Кириб онасига салом бердида, сўрига ёнбошлади. Аёли Шоҳида ичкаридан овқат ва дастурхон кўтариб чиқдида: - Келинг бегим, чарчамадингизми? Келишингизга сиз яхши кўрадиган манти тайёрладим, сиз еб туринг, ҳозир ман чой ҳам дамлаб келаман, дея ичкарига кириб кетди. Халидан бери қовоғидан қор ёғиб ўтирган қайнона "пақ” этиб ёрилди: -Ширин-ширин таомингни бошимга ураманми, уни ўрнига биттагина бола туғиб берсанг бўлмайдими, қўлингдан таомдан бошқа нарса келмайди, биттагина ўғлим наҳот энди бефарзанд ўтсая.... Жасур онасини дийдиёси яна бошланганидан бир оз жаҳли чиқиб: - Ойи, яна бошладингизми ўша эски записни, бир кун тинчгина овқатлана олмаймана, бу бечора ҳам Худо эмаску, ўзига бола ясаб олса. – Сен жим ўтир, 2 йил бўлдия, сен тенги уйланганларни боласи "дада” деябди, сени бўлса овунчоғинг шу ширин овқатлари, ахир мани ҳам орзу ҳавасларим бор, ман ҳам буви бўлишни, набирамни кўчада етаклаб юришни ҳоҳлайман, дея онаси эски гапларини такрорлай бошлади. – Нима қилайлик ойи, ахир бормаган докторимиз қолмади, айб менда эканку, Аллоҳ насиб қилган куни фарзандли бўлармиз. Мана янги даволаниш курси тугади, докторим, яхши натижага умид бор деябди, сабр қилайликчи.... - Эййййй сабр сабр деб икки йилдан бери мани қулоғимга достон ўқийсан, бу шумтумшуғинг ўзи қисир чиқди. Бизни авлодда бундақаси ўтмаган, бунингни зотини Худо билади, қанақалигини, мана топиб келганинг....хуллас қатъий гапим шу: Ажрашасан, агар ажрашмасанг, мани сендек ўғлим йўқ, ё онам дейсан ё шу туғиш бахтидан маҳрум бўлган бахтиқароингни дейсан. Жасур бу гапларни биринчи марта эшитиши эди. Илгари ажрашиш ҳақидаги гаплар айтилмасди. – Ахир уни севаман ойи, албатта сизга ҳам ўғиллик муҳаббатим чексиз, лекин у бечора ҳам шу уйда ману сизни деб юрибди. Ўзи ҳам кечалари ич ичидан эзилади, "шундай бахтли оилага битта фарзанд туғиб бера олмадим”, деб....озгина сабр қилайлик.... - Севги, фарзанд бор жойда бўлади, болам, буни унутма, бунинг туғмайди, афтидан туғадиганга ҳам ўхшамайди. Ажрашасан вассалом.... Қўлида чой кўтарган Шоҳида сўрига яқинлашар экан, қайнонасини бу гаплари уни юрак юрагини тилка пора қилди. Кўзи жиққа ёшга тўлиб, келиб чойнакни қўйдида, йиғлаб хонасига кириб кетди. Бу холат қайнонасини бадтар асабини бузди: - Вой бу кишимни жаҳл қилганларини, аввал мана бу ерга иккита қоракўзни чиқариб қўйинг, кейин манга жаҳл қилинг келинпошша....сизни ёшингизда ман 3 та туққандим... Бу можаролар ва ниҳоят поёнига етди. Она ўз мақсадига эришди. Жасур жонидан ҳам ортиқ кўрган Шоҳидасини кўп кунлик онасини жанжалларидан кейин талоқ қилди. Қонуний нигоҳларини ҳам ажратишди. Иккиси ҳам икки тарафда жуда қийналишар, гоҳ гоҳ учрашиб туришарди. Лекин бу ҳам узоққа чўзилмади. Жасурга онаси келин қилибди. Тезда тўй қилиб ҳали келинни кетганига бир ой бўлмай янги келинни тўй қилиб олиб келди. Бу . Davomini uqish uchun shu guruhga qushlng . >>>>>>>> ok.ru/dilimdagi.gaplarim ok.ru/dilimdagi.gaplarim ok.ru/dilimdagi.gaplarim .
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев