Меҳнат фаолиятини жуда эрта бошлаган шоира деярли бир умр журналистика ва нашриёт соҳасида ишлади. У 1935-1938 йилларда Тил ва адабиёт институти аспиранти, 1938-1948 йиллар мобайнида Болалар нашриёти муҳаррири, Ўзбекистон давлат нашриёти бўлим мудири, 1953 йилгача «Саодат» журналида бўлим мудири, 1953 йилдан то 1980 йилга қадар, салкам ўттиз йил давомида шу журналнинг бош муҳаррири лавозимида ишлаб келди. Машҳур ўзбек шоири Ҳамид Олимжоннинг турмуш ўртоғи, ўзига хос шеърияти билан минглаб китобхонлар қалбини ром этган шоира Зулфия 1997 йилнинг 1 августида вафот этган.
Ҳассос шоир — Ҳамид Олимжон билан кечирган қисқа турмуши, ундан жудо бўлиб қолиши, умуман, шоиранинг ҳаёт йўли садоқат ва вафо тимсоли бўлиб қолди.
Шу йилнинг 31 октябрида “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов қарори эълон қилинди.
Қарорга мувофиқ Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди ва унга юбилейни юқори савияда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. Ушбу режага шоиранинг ўзбек тилида “Сайланма” асарларини, инглиз ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган шеърий тўпламларини ҳамда “Зулфия замондошлари хотирасида” китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш; шоиранинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш; Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида “Мустақиллик даври адабиётида Зулфия ижодининг аҳамияти” мавзусида илмий конференция ўтказиш; жойларда таниқли адиб ва олимлар, санъаткорлар иштирокида учрашувлар, адабий кечалар ташкил этиш; 2015 йил март ойида Тошкентдаги “Туркистон” саройида шоира хотирасига бағишланган ижодий кеча ўтказиш киритилган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев