СИЙРАТ
Биринчи фасл
Ўн саккизинчи қисм
2013-йил июнь. Тошкент
Янги уйга кўчиб ўтиш, дадасига бу ҳақида хабар етказиш, ундан кейин ўқувчиларини ўз яшовчи уйига жалб этиш. У ерда соатлаб икки фандан дарс бериш, тунда дорихонадаги навбатчиликлар... Шаҳнозани қаттиқ толиқтириб қўйди. У вужудидаги ҳорғинлик асаб тизимига ҳам таъсир қилаётгани ва охирги кунларда, тезда ловуллаб кетиб атрофидагиларни урушиб ташлаётганини сезиб қолди. Битта ишимдан воз кечишим керак. Инситутга келаётиб ўй сурди. Икки ишни бошини тутиб на унисини, на бунисини бажара олмай қолишим мумкин. Уни устига ҳалиги қизни ўрнига кириб чиқишга ваъда бердим. Бугундан дорихонадан ишдан бўшайман. Бор диққатимни ўқувчиларимга қаратишим керак. Шу бу йил ўқувчиларим яхши натижага эриша олса, сунг ўзим мустақил бўлишга уруниб кўрардим. Сардор қачон келар экан? Тезроқ имтихонларимни топшириб олсам эди. Бир томондан кунглим тинч бўлар эди. Автобусдан шошилиб тушган қизнинг кўзи, инситут дарвозасига тақаб қўйилган Давронни машинасига тушиши билан бор кайфияти ҳам йўқ бўлди. Неччи кундирки, шу йигитни деб тинчи йўқ. Келади, дарвоза олдида туради. Дарси тугаши билан уйига ўзини кутиб ўтирган ўқувчилари томон шошилаётган қизнинг йўлини тўсади. Битта гапни ушлаб олган гаплашиб олайлик. Нимани гаплашади? Ўзи умуман гаплашадиган гаплари борми? Йўқ. У бу ҳақида ўйлашни ҳам билмаса керак. Йигитни кузатиб турган Шаҳнозанинг қони қайнади. Агар, жонимга эмас, жон жонимга тегиб кетдинг! Йўқол кўзимга кўринма!- десам Нима деркан? Бет бормикан бу сурбетда!? Йўқ. Бу оддий гапни тушунадиган кўринмайди. Унга яхшилаб тушунтиришим керакка ўхшайди. Оддий гапни тушунадиган бўлганида, шунча айтилган гаплардан сунг қорасиниям кўрсатмас эди! Бўпти, сенга оддий гап эмас, яхшигина гап керакми? Айтганим бўлсин!
Шундай қарорга келган қиз шахдам қадамлар билан Даврон томон тикка юриб борди. Қизни ўзи томонга юришини кутмаган эканми, шитоб билан келаётган Шахнозага кўзи тушган Даврон машинасидан шошилиб тушди.
-Юринг, сизда гапим бор,- чеккароққа имлади
Индамай ортидан судралиб келаётган йигитни кўз қири билан кузатиб турган Шаҳнозанинг ғазаби қайнаб кетди. Тавба! Сал телбароқми бу? Моҳим билан тунда дом орқасида кукулашадида, кундузи мени ортимдан юради. Одамларни кўр деб ўйлайдими? Ёки лақмами? Ким деб билади ўзини?
-Хўўш қўлларини кукраги устида чалиштирган қиз қаршисида турган йигитни бошдан оёқ кузатди. –Мендан нима истайсиз? Очиғини айтинг! Ростини айтсам, сизни кўрсам кайфиятим бузиладиган бўлиб қолган нима истайсиз мендан?
Жим тикилиб туришидан юраги тошган қиз бошини буриб чуқур хўрсиниб олди.
-Даврон, менга қаранг, сизга яхшилаб тушунтираман. Сизнинг мақсадингиз нималигини билмоқчиман. Жавоб бериш шунчалик мушкулми?
-Агар рози бўлсангиз...
Эрталаб бўлиши, кун унчалик иссиқ бўлмаса ҳам пешонасини қоплаган терни румолчаси билан артиб олган йигит, айб иш устида қўлга тушган одамдек илжайди.
-Агар рози бўлсангиз, мен уйларнгизга аямни жўнатмоқчи эдим...
-Нимаа? Демак, сиз менга совчи жўнатмоқчи ва уйланмоқчисиз! Тўғри тушундимми?
Қулт ютиниб олган йигит жавоб қайтармади.
-Гапларимни яхшилаб эшитинг!
Курсатгич бармоғини ҳавода сермаб, йигит томон бир қадам босди.
-Бу дунёда менга уйланадиган якка-ю - ягона йигит сиз бўлсангиз ва мени бошқа танлаш имконим бўлмаган тақдирда ҳам, мен сизни эмас дунёдан тоқ ўтишни танлаган бўлар эдим! Тушундизми? Сизни кўрсам, -куксига бармоғи билан нуқиб бир оз тин олди. Йигитга бошдан оёқ кўз ташлаб олди-да сўзини давом эттирди.
- Мана бу еримда аллақандай жирканиш, нафратланиш туйғуси пайдо бўлади. Мен ўзим ёмон кўрган нарсаларни ёнимда олиб юришга одатланмаганман! Гапларимни тушундингиз деб ўйлайман! Агар, яна бир марта сизни йўлимда кўрсам, сиз билан бошқача гаплашаман! Саломат бўлинг!
Шарт бурилиб Инситут дарвозаси томон дадил қадам ташлаган Шаҳноза кетаётиб пичирлади:
-Суллоҳ!
-Салом Шаҳноза, янги квартирага кўчибсиз деб эшитдим.
-Ҳа. Шундай.
-Бунча зўр! Бу йил квартира излаб сарсон бўлмас эканмизда. Каникулдан кейин тўғри сизникига бораман!
Сурбетларча илжайиб олган курсдоши юзига тикилиб қолган Шаҳнозанинг хаёлидан яшин тезлигида:
Ўтган йили квартира излаб сарсон юрганимда, акаси топган квартирага мақтаниб мақтаниб кетган шу эди. Бир оғиз квартира топгунизча яшаб туринг дея олмаганди. Энди бўлса, тўғри меникига бормоқчи! Одамзотни бети қанчалик қаттиқ бўлса, яшаши шунчалик осон бўлади дегани шу бўлса керак, деган ўй ўтди.
Тили эса бошқа сўзни сўзлади.
-Биладим, бу йил оилавий кўчиб келмоқчимиз
-Вооой, клодовкадан жой берсангиз ҳам бўлаверади. Шарақлаб кулган курсдоши қўлтиғидан олди. Имтихонга тайёрмисиз?
-Ҳа ўқидим нималарнидир.-Истамайгина жавоб қайтарди.
-Сизга маззада, ўзингиз дарс берадиган фан. Домлаларни оғзини юмиб ташлайсиз. Хушомадгуйлик билан мақтов ёғдирди.
-Домлаларни оғзини юмиш иборангизни тушунмадим. Уша сиз айтган домлалар, ўз фанлари бўйича профессор унвонини олган. Уларни оғзини юмиб қўйиш мени қўлимдан келмайди.
Курсдошининг ўзи билан орасини қалин қилиш, янада иноқлашиш мақсадида қилган мақтови, ҳақоратдек туюлган Шаҳнозанинг зардаси қайнади. Уфф одамлар нега бундай бўлиб кетган-а? Тўрт беш кун квартирамда бепул туриш учун, бунчалик лаганбардор бўлиш, хушомад қилиш шартмикан?
Курсдоши билан яна бир оз юрса, кунглини оғритиб қўйиши мумкинлигини билган Шаҳноза йўлини хожатхона томон бурди.
-Сиз бораверинг, мен ортингиздан етиб оламан
Ўзига саволомуз боққан қизга хожатхона томон имлаб изоҳ берган бўлди.
-Воой, менам кирмоқчи эдим! Яхши бўлди эслатганиз, сиз ақл бўлмасангиз, мени ақлим пастда дугон.
Курсдошининг очиқдан очиқ кўриниб турган лақмаларча қилган хушомадига энсаси қотган Шаҳноза пешонасига кафти билан енгилгина уриб олди. Ўзинг сабр бер пичирлаб кириб кетди.
Ўқишим керак. Бир ўзим қолмоқчиман деб жеркиб бермагунича елимдек ёпишиб олган қиз ортидан юраверди. Ниҳоят бошқа курсдошига кўзи тушиб, Шаҳнозани тарк этган қиз ортидан тикилиб чуқур нафас олиб чиқарди.
Тавбаа! Бош чайқаб олди. Одамларга ҳам ҳайронсан. Ёқтирмаслигингни ошкор билдирсанг ҳам бездек бўлиб ёнингда тураверади а?Шундай деб ўйлаши билан ҳалигина қаршисида терга тушиб кетган Даврон кўз олдига келди. Ахмоқ, рози бўлсангиз аямни юбормоқчиман дейдими? Ҳии тунка! Нарёққа бориб ғингши ахмоқ! Шунақа десам эриб тушади деб ўйласа керак. Эй ўл! Шунчалик ўзини зўр деб биладимикан? Ҳа энди, ота онасини ёлғиз боласи, шундай руҳда тарбиялангандирда! Ҳамма нарсани ўзиники қилиб урганиб қоладида бунақалар. Аммо чучварани ҳом санабсан! Мен сени армонинг бўламан! Кимга уйлансанг ҳам уша уйланган қизинг мендан икки поғона пастда бўлади. Ҳаттоки, анави ўзига бино қўйган ойимчанг ҳам мендан анча пастда! Чунки, мен сени рад қилдим! Уни орзуси сенсан, мен эса сени ўзимга тенг билмайман! Ўз хаёлидан кулгуси қистаган Шаҳноза қўлидаги китобдан ўқиши лозим бўлган мавзуни такрорлашга тушди...
Имтихонни ўзи ўйлаган натижадан ҳам юқорироқ баҳога топширган Шаҳноза уйига шошилди. Уйига етиб олгач бугун ишга бора олмаслигини дугонасига хабар бердида қўшни ҳонада йиғилиб ўтирган абутурентларига тест синовлари топшириб чиқди....
Ҳа паш деганча, август келди. Саноқли кунлар қолган. Нодирга берган ваъдасига мувофиқ, имтихонларга пухта тайёрлаган қиз, ўзи ўрнига кирмоқчи бўлган қиз билан ҳужжат топшириш куни бирровга кўришди. Нодир тўғри айтган экан. Бир кўришда қиздаги ўзига ўхшашликни илғаган Шахноза, бир оз тинчланди. Қизнинг хужжатлардаги расм айнан Шахнозага ўхшатиб ишлангани қизни янада хотиржам қилди.
Биринчи август. Тонг саҳардан имтиҳонга киришга тайёргарлик кўрган Шаҳнозанинг юрагини аллақандай қўрқув қоплаб олди. Қалтираб кетаётганини сезган Шаҳноза ошхонага чиқиб муздек сув сипқорди. Шарманда қилма пичирлаб олди. Мен айб иш қилаётганимни биламан. Лекин, мажбурман! Эҳтиёжим бор! Шарманда қилма художон! Шарманда қилма!
Олдинига кириш дарвозасида обдон текширилган қизни, назоратчи аёл паспортига бир қараб ўтказиб юборди. Ундан кейин яна икки жойда назоратчилар ўтирганлиги текширув назорати қаттиқ олиб борилаётганини кўрган қизнинг юраги тавонига тушди. Мактаб ҳовлисини ўраб олган панжара ортидан ўзига боқиб турган Нодирга қурқув билан кўз ташлади. Қиздан кўз узмай турган Нодир бош бармоғини кўрсатиб ҳаммаси жойида эканлигига ишора бердида бош билан қизларни ўта қаттиқўллик билан назоратдан ўтказаётган аёлга ишора қилди. Демак шу аёл билан гаплашилган. Юрагидаги қурқув бир оз чекинган Шаҳноза назоратчи аёлни мулжалга олиб навбатда турди. Юзига бир қараб олган аёл қизнинг гавдасини пайпаслаб кўра бошлади. Ҳаммаси жойида қўрқманг секингина қулоғига шивирлаган аёл бир кўз қисдида
Сочингни еч!- баланд ва дағал овозда буюрди. Еч орасида нима бор? Узун сочлари турмакдан озод бўлган Шаҳноза ҳаммаси назорат камераси учунгина эканлигини фаҳмлаб жилмайиб олди.
Имтихон бўладиган хонага ошиқиб кириб тартиб рақами бўйича тўртинчи қаторга ўтирган қиз янада хотиржам тортди. Аудиторияни назорат қиладиганлар рўпарасида ўтиргандан кўра шуниси дурустроқ! Имтихон саволлари ва жавобларни кўчириши лозим бўлган варақларни тарқатиб бўлган назоратчилардан бири доста лдида тик турганча, варақаларни қандай тўлдириш лозимлигини ўқтириб бўлгунча, биринчи блок ҳисобланган биология фанини саволларига жавоб топиб бўлган Шаҳноза, назоратчилар вақтни эълон қилиб доскага қайт қилганида иккинчи блок саволларини еча бошлаган эди....
Ҳамма саволларга жавоб бериб бўлган сахноза соатига қараб олди. Атиги бир соат, заҳирасида икки соати бор. Улгураман. Жавобларини кўчириб бўлиб энди ўрнидан турмоқчи эди, ёнида имтхон бошлаганидан буён аллақаерларидан варақларни чиқариб қоғоз титиб ўтирган йигит Шаҳноза томон эгилди.
-Тайёрлаганмисиз?
-Ҳа-деди
-Менга ёрдам беринг. Химиям пастлик қилаяпти. Биологияни ечиб бўлдим. Сал тушунмай қолдим.
Йигитнинг қўлидаги саволлар китобида белгиланган жавобларга кўз югуртирган қиз, уни билимли эканлигини дарров фаҳмлади. Ҳаяжони кучли ўйлаб олди. Кучли ҳаяжондан билганлари ҳам унутиб қўйибди. Ёрдам бераман!
Шартта китобчани олиб кимёвий масаларни ечишга киришди.
-Бу ерда хато қилмаяпсизми? Пичирлаши қулоғига урилди. -Бу ерда Мис бир валентли. Сиз икки деб олдингиз...
Ялт боқди. Билими бор. Ёрдам бериш керак!- кунглидан ўтказиб олди-да хатосини тузатди. Тахминий хисоб китоб олиб борган қиз ёнидаги йигитга жилмайиб боқди.
-Тахминан бир юз етмиш балл оласиз. Контракка илашсангиз ўқийсизми? шивирлади.
-Ўқийман! Кирсам ўқийман бу йил учинчи йил топширишим. Биринчи йили, шпаргалка чиқиб кетди. Балим етмай қолди. Иккинчи йили ўринга кирувчилар бални кўтариб ташлади. Бу йил билмадим нима бўлади? Киришим керак! Мен духтир бўлмоқчиман!
Йигитнинг сўзларини эшитган Шаҳноза қалтираб кетди. Менга ўхшаб пул илинжида кирганлар, мана шундай йигитларни оёғига урилган болтада! Саволлар китобчасини олдига қайта тортган қиз иккала блок саволларини қайта кўриб чиқди. Балким грант бўлиб қолар биринчи блокдаги саволларни юз фоиз тўғрилигига амин бўлгач жилмайб олди. Балким грант бўлса мени дуо қилар...
-Агар кирсам сизга битта ҳақ бераман. Имтихон варақаларини топшириб чиқаётганларида ортидан эргашган йигитнинг тинмай сўзлашидан бошига оғриқ кирган Шаҳноза каридорда бўйлаб югуриб кетди.
-Исмим Диёр! –Бақирди. –Насиб бўлса курсдош бўламиз!....
Жавоблар чиқишигача эллик фоиз келишилган пулни олган Шаҳноза, жавоб чиқишини орзиқиб кутди. Кирган бўлсин! Кирган бўлсин! Шарманда бўлмай! ДТМда қайт этилган код рақамларини киритди.
Телефонига келган смсни юраги ҳовлиқиб очди.
Сиз 197.2 балл билан давлат гранти асосида талаба бўлдингиз! Табриклаймиз!
Ўзига армон бўлган касбга бутунлай бошқа одам, Оддий сувнинг формуласини ёзиб бера олмайдиган, билимсиз қиз сазавор бўлганлигидан алами келган қиз йиғлаб юборди.
Нодирнинг рақамини кўриб энсаси қотиб жавоб бериш тугмасини босди.
-Алло Шаҳноза, қизни дадаси бизни кечки овқатга таклиф қилди. Қизининг шарафига дастурхон ёзаркан. Уша ерда ҳисоб китоб қилади. Тайёрланиб туринг бирга борамиз!
-Биз келишаётганимизда бунақа зиёфат ҳақида гап йўқ эди. Қаердан чиқди бу гап? Мен кириб бердим. Тамом бошқа гап ортиқча! Мен билан ҳисоб қилинг!
-Шаҳнозаа
-Нодир ака икки йил орқамдан судралиб юрдиз, мен шартни бажардим! Энди бунақа гапингиз нимаси?
-Шундай борамиз бир соат ўтирамиз ва қайтамиз. Қайсарлик қилманг! Мен ваъда бериб қўйгандим.
-Мени номимдан ваъда беришга хаққингиз йўқ эди! Мен бормайман! Икки соатдан кейин эса сизни пул билан кутаман. Орани очинг! Йўқса мен қизни уйига бораман!
-Шаҳнозаа, унақа қилманг...
Нодирнинг гапларини ортиқ эшитиб ўтиришга тоқати етмаган қиз телефонни босиб қўйди.
-Во аблахеей иши битгандан сунг, гапни судрашини ярамас пасткаш! Бўйи пастлиги характерига ҳам таъсир қилган маразни!
Ўйланиб ўтирганди телефони қуқисдан жиринглаб чучиб тушди.
Талаба бўлган қиз. Собиқ абутуренти. Қунғироқни ўтказиб юборган Шахноза хаёлга берилди. Бу йилги натижаларим зўр! Фахрланса арзийдиган кўрсатгич! Тайёрлаган олтмиш икки нафар ўқувчиларидан атиги тўрт киши кира олмади. Мана энди бу ёғига Шаҳноза белини қирқ жойидан махкам тугиб ишга киришиши керак. Бу йил абутурентлар сони ўтган йилгидан ҳам кўп бўлади. Айниқса ўзи уйида тайёрлаган ўқувчилари зўр кўрсатгич кўрсатган. Шаҳнозанинг маслаҳати билан у томонидан тавсия қилинган олийгоҳларга хужжат топширган ўқувчиларининг деярли барчаси давлат гарантини қўлга киритдилар. Марказ раҳбари томонидан ваъда қилинган ўн беш фоизни тўласа, Нодир берадиган пул. Ҳаммаси бирлаштирса, кузга бориб уй харид қилса бўлади. Бу йил ўқувчи олишда ўтган йилгидан пухтароқ бўламан. Уч ойлик олдиндан тўлов жорий қиламан. Ўтган йили қанча қанча абутурентлар кейинги ой тўлов қиламан деб текин дарс олиб зим зиё бўлиб йўқолиб кетди. Саноғини билмайман. Сардор тезроқ келса эди. Ҳисоб китобни уни бўйнига юклар эдим. Бу йил онатили адабиётидан яхши ўқитувчи ёллашим керак. Йилдан йилга имтиҳон саволлари қийин ўқувчилар билимли бўлиб кетишаяпти. Уч фанни ҳам бирдек юқори даражага олиб чиқмасам, яхши натижага эриша олмайман. Шу каби хаёллар билан икки соат вақт ўтказган қиз, Нодирдан дарак бўлмагач имтихондан бир кун олдин
-Муаммо бўлса қунғироқ қиласиз,- деб қизнинг отаси томонидан берилган рақамни терди.
-Алло ассалому алайкум нарги томондан жавоб бўлиши билан тезгина аҳволлашган қиз гапни чўзмай мақсадга ўта қолди. –Қизингиз талаба бўлгани билан табриклайман. Илтимос мени ҳаққимни тўлиқ қилиб берсангиз. Мен кечқурун вилоятга чиқиб кетишим керак эди.
-Ваалайкум, ииияя мен Нодирга бергандим-ку! Майли, қизим сиз хавотир олманг. Бир соатда пул қўлингизда бўлади!
Қизнинг отасининг гап сўзларидан кечқурун ҳеч қандай зиёфат режалаштирилмаганлигини англаган Шаҳнозанинг афти буришди. Вой аблахеей! Пакана ер киндик! У ўзича зифат бермоқчи бўлганми? ШУм мараз! Ўзига ғалати қараш қилишини кўз олдига келтирди. Иплосеей, мақсади фақат иш юзасидан яқинлашиш бўлмаган эканда. Чучқа! Бопладим. Ўзингни билсанг бопладим.
Телефонига қилинаётган қунғироқ Нодир томонидан амалга оширилаётганини кўрган Шаҳнозанинг юзига табассум югурди. Пакана жанобни пайтавасига қурт тушди. Ҳеч нарсадан хабари йўқдек телефонни кўтарди.
-Шахноза уйингизни адресини тушунтириб юборинг, пулни олиб бераман. Буғиқ овозда сўзлаган Нодирни қаттиқ асабийлишиб турганини сезган қиз кафти билан оғзини беркитиб кулиб олди-да. Уй манзилини смс қилиб юборишини айтиб, алоқани узди.
-Баттар бўл! Росса сукиш эшитган кўринади.
Орадан унчалик кўп вақт ўтмай деразаси тагига тўхтаган машнага кўзи тушган Шаҳноза ориб эшикни очди.
Қизни чиқиб келганини кўрган йигит машина орқа юкхонасидан елим пакет олиб юзига ҳам қарамай узатди.
-Санаб олинг кесатди. Хато чиқса яна
-Сизга ишонаман. Мазах охангда сўзлаган қиз кулиб юборди. Жахлимни чиқарманг эди.
-Сиз билан уч йилдан бери бирга ишлаймиз. Бир ювсак ювибмизда шунга шунча туполон шартмиди? –Норози тунғиллади. – Мен зўр ишладик деган маънода таклиф билдирувдим. Сиз бўлсангиз.
-Нодир ака, йигитни ўзини оқлаб кетишини ёқтирмаган Шаҳноза эътироз билдирди.- Сиз менга ёлғон гапирдингиз бу бир. Иккинчидан шу пул туфайли мени аллақаерга таклиф қилмоқчи бўлдиз. Яъни сизда бор бўлган пулим эвазига мен сиз билан сиз айтган жойга боришимни истадингиз. Кечирасизу, бу ўта кетган пастлик!
Шаҳнозанинг кескин сўзларига қарши жавоб топа олмаган Нодир қизариб буриқиб кетди.
-Майли. Соғ бўлинг!
Шаҳноза
-Лаббай ортига бурилган қиз, йигитнинг юз ифодасига кўзи тушиши билан унинг нима демоқчилигини фаҳлаб кескин бош чайқади.-Йўқ! Жавобим йўқ. Нима демоқчисиз мен тушундим сизни. Мени олдимда ўз мақсадларим бор.
-Агар, рози бўлсангиз, мен..биз уша мақсадларни биргаликда...
Юзи шолғомдек қизариб кетган йигит сўз тополмай ғулдиради.
-Шу гапни айтиш учун чақирганмидингиз? Қош чимирди.
-Ҳм, узр бошқача йўл топа олмай...
-Жавобимни эшитдингиз. Биз яхши ишладик. Энди эса хайрлашамиз. Ишларингизга омад!
-Шахноз йўқ деманг. Нима истасангиз муҳайё қиламан.Сўзлай туриб бир қадам босди. -Шахноз ўйлаб кўринг..
-Бу ерда ўйлайдиган нарсани кўрмаяпман! Хайр!
Шарт бурилиб уйига кириб кетди.
Тавба ҳаммасини мақсади бир а? Ким билан танишсам, атрофимда ўрмалашиб юради, юради-да, охири шу гапни айтади. Марказ директори билан учрашай. Пулларини ҳисоб китобини олган Шаҳноза, йўл йўлакай дадасига қунғироқ қилиб икки соатларда йўлга чиқиши тўғрисида хабар етказди.
Ўқув марказидан бир оз таби хира бўлиб чиққан қиз, жахл билан ёнига тўхтаган таксига чиқди.
-Иппадромга! Киракашга манзил айтди. Аблах, бошида ваъдани қоп қоп бериб бажариш керак бўлганда! Қурумсоқ! Ўн фоиз бераманмиш! Бир оз йўл юргач жахли бир оз чекинди. Майли, шу ўн икки фоиз насибам эканда. Тавба жигарини суғриб бергандек берди-я? Агар индамасам шу ўн фоиз билан чекланарди. Лекин мен чин дилдан ишлагандим. Қурумсоқлик қилмаслик керак эди. Дадам билан маслаҳатлашайчи сумкасида олиб юрган пулига қўл теккизиб олган Шаҳноза индамай машина бошқариб кетаётган киракашга хавотили кўз ташлаб олди. Эсон омон уйимга етиб олайда. Сўрамай суриштирмай чиқиб олдим. Худони ўзи асрасин!
Тун ярим бўлганда уйига етиб борган Шаҳноза дарвоза ёнига қўйилган ўриндиқда ўирганча йўлига кўз тикиб ўтирган дадасининг қучоғига ўзини отди.
-Дадажон! Соғиниб кетдим! Дадажоним!
Шаҳнозанинг юз кўзига соғинчли нигоҳларини тиккан отанинг мижжаларида ёш қалқиди.
-Уйга кир қизим деди дадаси кўзидан чиққан ёшларинит шоша пиша артиб олди. Саккиз ойдан буён дийдор кўришмаган қизининг елкасидан қучиб уй томон бошлади.
Укалари бувиси онаси билан соғинчли дийдорлашув якунланиб соғинч ҳислари бир оз босилгач, дадасига маъноли қараб олган Шаҳноза эркаланиб ўзининг хонасига ишора қилди.
-Ҳа дада қиз яна нииаларни маслағати бошладиларинг? Қўлида чойнак билан кириб келган Мастура опа кулиб олиб Шаҳнозани елкасидан қучди. Она қизим энди турмуш қуришниям ўйлаш керак. Тўғрими дадаси?
-Мени қизим магистратурани ўқийди. Бошини қотирма дедимку!
Дадасининг чўзларидан кунгли бир қарич ўсган Шаҳноза гердайиб онасига назар ташлади.
-Бугун совчи келганди. Сени яхши таниркан янгиликни етказди.
-Ким?
Бир қоши паст бир қоши тепа бўлган Шаҳнозанинг хаёлига негадир лоп этиб Даврон келди.
-Потрон томонданмикан ишқилиб шу томонданда Нодир дегани
-Йўқ! Шарт кесди. Ўйлаб ўтирмай жавобини беринг! Йўқ тамом! Ўрнидан туриб кетган қизидан хавотирга тушган онаси елкасидан босди.
Тавбааа худди кимдир оёҳингни боғлаб эрга бериб юборадигандек бунча? Даданг айтмасанг ҳам йўқ деб жавобини бериб юбордилар.
-Она мени дадам билан маслаҳатли ишим бориди.
-Оббооо ундан кўра чиқиб кетинг деб қўявер! Зарда қилган она шу вақтгача қўлида тутиб турган пиёлаларни зарда билан стол устига қўйди.
Мана мен кетдим!
-Онаси хафа бўлмада энди Дадаси хонадан чиқиб кетаётган онасининг ортидан гап отди.
-Аразлади деди қизига юзланиб.
-Билдим- кулиб олган Шаҳноза ўйга чумиб жим қолди. Айтилажак гапларини обдон ўйлаб олгач бир қарорга келиб секин сўз бошлади.
Дада, бу йил ишларим ҳар томондан яхши бўлди. Биринчидан ўқувчиларим зўр натижаларга эришди. Марказ томонидан ўн икки фоиз мукофот олдим. Бу дегани анчагина пул дегани. Ундан ташқари, хўрсиниб олган қиз дадасининг юзига айбдорларча боқди. Ундан ташқари таваккал қилиб бировнинг ўрнига кириб чиқдим.
-Шаҳноза қизим мен сенга бундай иш қилма дегандимку! Нега бунақа қилдинг?
Индамай бош энди.
-Қизим гапларимни эшит, пул, бойликда одамни васвасага соладиган қудрат бўлади. Бу васвасага берилмаслик иймони жуда кучли инсонлар қўлидан келади. Мен сени пул олдида ожиз бўлиб қолишингни истамайман. Ҳамма нарсани бошланиши жуда осон бўлади. Бугун бир камчилигингни тўғирлайман деб бу ишни қилибсан, эртага яна бир камчилик юзага келади... Аста секин сен бу қинғир йўлга кириб кетганингнни ўзинг билмай қоласан. Одам қанчалик қинғир йўл билан пул топишга урганиб бораверса, у пул топган сари виждонининг овози пасайиб кетаверади. Бора бора виждон ингроғини эшитмайдиган карга айланади. Сенга узундан узун насиҳат қилмоқчи эмасман. Сен мени ғурурим, орим номусим, шоним, шавкатимсан! Бир хатойинг мени устимга минг кулфат бўлиб йиқилади. Бу йўлга бир кирибсан, бошқа қадам босмайсан!
-Кечиринг дадажон пичирлади.
-Агар яна шундай таклиф берсалар, мени эсга ол! Тушундингми?
-Ҳа.
Қанча пул олдинг?
Ўн беш минг. Дадасининг сўзларидан танаси музлаб қолган Шаҳноза олган пулини камайтириб айтишга мажбур бўлди. Ёлғонидан виждони қийналиб кетган қиз оғир нафас олиб ўрнидан туриб кетди.
-Дадажон мени кечиринг!
-Тавбаа , ё тавбааа шунча пулга боласини ўқишга киритадиган ота она қандай ота оналар экан. Кўп эшитардим шу тахлид ишларни. Ишонмас эдим. Тавбаа одамлар пулни кўчадан супириб топишар эканми? Ўйланиб қолди. -Майли қизим бўлар иш бўлибди. Сен меҳнат қилибсан у хаққингни тўлабди. Аммо билиб қўй бу осон топилган пул ҳисобланади. Қинғирлик. Қайта бу ишни қилмасликка сўз бер!
-Сўз бераман.
Иккиси ҳам бир оз вақт ўз хаёллари билан жим бўлиб қолди.
-Энди нима қилмоқчисан? –Ниҳоят орага чуккан жимликни бузган ота савол берди.
-Бир оз жамғарганим ва ҳалиги марказдан олганим ва боя айтган пулим бор эди.
-Хўп шуни сизга ташлаб кетсам, озроқ йиғиниб уй олсак дегандим.
-Маъқул! Мен ҳам бекор турмаяпман. Аянгни топгани рузғорга укаларинга етаяпти. Меники йиғилаяпти. Ўтган ой тўрт қўзини сотдик. Сентябрда яна олтитасини чиқараман. Сени пулларингни қўшсак, ноябрда хуккизни чиқарсак, етмаганигақариндошлардан беш турт сўм қилармиз.
Ота бола ўтириб ҳисоб олишди. Дадасидан қўрққанидан, бунча катта пулни қаердан олдинг деган саволлар кетидан яна саволлар қайнаб чиқмаслиги учун беш минг пул камайтириб қўрқа писа пакетни узатган Шаҳноза дадасидан бунча кўп деган саволни кутган эди. Ҳайрият дадаси гапларига ишондими қайта савол бермади. Декабрь бошида уй харид қилишни режа қилган ота бола маслаҳатни бир жойга қўйиб анча вақт гаплашиб ўтирдилар. Ниҳоят йўл чарчоқлари енган Шаҳнозанинг кўзига уйқу тиқилганлигини кўрган дадаси ўрнидан турди.
-Сен дам ол қизим, қолган гапларни кейин гаплашамиз.
-Яхши дам олинг!
Зўрға сабр қилиб ўтирган Шаҳноза ўзини ўринга ташлади. Дадам бечора мендек ёлғончи қизига ишондилар. Уфф хўрсинди. Мени кечиринг дадажон. Бошқа бу ишни қилмайман! Кунглидан ўтказди. Қайта бу ишни қилмайман! Дераза рафида турган сумкачасини узалиб олиб ичидаги пулларни қайта ҳисоблаб кўрди. Анави “ Қароқчи” қайта келса, қўрқмай рўпара бўла олар эканман. Сентябрдан ўқувчиларим билан ҳисоб китобни тўғирлаб олиб дарс бошлайман. Уй эгаси билан гаплашиб кўришим керак. У уйни сотишга қарор қилса, балким уша уйни ўзим ола қоларман. Тавба анави аптекага бостириб кирган девона ким бўлса? Шунча пулни отди кетди. Мени бўлса ўлдириб кетади деб юрагим ёрилганди. Унинг кўзларини ҳечам унута олмаяпман. Ўт чақнаб тургандек, қоп қора кўзлар кўз олдига келди. У доим шундай боқармикан? Йўқ. Одамзотнинг кўзи уникидек ёниб турмайди. У жуда дарғазаб эди, ғазаби кўзларида зоҳир бўлганди. Одамзотнинг кўзи оддий ҳолда у даражада ёниб боқмайди. Кўз олдига кўз қорачиқлари кенгайиб кетган, ёрқин нигохлар ва қуюқ соқолли оппоқ юз ифодаланди. Тавба бошқа ҳеч нарсаси ёдимда қолмади-я? Ажабланиб бармоқ тишлади. На юз қиёфаси, на гавда тузилиши, на кийими. Уфф! Хўрсинди. Гапларимни Сарви эшитса устимдан роса кулса керак. Девона бўлиб қолибсан дейди. Уша кунги камера ёзувларини бекор ўчирибманда. Унинг пуллари мени кўп нарсадан қутқариб қолди. Биринчи ўринда, Моҳимнинг олдида тили қисиқ бўлиб қолишдан озод қилди. Шу пуллар туфайли квартира олиб чиқиб кета олдим. Ҳа. Инсон ҳаётида рўй берадиган воқеалар бежизга содир бўлмайди. Ҳалигина кўзига уйқу тиқилиб турган Шаҳнозанинг уйқуси ўчди. Ўрнидан туриб Осмонда нур сочиб турган тўлин ойга назар ташлади. Ой тўлишиб сшна бошлабди. Ҳа умримиз ўтаяпти. Ёшимиз улғаяпти. Ойга тикилиб қолди. Агар, агар ўзим ўйлаган барча ниятларимни амалга ошира олсам, ҳозирги контрак билан у ташлаб кетган пул нечта боланинг контрак тўловига етса, шунча болага пул ўтказиб бераман. Мен ишлашим керак. Ҳаёл суриб ўтирмаслигим керак! Худойим менга омадни унинг қиёфасида тутазди шекилли. Мен эса уша омадимни қўйиб юбормай меҳнат қилишим керак... Ўрнига бориб ётган Шаҳноза, орадан озгина фурсат ўтиб, тақдир унга қанчалик шавқатсиз ва аччиқ синовлар йўллашидан, уша синовлар оқибатида неча, неча тунларни бедор уйқусиз ўтказишидан бехабар, ўзини дангасаликда айблай айблай уйқуга кетди..
СИЙРАТ
БИРИНЧИ ФАСЛ
Ўн тўққизинчи қисм
2013- октябрь.
Бир неча йилдан бери Моҳим билан урушиб, сунг ярашиб юрадиган Даврон, бу сафар қизнинг ўз ўзидан жим жит бўлиб кетганини бир неча ой ўтиб фаҳмлаб қолди. Аслида у шу вақтгача бир неча марта телефон қилган Давронни арзимас баҳоналар билан уйига таклиф қилган бўлиши керак эди. Тўғри авваллари жимгина йиғлаб юраверарди. Сунг бир оз узгарди. Аввалгидек йиғламай қўйди. Аммо, албатта нимадир баҳона билан уйга чақириб оларди. Охирги гаплашганларида сизни севаман дегандан кейин нимадир ўзгарди. Даврон сезмай қолган нимадир бўлди. Шаҳнозани уйдан кучиб кетгани хабарини етказди-ю, у билан жим бўлиб кетди. Нима бўлди экан? Октябрми? Ииии уч ой ўтиб кетибдими? Ияя Жинними бу қаерда юрибди? Тинчмикан? Мен-ку, Шаҳнозанинг жавобидан ўзимни йўқотиб қўйиб, чалғийман деб ўзимни ишга урдим. Ёки у ҳам унутишга қарор қилдимикан? Унутилиш қисматим эмас! Мамнун тиржайиб олган Даврон Моҳимнинг номерини терди. Ўчирилган жавоби келгач ҳайрон бўлиб елка қисиб олдида, ишга чалғиб унутди. Ишдан қайтаётганда ёдига Моҳим тушган йигит қайта рақам терди. Ўчирилган. Қизиқ бўлди-ку! Тинчмикан? Машинасини қиз яшайдиган уй томон бурди. Моҳим яшайдиган ҳудуд кундалик бозорчаси олидан ўтаётганда, йўл четида гул сотиб ўтирганларга кўзи тушгач, машинасидан тушиб, бир даста оч пушти атиргулларни харид қилдида қизнинг уй томон юрди. Эшик қунғироғини узоқ босиб қолганидан ҳайратга тушган йигит ортига икки қадам ташлаб, аввалига адашдим деб ўйлади. Йўқ. Уй уша уша. Лекин нега эшик очилмаяпти? Бу маҳалда Моҳим уйда бўлар эди-ку! Ниҳоят эшик ортидан кимнидир шип шип қадам товуши эшитилди.
-Ким? Нигоранинг эркаланиб берган саволига кулиб олган Даврон овоз берди.
-Менман
Очиқ эшикдан ярим кўриниш берган Нигора доимгидек ортига тисралмай Давронга савол назари билан сузук кўзларини тикди.
-Моҳим уйдами?- уй ичкарисига ишора қилиб олган Даврон ўзига ҳамон ткилиб турган қиздан кўз олиб қочди.
-Йўқ. У Москвага кетган.
-Қачон? Янгиликдан ҳайрон қолиб савол берди.
-Ўтган ҳафта кетган эди.
-Қачон қайтади?
-Хабарим йўқ.
Жавобини эшитган йигит ялт боқди. Қўлидаги гулдастани нима қилишни билмагандек силтаб олган Даврон Нигора томон узатди.
-Моҳимга эди. Қўшиб қўйди. - Келса менга хабар берсин.
-Хўп соғ бўлинг. Келиб туринг.
Эшик қия ёпилди. Негадир Давронга уй ичида Моҳим тургандек туюлиб, ишонқирамай ортига бурилди. Иккиланиб турган йигит бир қўл силтаб тез тез зинадан пастга тушиб кетди. Ростдан Москвага кетибдими? Нега кетади? Менимча Нигора алдади. Моҳим ҳеч жойга кетмаган. Уйда у. Шунчаки алдади. Лекин у мени сира алдамаганди.
Машинасига ўйчан ўтирди. Нима сабабдан ўзини уйда йўқ дедирди? Шунчалик кўргиси йўқми? Ёки ҳаётида ўзга пайдо бўлдимикан? Балким пайдо бўлгандир. Хўп пайдо бўлган бўлса, Даврон бошқа келманг мени ҳаётимда шунақа ўзгариш бўлди деса, мен нимадир дермидим. Хўп дердим кетардим. У бўлса мени ёш болани эрмак қилгандек алдаб жўнатиб юбордими? Шошмай турда сен! Агар, алдаган бўлса дабдаласини чиқараман!
Шу хаёлда машинасидан тушган йигит, зиналарни хатлаб босиб ўтиб кўтарилди. Қунғироқни босишга сабри чидамай муштлаб урди.
-Вооойбуу на мунча!
Зардали овоз кетидан шарқ эшик очилди. Остонада ғазаб билан ўзига боқиб турган Давронга кўзи тушган Нигора қўрққанидан беихтиёр қисқа овоз чиқариб юборди:
-Воой!
-Моҳим ростдан ҳам уйда эмасми?
-Воой, йўқ дедимку! У йўқ кетган.
-Қаерга?
-Айтдимку Москвага деб . Бу иккинчи кетиши. Уч ой олдин ҳам бориб келганди. Сизни хабарингиз йўқ.
-У ерда нима қилади?
Ҳали ҳам қизга ишонмаган йигит ичкарига бўйин чузиб боқди кўзлари билан Моҳимни қидирган киши бўлди.
-Ишонмаяпсизми? Ортига икки қадам ташлади.-Киринг, кўринг! У ростдан ҳам йўқ уйдааа!
-Келса мен билан боғлансин.
-Хўп айтаман, лекин қачон қайтишини билмайман.
-Яхши. Келганимни айтиб қўйинг.
-Хўп айтаман. Вой тавбаей юрагим ёрилдия! Ўзига ўзи
гапириб гапириб эшикни беркитди.
Ёпиқ эшикка тикилиб қолган Даврон бу сафар ишонч билан бориб машинасига ўтирди.
Хеч нарса демай кетибдида. Нега кетган? Уфф! Хўрсиниб олган Даврон машинасини юргизди. Қаерга боришни билмай ўйланиб турдида уйи томон машина бурди. Тоғам келмоқчи эди. Келдимикан? Уйга келаверинг деган эдим. Келгандир. Борайчи. Соатига қараб олган Даврон машинасини илдамлатди. Уйига кираверишда турган тоғасини машинасини кўрган Даврон илжайиб олди. Келибди.
-Ассалому алайкум!
Жарангдор товушга бош бурган Даврон ўзига тикилиб турган тим қора, катта катта кўзларни кўрди. Сунг, тим қора ингичка узун қошлар, оппоқ сутга чайилгандек таниш чеҳрани кўрган Даврон кулиб юборди.
-Афрузаа?- Ҳайратланиб савол берди. -Сен бу ерда нима қилиб юрибсан? Яхшимисан?
-Рахмат ўзингиз яхшимисиз? Ишлар билан чарчамай юрибсизми? Аммам яхшимилар?
-Амманингни яхши ёмонлигини сендан сўрашим керак. Мен уша янги йилда борганим. Сен бугун келдингку! Юр уйга магазинга чиқувдингми?
Тоғасининг қизи билан гаплашиб уй ичига кирган Даврон ўзи томон қучоқ очиб турган тоғаси билан қучоқлашиб кўришди.
-Яхшимисиз тоға?
-Ҳа яхшиман ўзинг тузукмисан? Ишларинг жойидами?
-Ҳа. Аста секин қимирлаяпмиз. Иккинчи аптекага хужум бошладим.
-Яша жиян! Яша! Елкасига қоқиб қўйган тоғаси қизига имлади.-Бу синглинг ҳам акам ўқиган ўқишда ўқийман деб хужжат топширганди, йиқилди. Шунга янганг билан маслахатлашиб шу ерда биронта ўқув марказида тайёрланса, сунг харакат қилиб кўрсами дегандик. Бу ёқда акалари бор. Сен бор. Янганг кўчиб келмоқчи. Шунга келувдик. Йўл йўлакай сени бир кўриб кетайлик дегандим.
-Яхши қилибсиз.
-Биронта таниш билишинг йўқми? Ўқувчи тайёрлайдиган.
-Танишим...
Ўйланиб қолган Давронни ёдига Шахноза келиб юраги гурсиллаб уриб кетди.
-Бор тоға! Мен сизга номерини бераман, ўзингиз бориб гаплашасиз. Қизингизни ўқитиб кўриб қабул қилади. Бу йил кўп ўқувчилари кирган.
-Тоҳир тажангни қизми?
-Ҳа. Танийсизми?
-Ии! Отаси менда ишлайдику. Ўзи шу қизни дадаси мақтаганига келувдим.Кейин ўйлаб қолдим. Отаси мақтайди-да! Ким ўз боласини билимсиз деркан? Лекин, сен ҳам шу қизни айтдинг. Демак, чиндан олиб борсам арзиркан.
-Олиб боринг, номерини берайми?
-Йўқ керакмас. Отаси берганди.
Афруза келажакда Шахноза билан муносабатларини тиклаш кўприги бўлиши мумкинлигини ўйлаб олган Давронни юзига шух кулгу югурди. Ҳали умид қилсам бўлади. Ҳаракат қилсам бўлади.
-Тоға овқатга уннайман. Ош қилайми?
-А йўқ жиян биз уйга борайлик. Янганг кутиб ўтирибди. Сен тинч экансан кўрдим. Соғ бўл биз энди қайтдик.
-Тоғам у билан гаплашганиздан кейин менга жавобини айтинг
-Хўп айтаман.
Тоғасини кузатиб юборган Даврон кафтларини бир бирига қатиқ ишқалаб олди. Демак, тоғам Афрузани Шахнозани қўлига топширгач, уни кўришга баҳонам бор бўлади. Мени шундай ажойиб совға кутиб турганда, мен Моҳимнинг кетидан юрибмана! Менга деса уша Москвада бир умр қол! Умуман қайтмасанг ҳам розиман!
Кеч бўлишини орзиқиб кутди. Тоғаси қунғироқ қилиб, синглисини кичик гуруҳга қабул қилинганлиги, эртадан синов дарслари бўлиши хабарини етказгач, телефонини қўяр қўймас рақсга тушиб кетай деган йигит уй ичида шодон кезинди. Мана менга битта имкон! Қани Даврон бушашма! Уни йўлларини пойла! Барибир бир куни тан беради! Сенга рақиб бўладигани бу дунёда йўқ! Уч кунни тикон устида юргандек ўтказган Даврон Афрузани ўқув курсига қабул қилганлигини худди у ўқишга киргандек шодонлик билан қабул қилди. Уч кундан сунг синглисини ўқиш вақти тугашини аниқлаб олиб кетиш баҳонасида борган Даврон уч ойда биринчи марта Шаҳноза билан юзма юз келди. Афрузани ўқув марказидан олиб чиқаётганда, дарсларини тугатиб уйи томон шошилиб марказдан чиққан Шаҳнозани ҳозир қизнинг ёнида ўзини кўриб ҳайратланади деган ўйи пуч бўлиб чиқди. Давроннинг назарида ўқувчиси ёнида йигитни кўрган Шахноза ҳайратланиб: Бу қиз кимингиз бўлади?-дейди.
У синглим дейди ва ораларидаги совуқчилик бир мунча йўқолади. Афруза баҳонасида иккиси салом алик қилади. Йўқ. Давронни ҳеч бир ўйлагани амалга ошмади. Шаҳноза Давронни мутлоқ танимагандек, умрида бир марта бўлса ҳам кўрмаган инсон ёнидан ўтгандек тез тез юриб ўтиб кетди. Лоаққал ўзидан кўз узмай турган йигит кўз қирини ҳам ташламагани йигитга жуда алам қилди.
Қизнинг ортидан аламли кўзларини тикиб қолган Даврон Афрузанинг овозидан эс ҳушини туплаб ёнида турган қизга меровсираб боқди.
-Чиройли а? Жилмайди қизча
-А?
-Ўқитувчи опам чиройли а?
-Ҳа жуда ҳам чиройли экан...
-Ўзимиз томондан танимайсизми?
-Йўқ. Бош чайқади.
-Мен ҳам танимас эдим. Шу ерга келиб танидим. Ўзи чиройли лекин жуда қаттиқўл.
-Ростдана?
-Ҳмм. Бош силкиди.- Бугун биттта саволига жавоб бера олмагандим. Тошкентга келиб бу ерда еб ичиб, томоша қилиш учун ўқув марказни баҳона қилиб келиш керак эмас деб урушиб берди. Росса жахли ёмон.
-Ўзи чиройли қизларнинг қахри қаттиқ бўлади. Сен яхшироқ ўқишга харакат қил. Мени уялтириб қўйма.
-Хўп.
Хўрсиниб олган Даврон машинаси томон қадам босди. Тушкун ходда машинасига ўтирди. Ўқув марказига келаётган вақтида Даврон билан учрашган одам, ҳозир шу топда қайта учрашса, йигитни тўсатдан бу даражада узгариб кетганлигини кўриб ажабланиши турган гап эди.
У ҳеч қачон мени қабул қилмаса керак. Аччиқ ютиниб олган Даврон умрида илк марта ўз мағлубиятини тан олиб бошини маюс эгди. Ҳеч қачон! Кукрагини машинаси рулига бериб узоқ вақт хаёёл суриб турган йигит, Афрузанинг йўталидан хушёр тортди.
-Мени дарсим кўпр эди. Акасининг ўзига норози боқишидан чучиб кетган Афруза кўзларини олиб қочди.- Уйимга эртароқ борай.
Индамай машинасини юргизди. Афрузани уйига ташлаган йигит уйигача қандай етиб келганини эслай олмади. Ўринига ўзини ташлади. Тугади ҳаёлидан лип ўтказди. Ҳаммаси тугади. Шифтга тикилиб ётаверди. Тўсатдан ҳеч нарсани ўйламаётганин мияси бўм буш эканлигини тушунган Даврон бош кўтариб ўрнидан туриб ўтирди. Энди нима қиламан қўлини куксига босди. Энди мен қандай хаёт кечираман?
Наҳотки, одам шу даражада совуққон ва бефарқ бўла олса? Наҳотки? Ишонгиси келмай бош чайқади. Индамай олдимдан ўтиб кетди-я? Ойим билан гаплашсамми? Аъзам тоғамнинг қўлида дадаси ишлайди. Балким тоғамлар аралашиб...Йўқ бош чақади. Йўқ! Менга уни ўзини розилиги керак! Бир умр сен мени тоғанглар орқали эришгансан десинми? Бир умр оёқ учида кўрсинми? Моҳимни қандай йўлига қарашлари кўз олдига келди. Ўзига кўзи тушса мовий кўзлари порлаб кетадиган қиз кўз олдига келган Давронни ич ичидан йиғи бостириб келди. Мен уни қанчалик хўрлаган бўлсам, у ҳам мени беш баттар қилиб топтаб ташлади. Қиз бола шунчалик шавқатсиз бўлиши мумкинми? Ахир китобларда қизларни меҳрибон деб тасвирлашади-ку! Ҳамманг ёлғончисан! Ҳамманг! Юзини ёстиққа қаттиқ босган Даврон овози чиқармай йиғлаб юборди. Шунчалик хор бўламан деб ўйламаган эдим. Шунчалик ерга уриламан деб ўйламаган эдим. Ер қилдинг ер! Ерга кирдим тириклай ерга тиқдинг! Нега бордим? Негаям бордим? Керакмиди шу менга? Икки қўлини мушт қилиб туккан йигит ўринга муштлаб ураверди. Уриш асносида ўз афсусларини баён қилиб қилиб чарчаган Даврон хорғин алфозда уйқуга кетди....
Эрталаб ўрнидан бош кутара олмай соатига кўз ташлаб олди. Ишга боришим керак. Ишга боришим керак.
Амаллаб ўрнидан турган йигит қийиниб ўтиришга хафсала қилмай, эгнидаги кийим билан машинасига бориб ўтирди. Мен ишлашим керак. Ишлашим керак! Ҳали шундай йигит бўламан! Сенга ўхшаганни мингги атрофимда бўлади! Қасам ичди.
Аммо уларнинг ҳеч бири сен бўла олмайди. Ўз иқроридан ўзи норози Даврон машинасини шитоб билан жойидан қўзғатди. Жин урсин бунақа қизни, жин урсин! Ўзи у одам боласими, ё бир муздан яратилган махлуқми? Анави эртакдаги муз малика шунга ўхшаса керакда! Эртаклар ҳам ҳаётдан олинади дейишлари чин экан. Келсин! Уша муз малика борлигига ишонмайдиганлар мендан сўрасин, уларга уша маликани кўрсатиб бераман! Кўз олдига қизнинг гузал чеҳраси келиб кунглини тундлик қоплади.
Жин урсин сени! Сени дунёга келтирган ота онангаям, сен дунёга келган кунгаям минг лаънат бўлсин! Сени кўрган менга ҳам лаънат! Дилида қизга нисбатан аламли ғазаб пайдо бўлди.Энди сен ҳақингда ўйласам, ўзимни одам ҳисобламайман! Сўз бераман бир марта бўлсин эсламайман! Яхши хотира билан эсламайман! Лабини буриб олди.-Қасам ичаман, то тирик эканман бир марта бўлсин ортингдан йўқлаб бормайман! Шундай қиламан, шундай қиламан ҳали ўзинг излаб келасан, ўзинг ёнимга келасан! Мана кўрсан!
Бу истагини қандай амалга оширишни ўйламаётган Даврон машинаси рулига мушт туширди. Мен сени эгаман! Қандай бўлмасин эгаман қараб тур! Сен мени юрагим билан ўйнашдингми? Сена! Сен учун йиғладимми Мена? Қараб тур мени кимлигимни билмабсан! Сени бу мағрур юришларинг! Сени бу одам танимасликларинг! Ооо ҳали сен қараб тургин! Оёғимни эгилиб ювмасанг бу дунёга келганим ёлғон бўлсин! Сени таниган кунимдан бери ўзимни пок сақлаб, сенга муносиб бўлишга уруниб келдим. Сен билмадинг. Мен сени тоза қалб, тоза қучоқ билан бағримга босмоқчи эдим. Афсуски, сен бунга арзимас экансан! Қовунни яхшисини ит ермиш дейишардими? Мен энди ит бўламан, сен эса яхши қовун бўласан!
Ишхонасига келиб ҳам ғазабини босиб олмаган Даврон истакларини амалга оширишни минг бир йўлини ўйлаб чиқди. Ҳаёлига келган режаларни ҳеч бири маъқул тушмай йўққа чиқариб ўтирди. Қайтадан режа тузди. Ўйлаганларини биронтасини Шаҳнозага нисбатан қўллай олмаслигини тушунган Даврон, бир қиз олдида ўзини шунчалик ожиз ва нотовон бўлиб қолганини тушуниб алам билан хонада турган стулни тепди.
-Жин урсиин! Қичқириб юборди.-Ҳаммасиги ўт тушиб ёниб кетсин!
Ғазабдан чарчаб хориган Даврон, стулга омонатгина чукиб шивирлади.
-Мен буни шундай қўйиб қўймайман! Шундай қўймайман! Ё меники бўласан, ё ҳеч кимники. Тамом! Ё меники, ё ўласан. Сени кимгадир бериб юборганимдан кўра, ўз қўлларим билан ўлдириб сунг қамоқда ўтирганим маъқул! Ёки ўзим ҳам ўламан! Бошқа йўл йўқ!
Икки йилдан бери ўзи билан ишлаб юрган кенжа тоғасининг ўғли ёнга кирди.
-Ака, дадам айтди. Бугун қишлоққа боришингиз керак эмиш.
-Нега?
-Аммамни мазаси йўқмиш
-Хўп бораман. Яхши бораман. Сал кечроқ йўлга чиқаркан де.
-Козимхон! Эшик ёнига етган тоғаваччасини чақирди.
-Лаббай ака
-Буюк авлод деган ўқув марказ бор
-Хўп
-Шу марказда, Шамсиддинова Шаҳноза деган ўқитувчи қиз бор
-Хўп
-Мен қайтгунимча, ана шу қизни шу вақтгача олган нафаси сонигача билай!
-Хўп ака, керак бўлса, раддомда киндигини кесган дояси кимлигини ҳам аниқлаб бераман!
-Жуда яхши эртага тайёр бўлсин
-Хўп бўлади есть қиламан! Чиқиб кетди.
Сен қиз шошмай тургин. Сен шошмай тур! Сен мени кимлигимни энди биласан! Мен Аъламхонни жияниман! Мен Аъзамхонни жияниман! Ҳиии на мунча?
Кеча қизнинг мутлоқ танимагандек олдидан ўтиб кетганини кўз олдида қайта жонлантирди.
Сааал пастга тушинг ойимқиз, сааал пастга! Агар пастга йўл топа олмасангиз, ўзим топиб бераман!
Кафтлари билан сочларини ортига тараган Даврон чуқур ўйга чумиб, стулга чукди. Ўйлаганларини биронтасини ҳаттоки, энг охирги чора деб билгани, ҳеч кимга бермай ўлдириш қарорини ҳам қизга нисбатан қўллай олмаслигини билиб алам билан бош чайқади. Ҳеч нарса қила олмайман пичирлади. Ҳеч нарса! Ҳеч нарса... Уни шунчаки кузатиб тура оламан. Унинг олдимдан қандай мағрур қадамлар билан ўтишнини, нописанд назар ташлашини, кўзларида нафрат билан боқишини шунчаки томоша қилиб тура оламан! Ҳеч нарса қила олмайман...
Чуқур титроқли нафас олиб чиқарган Даврон ўрнидан сакраб турди.
Наҳотки ҳеч қандай чора йўқ? Балким аям билан...Йўқ аям дарров келин қиламан, у, бу дейишга тушади. Совчи бўлиб борса, у йўқ дейди. Кейин, кейин ҳаммаси расво бўлади. Аям дарров эшонми дейди. Уффф! Жин урсин мана шунака насл насаб хақидаги уруф одатими иримми нима бўлса бу энди?
Тўсатдан Давронни ақлига ўзини атрофдагилари: эрка, якка-ю ёлғизим, айтгани айтган, дегани деган,- деб аташларига қарамай ёлғиз эканлигини келди. Биронта дарддоши, ўзини тушунадиган одами йўқлиги ҳақида ўйлади. Бошига мушкул иш тушса, маслаҳат бера оладиган яқини йўқлиги ҳақида фикр юритди. Мен чиндан ҳам ёлғизман! Аламли ўйни хаёлидан ўтказди. Ёлғизман...
Уйига етиб борганида дадаси қолиб аяси, аяси қолиб дадаси томонидан, ёши ҳам йигирма тўртга етгани, аллақачонлар уйланиш фурсати келганини такрорлаб гапираганларида ҳам уларга тикилиб туриб, бу икки инсон ҳеч қачон ўзини тушуна олмасликларини алам билан хаёлидан ўтказди.
Аъзамхон тоғам билан гаплашаман! Тоғам мени гапларимни тинглайди. Эшитади. Маслаҳат бера олади. Шу хаёл билан аясининг соғлигидан кунгли тинчланган Даврон тоғасининг ёнига йўл олди.
-Ооо Давронбой, қани қани ота ўғил келсинларчи!
Қучоқ очган тоға жиянига синчков назар ташлади.
-Икки хафтада бунча ўзгариб кетдинг? Тинчликми? Соғлигинг жойидами?
-Ҳа жойида. Хўрсинди.
-Даврон? Нима гап ўғлим? Тинчликми? Нима бўлди сенга? Кимдир хафа қилдими?
-Тоға ўғил боламан-ку! Кимдир хафа қилса...
-Хўп тушундим. Лекин сени кайфиятинг нега бундай?
Юраги тўлиб келган Даврон чуқур хўрсинди.
-Эйй бола, юрагимни сиқма! Нима гап? Бу ёққа ўтирчи! Энди гапир
-Бир қиз бор, стулдан омонатгина жой эгаллаган Даврон сўз бошлади.
-Хўўш? Сен уни ёқтирасан
-Ҳмм
-Учи?
-Йўқ. Хўрсинди
-Сабаб?
-Билмайман. Тоға фақат у ким қаердан кимни қизи деб сўраб кетманг! Менга уни ота онаси ё бошқа йўл билан эришишини ўйламаяпман. Менга маслаҳат керак нима қилсам бўлади?
-Ҳмм. Ияк қашлаб олган тоғаси маюс жилмайди. Қизларни тушуниш жуда мушкул иш. Мен ҳам бир вақтлар бирини шунақа севгандим. У ҳам севаман деганди.
-Кейинчи?
-Кейинми? Кейин, у ўз юртига кетиб бир йигитга эрга тегиб олди.
Овози қалтираб кетган тоғаси нигоҳларига кўзи тушган йигитнинг негадир юраги хапқириб кетди.- Менга эса у ўзидан унутилмас хотира ташлаб кетди.
-Қандай?
Давронни саволидан хушёр тортган Аъзамхон ғамгин жилмайди.
-Хаёлларини жиян, хаёлларини... Ўй суриб жим бўлиб қолган тоғасининг юзига боқиб турган Даврон доим кутарингки кайфиятда юрадиган, ишлаб чарчамайдиган, тушкунлик нималигини билмайдиган тоғасининг қалбида ҳаммадан беркитиб юрган дарди борлигини билиб хайрат ва хавас билан бошдан оёқ кўз ташлаб олди.
Тоғамга ўхшашга урунармидим? Тоғамнинг юрагида шунча гапи бор экан. Овозидаги маюсликдан юрагим ёмон бўлиб кетди. Мен бўлса, бир қиздан шикоят қилиб ўтирибман-а! Туреей қанақа йигит бўлдим мен? Тоғамни ҳам юрагини сиқайми энди бу гапларимни гапириб? Мен ўзим йўлини топаман!
Ўрнидан турди.
Тоға мен кетдим.
-Ээ нега келиб нега кетаяпсан? Айтмайсанми анави қиз ҳақида?
-Эйй қуйинг!- қўл силтади. Аясининг ҳай ҳайлашига қарамай тунда йўлга чиқиб кетди.
Тошкентга етай деганида, телефонига келган смсга боққан Давронни юзига табассум югурди.
Сиз қунғироқ қилмоқчи бўлган рақам тармоқда мавжуд.
Демак, у Москвада келган! Ёришиб келаётган осмонга машина ойнаси оша боқди. У шу ерда. Қаерда бўлса аэропортдами ёки уйидами? Осмонда пастлаб қунишга тайёрланаётган самолётга кўзи тушган йигит жилмайди.
Кел, бир романтика қиламан. Мана шу самолёт йўловчилари ичида мен кутаётган одам бор деб тасаввур қиламанда, ҳозир аэропортга бораман. Балким, Моҳим шу самолёт ичидадир! Балким, ўзини кутиб турганимни кўрса мени кечирар!
Кулиб олган Даврон машинасини аэропорт томон бурди. Моҳим ҳақида ўйласа аллақандай кайфияти кутарилишини ўзи илк марта сезган Даврон қизнинг бир биридан қизиқ гапларини эслаб кулиб юборди. У келган! Мен у билан кўришаман! Аэропортга борганда эса, бутунлай бошқа йўналишдан учиб келган учоқ йўналишини билиб кулиб юборган Даврон ўзининг хаёлпарастлиги устидан анча вақт кулиб турди. Бу ерга нега келганини сабабини топа олмай хайрон бўлиб турдида, ниҳоят бир тўхтамга келиб телефонидан Моҳимнинг рақамларини терди.
-Эшитаман
-Қочоқларга аланглик саломлар!
-Алик алик!-Кесатиққа тўла овози эшитилди.
-Қачон келдинг?
-Сиз келган тунда келгандим.
-Ҳмм.Мени келиб кетишимни пойлаб турган экансанда!
-Агар, шундай бўлсачи?
-Моҳиий
-Ҳмм
- Келганидан хабар берсин дегандим.
-Мени сизда ишим йўқ. Йўқлаш эса иши бор одамники бўлиши керак!
-Ҳмм, қараяяя билмаппана!
- Даврон, мен меҳмон кутаяпман, майлими сал кейинроқ гаплашсак
-Шу вақтида қанақа меҳмон?
Моҳимни ошкора гаплашгиси келмаётганини билдиришидан ғазаби қўзғалиб, жахл билан бақириб берди.-Мени ёш бола қилаяпсанми?
-Меҳмондақа меҳмон! Нега жахлиз чиқади? Ишонмасангиз келиб кўринг!
-Ҳозир бораман, бораман! Кутиб тургин!
Телефонни ўчириб чунтагига жойлаган Даврон жахлидан бир оз бўлсада тушиш мақсадида аэропорт йўлакчасида бир бир қадам ташлаб кезиб юрди. Атрофда одам кескин камайибди. Демак, барча учиб келганлар таксиларга ўтириб жўнаб кетишган. Туни билан ухламай, шу ерда киракашлик қиладиганларга ҳам рахматей, одам уйқудан қолса қандай ёмон бўлиб юради. Булар бўлса...
-Таксимисиз? Ортидан аёл кишининг овози келди.
-Ааа? Угрилди.
Ортида турган аёл угрилиши билан ҳайрат билан орқага икки қадам ташлаб, юзига анграйиб қараб қотиб қолди.
-Нима дедингиз?
Аёлнинг ранги учиб кетиши ва қотиб қолишидан хавотирга тушган Даврон у томон бир одим ташлади.
-Соғлигингиз яхшими? Савол берди.-Опа яхшимисиз?
-Ҳа, ҳа ҳа яхшиман. Биров уйқудан силтаб уйғотгандек ўзига келган аёл, ўзини мажбурлаб жилмайди.-Илтимос, илтимос сиздан мени мана шу адресга олиб бориб қўйинг
Аёл узатган қоғозчада ёзилган манзилни ўқиган Даврон жилмайди.
-Меҳмонмисиз?
-Ҳаа. Юзига тикилиб турган аёл жилмайди. -Ҳа. Юртингизга меҳмон бўлиб келдим.
Аёлнинг нигоҳларидан юрагига тушунарсиз ҳис ёпирилиб келган Даврон ҳам ихтиёрсиз ундан бир неча дақиқага кўз узолмай қолди.
-Хўп нарсаларингиз қаерда? Ниҳоят эс хуши тўплаб атрофга аланглаб олиб савол берди.
-Мана шу биттагина чамодоним бор.
Тутқичидан ушлаб турган сафар чамодонига ишора қилди.
-Беринг менга. Машинам сал нарида турибди. Кетдик.
Индамай ортидан эргашган аёлни ўзидан кўз узмай келаётганини сезган Даврон ортига бурилди. Аёл нигоҳларини олиб қочсада, секингина ер остидан зимдан ўзига назар ташлаганини сезган Даврон ҳайратланиб қош учириб олди.
Қарашлари бошқача экан. Қанақа десам? Бошқачада худдики...
Машина юкхонасига чамодонни жойлаётиб аёлга ўғринча назар ташлаб олиб, аёл хақидаги ўйларини давом эттирди. Худдики, жуда жуда соғинган одамига қарагандек қараркан. Актриса бўлса керакда. Уларга шунақа қараш ўқитилади-ку! Ҳа, тўғри топдим, бу аёл актрисами, ё анави расмга тушадиганми шунақа бўлса керак. Кийиниши ҳам оддий ўзимизни аёлларникига ўхшамайди. Қизиқ, унга ким бу аёл?
-Сиз бу ерда яшасизми? Қўлидаги қоғозчани аёлга узатди.
-Йўқ. Меҳмонман
-Қаердан келдиз?
-Токиодан.
-Унисини билдим. Асли қаерликсиз?
-Қуқонжондан
-Фарғонаданмисиз?
-Йўқ. Қуқонданман
-Фарғона Қуқон бир эмасми? Орқа ўриндиқда ўтирган аёлга кўз ташлаб олдида кулди. Демак, зодогонлардансиз, шунақа демоқчимисиз?
-Топдиз. Жилмайди.
-Мен Қашқадарёданман. Исмим Даврон.
-Танишганимдан хурсандман.
Шу билан ораларидаги суҳбат мавзуси тугаб қолгандек жим кетишди. Кўзгу орқали бўлса ҳам ўзидан кўз узмай келаётган аёлга кўз тушган Даврон хайрон бўлиб, бир икки марта савол беришга оғиз жуфтлаб олди-ю, сунг фикридан қайтиб индамай қўя қолди. Ҳали фурсатим кўп бўлади. Вақти келганда сўраб олавераман.
Қизиқ, унга ким бўлса бу аёл?Онасимикан? Ким? Нега менга бунчалик тикилади? Кимгадир ўхшатдими? Ҳар сафар аёлнинг меҳрли, алланечук изтиробли,бир оз табассумли кўзлари билан нигоҳлари учрашганда юраги жиз этиб кетаётган йигитнинг ҳайратдан томоғи қақраб кетди. Менда илгари ҳеч ҳам бундай ҳолат бўлмаган эди.Нега бунақа бўлаяпман? Билагига кўз ташлаган Даврон туклари ҳурпайиб кетганини кўриб лабини қимтидида, ён ойнани тўғирлаш баҳонасида аёлга ён томондан назар солди. Жуда гузал экан! Жудаям! Ўзбекка ўхшамайди. Лекин, ўзбекчани зўр билар экан. Машинасини таниш манзил сари учириб етказган йигит, чунтагини ковлаб телефонини олиб улгурмади.
Поъдездан отилиб чиққан қиз аёлнинг бағрига ўзини отди.
Ойижон! Ойижоним соғиниб кетдим!.......
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев