Омонмисиз, қадрлигим..
Янги тонг муборак бўлсин.
Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг кони!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!
Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!" дир...
🌱
Илм сизга тутилди,
дунё сизга яралди;
тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди.
Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!
🌱
Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзлар гўзаллик нурига,
Қўллар дуонинг зўрига,
Оёқлар Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!
🌱
Сизни йўқлаб келган бу чоршанба тонги ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!
🌱
Ўрганиб, ўргатувчи
Аллоҳга суюкли бандалардан бўлинг...
Сиз энг яхши инсонсиз,
хайрли тонг яна бир бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев