Ростин дўстларим,
Инсон умри омонат.
Уйлаб ёшлар кўзларим,
Умр ғанимат дўстим.
Дарёдай оқар йиллар,
Золим,Бевафо йиллар.
Кўмилар юрар йўллар,
Умр ғанимат дўстим.
Ҳар онинггни қадр қил,
Отган тонгга шукр қил.
Ибодат қил,Зикр қил,
Умр ғанимат дўстим.
Йиғлатмагин Отангни,
Хор қилмагин Онангни.
Қайтишин бил болангни,
Умр ғанимат дўстим.
Олқиш олган омондир,
Қарғиш олган ёмондир.
Эрта холи сомондир,
Умр ғанимат дўстим.
Не қилсанг шу ўрасан,
Хор қилсанг Ота Онанг,
Билки бу қайтар дунё,
Фарзандингдан кўрасан.
Унут ароғ,Винони,
Яна фахшу зинони.
Ифлос қилма дунёни,
Умр ғанимат дўстим.
Донолар шундай айтар,
Зино болангдан қайтар.
Дилингни айбдан қайтар,
Умр ғанимат дўстим.
Мискин ошин тилагин,
Бева бошин силагин.
Ғафлат босиб юрмагин,
Умр ғанимат дўстим.
Оташ жонинг ғанимат,
Лаҳза онинг ғанимат.
Уйғон босмасин ғафлат,
Умр ғанимат дўстим.
Сендан чаман боғ қолсин,
Савоб номли тоғ қолсин.
Яратган рози бўлсин,
Умр ғанимат дўстим.
Умр ғанимат дўстим....
Отабек Юсуф. 1.08.2022.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев