Рукн: Янгиликлар» ЕВРОПА
"Бавария" ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо "Кельн"га қарши кечган учрашувда рекорд ўрнатди.
Ярим ҳимоячи учрашув давомида умумий ҳисобда 206 марта тўпни жамоадошларидан олиб, қайта узатиб берган. Бу борада Хаби Алонсо Тьяго Алькантарани ортда қолдирди. Тьяго умумий ҳисобда 187 марта жамоадошлари билан ўзаро тўп узатган.
Боз устига Алонсо учрашув давомида 175 марта жамоадошларига тўпни аниқ узатиб берган. Бу натижа Европадаги бошқа ҳар қандай футболчиникидан яхшироқ бўлиб турибди. Эслатиб ўтамиз, учрашувда "Бавария" "Кельн"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бундеслига етакчиси бўлиб олган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1