❤Ким бойвачча ким ғариб,
❤Кимлар олисга кетган,
❤Ўз бахтини ахтариб ...
❤Ким ночору ким бемор,
❤Даво истар дарди бор,
❤Хаёт шундай дилозор,
❤Номарди бор марди бор ...
❤Ким чиройли яралган,
❤Аммо кўзларида нам,
❤Бу беш кунлик дунёнинг,
❤Доим нимасидир кам ...
❤Кимдир кўрган хиёнат,
❤Ўзи севган ёридан,
❤Шу инсонга ишониб,
❤Кечган эди боридан ...
❤Кимлар бола чақам деб,
❤Ёт элларда сарсондир,
❤Шу жужуқлар бўлмаса,
❤Хаёт қадри арзондир ...
❤Кимлар яшар отасиз,
❤Кимлар эса хор қилар,
❤Отанг борми шукр қил,
❤Улар йўқдан бор қилар ...
❤Кимлар она пойига,
❤Гул тўшайди хар онда,
❤Кимлар онасиз қолиб,
❤Йиғлаб юрар армонда ...
❤Кимлар ўзин дунёнинг,
❤Устунидай тутади,
❤Бу кибрли кимсаларни,
❤Бир куни ер ютади ...
❤Кимлар буюк Аллоҳдан,
❤Фарзанд тилаб ўтади,
❤Кимлар етимхонага,
❤Мангу ташлаб кетади ...
❤Ким ўғри зўравон,
❤Бечорани талайди,
❤Ўшалар жаханнамнинг,
❤Тупроғини ялайди ...
❤Кимлар умид қилади,
❤Аллоҳданмас рўёдан,
❤Бир дунё гунох билан,
❤Ўтиб кетар дунёдан ...
❤Ким турмушдан ажраган,
❤Ўхшамаган хаёти,
❤Етти осмонга етар,
❤Ёлғизларнинг фарёди ...
❤Кимдир эрта сахарда,
❤Ўқир ибодат намоз,
❤Инсонга энг ярашгани,
❤Аслида шу жойнамоз ...
❤Юз йил азоб бўлса хам,
❤Кўп нолимоқ шарт эмас,
❤Барибир бари ўткинчи,
❤Демак дунё дард эмас ...
❤Аллоҳим деб етказинг,
❤Осмонга овозасини,
❤Шунда оча оласиз,
❤Жаннат дарвозасини ...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев