Биринчи оила доимий равишда жанжаллашар, ҳар бир кўнгилсизликларда бир-бирларига айб қўйишар, иккинчи оила эса ўзаро тотув эдилар. Боши ғалвадан чиқмайдиган хотин – қўшни аёлнинг бахтиёрлигига тушунмай – уларга хасад қилар эди. Бир куни эрига қарата:
- Бориб кўргинчи улар қандай қилиб бундай осуда кун кечиришар экан, - деди.
Эр қўшнилариниг очиқ турган эшигидан ҳовлиларига секингина ўтиб олди. Пана жойга яшириниб, уй эгаларини кузата бошлади. Уй эгаси бўлмиш қўшни аёл бир нарсаларни хиргойи қилиб, уйни тартибга солаётганди. Қимматбаҳо биллур идишини чангини артиб турганида телефон жиринглаб қолди. Аёл ишидан чалғиб биллурни шундоққина столнинг қиррасига қўйиб қўнғироққа жавоб бериш учун ташқарига чиқиб кетди. Шу вақтда бир нарса керак бўлиб хонага эр кириб, беҳосдан столга туртилиб биллурни тушириб юборди. Биллурни чил-чил синганини кўрган ҳовлидаги томошабин эса “Энди нима бўларкин деб” фикрлари ғужғон ўйнарди.
Аёл эрининг олдига келиб, афсусланган ҳолда хўрсиниб:
- Кечир, Азизам. Мен айбдорман. Эҳтиётсизлик қилиб столнинг қиррасига қўйибман, - деди.
- Нега ундай дейсан, мен айбдорман. Шошилганим учун биллурни турганини сезмай қолибман. Ҳечқиси йўқ. Бошқа бизда бундай кўнгилсизликлар бўлмасин, - деб табассум билан жавоб қайтарибди.
Ҳовлида турган қаҳрамонимизнинг қалбида бир нарса зирқирагандек бўлибди. Уйига кўнгли чўккан ҳолда келибди. Хотини унга қарата:
- Ҳўш! Бунча кўп қолиб кеттиз? Билиб олдизми?!
- Ха...
- Нимада экан, - деди ховлиқиб.
- Уларнинг оиласида ҳамма айбдор - Бизлар эса доимо айбсиз!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев