Онамнинг ой юзи бироз сўлибди
Қаранг вақтлар елдек елибди.
Меҳрибонларим анча қарибди.😔
Кечагина бағрида ўйнардик яйраб.
Эркалаб юрардик ёнида сайраб.
Ўзларин унутиб бизни авайлаб.
Беғуборларим қаранг карибди.😔
Бошини эгмасин дея ғаним.
Хеч бировдан бўлмади камим.
Болам дея билмадилар тиним.
Муштупарларим қаранг қарибди.😔
Саратонни иссикларида сарсон.
Қахратонни совуқларида хар ён...
Болам деб тинмаган мехрибон
Камтарларим қаранг қарибди...😔
Энди келганида рохат замони.
Дард тортар хали у, бу томони.
Йўқ экан ортга қайтмоқ имкони
Ғаниматларим қаранг қарибди.😔
Бахтимиз тилаб дуолари тинмас.
Кўнгли оғриса хам гинани билмас
Болам-болам деб ўзини ўйламас
Ғамхўрларим қаранг қарибди. 😢😔
Улғайиб ўзимга бўлиб парвона
Излабман кўча куйдан дўст,дугона.
Хиқиқий ғамхур дилкаш ягона.
Омонатларим қаранг қарибди😔
Эх умр шу экан ўтар бешавқат.
Унсин,ўссин деб яшадилар фақат.
Кексайтирибди уларни хам вақт
Мехрибонларим қаранг қарибди😔😭😭😭
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5