Азон ва иқоматга жавоб қайтаради.
Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар азонни эшитсангизлар муаззин атаётган сўзларни қайтаринглар”. Бухорий ва Муслим ривояти.
Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар муаззиннинг намозга тасвиб айтаётганини эшитсангизлар унинг айтаётган сўзларини қайтаринглар”. Аҳмад ривояти. Тасвиб – намозга чорлов. Бу бизда кўпроқ иқомат пайтида муаззиннинг “қомат” дейишига тўғри келади.
11. Такбири таҳримани топади.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки қирқ кунгача намозни жамоат билан такбири таҳримани топган ҳолда ўқиса, унга иккита озодлик ёзилади: дўзахдан озодлик, нифоқдан озодлик”, деб марҳамат қилдилар. Термизий ривояти.
12. Имом билан бирга “омин” дейди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар имом “Ғойрил мағзуби алайҳим валаззоллийн” деса, “Омин” денглар. Чунки, кимнинг сўзи фариштанинг сўзига мувофиқ келиб қолса, ўтган гуноҳлари кечирилади”. Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Яҳудийлар сизларнинг салом ва оминларингизга ҳасад қилишганидек бошқа бирорта нарсангизга ҳасад қилишмаган”. Ибн Можа ва Ибн Хузайма ривоятлари.
13. Хушуъ билан намоз ўқийди.
Намозга эрта келиш, дунё ишлари ва қийинчиликларидан бир муддат узилиш намозни хушуъ билан адо этишга ва намозхон ўз Роббисига қалби ила юзланишига сабаб бўлади. Чунки, намозхон масжидга эрта келиб, у ерда қанча кўп турса, қанча кўп намоз ўқиса, Қуръон қироати, зикр ва дуо билан машғул бўлса қалби фарз намозга ҳозир бўлади, тана аъзолари сокинликка эришади ва ибодатга интиқлик, фаоллик ва роҳат пайдо бўлади. Зеро, Пайғамбар алайҳиссалом: “Бизларни намоз ила роҳатлантир, эй Билол” дер эдилар. Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари.
Аллоҳ таоло бизларни масжидларга эрта борадиган, намоз ўқиб роҳатланадиган бандаларидан қилсин, омин!
Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇 https://t.me/qalbdavosi
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев