Биламан сизга ҳам осонмас асли,
Бир умр армондан юраги музлар.
Севишин айтолмай онасига ҳам,
Отасин райига қараган қизлар.
Келинчак бўлдингиз қошлар терилиб,
Ёр қўллари теккан сочлар ўрилиб,
Зўраки куласиз, бахтдан айрилиб,
Отасин райига қараган қизлар.
Тунлари қийнайди соғинч титроғи,
Гуриллаб ёнса ҳам севги ўчоғи,
Бир тафтни беролмас, ўзга қучоғи,
Отасин райига қараган қизлар.
Бахтидан айирган, тақдирдир тақдир,
Нима ҳам қилишсин тақдири ҳақдир,
Қанча умидлари бор эди ахир,
Отасин райига қараган қизлар.
Бор мехрин бериб дилбандларига,
Ёр исмин қўйиб фарзандларига,
Чидайди ҳаётнинг хар пандларига,
Отасин райига қараган қизлар.
Хеч кимса уларнинг дардин билолмас,
Дардин билса ҳам яқин йўлолмас,
Ота уйига ҳам қайтиб келолмас,
Отасин райига қараган қизлар.
Жаннатни тилайман сизларга ўзим,
Сабрда бўлинглар бу сўнгги сўзим,
Худойим берсина, сизларга тўзим,
Отасин райига қараган қизлар.
Биламан, сизга ҳам осонмас асли,
Бир умр, армондан юраги музлар.
Севишин айтолмай, онасига ҳам,
Отасин райига қараган қизлар!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1