қил «…Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр
қилиш билан қалблар ором олур».
(Раъд сураси, 28-оят). «…Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам
сизларни эслайман…». (Бақара
сураси 52-оят). «…Аллоҳни кўп зикр қилгувчи
эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр
қилгувчи аёллар…». (Аҳзоб сураси,
35-оят). «…Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр
қилинглар! 42. Ва эрта-ю кеч У
Зотни поклаб — тасбеҳ айтинглар!».
(Аҳзоб сураси, 41-оят). «Эй мўминлар, на мол-дунёларингиз
ва на бола-чақаларингиз сизларни
Аллоҳнинг зикридан (яъни,
Аллоҳга ибодат қилишдан) юз
ўгиртириб қўймасин!...».
(Мунофиқун сураси, 9-оят). «Ва бирон нарса ҳақида: "Мен
албатта бу ишни эртага
қилгувчиман", дея кўрманг, магар
"Ин ша Аллоҳ — Аллоҳ хоҳласа",
(денг! Бу сўзни айтишни) унутиб
қолдирган вақтингизда (ёдингизга тушиши билан)
Парвардигорингизни зикр қилинг
(яъни, "ин ша Аллоҳ", денг)…».
(Каҳф сураси, 23-24-оятлар). «…Ва (тонгда уйқудан) турган
пайтингизда Парвардигорингизга
ҳамду сано айтиб билан (У Зотни
барча айб-нуқсондан) покланг! 49.
Бунингдек, кечадан (бўлган
соатларда) ва юлдузлар юз ўгириб кетгач (яъни, саҳар пайтларида) ҳам
У Зотга тасбеҳ айтинг!». (Ват- тур
сураси, 48-49-оятлар). «Эй мўминлар, (сизлар билан жанг
қилаётган кофир) жамоатга рўбарў
бўлганингизда саботли бўлингиз ва
доимо Аллоҳни ёд этингиз, шояд
нажот топурсизлар». (Анфол сураси,
45-оят). Саҳиҳ ҳадисда айтилади:
«Парвардигорини зикр қилгувчи
билан бунинг аксининг мисоли
ҳудди тирик билан ўлик кабидир». Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва
саллам: -«Ёлғиз ҳолда қолганлар
ўзиб кетдилар», дедилар.
Саҳобалар:
-Улар кимлар ё Расулаллоҳ, деб
сўрашди. Шунда у зот: - «Улар Аллоҳни кўп зикр қилгувчи
эркак ва аёллардир», деб жавоб
бердилар. Яна бир саҳиҳ ҳадисда айтилади,
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва
саллам саҳобаларига қарата:
-«Сизларга энг афзал,
Подшоҳинглар олдида энг пок,
сизлар учун олтин-кумушни инфоқ қилишдан ҳам яхшироқ, душманга
йўлиқиб, ғазот қилишдан ҳам
афзалроқ бўлган амални айтайми?,
дедилар, саҳобалар: Ҳа, ё
Расулаллоҳ, дейишди. У зот:
-Бу Аллоҳни зикр қилишликдир», деб жавоб бердилар. Яна бир ҳадисда: Бир киши
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва
салламнинг ҳузурига келиб: Эй
Расулуллоҳ, Ислом буюрган
амаллар менга кўплик қилаяпди,
ёшим ҳам катта, шунинг учун мен маҳкам ушлашим керак бўлган
ишни айтинг, деди. Шунда у зот:
«Тилинг доим Аллоҳнинг зикри
билан нам бўлсин», деди. WWW.ISLOM.UZ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев