Синглим менинг,
Рангпаргина синглим менинг,
Сени кутар тор уйингда тўққиз бола,
Кенг уйингда поёни йўқ дашту дала,
Сен кўникдинг,
Кўникмас ҳеч кўнглим менинг...
О, ёнимда бир нозанин шод кулади,
Унга ҳамма ёзганларим ёд, кулади.
Парвонадек жонимдан минг ўргулади,
Сени ўйлаб бағрим тилим-тилим менинг.
Шодон шаҳар саҳаргача ялла айтар...
Олисларда қирда тўзон — пода қайтар.
Елинлари сутга тўлган бизнинг жайдар
Сигиримиз чиқмас кесиб йўлим менинг.
Бу ерларда билишмайди бия нима,
Адир нима, анғиз нима, қия нима.
Акам шоир бўлиб мендан кечди дема,
Қўшиқ айтсам бир елкангда қўлим менинг.
Қуёш чиқар, қуёш ботар, соғинаман,
Кўкрагимда бир тош ётар, соғинаман.
Токай чидай бу жудолик доғина ман,
Қани ўша қозиқдаги тўним менинг!..
Синглим менинг,
Хушрўйгина синглим менинг.
Сени кутар тор уйингда тўққиз бола,
Кенг уйингда поёни йўқ дашту дала,
Сен кўникдинг,
Кўникмади кўнглим менинг
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7
Езай бир бошдан десам, кийналар калам.
Мени факат кечиринг, мени авф этинг,
Мухаммадларни асра эй етти олам.
Дехконми, чупонми шоир ёки амалдор
Ёки хеч жойда ишламасинлар майли.
Акаларни борлиги бахт.
Акалар сингилларни бахтидирла.
Сингил хокисор .
Сингил дуогуй.
Айни пешин вактида узумзоддан чала пишган узумлардан шоша пиша узуркаммиз коровул тога келиб колдила хамма кочишга тушди ман йулда тошга кокилиб йикилдим шунда акажоним югурганча кайтиб келиб мани кутарганча югурдила.
Ушанда акажонимга узимдан атиги икки ёшгина катта акажонимга каердан бу кадар куч келди билмадим.
Акажонлар тог булишади сингил учун.