🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Қ И З Л А Р М Е Ҳ Р И.
Қиз боққанга ҳавас қилинг, ўғил боққан
Қиз отасин келин каби ранжитмайди.
Кексайганда қўлларига қараб қолса,
Гапларини кўтаради, инжитмайди.
Ғазабини қизга сочса, ота агар
Келин каби овозини кўтармайди
Барча ғамни ич-этига ютиб-ютуб
Отасининг кўзларига тик боқмайди.
Гарчи агар ҳақ бўлсада келин сўзи
Ҳақиқатни юрагига гизламайди.
Қизи каби оёғига бошин қўйиб
Кечиринг деб айтолмайди, сизламайди.
Кексайганда қўлтиғига суянч бўлиб
Киролмайди ўғлингиз ҳам гоҳо сизни
Қизнинг меҳри ёритолса қалбингизни
Ўғил меҳри талаб қилар борингизни.
Қиз ўстирган ҳавас қилманг ўғилларга
Ўғлингиз ҳам кўча- кўйда юрса санғиб
Қизларингиз авайлайди ҳар келганда
Меҳрини ҳам бериб кетар ортиқ-ортиқ.
Мен кетган сўнг отам-онам қарасин дер
Кексайганда ҳар корига ярасин дер
Уйдан бало чиқмай турсин мен келгунча
О, Художон, келин хафа бўлмасин дер.
Келинжоним, хафа бўлманг отам ўзи
Сал кексайиб ёқмай қопти битта сўзи.
Шунга шунча хафа бўлманг, ой келинжон!
Кексаясиз сиз ҳам бир кун, жон келинжон!
Қўлингизга қараб турар ота-онам,
Корингизга яраб турар ота-онам
Оғритмангиз дилларини ота-онам
Омонатдир, келин, сизга отам-онам.
Насиҳатлар сўзласалар ҳўп деб туринг,
Қовоғингиз очиб туринг, кулиб туринг.
Ҳа-да, энди биир чайнабди ота-онам
Хафа бўлманг, Сиз ҳақсиз деб кулиб туринг.
Отам ўзи бир бақироқ кекса туя
Бори яхши сизнинг учун улар куйса,
Яхши бўлсин сизгинага деб ўйлашар
Сўзлагани сизнинг учун фойда,- дея.
Қиз бечора ўз уйига шошилади
Кетаётиб юрак-бағри эзилади.
Эй... Ишқилиб асқотсин-да ҳар бир сўзи,
Тинч ўтирсин ҳар отанинг ўғил-қизи.
Қиз боққанга ҳавас қилинг, ўғил боққан
Келинларга ёқиб тушсин ҳар сўзингиз.
Ёқмай қолса дардни достон қилаверманг
Қиз ўрнини босолмайди ўн ўғлингиз!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев