Предыдущая публикация
Қалбинг жўшиб кетар тароватидан,
Мукаммал гўзаллик ақлинг забт этар,
Нозланиш, карашма маҳоратидан....
Баҳорни Аёлга ўхшатгим келар....🌷
Дилни маст айлагай ширин ифори,
Жамалак сочлари - ошиқлар дори,
Бир қиё боқса гар нозлижилмайиб,
Бир қалқиб кетади юракнинг тори.
Аёлни Баҳорга ўхшатгим келар...💖
Баҳор - табиатнинг бокира қизи,
Лабида тонгги дур шудрингнинг изи,
Ёноғида ўйнар уятчан ҳаё,
Қирмизи лоладек ёнар ой юзи.
Баҳорни ҳур қизга ўхшатгим келар...🌹
[Собир МУСАББИР.] 🌷
15.03.2023 й.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 29
Эртага баҳор келади...
Соғинганим, севганим баҳор.
Бу йилги баҳор ҳаммасидан ўзгача бўлади. Сабаби у ўзи билан Рамазонни бошлаб келади.
Кўкламга омон-эсон етганимизга шукур. Омонлиқ-сомонлиқ...
Баҳоримиз яхшиликлари баҳори бўлиб келсин! Меҳнаткаш элимнинг ризқи мўл бўлсин...
Келақол, баҳор...
Бугун қишни яна бир йилга кузатиб қоламиз. Қорлари мўл бўлди қишимизнинг, сувларимиз мўл бўлади, иншааллоҳ. Хайр, қадрдонимиз қиш, умрнинг ўткинчи эканлигини эслатиб қўйганинг учун ҳам, раҳмат.
Аллоҳ яхши аммалларга юзимизни буриб қўйсин, Ўзи ажрини кўпайтириб берсин.
Хайрли оқшом ....