Келганингда қўлинга тойчоқча тутган
Сени кўриб бор дардини унутган
Фақат болам дея яшаркан Ота
🥀💚🥀🍃💞🍃🥀💚🥀
Қадоқ қўлларидан тушмас кетмони
Омон бўлсин доим тандаги жони
Хар хонадоннинг улуғ мехмони
Фақат болам дея яшаркан Ота
🥀💚🥀🍃💞🍃🥀💚🥀
Ҳол сўрамай ўтманг асло ёнидан
Вақт ажратинг хар кунни хар онидан
Фарзанд учун кечар ширин жонидан
Фақат болам дея яшаркан Ота
🥀💚🥀🍃💞🍃🥀💚🥀
Отани оилада қози дейдилар
Тўртта фасл бўлса ёзи дейдилар
Ота рози Худо рози дейдилар
Фақат болам дея яшаркан Ота
🥀💚🥀🍃💞🍃🥀💚🥀
Қариганда нонин еёлмаса хам
Болажоним болам деёлмаса хам
Ҳассасиз кўчада юролмаса хам
Фақат болам дея яшаркан Ота
🥀💚🥀🍃💞🍃🥀💚🥀
Фарзандим деб қаранг оқарди сочи
Хар хонадоннинг қувончи тожи
Ҳажларга юборинг бўлсинлар ҳожи
Фақат болам дея яшаркан Ота
🥀💚🥀🍃💞🍃🥀💚🥀
Зор бўлмасин бир ширин сўзга
Аччиқ ёшлари тўлмасин кўзга
Кирса хамки тўқсонга юзга
Фақат болам дея яшаркан Ота
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев