Предыдущая публикация
Бугун Отажоним қўмсаб ўй сурдим...
Оқ томли тоғларнинг виқорларида
Отамнинг ғуруру-орини кўрдим...
қадри нақ осмоним, оҳ Отажоним...
Салобати сирли, савлати вазмин
Керагида тиргак, асл суянчим
Гохида соябон, қалқон эди чин
Беминнат ғамҳурим, оҳ Мехрибоним..
Зулмат йулатмаган, булиб нур-зиё
Дард чексам малхамим, бўлган мўмиё
Хар сўзида ўгит, хикмат мухайё
Доноим ! Дохоим ! Ширинзабоним...
Бугун Отажоним ўйлаб ўй сурдим...
Саховатли замин ғуборларида
Гуллаган боғларнинг гардини кўрдим
Мевалар таъмини тотмаган Отам...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев