бўлганди
адашмасам. Қиш хар йилгидан
совуқ
келди,
хамма томонда қалин қор. Ўша куни тонгда
одатдагидек ишга отландим.
Кун
жуда
совуқ,
кўчада хам одам кам. Изғирин қалин кийимдан хам ўтиб
танага игна
санчадиган
даражада. Аксига олиб
машиналар
хам кўринмайди. Йўл четида юпун
кийинган қарияга кўзим тушиб
бунақа совуқда
кўчада
турганлигига хайрон қолдим.
Тушунарли, у тиланчилик қилаётган экан.
Сира
ўхшамайди тиланчига. Бу
совуқда кўчада одам
камлиги
майлию, бори хам чўнтак ковлашга
эринади.
Ёнидан ўтаётиб бироз пул
тутдим.
Кўзлари жуда ғамгин боқаркан
одамга. Тиланчилик
қилишни истамаётгандек,
уялётгани
билинади.
"Рахмат" деди зўрға. Хеч кими
йўқмикана? Қариганда бу ахволда . . . Жуда
ачиндим
ўшанда шу каби одамларга.
Ишим
шу куни
тушликкача тугади. Уйга қайтишда
йўлда эрталабки чолни кўриб
қолдим.
Қизиқ,
қўлида
бир дона гул бор эди. Энди қизиқувчанлигим
тутиб машинадан тушиб
қолдим ва чолнинг
ортидан кузатиб кетдим. У
сирпанчиқ
йўлдан зўрға юриб борар, қўлидаги
гулни
эса жуда авайлаб бағрига
босиб олганди.
Қабристон
томонга бурилганида юрагим ниманидир
сезди.
Қабрлар қор билан қопланган,
чол уларни
оралаб четдаги бир қабр ёнида
тўхтади. Чўккалаб гулини қабр устига
қўйди.
Бошини
эгиб анча вақт шу тахлит туриб
қолди.
Унинг йиғлаётганини сезиш мумкин
эди.
Изтиробли
манзара . . . Сезиб қолишини
истамасамда яқинроқ бордим.
Қабрга кичикроқ мармар
ўрнатилган эди. Хотинининг
қабри
бўлса
керак. Бугун туғилган куни
эканда. Ажабо шунга эрталабдан
бунақа қилган. 7
йил
бўлибди ўлганига. Қабр устида
бир
дона қип-
қизил атиргул қордан совуқ
қотгандек
майин
титраб турарди. Чолнинг
пичирлаётган овози
қулоқларимга эшитилди: "Бу
сўнгги гул, тез
орада яна бирга бўламиз" . . .
Ғалати
бўлиб кетдим. Сўнгги гул? Бу нима
дегани?
Нахотки
бу . . . У базўр ўрнидан туриб,
келган йўлидан
бир-бир ортига юриб кетди. ёнида
туриб
қолдим. "Яна келибдида . . ."
Овоз
келган
томонга юзландим, гўрков бўлса керак.
Менга
қарамасдан, қабр устида турган
гулга
тикилгунча сўзлашда давом
этди: "У жуда
яхши кўрардида рахматлик
аёлини. 40
йилдан
зиёд
бирга бахтли яшашди. Лекин фарзандлари
бўлмади. 7 йил олдин эса . . . 7
йилан бери
хар
куни келарди, иссиқ кунда хам,
совуқ кунда
хам. Яқинда оғир бетоб бўлиб,
касалхонага
тушиб қолди. Анча ўрганиб
қолганман
унга. Кеча касалхонага борсам,
докторлар
ахволи оғирлигини айтишди.
Эхтимол,
умрининг
сўнгги кунларини яшаётгандир. Буни
қаранг, бугун
касалхонадан қочиб кетган
кўринади.
Инсон
бўлиб, бунақа мухаббатни кўрмаган
эдим."
Кўзимдан ёш чиқиб кетди.
Мухаббат, садоқат
хақида гапларни кўп
эшитардим. Шунақа
бўларканда. Биз баъзида
олдимиздаги
бахтнинг қадрига етмаймиз.
Афсус . . .
Афсусланишдан бошқа нимаям келарди
қўлимдан? Сўнгги гул? Эх,
отахон
хақиқий
қалб ўлмайди хечам. Мана
шунақа гул бўлиб
қайта туғилади . . .
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев