Уни Эгасига қай ҳолда қайтарамиз? Қўшнидан омонатга бир коса олсак, ишлатиб бўлгач, ювиб, покиза ҳолда қайтарамиз. Қалб вазифасини ўтаб бўлгач, уни покизалашга имконимиз бўлмайди. Ортимизда қолаётган яқинларимиз ҳам тозалаб бера олишмайди. Уни поклашни олдинроқ ўйлашимиз керак. Уни турли иллатлар билан булғамаслик чорасини кўрсак, янада афзалроқ. Эски бир жомга тўпланган ахлатни биров бошқа бировга ҳадя этмайди. Агар қалбни ғазаб, риё, ҳирс, очкўзлик, ҳасад, ғийбат... каби иллатлардан муҳофаза қилмасак, у ўша ахлат тўла жомга ўхшаб қолади.
Калби тула гийбатга
Игво хасад , ёлгонга
Куркмайсизми жавобга
Калбиз тулса ахлатга...
Тилларизда аерлик.
Тулки хатто ожиздир
Илон каби вуждга
Урмалайсиз куйнига,
Куркмайсизми жавобга
Шайтон булиб енишга..!
Астагфируллох айтин вактида.
Тавба килин тезрокда
Кеч булмасдан эртага
Жавоби бор вактида.
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев