Битта гапга кўнсайди.
Кошки гапирганингда,
Жағи бир зум тинсайди.
На кундузи, на оқшом,
Тинч бўлмайсан дастидан,
Тепасидан гапирсанг,
Гап қайтарар пастидан.
Қўғирчоғдай кийинтир,
Буркаб қўй гул иффорга,
Рахмат эштмайсанда,
Жонни берсанг "Жабборга"
Эркак ахир аскармас,
Ғўддайиб тик тургани.
Хаққиям қолмадими,
Қизларни туш кўргани.
Ўнгингда қараб қўйсанг,
Кўзларинга тиқар қўл.
Сўрашиб қўйсангми ох,
Ёғдиради тош ва дўл.
Мен хам ожиз бандаман,
Ухлайман, туш кўраман.
Сенсиз хотин, тушимда,
Жаннатларда юраман.
Тушимдаги қизларга,
Хурлар қилади хавас.
Лабларидан томар бол,
Сенга ўхшаб кобрамас.
Тўхта! Уч қизалоқ беш ўғил,
Қайдан келди бу саноқ?!...
Олтитаси кимники,
Жавоб бер тез Ойбадоқ.
Тушда қиз кўрдингиз деб,
Роса қилдинг шикоят.
Мен тушимда, ўнгингда,
Қилибсанку хиёнат.
Афсус хозир ишдаман,
Бўшай уйга еламан.
Оёқарингдан осиб,
Нақд терингни шиламан.
******
Хазиллашдим хотинжон,
Бари бола бизники,
Лек, эрингдай кўркам эр,
Кўча куйда қизники...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев