
~ Бир болакай кирди масжидга,
Ўзи эди жуда ҳам ҳомуш.
.... ~ Масжид ахли ундан сўрдилар:
«Болажоним келдинг,не юмуш?»
.... ~ Шунда бола чуқур хўрсинди,
Кўзларига бир оз олиб ёш.
.... ~ Ва болакай жавобан деди:
«Аллоҳимдан бор эди сўраш.
.... ~ Айтинг бобо, айтинг амаки,
Худо мени эшитадими?
.... ~ Масжидда ким айласа тилак,
Шу тилакка етишадими?»
.... ~ Дедилар:- "Айт не тилагинг бор?"
Ҳайрон бўлиб сўз қотди бобо.
.... ~ «Чин кўнгилдан, соф ният ила,
Сўрасанг гар беради Аллоҳ ».
.... ~ Гўдак шунда қараб к,иблага,
Кўз ёшларин тўкди яширмай.
.... ~ Жажжи қўлин очиб дуога,
Бир нарсалар дер эди тинмай.
.... ~ Шунда мулла унга сўз қотди:
«Дуоингни эшитсин хамма,
.... ~ Сен учун биз ҳам дуо килайлик,
Ўтинчингни эшитса зора ».
.... ~ Овозини баралла очиб,
Деди:«Аллоҳ, эй Художоним,
.... ~ Дуоимни қабул қил Эгам,
Қайтар менга Сен отажоним.
.... ~ Отамсиз мен қандай яшайман?
Бешикда зор йиғлайди укам.
.... ~ Айтгин Худо нима қилай ман,
Олгансанку, ахир онам ҳам ».
.... ~ Масжидга бир тушди совуқлик,
Ҳеч ким бир сўз, калом деёлмас.
.... ~ Мулланинг ҳам вужуди титраб,
Нечун билмам омин қилолмас.
.... ~ Мурғак гўдак, зор қақшаб йиғлаб,
Дуосини давом қилиб дер:
.... ~ «Художоним, жонгинам Худо,
Ҳеч бўлмаса онам қайтиб бер!»
.... ~ Бир он жимиб, сўнгра яна у:
Биламан, дер, улар қайтмайди.
.... ~ Дуоларим қабул қил эгам,
Жойларини Жаннат эт майли.
.... ~ Энди майли мен борай уйга,
Бешикдаги укам уйғонган.
.... ~ Сут овқатин беришим керак,
Бир озгина кечадан қолган.
.... ~ Лекин эрта яна қайтаман,
Жавобингни айтасан менга,
.... ~ Жаннатингдан жой берсанг агар,
Ўйинчоғим бераман Сенга».
.... ~ Қўлларини тортиб оминга,
Кўз ёшларин артгандай бўлди,
.... ~ Қўлларини қўйиб кўксига:
«Амакижон дуоим бўлди,
.... ~ Айтинг, Худо мени кўрдими?
Тилагимни эшитгандир-а?!
.... ~ Эртага ҳам келсам майлими,
Мендан жахли ҳеч чиқмасдир-а?!»
.... ~ Деди мулла осмонга қараб:
«Эй Аллоҳим, раҳмдил Эгам,
.... ~ Қудратингга шак шубха йўқдир,
Синовларинг турли хил бирам.
.... ~ Болажоним У дир раҳмдил,
Дуоингни албат эшитди,
.... ~ Ин ша Аллоҳ, Ота~Онангни,
Жойларини Жаннатдан этди!»
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4