Йиғлаяпман яшириб кўзим,
Сиғмаяпман ўзимга ўзим,
Соғингангга ўхшайман сани.
Девонага ўхшаб юрибман,
Бошимни минг тошга урибман,
Ўз ҳолимга ҳайрон турибман,
Соғингангга ўхшайман сени.
Мактуб битгим келяпти роса,
Дардим тўкким келяпти роса,
Кўнглим мендан куляпти роса,
Соғингангга ўхшайман сени.
Кўксимга муз санчилаяпти,
Кўзимдан куз томчилаяпти,
Армон мени қамчилаяпти,
Соғингангга ўхшайман сени.
Зериктирди ўзни ўз баҳсим,
Ғалат боқар кўзгуда аксим,
Чақмоқлар бу дилдаги дарзим,
Соғингангга ўхшайман сени.
Кўз ёш изи кўзгу юзида,
Ғам сурати соям изида,
Эзиляпман тўшак устида,
Соғингангга ўхшайман сени.
Ғолиб бўлиб гўё мағлубман,
Зиё сочиб нега мағрибман,
Тушимда соғ, ўнгда оғрибман,
Соғингангга ўхшайман сени.
Жимир-жимир этар чап кўксим,
Соғингангга ўхшайман сени.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7