Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу
деди: "Агар рўза тутсанг
қулоғинг, кўзинг ва оғзинг
ёлғончилик ва ҳаром
нарсалардан рўза тутсин!
Қўшнига озор берма! Рўзадор
кунларингда виқорли ва оғир
бўл! Рўзадорлик кунларингни
оддий кунларингга баробар
қилма!".
сиз бирор кун рамазон ойига
етган кишиниг фазли ва Аллоҳ
таъолонинг унга берган
савобининг буюклиги ҳақида
ўйлаб кўрдингизми?
Агар рамазон ойига етган
бўлсангиз, унинг келишига
бўлган севинчингиз ушбу қисса
билан камолига етсин:
Абу Ҳурайра розияллоҳу айтди:
"Қузоъа қабиласининг Балий
уруғидан икки киши Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг ҳузурида Ислом
динини қабул килишди.
Улардан бири шаҳид бўлди,
иккинчси эса яна бир йил
яшади. Талҳа ибн Убайдуллоҳ
розияллоҳу анҳу деди: «Мен
тушимда Жаннатни кўрибман,
унда кейингиси биринчиси
(шаҳид бўлгани)дан аввал
жаннатга киргизилганмиш, мен
бундан ажабландим. Эрталаб
тушимни Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва салламга
айтиб бердим" ёки: "(Тушим)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламга айтилди".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам: "Ахир у (кейингиси)
ундан кейин Рамазонда рўза
тутмадими, олти минг ракаат
(фарз) ҳамда фалонча ракаат
суннат намози ўқимадими?!"-
дедилар» (Имом Аҳмад
ривояти. "Саҳиҳут-тарғиб", 365).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев