“Реал” собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу Мадрид кубининг мавсум стартидаги ўйинларига баҳо бериб ўтди. Фигунинг фикрича Рафаэль Бенитес бошқарувидаги жамоа жуда яхши ўйин намойиш қилмоқда.
“Реал” Бенитес бошқаруви остида яхши ўйинлар намойиш этаяпти. Агар мен ҳозир футболчи бўлганимда Рафа мени Вандерлей Лушембургодан кўра кўпроқ майдонга туширган бўларди”, — дея Фигу сўзларини келтиради Marca га таяниб Championat.com .
Эслатиб ўтамиз, Фигу “Қироллик клуби” таркибида 2000 – 2005-йиллар давомида ҳаракат қилган. Бунгача португалиялик ярим ҳимоячи “Барселона”да ўйнаган ва унинг каталонияликлар ашаддий рақиби таркибига кўчиб ўтиши мухлислар норозилигига сабаб бўлганди. Шундан буён Фигу “Барса” фанатлари учун ашаддий душман ҳисобланади.
Фигунинг Люшембургу ҳақидаги фикрларига келсак ушбу мутахассис “Реал”ни бошқарган даврда(2004/2005-йилги мавсум) Луиш Примерада 33 учрашув (3 та гол), ЕЧЛда эса 10 та ўйин (4 гол) ўтказганди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев