акибатулил муттакин васалату васаламу
ашрафил анбия вал мурсалин ъала сайидина
Мухаммад асодикул адил амин ъала олихи ва
сахибихи васалим .
Аммаъбад
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва
боракатух
хурматли ахли икроми муминин бародарони
муслимин Ушбу езаетган маърузамни факатгина
укиб куйиб бир хикоя дек эшитиб куйиш эмас
Аллах субханаху таъало нинг хабиби ва росули
булмиш Набий салоллойху васаламга эргашиш
бу хар бир мумин мусулмон учун факатгина
яхшиликни келтиради ин шаа Аллах бу
мавризани укиганиздан сунг узизни бир
солиштириб куринг аеллизга килаетган
муносабатизни Набий салоллойху васаламдан
ривоят килинади Жаханамнинг аксар кисмини
аеллар ташкил килар экан валлоху аълам
шундай экан она сингил опа амма
холлаларимизни у ерлардан куткарайлик Аллах
кодир килгунча ушбу хадисларни езищга
харакат килдим
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам:
«Дунёнинг барчаси мато, дунё матоларининг
энг хайрлиси солиха хотиндир» — дедилар
(Сахихул-жомиус-сагир).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг
ахлоки гўзал ва хуш муомалалиги сабабли
хотини — мўъминларнинг онаси Оиша
разияллоху анхонинг исмини кискартиб, унга
севинчли хабар бериб чакирганини кўрамиз!
Оиша разияллоху анхо деди: «Расулуллох
саллаллоху алайхи ва саллам кунларнинг
бирида: «Эй, Оиш, Жибрил сизга салом
айтяпти!» — дедилар (Имом Бухорий ва Муслим
ривоятлари).
Энг комил ахлокли ва макоми буюк бўлган
Умматнинг пайгамбари хотинининг хиссий ва
рухий рагбатларни билиш, мулойим ва унга
нисбатан чиройли муносабатда бўлишда хамда
хар бир аёл эрининг олдида эътиборли бўлиши
учун яхши кўрадиган макомига кўйишнинг
хайратомуз намунасини кўрсатдилар!
Оиша разияллоху анхо дедилар: «Мен Ой
кўрган кунларимда (бирон нарсани) ичиб,
(косани) Расулуллох саллаллоху алайхи ва
салламга узатар эдим. Расулуллох саллаллоху
алайхи ва саллам лабларимни кўйган ерга
лабларини кўйиб ичар эдилар. Устухондаги
гўштдан тишлар эдим, кейин пайгамбар
саллаллоху алайхи ва саллам устухонни
олардилар ва лабларимни кўйган ерга
лабларини кўйиб ер эдилар» (Имом Муслим
ривояти).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам
мунофиклар ва шаркшунослар уйдирмалар ва
ботил даъволар билан айблаганидек эмас,
балки, хотинга эрнинг энг гўзал ва енгил
муносабатини килар эдилар.
Оиша разияллоху анхо дейди: «Расулуллох
саллаллоху алайхи ва саллам хотинларидан
бирини ўпар ва тахорат килмай намозга чикар
эдилар» (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий
ривояти).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кўп
ўринларда аёлнинг ўз хузурларида олий макоми
ва юксак мартабаси борлигини кўрсатдилар.
Мана У соллаллоху алайхи ва саллам Амр ибн
Ос разияллоху анхунинг саволига жавоб бериб,
хотинга бўлган мухаббатнинг хар томонлама
етук, тўгри бўлган эркакни хижолат
килмаслигини билдирдилар!
Амр ибн Ос разияллоху анху Расулуллох
саллаллоху алайхи ва салламга: «Сиз учун
одамларнинг энг севимлиси ким?» — деб савол
берганда? «Оиша» — деб жавоб бердилар
(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Хаётида оилавий бахт-саодатни вужудга
келтиришни хохлаган одам, Оиша разияллоху
анхо накл килган хадис ва Оиша разияллоху
анхога Расулуллох саллаллоху алайхи ва
саллам кандай муомала килгани хакида
тафаккур килиб кўрсин!
Оиша разияллоху анхо: «Мен ва Расулуллох
саллаллоху алайхи ва саллам бир идишдан гусл
килар ва унга бирин кетин кўл солар эдик» —
дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам
хотинининг калбига севинч киритиш ва унга
бахтиёрликни хис эттириш учун хар бир мубох
фурсатни ганимат билар эдилар!
Оиша разияллоху анхо дедилар: «Мен
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг
сафарларининг бирида бирга чикдим. Мен у
кунлар нозик, хали семирмаган эдим.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам
одамларга: «Сизлар олдинга кетинглар!» —
дедилар. Одамлар илгарилаб кетдилар.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам
менга: «Келинг, чопишамиз» – дедилар. Мен у
киши билан чопишдим ва ўзиб кетдим.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам
индамай кўявердилар. (Вакт ўтиб) менга хам эт
кириб, семирдим. Яна сафарларининг бирида
хамрох бўлдим. Расулуллох саллаллоху алайхи
ва саллам одамларга: «Сизлар олдинга
кетинглар!»— деб менга: «Келинг, чопиш
мусобакаси ўйнайлик» — дедилар. Расулуллох
саллаллоху алайхи ва саллам мендан ўзиб
кетдилар ва кулиб: «Буниси аввалгиси билан
тенг бўлди!» – дедилар (Имом Ахмад ривояти).
Дархакикат, бу — латиф эркалаш ва каттик
эхтимом беришдир. Одамларни олдинга
кетишни буюриб, хотини билан мусобакалашиш
ва унинг юрагига севинч киритиш... Каранг, Ул
Зот ўтган эркалашга янгисини хам кўшиб:
«Буниси аввалгиси билан тенг бўлди!» — деб
кўйдилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев