Предыдущая публикация
Айрилиқдан зор йиғлади дилларимиз,
Унутмагин бирга ўтган кунларимиз,
Унутмасман, сени ҳар дам соғинаман.
Бошни эгдик мухаббатнинг хижронига,
Айландик биз айрилиқнинг нишонига,
Ғарқ бўлсакда армонларнинг уммонига,
Армонларнинг қучоғидан соғинаман.
Лаънатлама, мухаббатда айб йўқдир,
У тангрининг асрандиси, қалби сўқир,
Айбдор бу фақатгина аччиқ тақдир,
Барига кўз юмиб сени соғинаман.
Унутмасман лабим ёққан яноқларни,
"Севасизми" деб айтилган сўроқларни,
Вужудимга олов солган титроқларни,
Оташида ёниб-ёниб соғинаман.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4