СИЙРАТ
Биринчи фасл
Ўн олтинчи қисм
2013- йил Тошкент.1997-99-йил Фарғона
Давроннинг гапларидан дили қаттиқ ранжиган Моҳим индамай уй ичига кириб кетди.
-Етар!-Ғазабнок шивирлади. Мен ортиқ унинг оёқлари остида ўзимни хор қилмайман! Кўзидан шошқатор оққан ёшларига кафтини босди.
-Етаар!
Бақириб юборганди, ичкаридан югуриб чиққан Нигора бошдан оёқ кўз ташлади.
- Тинчликми?
-Анави келса, уйдан чиқиб кетсин! Эртадан кўзим кўрмасин уни! Ўрнига бошқа одам келади.
-Ким? Бундай тушунтириб айт
-Шахноза кетсин. Етказ гапимни. Бир қариндошим келади. Тўрт киши яшай олмаймиз. Ўзи икки хоналик каталакдек уй бўлса
-Моҳий тинчликми?
-Мен тўйдим! Мен тўйдим ундан ҳам унинг қизидан ҳам! Ортиқ ўзини ушлаб туришга куч топа олмаган изиллаб йиғлаб юборди. Етааар Нигор етар! Шу ерим куйиб кетаяпти биласанми шу ерим! Куксига очиқ кафтлари билан урган Мохим ичкарига кириб кетди.
-Бўлди йиғлама. Яна нима бўлди? Балким яна бир икки кун аразлашиб юриб...
-Йўўўқ! Алам билан диван устида турган ёчтиқни олиб ерга улоқтирган Моҳим дугонаси томон юрди. Йўўқ! У мен учун ўлди! Ўлди тамом!
-Моҳиий
-Титраб қақшаб мени ўпади куксига бармоқ нуқди. Нимаки юмуши бўлса мен бажараман. Бошига бир мушкул иш тушса мени ёнимга келади. Аммо уйланиши керак бўлганда унга уйланармиш! Мени нима айбим бор уни олдида! Айбим шуни севганимми? Айбим у тушакка чорлаганда йўқ деганимми? Нима айбим бор айт!? Харом бўлиб тушагига киришим керакмиди? Шунда у мени севармиди?
-Мен ўйлабман...
Нигоранинг журъатсиз тарзда бошлаган гапи қизга қаттиқ таъсир қилди.
-Сен ўйлабсан у билан ётиб юради деб тўғрими топдимми? Нфрат билан савол берди.
-Йуғее ундай демоқчи эмасман. Шоша пиша бош чайқаган Нигора беўхшов илжайди.-Мен ўйлабман сизлар турмуш қурасизлар деб...
-Гапни айлантирмай қўя қол! Қийналиб кетдинг ичингдагини айта олмай! Кесатди.
-Моҳий мендан хафа бўлма! Мен у маънода гапирмадим. Кечир ўртоқ. Мени нотўғри тушундинг.
-Тўғр тушундим. Бор чиқ хонадан кайфиятим бузилиб турганда сеники ориқча менга! Дугонасини хонадан хайдагудек чиқариб юборган Моҳидил ўзини ўринга отди. Йиғлаб йиғлаб овунган қиз стол устига узалиб миттигана кўзгу олиб ўзига кўз югуртирди. Мени уундан қаерим кам алам билан ўй сурди. Ҳа. У чиройли. Уникидек кошларим узун ва ингичка эмас. Кўзларим ҳам уникидек тим қора ақлдан оздирадиган эмас. Кўзгуни улоқтириб юборган Моҳидил юзини ёстиққа босди. Мен иккисиниям ҳаётимдан ўчираман тамом! Тамом ўчираман! Қасам ичаман на Давронни на уни эсламайман! Эсламайман жин урсин! Шундай дейиши билан илк кўргандаёқ қора қошлари билан ақлини ўғирлаган Даврон кўз олдига келган қиз ҳунграб юборди. Эй худойим мени бунча ожиз қилиб қўйдинг! Бунчалар ожизманаааа! Алам билан ўринга мушт туширди. Нега бунча ожизз нотовонман мен? Ойим менга шундай тарбия берганмиди? Ойим мени шундай ожиз қилиб ўстирганмиди? Тўрт йилдирки шу маразни ҳамма ҳунарларига жим кўниб келдим. Нега мени бу куйга солдинг? Негааа? Мен шу вақтгача бировни олдида бош эккан эдимми? Шу вақтгача кимгадир ялинганмидим?Менга ялиниб юришарди. Мени айтганим бўларди. Етар ўзингга кел! Кўзингни оч! Сенга яна қанақа жавоб керак? Мен унга уйланаман деб очиқчасига айтган бўлса яна нега унга ялинасан!? Етар Моҳий ўзинга кел! Қадрингга етмаганни сен ҳам қадрлама! Ахир етар! Сен чарчамадингми? Сен тўлмадингми? Оёқ ости бўлишдан тўймадингми? Бу биринчи мартамаску! Биринчи марта сени оёқлари остига олмадику! Мен қачон бу даражада ўзини ўзи хор қиладиган қизга айландим. Қачон улгурдим қадримни пастга уришни?Ахир мен ким эдим? Кимнинг невараси эдим?..............
Бугун эрталабдан дадаси ва ойисининг жиққа мушт жанжалалрига гувоҳ бўлган қизча бобоси дарвозада кўриниши билан бобоси томон отилди.
-Бобожооон!
Чунқайиб ўзига қучоқ очган бобосининг бағрига ўзини отган қизча мунчоқдек кўзларини бобосига тики уйларида рўй берган воқеани айтишга шошилди.
-Дадам ойим билан урушди
-Хўш кейинчи
-Ойим кетаман деди...
-Кейинчи?
-Дадам ёмон гаплар гапирди. Ойим йиғлади.
-Собир! Бобоси уй томонга қараб овоз берди. -Собир дедим
Уйдан отилиб чиққан дадаси бобосининг қучоғида турган қизчага қараб кўз олайтирди. Яна ҳаммасини айтиб бердингми деган маънони дадасининг кўзларидан уққан Моҳидил бобосининг куксига юз яширган киши бўлди.
Бобоси қаршисига келган дадасига тикилиб турдида тусатдан қулочкашлаб юзига шапалоқ тортди.
-Мен сени бузилган ҳаётингни тиклайман деб сочим оқарди. Сен нимани бошлаяпсан?
Ҳалигина уйни остун устун қилиб ётган дадаси алланечук шалвираб қолганини кўрган Моҳидилни дадасига раҳми келди...
Ҳаётингни кўп қисми дадаси ва аясининг мана шу тахлид жанжали ва бобосининг дадасига тортган тарсакиси билан тугайдиган влқеаларга гувоҳ бўлиб ўтган Моҳидил мактабга чиққан йили ўзи шу вақтгача ойи деб атаб келган аёл унга она эмаслигини бола идроки билан англаб қолди. Биринчи синфга борган илк кунларида устози синфдаги болаларни бўй бўйи қараб парталарга ўтирғизиб чиқдида олдида турган синф журналини варақлаб болалар билан бирин кетин танишиб чиқишга киришди.
-Нурмуҳамедова Моҳдил, қани қизим сен ўзингни танитирчи даданг ким онанг ким дўстларинга сўзлаб бер.
Ўз навбатини интиқлик билан кутиб турган қизча ўрнидан дик этиб туриб завқ шавқ билан дадаси ҳақида сўзлаб бўлиб , ойиси ҳақида сўз бошлаши билан орқа парта ўтирадиган уйларидан икки уй нарида турадиган синфдоши Одил хохолаб кулиб юборди.
-Ёлғончиии деди чўзиб. У алдаяпти устоз! У ёлғон гапираяпти. Моҳимнинг онаси угай! Мен биламан унинг ўз онаси ўлган
Одилнинг кутилмаган сўзларидан ҳайрон бўлиб ортига бурилган қизчанинг катта катта мовий кўзлари ёшга тўлди.
-Мен алдамаяпман алам билан шивирлади. Мен алдамаяпман устоз! Устозига нажот кутиб боққан қизчани хаёлида ҳозир устози Одилни ёлғончиликда айблаб, синфдан қувиб чиқаради ва уни бағрига босиб кўз ёшларини артиб олади. Худди бобосидек. Афсуски, қизчанинг ҳеч бир кутгани бўлмади. Устози Моҳимнинг кўз ёшларини кўрмаганликка олиб сўз навбатини бошқа ўқувчига берди.......
Мактабдан тушкун кайфиятда уйига қайтаган қизчани уй ичкарисига киргиси келмай дарвоза тагида туриб қолди. Бош эгитб дарвоза тагида турган қизнинг қулоқларига орқа томондан кимнидир қадам товушлари эшитилса ҳам бурилиб қарамай жойида худди сеҳрланиб қотиб қолган тошдек тураверди.
-Моҳим, қизалоғим бу ерда нима қилиб турибсан?
Ойисининг овозини таниган қизча, совуқда қолиб кетган кучуқваччадек шингиллаб йиғлаб юборди.
-Воой қизим нега йиғлаяпсан? Жонимни қоқай сегга кел ўзимга? Нима бўлди асалим нега кўз ёш?
-Мен мактабга бормайман! Ойисининг иссиқ бағридан жой олган қизча қарорини билдирганди. Ойиси юзини осмонга қаратиб жарангдор овозда кулиб юборди.
-Вой ўзимни эркатой қизимеей! Сени қараю. Биз даданг иккимизни сени мактабда аъло баҳоларга ўқиб, катта бўлса зўр ўқишларда ўқийди деб орзу қилсагу, сен бўлса ҳафа бўлгандек бош чайқаб олган ойиси кўтариб олди. -Мактабда чарчадингми?
Савол бера туриб сумкасидан калит олиб дарвозанинг кичик табақасини очди.
-Ойи сиз мени ойим эмассизми?
Ҳалидан бери бўғзини ёқиб турган саволни берди. Ялт юзига боққан ойиси тикилиб қолганига кўзи тушган Моҳим кўзларини ойисидан олиб қочди. Негадир шу топда ойисининг юзига боқишдан жуда қўрқди.
-Ким сенга шундай деди?
-Одил
-Қайси Одил?
-Қўшнмиз Санобат холанинг ўғли. Одилларнинг уйи томон ишора берди.
-Қани мен билан юрчи! Қўлидан етаклаб олган ойиси Одиллларнинг уйи томон бошлади.
-Санобархон дарвозада туриб овоз берган ойиси, дарвозанинг ўрта кичиқ табақаси очиқлигини кўриб ичкарига қадам босди.- Санобархон?
-Вой қўшни келинг. Ошхонада хамир қораётган аёл хамир юқи қўли билан югуриб чиқди. Келаверинг қўшни эшикда турманг! Шу вақтгача Моҳимнинг қўлидан тутиб турган ойиси қизчани қўлини қўйиб қўшни аёл ёнига борди. Иккиси алланималарнидир Моҳимга эшиттирмай анча вақт шивирлашиб турдилар. Гап орасида Моҳимга иккиси навбат билан тез тез кўз ташлашларидан чики бир сезгиси билан суҳбатлари ўзи ҳақида кетаётганини англаган қизча, худди совуқда қолгандек елкасини ғужанак қилиб букчайтирди.
-Моҳим она қизим, ўрис қизим ўзимни, Одилдан хафа бўлма юлдузим, у сенга ҳазил қилган. Ҳали мактабдан келсин, ўзим уни қулоғини кесиб оламан! Ҳафа бўлманг қўшнижон болада ўйламай гапирган...
Бола онги, бола қалби билан Одилнинг ойиси ўзини алдаётганини англаган Моҳидил ўпкаси тўлиб йиғлаб юборди.
-Қизим, ўзимни эрка қизалоғим. Йиғлама кел ўзимга! Моҳидилни опичлаб олган ойиси кўтариб уйлари томон юрди. Кета туриб юзларидан ўпган меҳрибон ойисидан ажралиб қолишдан қўрқувга тушган қизча ойисининг бўйнидан қўл ўтказиб қаттиқ қучиб баралла йиғлашга тушди. Дарвозалари олдида турган узун қора машина ичидан тушиб келган дадаси ўзлари томонга юрди.
-Тинчдикми? Нима бўлди. Моҳидилга қўл узатди. Яхшимисан қизим?
-Тинчлик болалар мактабда ҳазиллашишган экан, қизимиз шу гапларга ишониб йиғлаб юрибди. Бор гап шу.
Дадаси билан кўз уруштириб олган ойиси, Моҳидилни дадасига узатиб ўзи дарвозани очиб ичкарига кириб кетди. Дадасининг қучоғида ўзини кучли бир ҳимояда тургандек ҳис қилган Моҳидил мактабдаги воқеаларни ўпкаси тўлиб ҳққилаб узуқ йўлуқ қилиб сўзлаб берди.
-У ахмоқ бола! Дадаси кулди. Уни гапларига ишонма! Тентакку у...
Бола эканда, ойиси ва дадасининг меҳрибончиликлари туфайлими у гапларни кўп ўтмай унутиб юборди. Кейинчалик ҳам унутиб юбориши мумкин эди. Аммо учинчи сифга ўтиб ақли ҳушини таниб қолган кунларидан бир куни ярим тунда қаттиқ чанқаб кўз очган қиз, пастки қаватда жойлашган ошхона томон югуриб кетаётган эди. Дадаси ва ойиси ётадиган хонадан ойисининг инграб йиғлаган овози эшитилиб юрагига қурқув энган Моҳидил оёқ учида хона эшигига яқинлашди.
-Мен ўғлим бор, энтикиб буғилган товуш келди. Ўғлим бор ахир!
-Ўчир овозингни ўчир дадасининг ғазабнок аммо паст овози қизчанинг қулоғига урилди. Ўчирррр!
-Нега ўчираман? Нега мен сизнинг ўтмишингиз ва қизингиз билан қабул қилдим! Нега сиз?
-Ўчир! Аслида, уша бокира чиқмаган кечангда сени отангни оёқлари остига отишим керак эди!
-Отинг эди! Мен буни сиздан ўзим сўраган эдим! Нега ота олмадингиз? Ўлдиринг эди!
-Афрузааа! Дадасининг овоз кўтарилди. -Дадамни кимлигини биласан! Ўзингни дадангни кимлигини ҳам яхши биласан! Уша лаънати жанжал бахона аёлим ўлиб кетди. Ҳаммасига уша жанжални баҳона қилишди. Аслида, уларнинг мақсади уни ўлдириш бўлган тушунаяпсанми? Мени тушунаяпсанми? Мени исботим йўқ! Мен бу билганларимни исбот қила олмайман! Афруза ақлингни йиғ. Ўзинг тушунган аёлсан. Биз шундай хаёт кечиришга мажбурмиз.
-Ўғлим боррр!- аясининг тажанг овози эшитилди.
-Биламан. Биламан. Лекин сабр қил. Мен сени боланг билан ҳозир қабул қила олмайман. Бунга на мени дадам, на сени даданг кўнмайди. Ўртада болангдан ажралиб қолсанг нима бўлади? А? Ўғлингни умуман кўра олмасанг нима бўлади?
Эшик ордидан аясининг пиқ пиқ йиғи овози келди.
- Бола тирик, соғ саломат меҳрибон аёл бағрида бўлса. Қизимиз бор. У сени ойиси деб билади. Йиғлама Афруза, йиғламагин. Ҳаммасини вақти соати келади
-Қачон уша вақт? Қачон бу икки карчалонни тунғиз кўпади-ю, мен боламни кўраман. Йиғидан энтикиб қолган ойиси яна алланималарни гапирди. Эшитганларидан карахт бўлиб қолган қизча, нима учун уйғониб кетганини ҳам унутиб хонасига қайтиб кирди.
“ У сени ўз ойиси деб билади” Дадаси такрорлади. “ У ёлғончи устоз унинг гапларига ишонманг! Унинг онаси ўлган. Ойиси ўгай” Одилнинг масхаромуз оҳангдаги гаплари қулоқлари тагида такрорланди. Йиғлаб йиғлаб ухлаб қолган Моҳим тонг чоғи уйқусидан чучиб кўз очди. Ҳолсизланиб яна кўз юмди. Чучиб кўз очди. Ияги дир дир титраб кетаётган Моҳидил қалтираб –титраб устига кўрпасини тортиб бурканди.
-Ойии шивирлади. Ойиии мудроқ уйқу бостириб келиб уйқуга кетди...
Моҳим, олтиним нима бўлди сенга? Ойисининг меҳрибон товушига жавобан кўз очган қизча ёстиғи ёнбошида ўтирган ойисига тикилиб ётиб йиғлаб юборди. Ойимни бошқа боласи бор экан у ойимни мендан тортиб олади? Мен нима қиламан ойимсиз? Ойим боласини олиб келгач, менга керак эмассан десачи? Бир биридан қўрқинчли ва аламли ўйлар таъсирида йиғиси кучайиб кетган Моҳимнинг қўлтиғига термометр қўйган ойиси жилмайиб юзидан ўпди.
-Кеча муздек сув ичган эдингми?
Индамай бош силкиб тасдиқлади.
-Тентакина қизим бор мени.-Эркалатиб бурнидан чимчилади.-Бебаҳо жиннивойим, иссиғмнг чиқибди шекилли. Томоғинг оғрияптими?
Бу сафар бош чайқаб жавоб қайтарди.
-Қани оғзингни оччи мен бир кўрай.- Томоғига синчиклаб кўз ташлаган ойиси хавотирланиб пешонасига лаб босди. Эмлашларини олувдику пичирлади. Балким адашаётгандирман. Ўрнидан туриб эшик томон юрди.-Дадаси менга қараб юборинг!
Ортига қайтиб қўлтиғидан термометрни олдида худди термометр кўрсатгичи ўқий олмагандек тикилиб қолди.
-Нима гап? Эшикда туриб савол берган дадаси қизига қараб кўз қисди.-Яхшимисан? Нима бу ётиш?
-Иссиғи баланд. Термометрни дадасига узатган ойиси югуриб хонадан чиқиб кетди.
Термометрни стол устига қўйган дадаси қизини қучоғига олди.
-Ҳозир ойимиз битта бизз эткизади. Йиғламаймиза қизим? Биз катта бўлиб қолдикку. Хўпми?
-Хўп кўзидан бу сафар уколдан қўрқув ёшлари сизиб оқди.-Дада оғримайдия?
-Йўқ жоним оғримайди. Қўрқма. Мени қизим қўрқмайди. Қани қизим бир ўзингизни қўрқмаслигингизни ойингизша кўрсатиб қўйинг!
Юмушини бажариб бўлган ойиси ёнига ўтиргач, қизча ойиси ташлаб кетишдан қўққандек махкам қўлидан тутиб уйқуга кетди...
Чўчиб кўз очди. Тепасидаги оқ халатли докторларни кўриб бақириб йиғламоқчи эди. Овози чиқмай томоғи хириллаб йўтал тутди.
-Қизим, мени она қизим. Бобосининг меҳрибон овозидан эшик томон бош бурган Моҳидил йиғлаб юборди.
-Қўрқма қизим мен шу ердаман. Қани қизим, бир докторларга қўрқмаслигимизни кўрсатиб қўй!
Қизчани текшириб бўлган докторлар шивирлабгина ўзларига қўрқув билан боқиб турган Моҳимга тез тез кўз ташлаганча маслаҳатлашишди.
-Муҳаммаджон ака, докторлардан бири юрак ютиб бобосига юзланди. Неварангиз қизамиқ бўлиб қолибди. Даволамиз ака! Шошиб пишиб қўшиб қўйди.
-Даволанг!-Бобоси қисқа жавоб қайтариб Моҳидилни қучоғига олди.-Даволанг! Битта-ю битта неварам бор! Даволанг!
-Аввало худо, насиб бўлса...
-Ооов домла! Бобосининг қахрли овозини эшитган докторнинг юзи оқариб эгнидаги халатга ўхшаб қолди.-Амри маъруф ўқиш учун масжид тўла домла! Сен ўзингни ишинг билан шуғуллан!
Гап сўзсиз жимгина ишга киришган докторлар ойисига анча вақт алланималарни тушунтиришларидан чиқаётган ари ғунғурлашидек эшитилаётган овозларга қулоқ солган Моҳидил, бобосининг костюми тугмасини ўйнаб уйқуга кетди....
Тунда уйқудан кўз очган қизча ёнидаги оқ халатли аёлдан чучиб кетди.
-Ойиии!- додлади.-Ойижооон!
Эшикдан югуриб кирган ойиси қучоғида ўзини хавфдан ҳоли ҳис қилган қизча, хонадаги аёлга бегона назар билан боқиб тикилиб туриб юзини ойисининг куксига босди.
-Ҳамида опа сиз бораверинг. Мен шу ерда бўламан.
Ойисидан шу гапни кутиб ўтиргандек тез эшикдан чиқиб кетишидан енгил нафас олган Моҳидил тепасида ўтирганча ўзига термулиб ўтирган ойисига жилмайиб боқди.
Ойии эртак айтиб беринг! Негадир ойисига шу топда эркалангиси, инжиқлик қилгиси келди.
-Эртак. Маюс жилмайди.-Эртакми?
-Ҳа бош ирғади.
-Қанақа?
-Ҳеч ким эшитмаганидан!
-Хўп. Мен сенга ҳеч ким ҳеч қачон эшитмаганидан айтиб бераман. Эшит унда.
Бир бор экан бир йўқ экан. Эл орасида Водий деб номланган томонларда бир бадавлат одамнинг ёлғиз Эркабой исмли ўғли бўлган экан.
Ўғлини ватан олдида бурчини ўтасин деб узоқ совуқ ўлкаларга хизматга жўнатибди. У ерда хизматда юрган Эркабой бир гузал қизни учратиб уни севиб қолибди.
-Севги нима ойижон?
-Севгими?
-Ҳм.
-Катта бўлсанг тушуниб оласан.
-Кейин нима бўлибди? Эртак давомини эшитишга қизиққан қизча савол берди.
Уша Эркабой билан гузал қиз бир бирларини қаттиқ яхши кўриб қолишгач, улар турмуш қуришибди. Кўп ўтмай ширингина қизалоқлари дунёга келибди. Бахтиёр севишганларнинг ширингина турмушларига, қаттиққўл бадавлат ота чанг солибди. Севгилисидан ажралишни истамаган гузал қиз ҳам у билан Водий деган юртга келибди. Йигитнинг уйида "Қайнона" номли ёвуз аёл хукмрон экан. У ўзга юртдан келган Соҳибжамолни уйга сиғиштирмай, жуда кўп азоблар берибди. Ёвуз аёлнинг ситамларига чидай олмаган Соҳибжамол, ойисига йиғлай йиғлай у уйдаги хаётини бир нечта мактубларга битибди.
Ойиси қайтиб келишини, жон жон деб қабул қилишини фақат боласини қабул қила олмаслигини айтибди.
-Нега ундай дебди ойии?
-Чунки, соҳибжамол, Эркабой билан турмушга чиқмоқчи эканлигини айтганда, ойиси у сенига муносиб эмас деса ҳам ойисига қулоқ солмаган эканда. Эркатойни кўришга кўзи бўлмаган буви неварасини ҳам кўришни, уни қабул қилишни истамабди....
Азоблар жон жонидан ўтиб кетган Соҳибжамол ярим тунда, Эркабой ва жажжигина фаришта мисоли қизчаси ухлаб ётганда секингина уйидан чиқибдида ўз юртига йиғлаб йиғлаб қайтиб кетибди. Эрталаб Соҳибжамолни кетиб қолганини билган Эркабой, юрт бўйлаб уни излаб тополмабди. Ниҳоят уни ўзюртига кетиб қолганидан хабар топибди. Қизини олиб сафарга отланган ўғлини Ёвуз жодугар аёл Соҳибжамолнинг олдига юбормабди. Кун ўтибди, тун ўтибди. Эркабой Соҳибжамолни соғиниб йиғлабди. Дўстлари унга буни ичсанг унутасан деб ароқ деган сув ичишни ургатибдилар. Ароқ ичган Эркабой аламларини Соҳибжамолини унутибди. Соҳибжамолга қўшиб Малаксиймо қизини ҳам унутибди. Малак беш ёшга кирганда Ёвуз жодугар ўғлини ўзидан ҳам ёвузроқ, бераҳим ва шавқатсиз қизга уйлантирибди...
Давоми бор...
СИЙРАТ ...
Биринчи фасл
Ўн еттинчи қисм
1996-97 йил Фарғона.
Эртакни шу ерига келганда ойисининг овози қалтираб кетганини сезган Моҳидил, ойисини йиғлаб юборишидан қўрққандек махкам қучоқлади.
-У жуда ҳам ёвузмикан? –Савол берди.
-Ҳмм...
Кўзларига қалқиган ёшларини артиб олган аёл жилмайди.
-Жуда, жуда ёвуз-Пичирлади.
-Ундан кейин нима бўлибди?
Малак ва ёвуз аёл саргузаштларини тинглашга иштиёқманд бўлиб савол берди.
-Кел шу ёвузни, биз Жодугар деб атаймиз,- деди ойиси кулиб олиб.
-Нега?
-Чунки, унга шундан муносиб исм топа олмаяпманда!
-Розиман!- катта одамлардк ўйчан бош силкитган қизча розилигини билдирди.
-Демак, шундай қилиб, гузал ва жажжи Малагимиз ёвуз ва бераҳм Жодугар билан бир жойда яшай бошлабди. Дадаси ҳали ҳам кўчадан бери келмас. Ҳуши ўзига келиб қолганда Соҳимжамоли эсига тушиб Малакни қучганча ҳунг ҳунг йиғлар экан. Бу вақтда Жодугуар уйнинг барча сир асрорларини билиб олиб, бу уйда Малакни бобоси жуда яхши кўришини тушуниб қолибди. Малакнинг айтгани айтган эканлигини англаган Жодугар уни ўзига душман билиб уйдан йўқотиш пайига тушибди. Бунинг учун у Малакни уйда ҳеч ким йўқлигида турли хил азоблар билан қийнар агар, дадангга айтсанг, дадангни ухлаб ётганда ўлдираман деб Малакни қўрқитар экан. Малак бечора азборойи дадасини қаттиқ яхши кўрганлиги учун Жодугарнинг барча қийноқларига бардош бераркан. Кунлардан бир куни Эркабойнинг отаси қаттиқ касал бўлиб қолибди. Бошига мушкул иш тушганида дўсти ким, душмани кимлигини ажратиб олган Эркабойнинг шу вақтгача кўр бўлган кўзлари очилиб, отасининг ишларини қўлга олишга тиришибди. Йиллар ўтаверибди. Малакнинг кундан кун бўйи чўзилиб, бир чиройига юз чирой қўшилибди. Дадаси бу вақтда Жодугарни уйдан ҳайдаб юборишини фарзанд кўрмаётганини тез тез айтиб жанжал қиладиган бўлса, Қайнона номли бераҳм аёл ҳам Эркабойнинг фикрларини маъқуллабди. Эркабойнинг жанжалларидан безиб кетган Жодугар янада ёвузлашиб, бор аламини Малакдан оладиган бўлибди. Жодугар азоблари жонидан ўтиб кетган малак кунлардан бир куни дадасига мактуб битиб, Жодугарнинг ҳамма қилмишларини бир бир айтиб берибди. Мактубни ўқиган Эркабой Жодугарни пойлай бошлабди. Онаси иккиси кунлардан бир куни Жодугар Малакни азоблаётган хонага бостириб кириб келишибдида уша кунни ўзида ёвуз Жодугарни уйдан қувиб ссолибди. Малак тўсатдан эришган азобсиз кунлари олдида довдираб қолибди.
Наҳотки энди уни ҳеч ким азобламайди? Наҳотки энди уни ҳеч ким қоронғу хонага олиб кириб танасини чуғ билан куйдирмайди? Наҳотки, энди унга ҳеч ким ярим челак сув ичириб, ҳожатхонага бормаслиги учун хона эшигини қуфлаб қўймайди. Соатлаб эшик урган Малак иштонини ҳўллаб қўйгач, энди ҳеч ким унга уйдаги бор гиламларни ювдирмайди. Наҳотки...?
Малакнинг ўзига берадиган саволлари чексиз эди. Уларга дадаси Эркабой жавоб берди: -Энди сени ҳеч ким азоблай олмайди!
Йиллар ўтаверибди. Малак мактабда жуда аълочи ўқигани учун инситутга кирибди. Бобоси бувисининг маслаҳати билан, бобосининг азалий рақиби бўлган Дев ўғли бўлсада, меҳрибон ва оқил бўлган Ҳотамтойга Малакни узатиб, икки ўртадаги душманликка чек қўйишга қарор қилибди. Бу хабарни Дев томон хурсандчилик билан қабул қилибди. Икки булажак қудалар юзма юз учрашиб келишиб олишибди. Бу вақтда Девнинг ўғли ер шарининг бошқа томонида бир гузал қиз билан бирга яшаркан. Барчасидан хабар топган Малак, дадасига ўз эътирозини билдирибди. Дадаси эса, дунёнинг нарги чеккасидаги қиз ўз юртларига келмаслигини айтиб, Малакни тинчлантиришга урунибди. Малак эса, болалигида ёвуз Жодугар уйларида бувиси қиёфасида ҳали ҳам яшаётганини тушуниб, дадасидан бир йил муҳлат ва мана шу бир йилни ўзи истагандек яшашини, асло дадаси юзини ерга қаратмаслигини айтиб муддат сўрабди. Узоқ уйлаган дадаси Малакка ишониб уни Шош деган юртга ишониб жўнатибди. У юртда бир озгина муддат яшаган Малак ишлайман деган қарор билан Нафас номли юрт сари йўлга чиқибди. Йўл юрибди йўл юрса ҳам мўл юрибди. Ниҳоят уша юртга етиб борган , Малак у ерда ниҳоятда келишган хушсуръат, хушбичим аммо ўзи ўта айёр ва маккор бир йигит танишиб қолибди. Малак негадир уни бир кўрганда ёқтириб қолибди. Чунки, у жуда келишган йигит эканда! Аммо Маккорнинг Содда исмли гузал хотини ва уч нафар фарзанди бор экан. Шундай бўлсада, уни яхши кўриб қолган Малак Маккорни ўзиники қилиш режаларини ўйлаб чиқибди.
-Малак ёмон қиз экан! Эртакни бўлиб ўз фикрини билдирган Моҳидил ўйланиб қолди. - У жуда ёмон экан.
-Нега ундай дейсан? Паст овозда савол берган ойиси тикилиб қолди.
-Чунки, Маккорни болалари бор-ку! Малак эса болалардан дадасини олиб қўймоқчи! Бу жуда ёмон! Фикр билдирди.
-Тўғри айтасан, Малак жуда ёмон қиз эди.- Тасдиқлади ойиси.- Ахир Малак ўзи фаришта мисол бўлса ҳам, узоқ йиллар Жодугар билан бир уйда яшаган, унинг маккорликларига, қийноқларига саккиз йил бардош берганди! У ўзи билмаган ҳолда жодугарга айланиб қолган эди-да!
-Бечора Малак! Эртакдаги гузал қизга ичи ачиган Моҳидил давомини эшитишга ошиқди.- Кейин нима бўлибди ойи?
- Малакнинг ичидаги ёвуз жодугар уйғониб, Маккорни тузоғига туширибди. Сунг қилган ишидан пушоймон бўлиб ортига қайтиб кетмоқчи бўлган Малак ўзини ҳомиладор тез орада она бўлишини билиб қолибди. Малак ўзига уйланмоқчи бўлган Хотамтойни алдамай рўй рост ҳаммасини айтиб берибди. Хотамтой ҳам ўзини ширингина қизалоғи ва аёли борлигини уларни ташлаб кета олмасликларини айтибди. Нима қилишни билмай боши қотган Малак вақти соати келиб у жуда чиройли, паҳлавондек ўғил кўрибди. Бу вақтга келиб дадаси ва бўлажак қайнатосини ўртасидаги душманлик чекиниб икки жуда кучли итиффоқ бўлишибди. Малак ва Хотамтойнинг тўйларини тезлаштиришни олдиларига мақсад қилишибди. Мажбурий ўтказилган тўйдан иккиси ҳам бахтсиз бўлишларини тушуниб турган Малак ва Хотамтойи ўзора келишиб оталари хузурига боришибди. Ўзларини арзларини оталари хузурида айтибдилар. Уларни уларни диққат билан тинглаган оталар эса, ўзора келишиб тўй бўлишини бутун юртга эълон қилишибди. Бу тўйдан душманлар айғурибди, дўстлар хурсанд бўлишибди. Малак ўғлни дадаси бўлган Маккорга қолдириб ўз юртига қайтибди. Қайтмаса бўлмас экан ҳам. Тўйни тезлаштириш ниятида Малакни тез тез йўқлатаётган дадаси унинг ўғли ва Маккордан хабар топиб қолиши мумкин эдида. Ўғлининг келажагидан хавотир олган Малак тезлик билан уйига қайтибди. Уйига қайтию келиб жуда қаттиқ бетоб бўлиб қолибди. Малакнинг бетоблигига қарамай тўй бўлибди. Тўйда жуда ҳам маюс ўтирган Хатомтой аёли вафот этгани ва суюмли қизчаси қайнонаси қўлида қолганини айтиб юм юм йиғлабди. Ўзи болалигида Жодугарни азобларини кўп тортган Малак қизчани зудлик билан олиб келишни Хотамдан илтимос қилибди. Хотам қизчасини олиб келибди. Малакнинг кўзи Хотамтойининг қўлидаги кўзлари тиниқ осмон рангидек, мунчоқ кўзли Фариштани кўриб жуда қаттиқ яхши кўриб қолибди. Фариштани қўлига олган Малак уни ўз фарзанди, олис юртларда қолдириб келган фарзанди ўрнида қабул қилибди. Қаттиқ бетобликни бошидан ўтказган Малакка докторлар фарзанд кўра олмасликларини айтган куни Малакнинг ўлгиси келибди. У ўзини ўлдиришга аҳд қилибди. Аммо, ёнида жажжи қўлчалари билан юзини силаётган Фариштасини ташлаб ҳеч жойга кета олмаслигини тушунган Малак бор иродасини ишга солиб оёққа тура олишга куч топа олибди. Ўтаётган кунлар ичида Малак Фариштани жуда жуда қаттиқ яхши кўриб қолибди. Уни ҳеч кимга ҳафа қилдиргиси келмас. У Малакнинг ҳаётидаги чинакам қувонча айланибди. Қизалоғини жонидан кўрадиган Малак ҳар тун Фариштасига эртак айтиб берар экан...
-Улар ҳали ҳам бормикан?
-Айтишларича, улар жуда жуда бахтиёр яшашмоқда эканлар...Ҳозир Фариштагина қизча бир оз бетоб бўлиб қолибди. Шу билан эртагимиз ҳам тугади.
Чуқур хурсинган ойиси эртагина тугатди. Одатда ойисининг эртаклари ярмига етмай ухлаб қоладиган Моҳидилни бу сафар кўзига уйқу келмади. Аксинча, кўзлари чақнаб ўзида пайдо бўлган саволларни бирин кетин бера бошлади.
-Ойии, Малак сизга ўхшайдими?
-Ҳа- жилмайди
-Хотамтойи дадамга ўхшайди-я?
-Ҳа.
-Эркабой опоқ додамми?
Кулиб олган аёл, қизининг сочларини сийпади.
-Ухла қизим, чарчадинг -деди
-Ойижон
-Ҳа қизим
-Мен сизни ҳамма ҳаммадан яхши кўраман
-Мен ҳам
Ойисига тикилиб турган Моҳидил қўлларини бўйнидан ўтказиб махкам қучди.
-Ойии шивирлади
-Ҳоо оппоғим
-Мени ҳайдаб бормайсизаа?
-Вой жоним мени, шириним, сен ҳаётим мазмунисан! Мен сени қандай ҳайдайман!? Гапларимни унутма қизалоғим, сен ҳозир жуда кичкинасан, аммо гапларимга яхшилаб эшит ва унутма!
Юзини ўзи томон бурган ойиси кўзларига узов вақт тикилиб қолди.
-Гапларимни эшит ва юрагинга ёзиб ол! Агар бу ҳаётда сени ҳеч ким тушунмай ёлғиз қолиб кетсанг, ёнимга кел! Мен сени тушунаман. Агар, бу дунёда сендан ҳамма юз угириб кетса ҳам мен сени ёнингда қоламан. Гапларимни унума хўпми?
-Хўп. Ойиси нималарни назарда тутганини англамаган қизча бош силкиди. - Унутмайман! Сўз берди...............
Мен кимни қизиман? Мен кимман-у сен кимсан?
Хотиралар гирдобидан чиқиб олган Моҳим ўрнидан турди.-Мен қалби уммон она боласиман! Мен қалби фақат яхшилик билан тўлган аёл тарбиясини олганман! Сен бўлса...
Уч йил олдин, инситутларига келган Давронни онасини кўз олдига келтирди. Ойиси ва у аёлни солиштириб кўрди. Мени онамни маданияти мени онамнинг манавиятининг юздан бири у аёлда йўқ! Туреей ўзини ўзи сукди. Кимга тенг бўлдинг? Телефонини узалиб қўлига олган Моҳим шошилиб рақам терди.
-Ойижон нарги томондан жавоб бўлиши билан юзига жилмайиш югурди.-Ойижон қачон қайтасиз?
-Тез орада. Ишларинг яхшими? Ойисининг сокин ва меҳрибон овозини эшитган Моҳидилнинг юраги ҳапқириб кетди.
-Сизни жуда ҳам соғиндим! Кўзларидан ёш қуйилди.
-Мен ҳам Моҳим ойим, оппоғим мен ҳам. Тез орада кўришамиз
-Ойижооон! Ойиси билан алоқани узишни истамаган қиз гап бошлади
-Ҳа жоним
-Тошкентга келасизми?
-Албатта!
-Биз бирга бир ўринда ухлаймизми?
-Ҳаа, жарангдор кулгу келди. –Аҳволинг яхшими нима бўлди сенга?
-Ойиии
-Гапир гулим нима бўлди?
-Мен бу дунёда ўзимни кимсасиз қолиб кетгандек ҳис қилаяпман. Шу пайтгача ўзини куч билан босиб турган қиз йиғлаб юборди. Ойиии, мени эшитаяпсизми?
-Она қизим, Гапларимни эшит бу дунёда мен тирик эканман, сен асло ёлғиз қолмайсан! Ишларим айни дамда жуда кўпайган тез орада якунлаб сен томон қанот чиқараман. Сабрли бўл мени кут! Сен мени қизимсан! Кучли,иродали ва ўта гузал!
Кулгусини эшитиб юзига табуссум югурди.
-Тўғри кўз ёшларини артиб олди.
-Тез орада кўришамиз.
Шу кунларда кунчиқар ўлкада иш юзасидан сафарда бўлган ойиси билан телефон рқали бўлган қисқагина суҳбат тушкун кайфиятдаги Моҳидилнинг руҳиятига кутаринки кайфият улашди.
Ойим бор мени тушунадиган. Аслида чуқурроқ ўйлаб кўрсам, Даврон менга муносиб эмас! У дектатор! У билан бирга яшасам бутун умр унга бош эгиб, хизмат қилиб ўтишимга тўғри келади. Менга эса ундай ҳаёт ёқмайди. Менга дадамдек меҳрибон, дадамдек тушунадиган инсон керак. Дадамдек саховатли, дадамдек сабрли. Дадамдек ...Хуллас Хотамтойи бўлиши керак. Моҳим бир вақтлар ойисининг эртакларида сахий мехрибон мард инсон бўлиб гавдаланадиган қахрамон Ҳотамтойи аслида дадаси эканлигини аллақачонлар тушуниб етган.
У ойисининг эртагидаги Маккор ва Жодугарни кўришга жуда иштиёқманд бўлсада уларни кўришга имкони бўлмади. Ойисининг эртакларидаги Маккор номли қахрамонни эсласа кўз олдига негадир Даврон келади. Ҳаёлида бир замонлар ойисининг ақлини ўғирлаган Маккор, худди Даврондек хушбичим. Даврондек келишган йигит.
-Мен Малак эмасман! Пичирлади. -Мен Малак бўла олмайман! Мен ўз Ҳотамимни кутаман! Уни излайман!
Қизнинг хаёлларини телефон овози бузди. Шошилмай кўз ташлади. Дадаси. Тинчликмикан?
-Дада
-Яхшимисан? Ишларинг жойидами?
-Ҳа.
-Уч кундан сунг Москвага учишинг керак у ерда шартнома имзолайсан. Солижон сен билан кетади.
-Дада, мен иш билан таниш эмасман.
-Йўл йўлакай танишиб олаверасан. Солижон эртага Тошкентда бўлади. Бўлди ёш болаликни йиғиштириш пайти келди! Катта катта иш бошлайдиган давринг келди. Аста секин ишларни сенга топширишга қарор қилдим.
-Маро бўлсин бу қарор сизга! Кулиб олган қиз дадасининг сўзларига қулоқ тутди.
Дадасининг айтиши бўйича, Россиядаги иккита фармацевтикага ихтисослашган завод билан шартнома имзолашга эришибди. Бу шартномалар шарти билан танишиш, завод рахбарлари билан учрашув Моҳимнинг зиммасига тушар эмиш.
Етар!- деди дадаси жиддий охангда.- Энди сен ёш бола эмассан! Дорихонада сотувчилик қилиб ўтириш сени ишинг эмас! Ўзингга муносиб ишлар билан шуғуллан! Дунё кўр! Одамларни бил! Солижон сен тўлиқ иш ургангунингча сенга иш ургатади. Кейин ўзинг мустақил ишлайверасан! Эҳтимол хусусий ишлаб чиқариш тўғрисида бош қотирадиган замон келгандир! Дорихонадан тушган даромадлар эвазига сотиб олинган ер майдонида келажакда ўзига офис қуришни режа қилган Моҳидилнинг юраги ҳапқириб кетди. Ўзини замонавий офисда, қўл остида бир неча ишчилар билан тасаввур қилган Моҳим орзиқиб тушиб хона кезинди.
-Мен дадамни ишончини оқлайман! Ўзига ўзи сўз берди. Мен ойимнинг шунча йиллик тарбияси бекорга кетмаганини ҳали уларга кўрсатаман! Дадамга ва ойимга муносиб фарзанд бўламан!
Эрталабдан туни билан ўйлаб чиққан режалари билан бош қотирган қизнинг хаёлига на Даврон на Шаҳноза келди. Тушдан ўтиб уйдан қунғироқ қилаётган Нигора, Шаҳнозани кўч куронини йиғиштириб кетгани хабаридан бир оз эсанкираб қолди. Ўзини боришга уйи йўқ мусофир қизни бир йигитни деб кўчага қувгандек ҳис қилиб бир оз довдираб қолди.
-Мен уни ҳайда демагандим-ку! Жаҳл билан дугонасини урушиб берди.
-Вооой, мен унга ҳеч нарса демадим. Кечаги гапларингни ҳам айтмагандим. Ўзи нарсаларини йиғиштириб Моҳим опачамга рахмат айтиб қўйинг деди кетди қолди.
Шу вақтгача Нигора етказган хабарда ўзини айбдор санаб ўтирган Моҳимнинг ҳайрати ошди.
-Воой, унда нега кетади?–Ҳайратланиб савол берди.
-Билмадим? Ўзига алоҳида уй топганмишми? Укаси келармишми? Шунақа деди.
-Ҳмм, майли зоримиз бор, зўримиз йўқ! Қаерда бўлса ҳам тинч бўлсин! Бўпти ишларим кўп эди, кечроқ кўришамиз.
Хайрлашиб телефонинини стол устига ташлаган Моҳим қош қоқиб олди.
- У ҳаммасидан хабардор!-Ўй сурди.-У ҳаммасини билган! У мағрур қиз! Фаросатли қиз! Яша! Ёш бўлса ҳам ақли бутун! Кетмай юраверганда ҳурматим йўқоларди унга нисбатан! Ишларинга омад сингилжон!
Ишларини якунлай деганда, хаёлига келган шум ўйдан кулгуси келган Моҳим телефонидан тез тез Давронни рақамини териб Шаҳнозани уйдан буткул кўчиб кетганини хабарни юзидаги кулгуси ошкор бўлиб қолмасликка тиришиб зўрға етказди.
-Қаерга кетади?
Йигитнинг эсанкираб қолганча берган саволидан ғаши келган қиз бошини чайқаб олди.
-Билмайман!
Алоқани узиб ташлади. Ўйланиб туриб йигитнинг рақамини қора рўйхатлар қаторига солдида, уйи томон йўлга чиқди.
-Икки қайиқни бошини тутган Лақма чукди кетди кулиб олди. -Телба! Даврон кўз олдига келган қиз кулди. -Ғирт телба! Ўзини нима истаётганини ўзи билмайди!
Икки кундан сунг Фарғонадан етиб келган дадасининг ёнида кўп йиллардан бери ёрдамчи вазифасида юмуш бажариб келган Солижон билан Москавага учиб кетган қиз, у ердаги совуқ оби ҳавони ҳисобга олмаганини аэропортдан чиқибоқ тушунди.
-Тезроқ етайлик. Амаки, тезроқ меҳмонхонага етайлик, ҳозир музлаб қоламан!
Тиши тишига текмай такиллади.
-Оббоо сени! Кулиб олган Солижон ака егнидаги плашчини ечиб қизга узатди.- Кийиб ол! Бетоб бўлиб қолсанг дадангдан болага қолмай! Бу ерда ўзбек ошхоналари ўзбеклар очган меҳмонхоналар жуда кўп. Биз даданг билан икки йилдан бери бир меҳмонхонада тўхтаймиз. Меҳмонхона ичида ресторани ҳам бор. Уша ерга борамиз. Бир хафтага жой буюртма қилиниб пули тўлаб қўйилган.
-Агар, ишимиз бир хафтада битмасачи?
-Хавотир олма, ишларимизни режалаштириб, муддати чузилиш керак бўлса чузиб олаверамиз. Биз уларнинг доимий мижозимиз, бизнинг эркалиларимизни кўтаришади. Горьково кучасига...
Манзилни ёнлирига келиб тўхтаган киракашга батафсил тушунтирган Солижон ака, машина тўхташи билан ўзини ичкарига урган қизнинг ёнига ўтирди.
-Сен диққат билан шартномани ўқиб чиқишинг керак. Индин Киевга учамиз. У ерда икки кун бўлиб сунг қайтамиз.
-Хўп
Бош силкиган Моҳидил машина ойнаси оша шахарни томоша қилишга киришди. Айни июнь ойида бу ерда осмон булут, салқин оби хаво. Тошкент эса ёнаяпти. Тошкентни эслаши билан кўз олдига Даврон келган қиз хўрсиниб олди. Мен сени хаётимдан ўчиришим мумкин, телефон рақамингни блоклашим, қора рўйхатга тиқиб қўйишим ҳам осон, аммо хаёлларимдан ўчира олмаяпман! Алам билан ўйлади. Хаёлларимдан даф бўлган кунинг, сендан қутилганим шарафига энг ноёб, ичим ачийдиган қимматбаҳо нарсамни учраган биринчи гадойга садақа қилардим. Ишонавер, мен садақа қиладиган нарса қимматбаҳо бўлганлигини туфайли, у бошқа тиламчилик қилмас эди!
Чуқур хўрсиниб олган қиз юзини машина ойнасига босди.
-Кет илтимос!-Пичирлади.- Кетгин! Хаёлларимни тинч қўйгин!
-Моҳим
Амакисининг чақириғидан бош бурган қиз, ўзига хавотир билан боқиб турган меҳрибон нигоҳга дуч келди.
-Яхшимисан қизим?
-Ҳа яхшиман. Хаёлларим об қочди.
Жилмайиши сохта эканлигини ўзи ҳам сезган қиз кунгли бузилиб юзини яна машина ойнасига босди.
Меҳмонхона иш юрутувчиси деб ўзини таништирган баланд бўйли, қорачадан келган кўзлари инсонга чақнаб боқадиган йигит, негадир ўзига тез тез ажабланиш билан кўз ташлаб олаётганилигини сезган Моҳидил хаёлларини тўплаб йигитнинг юзига боқди.
-Тинчликми?- деди ғаши келаётганини яширмай
-Тинчлик...Сизни бировга ўхшатиб юбордим. Қаерликсиз?
-Паспортим сизнинг қўлингизда йигитнинг қўлида турган бошпуртига ишора берди
-Ааа узр!- Шоша пиша қўлидагини узатган йигит, хизматчи болани чақирди.
-427-хонага нарсаларини олиб бор.
-Хўп бўлади.
-Бу томонда ресторанимиз бор. Қўли билан қизга ишора бериб кўрсатди- Дунё таомларига мосланган. Бу ердан истаган нарсангизни топа оласиз
-Рахмат. Мижозларингиз кўп экан. Меҳмонхона эгаси ким? Одамлар оқимига ишора берган Моҳидил, хонасига чиқиб кетишга шошилмай йигитга савол назари билан боқди.
-Меҳмонхона эгаси ҳозирча мен.
-Нега ҳозирча?
-Меҳмонхонани дўстим билан иккимиз очганмиз. У бу ерда рахбар. Ҳозир, у бир масала билан Ўзбекистонда. Тез кунларда қайтади. Шуни назарда тутиб вақтинча менман деган эдим.
-Ааа, тушунарли. Чарчаманг! Ишларизга омад!
Лифт тугмасини босаётганда ҳам йигитнинг ҳайратли нигоҳлари ўзини таъқиб этишидан ажабланган қиз, шу вақтгача сўзсиз ёнида жим турган Солижон акага қараб елка қисиб олди.
-Ажойиб меҳмонхона экан!-жилмайди.................
Давоми бор
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев