Азизсан! Она юрт дебочасисан
Ватан остонаси сенда мужассам
Мехрим сенга чексиз! Чаманим-боғим
Сехринг менга тенгсиз! Она қишлоғим!
"Чорбоғ"ингда чорлар очиқ эшигинг
"Эски қишлоқ" азал қадим бешигинг
"қуриғ"ида қайнар боқий булоғим
Бордимкўлим менинг-Она қишлоғим!
"Сир" билан сирлашиб ўтар кунлари
Оқар пойин поклаб зилол сувлари
Мен учун қадрдон,энг гўзал,сўлим
Киндик қоним томган юрт-Бордимкўлим!
Болалик чоғларим чопиб пойма-пой
Хуш дамлар ўтмади қаерларингда?
Айт,борми изларим босилмаган жой
"Тошлоқ", "Дадапиён","қайир"ларингда
Сувинг чанқоқ босар, нақ оби зам-зам
Дардимга малҳамдай кўчанг чанги хам
Хавойинг мусаффо, танам яйратар
Нафас олсам гўё товонга етар
"Мехрли чехралар" учрар йўлимсан
Чирой очмоқдасан, гўё "Тўлин"сан
Тонглари хуш ёқар, обод, сўлимсан
Фахримсан,шонимсан, Бордимкўлимсан!
Келажак авлодни улғайтирмоқда
Бағрингда ўсган не зотлар бешиги
Мехмондўст элингни кўнглидай очиқ
"қулф кўрмаган" обод уйлар эшиги
Сахий, мард фарзандлар яшар бағрингда
Иймоннинг нурига қалби тўлганлар
Ахиллик мададкор хар ишларида
"қойил!"-дер, эшитган, гувох бўлганлар
Камолжон Турғунинг элга ифтихор
Санобар Рахмонинг деҳкон миришкор
"Бобурнома" битган Содиқ ўғлинг бор
Кухна "Ахсикент" хам Сенга бир девор
Сафарга йўл олсам соғинчинг ўртар
қайтсам, жамолингдан дил яйраб кетар
Олисларда юрсам "Чорлар чироғим"
Сенга талпинаман, Она қишлоғим !
Не юртлар тузидан топмадим хуш тъам
Сенга ўхшашини топмай сира хам
Мен учун Парижу, Дубайдан кўркам
Она қишлоғимсан, азиз, мукаррам!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9