Айрилиқ сичқондек кемирар сабрим.
Фақат тушда кўриш ёлғиз илинжим,
Ҳижрон беланчаги гўёки қабрим.
Тонгги саҳарликлар ўтмасди сизсиз,
Ифторлик мен учун бағишларди бахт.
Рамазонда меҳр отарди илдиз,
Бағрингиз мен учун эди улуғ тахт.
Дуо қилардингиз узундан узун,
Чин дилдан айтилган сўзлар дур эди.
Ич-ичимдан дилим яшнарди гулгун,
Юзларингиз гўё тўла нур эди.
Бугунчи самога боқаман маъюс,
Булутлар ортидан сизни ахтариб.
Саҳарда милтиллар бир ҳорғин юлдуз,
Гўё у ҳам бироз қолган қартайиб.
Оооо, Она!....Ўрнингиз босолмас ҳеч ким,
Меҳрингиз қўмсайман вужудим тиғлаб.
Тақдирнинг ҳукмига кўниб аста, жим,
Мен дуо бошлайман овозсиз йиғлаб.
Юзим сокин гўё..., лек дил чекар оҳ,
Симиллар оғриқдан кўкрак қафасим.
Кўз қиримдан ташлаб ўғринча нигоҳ,
Онаси борларга келар ҳавасим...
/Собир МУСАББИР/ 28.04.2021.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 89
Ўтганларни оҳиратлари обод бўлиб, ортидан қолганларга сабр берсин...
Онажон армоним согинчим
Хаёлимда сиз факат узингиз
Сиз йуксиз хар куни хар тунда
Согиниб йиглайди кизингиз
Онажон фаришта эдингиз
Хар ишда саришта эдингиз
Кизгинам бахтли бул дердингиз
Согиниб йиглайди кизингиз
Кунларим татимас кузда ёш
Зиёрат килгани бораман
Бош куйсам совукдир кабр тош
Мен сизни хаёлда кураман
Онажон согиндим тинчмисиз
Кабрингиз тулсино нурларга
Жаннатда сайр этиб юрингиз
Кушилиб гилмону хурлага
Безовта килмай деб рухларин
Жимгина кайтаман изимга
Аламга бурканиб уйларим
Охиста кучади сузимга
Онажон мен сизни согиндим
Бахорда тугилган эдингиз
Не килай бахор хам татимас
Согиниб йиглайди кизингиз
Дили вайрон кузлари тула еш кизингиз
Мохина Юсупова
Охиротини обод килсин.
Тиловату дуоларимиз бошларига соябон булсин.
Бугун, сизни қумсадим Она.
Тополмадим заррача овунч
Мехрингизни изладим Она...
Кунлар файзсиз, тунларим бедор
Тушларимга, киринг Онажон...
Муштоқ юрак талпинмоқда зор
Қайноқ тафтим сезинг Онажон...
Шак келтирмай хеч Аллохимга
Товба қилай ўша лаҳза он.
Боролмайин ёнгинангизга
Яшаябман сизсиз Онажон....
Дуодаман ҳар лаҳза, ҳар он
Жаннатлардан топингиз макон.
Кўз ёшларим дарёдек тошар...
Тушларимда йўқланг Онажон.
Гулнора Қодировна
08.02.2021 й.
Кузлари нигорим, айрилмас риштам. Суратиз куксимда, кузимда ситам
. Согиндим онажон, ёмон согиндим.
Бугун юрагимни когозга ураб,
Минг зорли дард билан тукилиб, нураб,
Кибламга йикилдим илтижо сураб,
Согиндим онажон, ёмон согиндим.
Биламан ёшларим куриб турибсиз,
Жаннатнинг туридан караб турибсиз.
Эгилган бошимни силаб турибсиз,
Согиндим онажон, ёмон согиндим.
Сизга нима килдим кобил фарзанддек,
Юрагим окмокда икки кузимдек.
Калбимни тирнамокда битмас ярадек,
Согиндим онажон, ёмон согиндим.
Узимдан ортмаган кунларим эссиз,
"Болам" деб йулларим пойлаган эссиз.
Дунё дунё эмас ВОЛИДАМ сизсиз,
Согиндим онажон, ёмон согиндим.
Бир келинг онажон пойингиз упай,
Майлига бир онда дунёдан кечай.
Совиган багримда тафтингиз кучай,
Согиндим онажон, ёмон согиндим.
ДУНЁ БИР КАМ ЭМАС ЭНДИ МЕН БИР КАМ.
МАККА-Ю, МАДИНАМ ЖАННАТИМ ОНАМ!!!!.