Доимо Аллоҳдан сўрай бир тилак,
Тилагим эшитиб қўлласин фалак,
Мен учун қадрли жонлари ҳалак,
Сўзларим ўқиган ҳар битта юрак.
Бирам меҳрибонсиз, кўнглингиз холис,
Сизданда йироқда, бўлсамда олис,
Шукурни айтайин шу сабаб боис,
Сўзларим тинглаган ҳар битта юрак.
Дийдор кўриш ҳам қилсинда насиб,
Кўнглингиз олайин меҳр улашиб,
Соғиниб келсангиз турай кўришиб,
Сўзларим ўқиган ҳар битта юрак.
Ҳар битта ишимда бўлдингиз тиргак,
Дуода тинмади икки қўл билак,
Яна бир бор айтай, сиз менга керак,
Сўзларим ўқиган ҳар битта юрак.
Қалбимда жўш урар орзую ҳавас,
Меҳрибон на қадар ҳар битта нафас,
Шодланиб хурсанд сиз юринг бўлди бас,
Сўзларим ўқиган ҳар битта юрак.
Сизлару бизларни асрасин Худо,
Юракка малҳамдир сўзингиз шифо,
Юзингиз кулсинда, олайин даво,
Сўзларим ўқиган ҳар битта юрак.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев