Камбағални аммо менсимайдилар,
Ёғ босган кўзлари илғамайдилар,
Йўқсизликнинг юки оғир келибдир
Кўтармоқдан елка яғир бўлибдир.
Қисилма кўп буни ҳаёт дейдилар,
Кимга камроқ, кимга зиёт дейдилар,
Қиёмат кун бари барбод дейдилар,
Йўқсизликнинг юки оғир келибдир,
Кўтармоқдан елка яғир бўлибдир.
Пулим бор деб, камбағални чертмагиз,
Чирик ёқасидан силтаб тортмагиз,
Урсагиз ҳам кийим бошин йиртмагиз,
Йўқсизликнинг юки оғир келибдир,
Кўтармоқдан елка яғир бўлибдир.
Осмон баланд, ерни қаттиқ дейдилар,
Ейолмассан рисқдан ортиқ дейдилар,
Насибанга бори тортиқ дейдилар,
Йўқсизликнинг юки оғир келибдир,
Кўтармоқдан елка яғир бўлибдир.
Ночор одам баъзан ҳаётдан безар,
Бола-чаға, учун юртма-юрт кезар,
Мусофирлик соғинч юракни эзар,
Йўқсизликни юки оғир келибдир,
Кўтармоқдан елка яғир бўлибдир.
Аллоҳга қул банда, Расулга уммат,
мен десангиз, мухтожга қилинг ҳиммат,
Кўнглини кўтаринг кўрсатинг ҳурмат,
Йўқсизликнинг юки оғир келибдир,
Кўтармоқдан елка яғир бўлибдир.
Х,ақни ёздим кулмагиз,
Масқаралаб юрак бағрим тилмагиз,
Рўзғор боқиш қийин чарчаб толмагиз,
Йўқсизликнинг юки оғир келибдир,
Кўтармоқдан елка яғир бўлибдир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев