Предыдущая публикация
Соғиндим,
Кўзимга қўнди соғинчлар,
Митти қароғимда томчилар ёнди.
Наҳот, алвидолар, айтганман тўйиб,
Оппоқ оҳуларим ўзимдан тонди.
Соғиндим,
Армонга айланди қўшиқ,
Гулнинг шодасида қолди титроғим.
Ўзимни баргларнинг ичига солдим,
Шудрингдек тўкилиб кетмоқда доғим.
Соғиндим,
Кўзимга илинди қамар,
Ўзимни ёлғон бир гуноҳга бердим.
Оёғим учидан сочимга қадар,
Аста тўкилдим-у, кўз-ёшим тердим.
Соғиндим,
Соғинчлар ортимда қолди,
Нам босган тупроққа оҳиста чўкдим.
Қузғунлар қалбимни ўғирлаб олди,
Чеккан озоримни денгизга тўкдим.
Соғиндим,
Қалбимда эриб кетди қор,
Ёлғизлик бағрига кирдим оҳиста.
Сим-сим ёмғирларда ювилди ғубор,
Оққан томчиларим артдим бирпаста.
Соғиндим...
Автор??
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев