💥 Заъфарон – олтинга тенг зиравор
▪️Заъфарон – гулсапсардошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик ҳисобланиб, у ҳам доривор гиёҳ, ҳам хуштаъм зиравор ва ҳам гулдир. У асосан тоғолди ҳудудларда ўсади.
▫️Қадимда бу ўсимликдан тиббиёт ҳамда таомларга хушмаза таъм беришда фойдаланишган.
▫️Заъфароннинг доривор хусусиятлари ҳақида милоддан аввалги 2600 йилда ёзиб қолдирилган Хитойнинг табобатга доир китобларида, Миср папирусларида ёзиб қолдирилган. Қадимги Римда заъфарон ёрдамида кўз касаллиги – катарактани даволашган ва заҳарланишга зид восита сифатида қўллашган.
▫️Бобокалонимиз Ибн Сино заъфарондан сил касаллигини даволашда фойдаланганлиги ҳақида маълумот қолдирган. Буюк ҳакимнинг таъкидлашича, заъфарон (дамламасини) ичиш инсонни ёшартиради, рангни тиниқлаштириб, кўзни равшан қилади, юракни қувватлантиради.
▫️Заъфарон гули таёқчаларидан олинган табиий маҳсулот таркибида бир қатор минераллар калий, калций, магний, натрий, темир моддаси, қанд, эфир мойи, фосфор, ранг берувчи кроцин, азотли моддалар ва К, А, К, ПП, В1, В2, В6, В9 витаминлари мавжуд бўлиб, репродуктив саломатлик учун жуда самарали ҳисобланади.
▫️Заъфарон зиравор сифатида ишлатилганда у таомга мазали таъм берибгина қолмай саломатлик учун ҳам кони фойда қилади.
🖼 Расмда заъфарон (шафран) доривор гиёҳини териб олиш жараёнига оид тарихий факт 👇
📲 Яқинларингизга улашинг
🔻Каналга марҳамат 👇 https://t.me/zafaron_uz/1091
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев