Предыдущая публикация
Кечир мени кечир аёлим,
Шодликларни сендан аритдим.
Сочларингга оқларни солиб,
Кечир сени эрта қаритдим.
Инжиқлигим хаддан зиёда,
Тилим мени булбул гўёда.
Ачинаман юзингга боқсам,
Нима кўрдинг ёруғ дунёда.
Мени танлаб хато қилдинг сен,
Мени дея оқарди сочинг.
Заволингни сабабчиси мен,
Мени дея ғавғоли бошинг.
Отабек дер афсус наилож,
Мени кечир махзун аёлим.
Аллоҳ берсин умрингга ривож,
Омон бўлгин сўзлари болим.
Истагим шу ортимда қолгин,
Бўлсин дерман умринг зиёда
Фарзандларга ўзинг бош бўлгин,
Ишонганим ўзинг дунёда.
1.01.2022.Отабек Юсуф
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2