Предыдущая публикация
Дилимдаги тилимда, ҳолос.
Дунё, бузуқ тарозуларинг,
Ёмонинг кўп, яхшиларинг оз.
Битта гулга минг ниш яралган,
Бир оҳуга неча минг сайёд.
Ҳасад кўзи ўқдек қадалган,
Камонинг кўп бунчалар, ҳаёт!
Меҳр гўё чўлдаги сароб,
Ишқ дегани энг мунгли баёт.
Ширинидан аччиғи сероб,
Забонинг кўп бунчалар, ҳаёт?!
Пешонамни толе ўпмаган,
Яшаш бари азобми наҳот?!
Жавобини ҳеч ким топмаган,
Саволинг кўп бунчалар,ҳаёт?!
Бахт ҳасадга келар рўбаро.
Адолат жим бўлмоқда барбод.
Юраги кир, кўнгли тим қаро,
Ёмонинг кўп бунчалар, ҳаёт?!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев