Нега тинмай айланаверади у?
Наҳот зерикмаган бўлса?
Ернинг охири қайда? Тасаввурничи?..
Аниқ рақамларни жиним суймайди. Учбурчаклар — тасаввур қафасларидир.
Хаёл чўмоғ и қисқа зотларнинг умри ҳам қисқадир.
Машаққатнинг охири роҳат. Роҳатнинг охири яна машаққат. Куннинг охири тун. Туннинг эса охири йўқ.
Бир оғиз совуқ сўз билан дилинг яна зимистон.
Лоақал, бир кунгина кечгача бахтли бўлиб юрган одамни топиб бер-чи менга!
Сиз минг машаққат билан чиққан чўққида капалак ҳам бор. Қумурсқа ҳам яшайди. Сизнинг бу ютуғингиз улар учун оддий бир турмуш ташвиши. Улар кунда-шунда.
Мен ҳидлаб тўймаган бедани бия қасирлатиб чайнайди.
Ялпизни сув оқизиб кетади. Мен кўзимга суртган сувда қурбақа чўмилади.
Момақалдироқ дунёни бошига кўтариб ҳайқиради.
Юлдузлар қўрқиб қочиб қолишади. Булутлар йиғлашга тушади. Ер юзида қўзиқоринлар туғилади.
Ҳар қандай ҳайқириқ сўнггида нимадир дунёга келади.
Нимадир дунёдан кетади.
Кулиб гул очилади — йиғлаб шабнам тўкилади.
Дарё тошади — тоғ нурайди. Келин хўрсинади — янга эрмак қилади...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2