Биз бугун бирга кинога борамиз. Мен бўлажак келиннинг дугонасини зериктирмаслигим керак. Саломлашамиз. Яъни, мана бундай: улар менинг ҳали қуриб улгурмаган ялтироқ бўйинбоғимга қараб жилмайиб қўйишади. Бу — қалайсиз, дегани. Мен уларнинг белидан юқориси нафис кўйлакларига қарай олмай хўрсинаман. Қизлар шоир оғайнимнинг озғин бўйнига имо қилишиб қиқирлашади. Уларни бир амаллаб Эскижўвага топшириб, тангаларимизни жаранглатиб метрога чопамиз. Дўстим менинг ёқамга ёпишади: қалай бизнинг қаллиқча? Бўлмайди, дейман. У сени истаган куни ташлаб кетиши мумкин! Қишлоғингга кет, дейман. У кетади. Уйига эмас — Узоқ Шарққа. Кейин уёқдан менга хатлар кела бошлайди. Аё дўстим, осмоннинг охирини топдим. Осмоннинг охири Узоқ Шарқда — денгизнинг ёқасида экан!..
Шоир ярим йилдан сўнг, ярим кечада устимга бостириб келади. Кайфи тароқ — эгнида чарм куртка. Чўнтак тўла пул. Уйни балиқ хиди тутиб кетади. — Биласанми, Нилу—(Нилуфар) эрга тегаётганмиш. Тўйига таклифнома юборибди... Тўйга бормасликка кўндираман. У туни билан ухламай ёзган шеърини конвертга жойлаб бевафо қаллиқчасига жўнатамиз. Шоир Узоқ Шаркдан фақат балиқ ҳиди эмас, янги мақол ҳам олиб келган эди. У деярли ҳар куни мендан сўрайди: Нега мен сени ўзимга дўст тутдим, биласанми? Ким учундир жонимни беришим мумкин бўлиши учун!.. Одам дунёга бир марта келади, дўстим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2