билан эрига қарши оғиз жуфтлаган Малоҳат фикридан қайтди.
-Мени Тошкентга олиб борасиз эшик томон бурилган эрига буюрди. –Ҳозироқ Тошкентга жўнаб кетамиз!
-Малоҳат сен Тоҳир акани уйига бекор бординг. Балким ўғлинг у қизни яхши кўрар...
-Менга Тошкентда ликонглаб юрган қиз керакмас! Менга ўқиган қиз умуман керак эмас! Чинқириб юборган Малоҳат эри томон бостириб келди. -Мен у қизни ўлсам ҳам келин қилмайман!
-У қизни жуда тарбияли деб айтишади...
-Ҳааа, эски дардларингиз эсингизга тушиб кетди шекилли-а? Янгангиз сизни уйлантириш мақсадида Мастуранинг опасига оғиз солиб эшигини нечи марталаб қоққани яхши биламан! Даврон туғилмасдан олдин, Маъмурага уйланганида Усмонжоним аллақачон болали бўларди деганларини ҳам яхши биламан! Маъмура эри билан чиқишмай уйига аразлаб келган вақтлари янгангизни пайтавасига қурт тушиб қолганлари ҳам жуда яхши эсимда!
-Малоҳат сен ақлдан озиб қолибсан! Нималар деяпсан? Сен ҳозир уша эски аламларинг ҳаққи жанжал қилдингми? Балким бу гаплар ёлғон бўлсачи? Бир бегуноҳ қизни қоралаган бўлсакчи?
-Мен ўз кўзларим билан кўриш учун Тошкентга боришим керак! Давронга ҳеч қандай огоҳлантириш бермайсиз! У бехабар тўсатдан борамиз!
-Хўп. Ҳар замонда эрлиги эсига тушса кутарилиб олиб сунг яна доимгидек хотинига итоатда юрадиган Усмонжон ака бу сафар ҳам одатига хилоф иш қилмай тезда сафар тайёргарлигини кўрди. Тун яримга оққанда эри хотин Тошкент сари йўлга тушдилар.
Йўл йўлакай индамай машина бошқариб кетаётган эрига кўз ташлаб, ташлаб олаётган Малоҳат ўтган ҳаётлари ҳақида хаёл сурди. Давронжонни асраб олишган дастлабки йилларда эрим сирларимдан хабар топса нима қиламан деган қурқув билан умр кечирган Малоҳал йиллар ўтган сари сирлари фош бўлмаслигига ишончи ортиб борган сари негадир ўзига ҳам ўғлига ҳам ўта меҳрибон бўлган Усмонжонга нисбатан дилида нафрат уруғи ўнди.
Кимдир қуйишқонидан чиқиб ҳали ҳам тўхтамай бақириб ётган Малоҳатнинг устидан муздек бир челак сув сепиб юборди. Муздек сувдан сесканиб тушган аёлнинг овози ўчиб шовқин сурон авжига чиқан хонодонда бир оз сукунат чукди.
-Қизингни топ!
Бор овозда чинқириб юборган Малохатнинг овозидан сергак тортган Тоҳиржон ака аёл сари қадам босди.
-Нима қиласан қизимни? Шу вақтгача ҳурматини қилиб сизлаб мурожат қилган эркак қаршисида турган шайтонни урғочиси сизлаб ҳурмат қилишга нолойиқлигини англадими бу сафар сенсираб мурожат қилди. -Сени нима ишинг бор қизимда? Ғазаб билан аёл томон юрганди аллаким йўлини тўсди.
-Тоҳиржон ўзингизни босинг аёл киши ҳар ҳолда...
-Нима шу аёлми? Шуям аёлми? Ҳии йўқ бе йўқ келиб ҳақоратлаб одамга ташланади. Эссизгина эшонбувам! Аъламхон эшонбувам бўлмаганида бу шайтонни урғочисини поралаб ташлардим.
Эркакнинг гапи Малоҳатга ток ургандек таъсир қилди. Ўрнидан ирғиб туриб Тоҳиржон акага рўпара бўлган аёл кўзлари олайиб оғзидан кўпик сачратганча Тоҳиржон ака томон қўлини пахса қилди.
-Сен мени кимлигимни, тарбиямни сарҳисоб қилмада. Тошкентда суюқоёқлик қилиб ўғлимни қўйнига қирган манжалақинг билан шуғуллан!
Аёлнинг айбловини эшитган Мастура биров бошига қаттиқ нарса билан тўсатдан туширгандек ҳанг манг бир зум қотиб қолди, сунг тўсатдан чалқанча йиқилди. Ҳовлида кўтарилган қий чувларни бир оз кузатиб турган Малоҳат томошанг бошингдан қолсин дегандек тарс турс юриб чиқиб кетди. Уйига етиб бориб ҳам тинчлана олмаган аёлнинг кўз олдидан оқ-сариқдан келган, қош кўзи попукдек Афруза лип ўтди. Акаси кўз олдига келди. Аъламхон акасининг, ҳамма сирлар ошкор бўлган кунда Аъзамхон иккисини ёнига чақириб айтган сўзлари қулоқлари остида жаранглади.
“Ҳаромдан бўлган ҳаромга боқади! Валади зино, зинодан ҳазар қилмайди!”
Акасининг овозларини эшитмаслик учун қулоқларини махкам беркитган аёл тепасида меровсираб нима қилишини билмай турган эрига нафрат билан кўз ташлади.
-Уруғи суст! жирканиб пичирлади. -Сен ҳам эркакмисан!?
Ақлдан озгандек ўзига ташланган аёлини бир мушти билан ўзидан нарига учириб юборган Усмонжон ака Малоҳатнинг тепасига мушт уқталиб келди.
-Нима дединг? Сен ҳозир нима дединг? Мени уруғим сустми йўқми ўғил туғдириб қўйибман! Сен туғмас бўлсанг менга нима дейсан?
Ғазаб билан эрига қарши оғиз жуфтлаган Малоҳат фикридан қайтди.
-Мени Тошкентга олиб борасиз эшик томон бурилган эрига буюрди. –Ҳозироқ Тошкентга жўнаб кетамиз!
-Малоҳат сен Тоҳир акани уйига бекор бординг. Балким ўғлинг у қизни яхши кўрар...
-Менга Тошкентда ликонглаб юрган қиз керакмас! Менга ўқиган қиз умуман керак эмас! Чинқириб юборган Малоҳат эри томон бостириб келди. -Мен у қизни ўлсам ҳам келин қилмайман!
-У қизни жуда тарбияли деб айтишади...
-Ҳааа, эски дардларингиз эсингизга тушиб кетди шекилли-а? Янгангиз сизни уйлантириш мақсадида Мастуранинг опасига оғиз солиб эшигини нечи марталаб қоққани яхши биламан! Даврон туғилмасдан олдин, Маъмурага уйланганида Усмонжоним аллақачон болали бўларди деганларини ҳам яхши биламан! Маъмура эри билан чиқишмай уйига аразлаб келган вақтлари янгангизни пайтавасига қурт тушиб қолганлари ҳам жуда яхши эсимда!
-Малоҳат сен ақлдан озиб қолибсан! Нималар деяпсан? Сен ҳозир уша эски аламларинг ҳаққи жанжал қилдингми? Балким бу гаплар ёлғон бўлсачи? Бир бегуноҳ қизни қоралаган бўлсакчи?
-Мен ўз кўзларим билан кўриш учун Тошкентга боришим керак! Давронга ҳеч қандай огоҳлантириш бермайсиз! У бехабар тўсатдан борамиз!
-Хўп. Ҳар замонда эрлиги эсига тушса кутарилиб олиб сунг яна доимгидек хотинига итоатда юрадиган Усмонжон ака бу сафар ҳам одатига хилоф иш қилмай тезда сафар тайёргарлигини кўрди. Тун яримга оққанда эри хотин Тошкент сари йўлга тушдилар.
Йўл йўлакай индамай машина бошқариб кетаётган эрига кўз ташлаб, ташлаб олаётган Малоҳат ўтган ҳаётлари ҳақида хаёл сурди. Давронжонни асраб олишган дастлабки йилларда эрим сирларимдан хабар топса нима қиламан деган қурқув билан умр кечирган Малоҳал йиллар ўтган сари сирлари фош бўлмаслигига ишончи ортиб борган сари негадир ўзига ҳам ўғлига ҳам ўта меҳрибон бўлган Усмонжонга нисбатан дилида нафрат уруғи ўнди.
Кимдир қуйишқонидан чиқиб ҳали ҳам тўхтамай бақириб ётган Малоҳатнинг устидан муздек бир челак сув сепиб юборди. Муздек сувдан сесканиб тушган аёлнинг овози ўчиб шовқин сурон авжига чиқан хонодонда бир оз сукунат чукди.
-Қизингни топ!
Бор овозда чинқириб юборган Малохатнинг овозидан сергак тортган Тоҳиржон ака аёл сари қадам босди.
-Нима қиласан қизимни? Шу вақтгача ҳурматини қилиб сизлаб мурожат қилган эркак қаршисида турган шайтонни урғочиси сизлаб ҳурмат қилишга нолойиқлигини англадими бу сафар сенсираб мурожат қилди. -Сени нима ишинг бор қизимда? Ғазаб билан аёл томон юрганди аллаким йўлини тўсди.
-Тоҳиржон ўзингизни босинг аёл киши ҳар ҳолда...
-Нима шу аёлми? Шуям аёлми? Ҳии йўқ бе йўқ келиб ҳақоратлаб одамга ташланади. Эссизгина эшонбувам! Аъламхон эшонбувам бўлмаганида бу шайтонни урғочисини поралаб ташлардим.
Эркакнинг гапи Малоҳатга ток ургандек таъсир қилди. Ўрнидан ирғиб туриб Тоҳиржон акага рўпара бўлган аёл кўзлари олайиб оғзидан кўпик сачратганча Тоҳиржон ака томон қўлини пахса қилди.
-Сен мени кимлигимни, тарбиямни сарҳисоб қилмада. Тошкентда суюқоёқлик қилиб ўғлимни қўйнига қирган манжалақинг билан шуғуллан!
Аёлнинг айбловини эшитган Мастура биров бошига қаттиқ нарса билан тўсатдан туширгандек ҳанг манг бир зум қотиб қолди, сунг тўсатдан чалқанча йиқилди. Ҳовлида кўтарилган қий чувларни бир оз кузатиб турган Малоҳат томошанг бошингдан қолсин дегандек тарс турс юриб чиқиб кетди. Уйига етиб бориб ҳам тинчлана олмаган аёлнинг кўз олдидан оқ-сариқдан келган, қош кўзи попукдек Афруза лип ўтди. Акаси кўз олдига келди. Аъламхон акасининг, ҳамма сирлар ошкор бўлган кунда Аъзамхон иккисини ёнига чақириб айтган сўзлари қулоқлари остида жаранглади.
“Ҳаромдан бўлган ҳаромга боқади! Валади зино, зинодан ҳазар қилмайди!”
Акасининг овозларини эшитмаслик учун қулоқларини махкам беркитган аёл тепасида меровсираб нима қилишини билмай турган эрига нафрат билан кўз ташлади.
-Уруғи суст! жирканиб пичирлади. -Сен ҳам эркакмисан!?
Ақлдан озгандек ўзига ташланган аёлини бир мушти билан ўзидан нарига учириб юборган Усмонжон ака Малоҳатнинг тепасига мушт уқталиб келди.
-Нима дединг? Сен ҳозир нима дединг? Мени уруғим сустми йўқми ўғил туғдириб қўйибман! Сен туғмас бўлсанг менга нима дейсан?
Ғазаб билан эрига қарши оғиз жуфтлаган Малоҳат фикридан қайтди.
-Мени Тошкентга олиб борасиз эшик томон бурилган эрига буюрди. –Ҳозироқ Тошкентга жўнаб кетамиз!
-Малоҳат сен Тоҳир акани уйига бекор бординг. Балким ўғлинг у қизни яхши кўрар...
-Менга Тошкентда ликонглаб юрган қиз керакмас! Менга ўқиган қиз умуман керак эмас! Чинқириб юборган Малоҳат эри томон бостириб келди. -Мен у қизни ўлсам ҳам келин қилмайман!
-У қизни жуда тарбияли деб айтишади...
-Ҳааа, эски дардларингиз эсингизга тушиб кетди шекилли-а? Янгангиз сизни уйлантириш мақсадида Мастуранинг опасига оғиз солиб эшигини нечи марталаб қоққани яхши биламан! Даврон туғилмасдан олдин, Маъмурага уйланганида Усмонжоним аллақачон болали бўларди деганларини ҳам яхши биламан! Маъмура эри билан чиқишмай уйига аразлаб келган вақтлари янгангизни пайтавасига қурт тушиб қолганлари ҳам жуда яхши эсимда!
-Малоҳат сен ақлдан озиб қолибсан! Нималар деяпсан? Сен ҳозир уша эски аламларинг ҳаққи жанжал қилдингми? Балким бу гаплар ёлғон бўлсачи? Бир бегуноҳ қизни қоралаган бўлсакчи?
-Мен ўз кўзларим билан кўриш учун Тошкентга боришим керак! Давронга ҳеч қандай огоҳлантириш бермайсиз! У бехабар тўсатдан борамиз!
-Хўп. Ҳар замонда эрлиги эсига тушса кутарилиб олиб сунг яна доимгидек хотинига итоатда юрадиган Усмонжон ака бу сафар ҳам одатига хилоф иш қилмай тезда сафар тайёргарлигини кўрди. Тун яримга оққанда эри хотин Тошкент сари йўлга тушдилар.
Йўл йўлакай индамай машина бошқариб кетаётган эрига кўз ташлаб, ташлаб олаётган Малоҳат ўтган ҳаётлари ҳақида хаёл сурди. Давронжонни асраб олишган дастлабки йилларда эрим сирларимдан хабар топса нима қиламан деган қурқув билан умр кечирган Малоҳал йиллар ўтган сари сирлари фош бўлмаслигига ишончи ортиб борган сари негадир ўзига ҳам ўғлига ҳам ўта меҳрибон бўлган Усмонжонга нисбатан дилида нафрат уруғи ўнди.
Бу нафрат қаердан пайдо бўлганини ўзи ҳам сезмай қолди. У ўзга инсон боласини болам деб бағрига босган эридан нафратини яшириш учун ўзини рузғор иши билан андормондек тутар, ҳар ойда янгилик кутиб оғзига термуладиган эрига эса бош чайқаб йўқ десада, хаёлида эрини буғиб қўйгиси келарди. Бепушт дерди ичида нафрат билан. Уруғи суст! Шу каби турли туман хақоратли сўзлар билан эрини ичидан хақоратласа кунгли бушаб кайфияти кутариладиган бўлиб қолди. Бора бора бу унинг руҳиятига кучди. Руҳиятидаги нафрат эса истаса истамаса тилига кўча бошлади. У тажанг сал нарага жанжал кўтаришни одат қилиб Усмонжонни ҳам ўзидан бездирди.Шундай қилб умрларининг салкам йигирма тўрт йилини ўтказишибди. Ёши ўтган сари нафрати камайди. Лекин муомиласи узгармади. Эни Усмонжон у учун оғирини енгил қиладиган югурдак мисоли эди....
Аслидаям худди шундай бўлади. Бу хаётнинг ёзилмаган қонуни. Дилида иймони мустаҳкам аёл бошига Малоҳатники каби иш тушса ва бир хато туфайли шу ишларга рози бўлса, қалбида иймони бор аёл, аввало барчаси эрига иқрор бўлиб сирини сақлашни ўтиниб сўраган бўлар эди. Усмонжон каби қалби меҳр муҳаббатга тўла эркак бўлса бу гапларни қабул қилган ва хотини кечирган бўлиши ҳам мумкин эди. Агарда оиласи тинчини ўйлаб эрига ошкор эта олмаса Қалби аллоҳга муҳаббат билан тўлиб тошган аёл болага ва ўзига меҳрли эрига нисбатан қаттиқ меҳр қўйган бўлар эди... Агар у иймони суст ва худо бехабар бўлса, Малоҳат каби ҳамма гуноҳлари сабабчиси деб эрини айблаб ундан нафратланади. Афсуски, Малоҳат ҳам иймони бир мунча сустроқ, Аллоҳни қалби билан эмас, жисми билан таниган бандалар қатори эди. Ҳозир ҳам эрига қараб жим ҳаёл суриб кетаётган аёл, эрининг қай даражада ҳимматли эканлиги туғрисида эмас, унинг лақмалиги ва соддалиги ҳақида ўй сурди. Шундай “лақма, меров” эркак билан умрини ўтказган ўзига ачинди. Тошкент шаҳрига тонг вақтида кириб борган Малоҳат ўғли яшайдиган уй қунғироғини босаётиб бармоқлари қалтираб кетаётганини, ичкаридан ўзи юз марталаб кўз олдидан ўтказган манзара ярим ялонғоч ўғли ва унинг ортидан чиқиб келадиган сочлари тузғиб кетган алвастисимон қизни тасаввур қилиб кунгли озиб кетди.
Наҳотки, акамнинг гаплари ҳақиқат бўлиб чиқса? Ич ичидан бостириб келган йиғи буғзидан отилиб чиқмаслиги учун лабини махкам тишлаган аёл қайта қуғироқ босди.
-Бораяпааан! Ичкаридан Давроннинг уйқусираган норози овози келди. -Тонг саҳарлаб келган ким, ухласа бўлмайдими?
Шахд билан очилган эшик ортида турган ота онасини кўрган Давроннинг уйқули кўзлари катталашиб кетди.
-Аяяя бир оз тараддуд билан онасига тикилиб турган Даврон волидасини бағрига босди.- Аяжон нега келишингизни айтмадингиз? Ассалому алайкум дада!
-Юзингни ювиб ол ўғлим, кейин сўрашамиз. Ўғлига танбеҳ бериб олган Усмонжон ака ичкарига имо қилди.- Таклиф қиласанми ё остонада тураверамизми?
-Ииии, кирингизлар туришимни, киринг ая, киринг!
Остонадан ярим бурилиб ота онасига йўл берган Даврон улардан нари юриб ювиниш хонасига кириб кетди. Ўғлини кўзлари билан кузатиб қолган Малоҳат Даврон ювиниш хонасига кириб кетиши билан ўзини хоналардан бирига урди. У ерда ўзи кутган манзарага гувоҳ бўлмаган она бушашиб эрига жавдираб боқди. Сунг барибир ишонмадими қўшни хоналарга ҳам бир бир кириб чиқди. Қиз бола, аниқроғи аёл кишига тегишли изларни пайқамаган онанинг шу вақтгача ушлаб келган ғазаби чекиниб, йиғлаб юборди. Аёлини кўз ёш тукаётганини кўрган Усмонжон Малоҳатга яқинлашди.
-Аяси бўлди. Йиғлама ҳаммаси жойида эканку! Мана кўзларинг билан кўрдинг. Бизнинг Давронжон ундай харом йўллардан хазар қилади. Эрининг таскин оҳангдаги сўзидан юраги ўртанган Малоҳат бор овозда бақириб йиғлаб юборди.
-Аяяя нима бўлди нега йиғлаяпсиз? Қўлида сочиқ тутиб олган ўғлининг овозини эшитиб бош кўтарган она, эсанкираган алфозда ўғлига яқинлашди.
-Жон болам, уйлан! Уйлана қол болажоним! Онангга раҳминг келсин! Болажоним уйлана қол! Агар, кунглингдаги қиз бўлса айт, осмондаги ой бўлса ҳам олиб бераман!
Гапира туриб ўғлини махкам қучган она юз кўзига лаб босди.
-Болажоним, балким танлаганинг бўлиб бизга айта олмаётгандирсан айт болам бўлса айт мени бундай тириклай ўлдирма болам. Сени йўқ дейишларингдан ақлдан оздим болам жим турма гапир онанг ургулсин борми а? Борми?
Давронни бир икки оғиз жуфтлаганини кўрган она жонланди.
-Болажоним борми а? Яхши кўрганинг борми? Айта қол ўзим ўлай сенга айт болам шу бугун совчи бўлиб бораман!
-Ҳа бор...Қийналиб ютиниб олган йигит онасини қучоғидан чиқиб нари кетди. -Аяя бор шундай қиз, лекин у...
-Нима у? Нимааа? Юраги потирлаб кетган аёл бақириб юборди. -Нима у? Карми, кўрми, майибми, мажруҳми?
-Аяя у ўқийди сиз ўқиган қизни келин қилмайман...
-Майли ўқисаям олиб бераман! Майли ўқиса ўқибди нима қилибди ўқиса?
Оғир хўрсинган ўғлини ёнига яқинлашган Малоҳат нафасини ичига ютиб тикилиб қолди.
-Даврон, нима гап ўғлим?
-У эшонларданмасдааа
-Нима қибди болам ҳозирги замонда эшон қора қилиб ўтирармишми? Сен яхши кўрсанг бўлдида! Ўзим бораман ким у қиз?
-Аяя у қиз мени яхши кўрмайди. Кўзимга кўринма дегандаа...Мен уни... У эса йўқ...
Шу гапни айтгунича қизариб терга тушиб кетган ўғлига тикилиб қолган аёл жилмайди.
-Вой болажонимей, яхшику, қиз болани нози бўлади. Сени севаман дейишга уялади. Тарбияли қиз экан-да! Бўйнингга осилиб оладиганидан худо асрасин болам. Кимлигини айтасанми? Қаерлик?
-Ўзимиздан...Онаснинг гаплари далда бўлдими келганларидан бери биринчи марта ўғилнинг юзига жилмайиш югурди
Давроннинг юзидаги қиз хақидаги гап сўзлардан сунг югурган табассумни кўрган онани юраги ширин энтикиб кетди.
Ким бўлса қизи тушмагур? Оловдек ўғлимни шаштини пасайтириб қўйибди қурмағур!
Ўзи ҳали танимайдиан билмайдиган қизга нисбатан дилида тушунарсиз меҳр пайдо бўлганини ҳис қилган Малоҳатнинг ҳам юзига жилмайиш югурди.
-Қаерлик болам биз таниймизми?
-Ҳмм
-Вооой, сени қарая болам бўшашиб ўтиришингни! Шу вақтгача Аъламхонни сўзи юрт орасида синмаган! Ким экан у ойпари қани бизам билайликчи а? Кимни қизи экан? Дадаси гапиринг сизам бундай!
Эрига зарда қилган Малоҳат Усмонжон акага қараб кўзини ола кула қилди.
- Гапиринг отасиз-ку!
-Айт ўғлим, ким ўзимизданми?
Аёлининг таънасидан сунг шу вақтгача жимгина она болани кузатиб ўтирган Усмонжон ака суҳбатга аралашди.
-Ҳа ўзимиздан...
-Кимни қизи?
-Тоҳир аканинг, Тоҳир тажанг дейишаркан дадасини
-Аааа?- Жилмайиб турган Малоҳатнинг кўзлари ола кула бўлиб кетиб ортига бир қадам чекинди. -Аа? Йўқ Даврон, йўқ ўғлим. Йўўқ!
-Нега аяя? Ҳайрат билан онасининг кўзларида тикилган ўғилнинг нигохларида ҳам шу савол акс этди. -Нега?
-Ахир, ахир...Ўғлининг саволига нима деб жавоб беришни билмаган онанинг кўз олдидан ўз қилмишлари лип лип ўтди. Шу қилмишга сабаб бўлган гап сўзларни ҳам эслади.
-Сен у қиз билан пичирлаб савол берди. Сени у қиз билан ораларингда нима гап бўлган?
-Ҳеч гап елка қисиб олган Даврон жилмайди. –Ҳеч гап ая. У қиз мени кўриб қолса, икки чақирим нари юради.
-Ҳооо ойимтилла! Нима учун сендан икки чақирим нари юраркан? Ҳозиргина ўғли ва Тоҳир аканинг қизи орасида алланималарни тасаввур қилган Малоҳатнинг Давронни у қиз мендан икки чақирим нари юради деган жавобидан ғаши келди.
-Ҳоов у киши осмондаги ой бўлибдими мени ўғлимдан нари юриб?
-Билмадим ая бушашиб жавоб қайтарган Даврон стулга бориб ўтирди. Уч йилдан бери ортидан юраман. Бир марта бўлсин...Чуқур хўрсинган ўғлининг юраги тўлиб кетганлигини она юраги билан ҳис қилган Малоҳат қилиб қўйган ишлари оқибатини биринчи марта ҳис қилиб юраги нохуш типирчилаб кетди. Ё худойим бушашиб кетгаётган оёғини базур судраб стулга чуккан аёл бошини чанггаллади. Ё худойим мен ақлсиз нималар қилиб қўйдиииим!? Эрига жонсарак кўз югуртирган аёл стол ёнида бош эгиб хаёл суриб ўтирган ўғлини имо қилиб эрига кўрсатди. Энди нима қиламиз дегандек им қоққанди. Эрининг билмасам дегандек елка қисишидан юраги потирлаб кетиб норози алфозда ўрнидан туриб кетди. Эрининг елкасидан чимиб олиб мен билан юринг дегандик им қоқиб қўшни хонага чиқди.
-Мен нималар қилиб қўйдим пичирлади. Агар Даврон мени қилмишларимдан хабар топсаа! Мен нималар қилдим. Энди нима қиламиз?
-Мен айтдим сенга ўзингни бос аниқлаштирайлик дедим. Қулоқ солмадинг! Уфф мен биринчи эшитганимдаёқ шундаймикан деб ўйловдим.
-Унда ҳалиги гап қаердан чиқди?
-Невлай? Елка қисиб олган Усмонжон нари кетди. Балким биронта ичи куйган, қизга етиша олмаган чиқардимикан?
-Қизга етиша олмаса сизнинг ўғлингиз билан гап қиладими қизиқмисиз дадаси ўйлаб гапиринг
-Сизга чиқарган ўйлашни! Биз шунақа ўйламай гапирадиганлардан! Бўшашиб турган аёлига зарда қилган Усмонжон ака хонадан чиқиб кетди.
Энди нима қиламан? Энди нима бўлади? Даврон мени ишларимдан хабар топсааа...Ё ўзим айтсаммикан? Йўқ юрагига қурққув энган аёл бош чайқади. Йўқ бу акамга ўхшайди. Акамни ўзи! Ўзига қарши ортидан иш қилганимдан хабар топса, юзимга қарамай кетса керак! Акамга айтаман! Акамдан маслаҳат оламан! Буни тилини акам билади. Акам гаплашади. Ҳии анави Тоҳир билан гаплашиб қўйиш ҳам акамни қўлидан келади. Аслида у менинг тенгим эмасди. Майли, Давронжонимнинг кунгли унинг қурбақасига тушибди. Нима қилардим? Зорим бор зўрим йўқ! Давронжоним учун рози бўламан. Мен бугуноқ ортимга қайтаман ва акам билан гаплашаман. Акам нима деса шу бўлади! Тўсатдан ғурури баланд мағрур юрадиган ўғлини табиатини юмшоқ қилиб қўйган қизни кўриси келиб кетган Малоҳат ўрнидан туриб ҳали стулда бошини эгиб бир нуқтага термулиб ўтирган ўғлига яқинлашди. Тавба қилдим. Хаёлчан ўтирган ўғлига ўғринча назар ташлади. Мен буни қачон катта бўлиб қолганини сезмай ҳам қолибмана. Ўйчан ўтиришини болагинамни уйлантириш ғамини чекибману, унинг юрагига қулоқ солишни ўйламабман-да! Ғамгин ўтиришини. Худдики уни тушунадиган инсон зоти бу дунёда қолмагандек! Йўқ болажоним! Сени бундай умидсиз ғамгин ўтиришнгни томоша қилиб ўтира олмайман
-Давронжон, болажоним. Ўғлини елкасидан қучиб сочига юз босган она эгилиб Давроннинг юзига термулди. - Шу қизни бир кўрсат менга болажоним
-Қандай кўрсатаман, чучиб тушган Даврон ўрнидан туриб кетди. Мен қандай кўрсатаман уни сизга?
Кўзларини катта ката очиб ўзига тикилиб қолган ўғлининг соддалигидан кулгуси келган Малоҳат бош чайқаб кулиб юборди.
-Вооой болажонимей бунча чучийсан? Одам ейдиган девмиди у қиз, узоқдан кўрсатсанг ҳидимдан билиб қоладими?
-Йўўқ
-Бўлди, унда узоқдан бир кўрай. Қани сени ақлингни олган ким экан бир кўрай.
-Юринг унда ҳозир ўқшга келади. Ая, огоҳлантираман олдига бормайсиз!
-Бўпти бўпти войбуу намунчаеей! Бунча юрагинг ёрилади!?
Инситут дарвозаси яқинига тўхтаган машина ичида узоқ ўтирган Малоҳат ўтган кетган қизнинг юзига синчиклаб тикилади. Ўғлидан имо бўлмагач, индамай юз бурган Малоҳатнинг ғаши келди. Шунча бир биридан гузал қизлар ўтди. Наҳот шу қизлардан ҳам гузалроқ бўлса? Тавба. Булбулнинг ишқи қарқуноққа тушибди бўлмасин ишқилиб. Мана деб оғзи ўрадек, тишлари қийшиқ, бурни танқайган бир тавия хонимни кўрсамаса бўлди! Узоқдан тўқ қизил ранг костюм кийиб олган юпкасини этаги салкам ерга тегиб турадиган оқ юзли сочлари узун қизга кўзи тушган Малоҳатнинг юраги ҳапқириб ўтирган ўрнида бир қимирлаб олиб Давронга кўз ташлади. Онасининг нигоҳига жавобан маюсгина жилмайиб бош ирғаб қўйган ўғлининг қизга алланечук соғинчли нигоҳларини тикишидан аёлнинг юраги зириллаб кетди. Демак шу қиз! Синчиклаб кўз ташлади Ё худойим бунчалик чевар бўлмасанг!? Беихтёр пичирлади. Ё худойим, бир бандангни шунчалик гузал яратиб қўясанми-я!? Ўғлининг нега бунчалик умидсизларча, тушкун кайфиятда ўтириш сабабини сониялар ичида англаб етган Малоҳатнинг кўзидан афсус ёшлари сизди. Мен нималар қилиб қўйдим!? Энди нима бўлади? Давронни шу қиз ишқида ёниб куйиб кетаётганини кўриб турибманку! Нега бунчалик калта ўйладим? Нима мени бу даражада ақлдан оздирди? Нима? Нима эди у? Ёнларидан бепарво ўтиб кетган қизни зимдан кўзатиб турган аёл қиздан хумор кўзларини узмай турган ўғли томон угрилди.
-Мен шу бугун тоғанг билан бориб гаплашаман. Тоғанг аралашган иш шу пайтгача хом бўлмаган. Нега олдинроқ айтмадинг болам? Малоҳатнинг бу саволи заминида, мен илгарироқ билганимда кечаги қилмишларимни қилмасдим деган надоматни тушунмаган Даврон ғамгин жилмайди.
- Нима деб айтишни билмадим.
-Ҳаҳ боламааа, сени бу билмасволигинг...Сўзларини давом эттирмаган аёл хўрсиниб олди.- Эгилган бошни қилич кесмас деганлар. Мен бориб кечирим сўрайман!
Ўзига ўзи сўзлагандек гапирган онасига тикилиб қолган Даврон қошларини ужарлик билан чимирди.
-Қизини яхши кўриб қолишим гуноҳмиди сиз бориб кечирим сўрайсиз!? Кесатди.
-Болажонимеейй, мен гап келганда гапирдим-да!
Ўз қилмишлари оқибати ҳақида энди ўйлаётган аёлнинг, шу топда онасининг қиз ота онаси олдида боши эгилишини истамаётганини тушунган Малоҳат, ўғли ҳамма гапдан хабар топса нималар дейиши тўғрисида хаёл сурди. Бундай хаёл суриб ўтиришдан наф йўқ. Тез ортимга қайтиб бориб узримни сўайман. Акам билан бошлашиб бораман. Насиб бўлса ҳаммаси яхши бўлади! Адашганимни айтаман. Хато қилибман дейман! Табитан умидсизлик домидан тез чиқадиган аёл Давронга тезда уйга қайтишлари, шу бугундан кечиктирмай, совчи бўлиб боришини айтиб ўғлини елкасига қоқди кетдик болажоним даданг йўл қараб қолди. Уйга қайта қолайлик...уйга қайтишганда, кечаги тала туполонлар, уйқусиз машина бошқариб келган эрининг қон босими кўтарилиб тоби қочиб қолгани устига келган Малоҳатнинг юраги ўтаётган вақт ўзининг зарарига ишлаётганини тушуниб типирчилаб кетди. Усмонжон аканинг кечқурунга бориб бир мунча аҳволи яхшилашиб йўлга тушдилар. Тонг вақти қишлоғига кириб борган Малоҳат олдинда ўзини кутиб турган воқеалардан бехабар дарвозага калит суқди.
СИЙРАТ...
Муаллиф: Рустамхон
Биринчи фасл
Йигирма учинчи қисм
2014. Март Тошкент-Қарши
Эшикнинг қунғироғи чалиниши ортидан, кетма кет гурс гурс урилиши шовқинидан чучиб кўз очган Шахноза дастлаб қаерда ётганини англай олмай бир оз карахт бўлиб шифтга термулиб ётди. Қунғироқни кетма кет жиринглаши онгини тиниқлаштирди. Шаҳноза ўз уйида тушагида ётганлигини англаб чуқур нафас олиб чиқарди. Лоп этиб кўз олдига бундан бир йил олдин ярим тунда, дорихонага бостириб келган “Қароқчи” келди. У келди! Ўрнидан сакраб турди. У келди. Ҳозир эшикни очсам, мен сенга кўп пул бериб кетибман нега пулларимни қайтармадинг дейди ва...
Қўрқувдан бутун баданига минг минг чумоли ўрмалагандек бўлган қиз турган жойида қотиб қолди.
Сардор овоз берди. Сардор уйғоқмисан?
-Шаҳноза оч эшикни. Шахноза уйдамисан?
Амакисини эшик ортидан келган овозини таниган қиз эс ҳуши йиғиштириб олиб эшик томон югурди. Вой амакимку! Нима қилиб юрибдилар бу вақтда?
Сардор баланд овоз бериб қўшни хонада ухлаб ётган укасини чақирди. Сардор дедим тур ўрнингдан! Эти увушган Шаҳноза эгнига халатини илиб олиб эшикни очди.
-Ака, келинг нима гап тинчликми? Эшик ёнида кўзлари катта катта бўлиб кетган амакисига хавотирли кўзини тиккан қиз ортига қадам ташлади. Тинчликми?
-Уйда ким бор савол берди-да, саволига жавоб кутмай оёқ кийимини ҳам ечмай ичкарига кириб хоналарни бир бир кўздан кечириб чиққан амаки, каровотга чиқиб ётишга ҳам тоқат қилмай шундай ерга чузилиб ухлаб ётган Сардорнинг устидан кўрпасини юлқиб очди.
-Тур ўрнингдан бақирди.
-Ака? Кўзларини катта каата очиб ўзи томон боқиб турган жияни юзига қарамай буюрди.
-Тез кийиниб мен билан юринглар.
-Тинчликми?
-Даданг сўраяпти. Бўл тез! Олиб кетганини келдим. Бўл!
Саволга ўрин қолдирмайдиган тарзда сўзланган амаки, ерда ётган жиянини ўрнидан турғизиб ювуниш хонасига етаклади.
-Тезлаш карахт турган Шахнозага буйруқ берди. Бўл тез! Олти оатик масафони бир оғиз сўз сўзламай босиб ўтган амаки, дарвозалари рўпарасида машинаси тўхтатиб кўзгу орқали орқа ўриндиқда ўтирган жиянига кўз ташлади.
Сен туғилганингда ғаммамиз жуда шод бўлган эдик, алланечук нафратли юз буриштирди. Ўйлаб кўрсам туғилмаганинг маъқул экан!
-Ака?
-Туш машинадан! Бор уйинга кир!
-Нима гап?
-Туш дедим! Бақириб берди.
Акасидан ҳеч қачон бу тахлит муомила кўрмаган Шаҳноза баттар гангиб машинадан тушиб уй томон одимлади.
Ховлиларидаги қариндош уруғларини кўрган Шахнозанинг ақли шошди. Охирги марта ўтган йили буиси тусатдан вафот қилганда шу тахлит қариндошлари келгандилар. Нимадир бўлганми? Дадам, дадам яхши эканларми отилиб бувисининг хонасига кирди. Уй тўрида ўйчан ўтирган дадаси, дадаси қаршисида ғамгин ўтирган амакилари ва аммаларига кўзи тушди. Кичкина аммаси Шахнозага кўзи тушиши билан ўрнидан туриб катта катта адамлар билан олдига келдида. Тикилиб туриб тусатдан тарсаки тортиб юборди. Юзига тушган тарсаки зарбидан чайқалиб кетган Шаҳноза ҳайрат ва алам билан аммасига тикилиб қолди.
-Гулноза тегма унга!- катта амма чимирилди.- Ака мен сизга минг марта айтдим. Унингизни эркалатиб юбордингиз дедим. Қизни эркаси-Битнинг сиркаси! Қиз эрка бўлганда гўр бўлармишми? Эркалатдингиз папаладингиз, мана устингизга чиқиб ўтириб қўйди. Ишонган тоғда кийик ётмасмиш! Буни насоғини қандай ювасиз энди?
-Нима гап? Аммасининг бир биридан ошиб тушадиган ҳақоратли сўзларидан ўзини тута олмаган Шаҳноза бақириб юборди. -Амаким хақоратлайди. Сиз урасиз сиз бўлса мен худди...
Андишаси устун келган қиз гапини давом эттиролмай дадасига термулди.
-Дадажон нима бўлди?
-Ҳаа қиз бўлмай қирқ тош бўлгур! Сени дастингдан юртда юргулигимиз қолмади. Юз тимдалаган кичик амма Шаҳноза бир жирканчли нарсада унга тегиб кетса усти булғанадигандек нари кетди.
Табиати бир мунча оғир босиқ катта амма қиз томон ияк қоқиб ўтириши учун жой кўрсатди.
-Қани ўтирчи.
Индамай аммаси кўрсатган жойга чукди.
-Ишларинг яхшими?
-Ҳа яхши елка қисди. Энди аҳвол сўрайсизми?
-Даврон билан ишларинг қалай кетаяпти?
-Даврон? Қайси Даврон?
-Аъзамхонни жияни қайси Даврон деб ўзингни билмасликка олиб савол берма!
Аммасини нима демоқчилигини тўлиқ англаб етмаган қизнинг лаби бурилди. Нега ўзимни билмасликка оламан. Давронлар кўп бўлса дедимда! Сиз айтган Даврон билан нима ишим бор мени?
-Мен Шаҳнозага ишонаман. Шу вақтгача жим ўтирган дадасининг овози келди. -Мен қизимга ишонаман!
-Акаа!
-Бас қилинглар! Куксига кўрсатгич бармоғини тираган дадаси ўрнидан туриб кетиб ҳайқириб юборди. Мен қизимга ишонаман!
-Дадажоон! Шу вақтгача ҳеч нарсани тушунмаса ҳам ўзини қаттиқ тутиб келаётган қиз, дадасининг ишонч ҳақидаги сўзларидан сунг бушашиб кетди. –Дадажон нима гап ахир нима бўлди Аям қани? Кимдир менга нималар бўлаётганини тушунтириб гапирадими?
-Эшитизга қараганда, сен Тошкентда Даврон билан бир уйда яшар эмишсан, иккаланг эр хотиндек эмишсизлар
-Нимааа? Карахт онги аммаси айтган гапларни таҳлил этиб бўлгач, қурқинчли туш кўргандек қора терга тушиб кетган қиз, аммасининг юзига карахт тикилиб қолди. Назарида ўзи турган уй тинмай айланаётгандек чайқалаб бу чайқалиш оқибатида боши қаттиқ айланган қиз турган жойида қайт қилиб юборди.
-Ҳаа ана, буни қайт қилиши ҳам бекоргамас! Аммасининг овози олис олислардан эшитилди. -Нигораююю, сув обкеее
Кўз олдини оппоқ туман қоплади....
Орадан қанча вақт ўтганини билмайди. Кўз олдидаги туман тарқали ҳушини тўплаган вақтида иккала аммаси: бири оёғини, иккинчиси эса қўлини укалаётганини идрок қилди. Тепасида эса бир эмас, иккита оқ халатли докторлар турганни кўриб ўрнидан туришга интилди.
-Шаҳноза жоним, кўзини очди! Дераза томон бўйин чузган амма йиғи аралаш кимгадир янгиликни етказди. -Ўрнингдан турма асалим. Худоё сенга туҳмат қилганлар туҳмат балосига йўлиқсин кизим! Худо кўрсатсин болам кўрсатсин, ҳали кўрсатадиям! Оҳунинг айби чиройли кўзларида эмиш дерди онам раҳматли! Сенга хасад қилганни уйи куйсин! Нодон аммангни кечир болам! Кечир!
Аммасининг хунграб йиғлагани, карахт бошини куксига босиб сийпаганини аранг идрок қилган Шаҳноза бош буриб кўзлари билан дадасини қидирди.
-Дадам шивирлади. Дадам қани?
-Ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз? Аҳволингиз яхшими? Қўлидаги сассиқ хидли пахтани қиз бурнига тиқиштирган докторнинг пахтасидан ҳам кўра ёқимсиз овози ёқмай бош чайқаган Шаҳноза ўрнидан туриб ўтиршга интилди.
-Дада, овоз берди. -Дадам қанилар?
Докторлар чиқиб кетишгач, кичик аммасининг пиқ йиғлаши ва адасининг ўқтин ўқтин хўрсиниб олишидан булак овоз эшитмай узоқ вақт карахт ётган Шаҳноза, ўрнидан туриб ўтирди. У ўзи эшитган гапларни ҳали ҳам ақлига сиғдира олмас, аниқроғи Даврондан бу тахлит харакатни кутмагани учун, бўлаётган гап сўзларга ишонгиси келмас эди. Наҳотки, наҳотки мен учун ҳаммаси тугади шифтга қараб ҳаёл сурди. Тугадими?
-Дада нима гап бўлди? Кўзидан шовиллаб оқаётган ёшларини артиб олиб дадасига термулди. -Дада айтинг нима гап? Аммаларинг сени синаб кўргандилар деган гапни ёш бола муъжиза кутгандек кутди.
-Ака айтинг, хўрсиниб олган аммаси ўрнидан туриб синглиси ёнига ўтирди. -Кўчадан эшитади барибир айтинг.
-Сен айт! Ўрнидан турган дадаси хонадан чиқиб кетди. Аммасига савол назари билан боқди.
-Икки кун олдин. Букиб ўтирган тиззаларини кафтлари билан уқалаб олган амма секин сўз бошлади. -Икки кун олдин, анави ер ютгур Давронни онаси Малоҳат юртни бузиб тўполон қилиб келди. Даданг Тошкентдан қайтган куни эди. Бизам дадангни кўришга келиб шу ерда ётиб қолгандик. Бугун бувингга атаб худойи қилмоқчи эдик.
-Кейинчи? Аммасини асосий гап қолиб бошқа гапларни сўзлашга киришиб кетганидан ғаши келган қиз савол берди.
-Кейин, у ергина ютгур бориовозда онангни сўраб дарвозадан бавириб кирди. Даданг ҳайҳайлаб олдига чиқсаям овози ўчмайди. Бутун қишлоқ йиғилди. У бўлса бир гапни ҳашша такрорлаб бақиради. Қизинг, анави бузуғинг ўғлимни тинч қўйсин дейди.
-Кейин. Ич ичидан қузғолиб келган совуққонликдан ўзи ҳайрон қолиб савол берди. Кейин нима бўлди?
-Бу гапни кўтара олмаган онанг ҳушидан кетиб қолди. Докторларга олиб кетдик. Бугун эрталаб анави шаллақи яна уйга келибди.
-Нега?
-Мен хато қилдим. Қизингизни номини келин қилиб оқлайман дебда
-Ааа?
-Ҳа. Биз унга ишонибмиз. Айбдорлардек бошини қуйи солган аммаси бошини илкис кўтариб кўзларига боқди. Бу гапларни эшитган аянг яна хушидан кетиб қолди. Балнисага оборсак, сахири ўттиз уч бўлиб кетибди. Онангни касалхонада об қолишди қизим
-Ааа? Ўрнидан туриб кетган Шаҳноза серрайиб аммасига тикилиб қолди.
-Янгам бечара бу гапларни кутара олмади.
Эшикдан кўринган дадасига жавдираб боқди.
-Дадажон.
-Энди қизим, бизлар ҳаммамиз тўпланиб маслаҳатлашдик. Булар иш бўлибди. Энди у йигит билан ораларингда нима бўлган ё бўлмаган билмаймиз, лекин қиз боланинг насоғи ёмон дадангни икки укангнни эл юрт орасида юришини ўйламай, икковинг бир иш қилиб қўйган бўлсаларингам, у томон ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолиб, тўй қилиб тушириб олишига рози. Шуни маслаҳатини қилгандик даданг сен билан гаплашмай бир фикр бермайман деганига...Ҳали бу ёқда онанг оғир ётибди.
-Амма
-Нима дейсан ер ютсин сени?! Бошқа чоранг борми? Чиройинг бошингни еди қиз бўлмай улгур! Ўқиркансан, йигитларга қош кўз сузмай, қиссибгина юрсанг ўлармидинг?!
-Аммааа!
Аммасининг гапларидан юраги ларзага келган Шахноза чидай олмай қичқириб юборди. - Амма сиз ҳозир нима қилаётганизни биласизми? Мени бошимни силай туриб ловуллаб ёниб турган тандирга тиқаяпсиз ўз сўзларингиз билан!
-Сен бизни тириклай ўлдирсанг майлими болам?
-Лобар сен уйингга бор синглим. Мен жиянинг билан ўзим гаплашаман. Майлими? Бора қол.
Норози бўлиб тунғиллаб ўрнидан турган катта аммасига кичик аммаси уларга эса амакиларини хотини эргашиб ховлига тушдилар аммо ҳеч бир кетмай ҳовлида туриб очиқ дераза орқали ота болани кузатиб тураверишди. Агар, ҳозир бу аёллар бирин кетин чиқиб кетганида бу воқеа демак бизда рўй бермаётган дунёнинг бошқа бурчагида содир бўлаётган ёки туш бўлган бўларди. Чунки, бизнинг табиатимизда, бировнинг шахсий хаёти воқеаларини миридан сиригача билиш истаги ҳар нарсадан устун туради. Шаҳнозанинг қариндошлари ҳам ўзимиздан эди.
Ўртада бўлиб ўтган шунча машмашали сўзлар таъсирида ўтган вақтни сезмай қолган Шаҳноза соат миллари пешин вақтини кўрсатаётганини ишонқирамай боқди. Вақт шунчалик ўтиб кетдими? Ҳайрат билан ҳовлига кўз югуртирди.
Сунг ёнида чуқур ўйга чумиб ер боқиб ўтирган дадасига кўз тикди.
-Дадажон
-Шаҳноза қизим, мен сенга доим ишонганман. Аммо ҳозир иккиланиб қолдим. Бир харакатинг билан ўзингга ишончимни қайтар онам дадасининг кўзларига тўлган ёшга чидай олмаган қиз нима қилишини билмагандек бир оз ўйланиб турдида ўрнидан туриб шкафни очиб нимадир қидирди.
Қизининг қўлидаги Қуръон китобни кўрган дадасининг кўзлари ола кула бўлиб ўрнидан туриб кетди.
-Дада ушланг китобни бир томонини тутазди. Ушланг
Шаҳноза китобни менга узатаяпти деб ўйлаган ота икки қўли билан китобни тутди.
-Мен она сутидек ҳалолман. Деразага яқинлашган аммаларини кўз қири билан кўрган Шаҳноза дадасининг кўзларига тик боқди.- Мен она сутидек ҳалолман! Овозини кўтарди. -Худонинг олдида ҳам бандасини одида ҳам юзим ёруғ! Агар...
-Қасам ичма қизим, қасам ичмааа!
Китобдан қўлини тортиб изиллаб йиғлаб юборган дадасини махкам қучди.
-Дада менга ишонинг хўрлиги келган қизнинг буғзидан алланима қаттиқ чангаллаб буғиб тургандек зўрға нафас олди. Ишонинг дадажон! Ишонинг!
-Воой шўрим қурсин! Шўргинам қурсин! Катта аммасининг ҳунграб йиғлагани, унга амакисининг аёли жўр бўлгани эшитилди.
-Ишондим. Ишонаман!
Ота бола бир бирини қучиб узоқ вақт бир бирининг юзларига боқай олмаган холатда кўз ёш тукиб, ниҳоят кўз ёшлари тугагач, ҳолдан тойгандек бир бирларига суяниб жим ўй суриб қолишди
-Энди нима қиламиз қизим. Дадасининг саволидан сунг ўйчан тарзда бўм бўш ҳовлига кўз ташлаб олди. Чамаси ота бола бир бирини қучоқлаб йиғлаган вақтида бу манзарага бардошлари етмай тарқалишган кўринади. Деразадан беш метрлар чамаси узоқликдаги дарахт остида ўтирган, тонг вақти опаси билан келган Сардор бош эгиб ўтирибди. Укам ҳам бу гаплардан эзилиб кетди. Хаёлидан ўтказди. Сендек опам бўлганидан бўлмагани яхшийди дейётгандир...
-Энди нима қиламиз қизим? Нима қиласан? Бундан бу ёғига қандай ҳаёт кечирасан?
-Дада, сиз мени бу дунёга келишимга сабачи инсонсиз. Мени устимдан ҳар қандай қарор қабул қилишга сизнинг ҳаққингиз бор. Агар, қизим мен шу қарорга келдим. Ва сен унга турмушга чиқасан десангиз мен сизга итоат қилишдан ўзга йўл топмайман. Лекин сиздан ўтиниб сўрайман. Илтимос дадажон, йўқ денг. Мени бу дунёда яшашимни истасангиз уларга йўқ деб айта олинг! Жон дада мени ўлдирманг! Дада илтимос сиздан мени ўлдирмаанг
-Тавба де! Художон ўзинг кечир де! Нодон тавба де!
-Тавба қилдим. Тавба килдим. Дадасининг сўзларини такрорлади.
Жим ўйга толиб қолдилар.
-Шаҳноза, қизим, сени ўқишга юборганимда, гуёки сени бир улкан океанга улоқтиргандим. У ерда наҳанглар, борлигини билар эдим. Мен сенга шундай ишонч билидрдим. Мени қизим, шу денгиздан сузиб ўтиб ўз мақсадига етади. Аммо билмабманки, мен сени денгизга эмас, жуда улканг океанга улоқтирган эканман. У ердаги йиртқичлар ўта ўта шавқатсиз эканлар. Сен ҳозир уни рад қилаяпсан. Ўйлаб кўр қизим, бундан бу ёғига ҳаёт кечириш сен учун осон кечмайди. Гапни оёғи бўлади. Ёмон гапни эса, ҳам оёғи ҳам қаноти бўлади. Бу гапларни эшитган кас борки, сенга бир луқма ташлаб кўради. Мен ана шу гапларга қарши тура оласанми?
Воқеаларни дахшатини ҳали ҳам тўлиғича онгига жойлай олмаётган
Дадасининг сўзларини жим тинглаётган Шаҳноза дадасига ажабланиб кўз ташлаб олди.
-Мен нима қилдимки, одамлар мени маломат қилади? Ахир ҳамма билиб турибдику, кўриб турибди менга туҳмат қилишганлигини.
-Мени бир нарса ўйга солдида, улар эл олдида обруйли эътиборли инсонлар. Улар нега бу шармандали йўлни танладилар қизим? Агар улар шундай келиб ҳам қизингизни келин қилмоқчимиз деганларида мен йўқ дея олмасдим. Нега улар бу тахлит йўл тутди?
-Даврон менга уйланиш таклифини онасини уйимизга юборишини айтган эди. Мен йўқ деган эдим.
-Қачон?
-Беш олти ойлар бўлиб қолди...
-Шундан кейин у болани кўрдингми?
-Йўқ.
Муштини иягига тираган дадаси чуқур ўйга ботди. Дадасининг ўйчан юзига термулган Шаҳноза шу бир неча соат иида назарида дадаси кексайгандек, юзидаги ажинлари чуқурлашган сочларининг оқ толаси кўпайгандек туюлди.
-Мана қизим гаплашиб ҳам олдик мен онангдан хабар олай. Сен нима қиласан?
-Мен ҳам онамни
-Аҳҳ қизима, соддагина ғўргина қизимаа, бош чайқаган дадаси маюс тортиб қолган кўзларини қизига тикди. -Онанг сени кўришни истамайди.
-Негааа? Кўзидан тирқириб ёш отилиб кетган Шаҳноза дадасининг қўлларига ёпишди нега дадаа? Ахир мен айбсизманку!
- Сен укангнни олиб Тошкентга қайт. Ишларинг билан шуғуллан онанг озгина ўнглансин. Мен ўзим излаб бораман!
-Дадаа
-Сен кетишинг керак! Тажанг овозда буюрди.
Шу кеча Шаҳноза укасини онасини кўриб ортига қайтишини кутиб турдида, укаси қайтиши билан Тошкентга жўнаб кетди........
Тошкентга келиши билан икки кун кетма кет ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз дарс қолдиргани ёдига тушди. Марказ раҳбарини огоҳлантира ҳам олмадим. Жўнаб кетиш вақтида шошилин эсидан чиқарган телефонини қўлига олди. Оз эмас кўп эмас, эллик иккита ўтказилган қунғироқларни кўриб чуқур хўрсиниб олди. Ўқувчилари...
Марказ раҳбари рақамини терди. Жавоб бўлмагач соатга қаради. Бу вақтда одобли қиз бировга..
Одобли қиз? Ўзига ўзи савол берди. Энди мени одобли қиз ҳисоблашмайди. Менга энди у қизлар сафида жой йўқ! Кўз олдига бир йилдан буён хаёлларини тарк этмай келаётган уша ўтли, чақмоқ назарли нигоҳ келди. Уша кеча мени ўлдиришинг керак эди! Хаёлан хитоб қилди. Сен қурқоқ уша кечада мени ўлдиришинг керак эди! Мана, барибир ўлдиришди-ку! Сен эмас бошқа биров пасткашларча, ортимдан келиб ўлдирди-ку! Сен юзма юз келган эдинг. Сен кўзларимга тик қараб ўлдиришнгни айтган эдинг! Нега ўлдирмадинг нега? Уша куни умримга нуқта ўйганингда ҳозир мен бу азобларни ҳис қилмаган бўлар эдим. Энди нима қиламан? Мен энди қандай яшайман? Қандай бош кўтариб юраман? Дугоналарим кўзига қандай қарайман? Нима деган одам бўлдим? Мен рад қилганлар... Разил пасткаш! Меҳр кўзда деганлари ёлғон экан! Мен у маразни ҳеч ҳам ёқтира олмадим. Шунча ортимдан юрди, бирон марта дилимда илиқлиқ сезмадим. Унга нисбатан ич ичимда аллақандай жирканиш устунлик қилар эди.
Мана сабаби қаерда экан! Унинг шу даражада пасткаш йигит эканлигини...Йўқ. У йигит эмас. Уни йигит атаб йигитларни хафа қилмай! Тонг қандай ёришганини сезмаган Шахноза соатга қараб олиб ишга бориши кераклиги ҳақида ўйлаб олди.
Мен у билан юзма юз гаплашиб олишим керак. Мен билан юзма юз бўлишга жуъати етармикан?
Марказ директорининг қупол муомиласи шундоқ ҳам чатнаб турган асабига ўт қўйди. Шундай бўлсада, бостириб келган жаҳлини жиловлаб олган қиз. Тусатдан онасининг тоби қочиб қолгани ва тусатдан йўлга чиқишига тўғри келганини, бир мунча босиқлик билан тушунтиришга урунди.
-Шахсий ишингизни, муаммоларингизни ишингизга аралаштирманг! Эпласангиз ишланг! Эплай олмасангиз бушатиб қўйинг!
Уч йилдан бери ҳамкорликда ишлаб келаётгани бу тепакал тажанг,юзларидаги ажини қат қат бўлиб кетган одамга нафрат билан тикилиб турган Шаҳнозанинг ҳаёлидан, нега шу эплаган ишни мен эплай олмас эканман? –деган аламли ўй эгаллаб олди.
-Сиз билан яхши ишладик! Саломат бўлинг ўрнидан турди. Хайр!
Қиздан ишдан бўшай олмайман, илтимос ишдан бушатманг, бошқа такрорланмайди каби ўтинчларни кутган директорнинг кўзлари катталашиб ўрнидан туриб кетди.
-Ишдан кетмоқчимисиз?
-Адашмасам, бундан бир оз олдин ўзингиз мени ишдан бушатдингиз! Бу ер менга катта мактаб ва тажриба майдони бўлди. Бунинг учун сизга ташаккурларим. Ишларингизга омад! Шарт бурилиб эишикдан чиққан Шаҳнозанинг кўзларидан алам ва хўрлик ёшлари шовуллаб қуйилди.
Мен йиғламайман! Билагини кўзлари устига бостирди. Мен йиғламайман! Мени кўзёшларимни кўришни истаганлар учун бу армон бўлади! Чуқур чуқур нафас олиб чиқарди. Мен йиғламайман! Мен йиқилмайман!
Муштларини қаттиқ туккан Шахноза бошини мағрур кўтариб марказдан тез тез юриб чиқиб кетди.
Мен, мен мен қаерга боришим керак эди? Қаерга боришни режа қилган эдим?
Ҳаётида кетма кет рўй бераётган кунгилсизликлардан боши гангиб қолган қиз катта йўлдан шув шув ўтаётган машиналарга сарсон нигоҳларини тикди. Мен қаерга боришим керак эди?
Ҳаа айтмоқчи анави шоқол билан ҳисобим бор! Мени ичимда қолгунича унинг бетида қолсин! Ҳозир бориб поралаб ташлайман! Машиналарга қўл кўтарди. Ғиз ғиз ўтаётган машиналардан бири ёнига келиб тўхтади.
Соатига кўз ташлаб олиб машинага чиқди.
ТошМига манзил тушунтирди.
У ишхонасида бўлади бу вақтда. Агар, ишхонасида бўлмаса, демак ундан анави, Моҳимнинг уйида бўлади.
-Даврон акам бу ерга жуда кам келадилар. Ҳозир бошқа компанияда қўшимча ишлайдилар. Ким сўради дей?
Қоши кўзини буяб олган қизга шуурсиз алфозда тикилди.
-Мен шахсий масалада келгандиим. -Лаб қимтиди.- Янги иш манзилларини бера оласизми? Илтимос жуда зарур эди. Илтимос... Юзига ялинчоқ ифода бермаса мақсадига ета олмаслигини тушуниб ялингандек термулди. -Ўта зарур эди, йўқ деманг
-Хўп. Мана ташриф қоғозлари.
Дорихона пештахтаси тортмасидан кичкина қоғозча олиб узатди. Қизга миннодорчилик билдириб қоғозчани олган Шаҳноза дорихонадан отилиб чиқиб кетди. Ўтиб қайтаётган машинадарга қўл кўтарганча қоғозчага кўз югуртирди. Хўрсинди. Шахарнинг бутунлай бошқа қарама қарши томонида жойлашган манзлни киракашга тушунтириб машна орқа ўриндиғига ўтирган Шаҳноза бошини ўриндиқ суянчиғига тиради.
Мен сени бу дунёда тирик бўлсанг топаман! Қаерда бўлма, қаерга яширинма барибир топаман! Шоқол!
Улкан темир дарвозасида қўриқлаш ҳизмати ходимлари жойлаштирилган бино ичкарисига қандай киришга ақли шошган Шаҳноза, дарвозадан кириб чиқишни кузатиб бир оз нарироқда туриб қолди. Бу ерга шунчаки кира олмаслигини тушуниб боши қотди.Иш вақти тугашини кутаманми? Соатига қаради. Бу ерда йўқ бўлсачи? Иккиланиб бир оз турди. Таваккал нима бўлса бўлар деб дарвоза томон юрди.
-Ассалому алайкум! Қўриқчилар дарчасига эгилди. -Даврон Усмоновичнинг олдиларига келгандим. Кафтида турган ташриф қоғозчасини текислаб қўриқчи томонга узатиб, мулойим жилмайди. –Учрашув белгиланган эди бир оз кечикдим.
Қоғозчага бир кўз ташлаб олган йигит ўтиш учун қўйилган тўсиқни очиш тугмасини босди.
-Ўнг томондаги уч қаватли бино. Иккинчи қават йўл кўрсатиб юборди.
-Рахмат сизга.
Ходим кўрсатган томонга йўл олган Шаҳноза титраб кетаётганини у билан юзма юз келган вақтида, ғазабини қандай жиловлашлиги тўғрисида бош қотирди.
-Давронжон Усмонжонович, олдимга ҳеч ким кирмасин деган эдилар. Котиба аёлнинг қаршилиги, Шаҳнозанинг ёниб турган ғазабига мой сепди.
-Мен киришим керак, ғазаб билан эшикка ишора қилди.
-Нима масалада келгандингиз сўраб кўраман агар рухсат берсалар кирасиз.
-Шахсий масалада! Титраб кетаётган лабини тишлаб жавоб қайтарди.
-Шахсий масалалар жонгинам, ишхонада эмас, спалнийда ҳал қилинади!
Шусиз ҳам тутдек тукилиб турган асабларини зўрға куч билан босиб турган қизнинг тоқати тоқ бўлди. Эшикни нозик гавдаси билан тўсиб қола оладигандек тўсиб турган котибани қандай йўлидан итқитиб юборганини англай олмаган Шаҳноза бир силтаб эшикни очди-да ичкарига қадам босди. Катта кенг хона тўрида жойлаштирилган стол ортида бир ўзи стол устига мук тушиб ўтирган Даврон аввалига қизни танимагандек анграйиб қолди. Сунг ўрнидан сакраб туриб қизга хайрон боқиб серрайиб қолди.
–Кетаверинг остонада турган котибага ишора қилди.- Шаҳноза! Бир неча дақиқа давом этган саросимасини енгиб олган Даврон беўхшов илжайди. Хўш келибсиз! Келинг!
Унинг ҳайрати сохталик, жилмайиши ўта жирканнчли ва Хўш келибсиз дегани эса, ўзинг ялиниб келаркансанку деган таънадек эшитилди. Ғазаб билан Даврон томонга юрган Шаҳноза йигит рўпарасига келиши билан кутилмаган бор кучини тўплаб юзига тарсаки тортиб юборди.
-Ифлос!
Дилидаги барча нафратини шу бир сўзга жамлаган қиз қаршисида ҳанг манг бўлиб қолган йигитнинг кўзларига тик боқди. Қизга хайрон боқиб турган кўзларда аввалига ҳайрат, сунг ғазаб ифодаланди.
-Тушунмадим!
Юзига туширилган тарсаки зарбидан ҳаттоки, чайқалиб ҳам олмаган Даврон эсанкираган алфозда Шаҳнозанинг билагига чанг солди.
-Мен нима қилдим?
-Гапларимни эшит! Бир силтаниб билагини йигитдан озод қилган қиз ундан икки қадам ортга босди. -Эшит гапларимни! Кўрсаткич бармоғини ҳавода сермади. -Мен сени ортиқ ҳақоратлаш ниятим йўқ! Ўзини билган йигит учун қиз бола томонидан юзига туширилган тарсаки уни баҳоси бўлади. Мен сени шу сабабли ҳақоратламайман! Чунки, сен бунга арзимайсан! Мен бу ерга ўзингни оқлашигни эшитиш учун ҳам келмадим. Сенга айтадиган гапим бор. Айтаман ва кетаман.
-Нима гап тишлари ғижирлаб кетган Даврон чуқур нафас олиб нафасини тутганча қизга тикилиб қолди. -Нима гап? Овозини кўтарди.
-Мен сенга тан бердим. Сен ҳақиқатда жуда кучли инсон экансан. Энг разил пасткашлар ҳам сендан сабоқ олсалар бўлар экан. Биласанми сен кимсан? Сен қотилсан!
-Нимаа?
-Сен бугун қотиллик қилдинг. Ҳозир сенга нималарни ўлдирганингни санаб бераман. Сен шу бугун қалби орзуларга тўла бир вужудни йўқ қилдинг. Сен бугун келажакда бир йигитни бахтиёр қила оладиган аёлни қора ерга кўмдинг!
Кўзларидан сизган ёшини иккала кўрсатгич бароқлари билан сидириб олган қиз, ўзига ҳайрон тикилиб турган Давронга бир кўз ташлаб олди.
-Шаҳнозаа
-Жим Жим бўл! Ишора қилган қиз сўзларида давом этди.
-Сен бугун келажакда бир эмас бир неча болаларга меҳрибон она бўладиган қизни йўқ қилдинг. Сен ўзинг билан фахрлансанг бўлади. Қара, бир ўзинг шунча нарсани йўқ қилибсан. Қара қанчалик қудрат соҳибисан сен ўзинг билан ғурурлан!
-Шаҳноза нима гап? Бу гаплар нега? Сал...
-Нечта юзинг бор?
-Тушунмадим...
Юзида ҳайронлик ифодаси балқиган Давронга нафрат ва ижирғаниш назари билан тикилиб қолган Шаҳноза маюс кулимсиради.
-Мен сени ҳар сафар кўрганимда мана бу ич ичимдан кафтини қирраси билан куксига урди. Ич ичимдан аллавандай жирканиш туйғуси уйғонар эди. Шу туйғу йўқолмади. Бугунга келиб унинг сабаби нима эуканлигини тушундим. Лабини тишлаб, қаршисида қотиб қолган йигитга тикилиб турди. -Бу сунги марта сен билан юзма юз бўлишим. Хаёт йўлимиз сен билан бошқа кесишмайди. Сенга бахт тиламайман. Мен сени қарғамайман! Бахт тилайман. Шунчалар бахтли бўлки, сенга ҳаммани ҳаваси кетсин.
Шунчалар бахтиёр ҳаёт кечирки, сенга бутун олам ҳавас қилсин! Аммо, аммо ўзинг шу бахтни ҳис қилма! Бахтга чўмилиб яша, лекин унинг заррасини ҳис қилма!
-Шаҳноза нима гап бундай сал... Нима гап ахир?
-Хаёт йўлларимиз сен билан бошқа кесишмасин! Агар, мабодо кечишиб қолган тақдирда ҳам мендан жуда жуда олислардан айланиб ўт. Чунки, қайта кўришсак, сени омон қолдирмайман!
-Шаҳноза ортидан юрди. Шаҳноз тўхтанг! Нима гап? Йўлини тўсди. Нима бўлди?
Юзини четга бурган Шахноза ошкора тупириб юборди. Давронни айланиб ўтиб эшикни бир силтаб очди-да чиқиб кетди....................................
Давоми бор......
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев