Предыдущая публикация
Увишган туйғулар паноҳ истайди.
Қанийди ҳолимни кўрсаю кимдир,
Келиб соябонин очсайди!
Кўнглим кўчасида бошланди ёмғир,
Юрак булут босган тунга ўхшайди.
Қўлида фонусин кўтариб кимдир,
Йўлимни чароғон этиб турсайди.
Кўнглим кўчасида бошланди ёмғир,
Шалаббо уст бошим, вужуд қақшайди.
Уйнинг эшикларин очганча кимдир,
Менинг келишимни кутиб турсайди...
Кўнглим кўчасида бошланди ёмғир,
Увишган туйғулар паноҳ истайди.
Қанийди ҳолимни кўрсаю кимдир,
Келиб соябонин очсайди!
Малика Салимова
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5