Қўйинг ғамни, сал нарига суриб қўйинг.
Азизларим кулгу сизга ярашади,
Ўзингизни авайлангу, кулиб қўйинг !
Бу ўткинчи дунё деманг, ёлғон бари,
Биз ўтармиз дунё қолар билиб қўйинг.
Ғафлат босиб, оҳ фиғондан кетмай нари,
Тўйиб кулмай, ўтиб кетманг, кулиб қўйинг !
Хаёт шундай хўп йиғлоқи деманг асло,
Кўзингиздан кўз ёшларни артиб қўйинг.
Дард келганда дарддан устун бўлинг хатто,
Қаддингизни синдирмасдан, кулиб қўйинг !
Ғанимларсиз инсон оқу, қора билмас,
Қалбингизнинг чироғини ёқиб қўйинг.
Майли, алар лабларига кулгу илмас,
Сиз ранжиманг, шунчаки бир кулиб қўйинг !
Нима бўлди биродарим, меҳри жайхун,
Миш мишларнинг тошларидан синмай туринг.
Қўйяверинг, бу тошларнинг дили беун,
Сиз индамай, бир қайрилиб кулиб қўйинг !
Йўлингиздан терманг асло тиканларни,
Қўлингизни юлсалар хам силаб қўйинг.
Бу дунёни ғурбат билган кимсаларни,
"Шайтон", дея қўл силтангу, кулиб қўйинг.
Авторга рахмат
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев