"
.
Ҳаёт кўчасида адашган ёмон,
Хаёллар бузмасин хаёлингизни.
Келишдан бўлмасин кетиши осон,
Уйига қайтарманг аёлингизни!
.
Кўкда йиғламасин етмиш фаришта,
Гуноҳга ботманг ҳар қадам ҳар ишда.
Узилмасин Худо боғлаган ришта,
Уйига қайтарманг аёлингизни!
.
Бошига ўраган рўмолин ечманг,
Юрагидан оққан ёшини ичманг,
Жонингиздан кечмай жонидан кечманг,
Уйига қайтарманг аёлингизни!
Сочларини эрмак қилманг шамолга,
Айланмасин гулдек умри заволга.
Сиздан меҳр керак халос аёлга,
Уйига қайтарманг аёлингизни!
Тош отиб синдирманг тош ойнасини,
Бахтидан безатинг кошонасини,
Шўр экан демасин пешонасини,
Уйига қайтарманг аёлингизни!
Она у - ўғлингиз, ой қизингизга,
Қачон тик қараган у кўзингизга,
Ўзингизга керак бир ўзингизга,
Уйига қайтарманг аёлингизни!
Бевафо санамлар йўлдан урмасин,
Қайтган аёлларни Зуҳро кўрмасин,
Отаси уйида йиғлаб юрмасин,
Уйига қайтарманг аёлингизни!
https://t.me/Jinsiyrohat https://t.me/Jinsiyrohat https://t.me/Jinsiyrohat
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1